Қодиёнийлик ва унга мансуб бўлишнинг ҳукми


Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳга, у зотнинг оилалари, саҳобалари ҳамда ҳидоятлари ила ҳидоятланганларга салоту саломлар бўлсин!
Ва баъду:
Фиқҳий академия мажлиси Қодиёнийлик фирқаси мавзусини ўртага қўйди. Бу тоифа Ҳиндистонда ўтган аср (милодий 19 аср) да пайдо бўлган.

Буларни яна “Аҳмадийлар” деб ҳам номланади. Мажлис уларнинг ақидаларини ўрганиб чиқди. Бу динга даъват қилиб уни таҳсис этган милодий 1876 йилда туғилган Мирзо Ғулом Аҳмад Қодиёнийдир. У ўзини ваҳий нозил бўлаётган Набий, тушиши ваъда қилинган Масиҳ деб даъво  қилган. Яна унинг даъвосига кўра Ислом динининг пайғамбари, саййидимиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан нубувват охирига етмаган. (Ваҳоланки, мусулмонларнинг ақидасига кўра у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нубувватлари билан пайғамбарлик тўхтаган. Бу хусусда Қуръони Азимуш шаън ва суннати набавийда очиқ-ойдин далиллар келган). Унинг гумонича унга ўн мингдан ортиқ оят ваҳий қилинган. Уни ким ёлғончига чиқарса кофир бўлади. Мусулмонлар учун Қодиённи ҳаж қилишлик вожибдир. Чунки у Макка ва Мадина каби муқаддас шаҳардир. Қуръони каримда (гўёки) Қодиён шаҳри Масжидул Ақсо номи билан номланган эмиш.
Буларнинг барчаси Мирзо Ғулом Аҳмадийнинг “Бароҳийну Аҳмадия” (Аҳмадийларнинг далиллари) номи билан нашр қилдирган китобида ва “Таблиғ” номи билан нашр қилган рисоласида очиқ-ойдин айтилган. Академия мажлисида унинг халифаси ва ўғли Мирзо Башириддин ибн Ғулом Аҳмад  Қодиёнийнинг сўзлари ҳамда баёнотлари кўриб чиқилди. Унинг “Ойна садоқат” номли китобида қуйидагилар бор:
“Ҳар бир мусулмон эшитган ёки эшитмаган бўлса ҳам тушиши ваъда қилинган Масиҳга (яъни отаси Мирзо Ғулом Аҳмадга) байъат қилмаса кофир бўлиб Исломдан чиқади”. (Ойна садоқат. 35-саҳифа.)
Яна Қодиёнийларнинг газетаси “Фазл”да отаси Ғулом Аҳмаднинг ўзидан ҳикоя қилиб келтиради. Ғулом Аҳмад шундай дейди:
“Биз мусулмонларга ҳар бир нарсада, Аллоҳда, Расулда, Қуръонда, намозда, рўзада, ҳажда ва закотда хилоф қиламиз. Биз билан улар ўртасида буларнинг барчасида жавҳарий хилоф бордир” (Фазл газетаси 30-июл сони, 1931 милодий.).
Яна ушбу газетанинг ўзида (3-мужалладда) қуйидаги матнни келтиради:
“Дарҳақиқат Мирзо бу пайғамбар Муҳаммаддир” (“Инзорул хилофа” китоби 12-саҳифа.). Қуръони каримдаги Ийсо алайҳиссалом номидан ҳикоя қилинган оятдаги маъно унинг гумонича шунга далолат қилар эмиш:
“Ийсо ибн Марям: «Эй, Бани Исроил, албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқлаш ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган Расулман», деганини эсла” (Софф сураси 6-оят.). 
Мажлисда яна ишончли мусулмон уламоларнинг Қодиёний-Аҳмадий тоифасининг Исломдан тамомила чиққанлигини баён қилиб нашр қилинган мақола ва китоблари ўрганилди. Шуларга биноан Иқлимий парламент мажлиси Покистон давлатидаги шимолий ҳудуд бўлгалари учун 1974 йилда барча аъзолари ижмоъси билан қарор қабул қилди. Унга кўра Покистон ватандошлари орасидаги озчиликни ташкил қилувчи Қодиёнийлар фирқаси мусулмон эмас. Сўнгра яна Ватаний жамият (яъни Барча бўлгалар учун Умумий Покистоний уммат мажлиси)да барча  аъзолар ижмоъсига мувофиқ озчиликни ташкил қилувчи Қодиёнийлар фирқаси мусулмон эмасдир. Уларнинг ушбу ақидаларига Мирзо Ғулом Аҳмаднинг китобларидан очиқ ойдин матнлар билан собит бўлган нарсалар ҳам қўшилади. Унинг Ҳиндистондаги Инглиз ҳукуматига қаратилган рисоласида жиҳодни ҳаром қилишни эълон қилиб, шу ҳукуматдан қўллаб қувватлашни умидида жиҳод фикрини йўққа чиқаради. Бу билан эса мусулмонларнинг қалбларини Ҳиндистондаги мустамлакачи Инглиз ҳукумати учун ихлос қилишга бурмоқчи бўлади. Чунки унинг фикрича, айрим жоҳил мусулмонлар ўзларига дин қилиб олишган жиҳод фикри, уларни Инглизларга ихлос қилишдан қайтаради. Ушбу муносабат билан ўзининг “Шаҳодатул Қуръон” (Олтинчи босма,17 саҳифа.) китобида қуйидаги матнни келтиради:
“Мен мўъминман. Қачон менинг эргашувчиларим ортиб, уларнинг сони кўпайса, жиҳод қилувчи мўъминлар камаяди. Чунки менинг Масиҳ ёки Маҳдий эканлигимга иймон келтириш жиҳодни инкор этишни лозим қилади”. (Устоз Надавийнинг Робита нашри рисоласига қаранг.(25 саҳифа).)
Фиқҳий академия ушбу ҳужжатлар ва бошқа кўплаб ишончли маълумотларни атрофлича ўрганиб чиқиб, Қодиёнийларнинг ақидалари, келиб чиқиш асослари ва мусулмонлар ақидаларини бузиш ҳамда уларни ўз эътиқодларидан тамоман буриб юбориш йўлидаги хатарли мақсадларининг очиқ-ойдин эканлигини эътиборга олиб, мажлисдаги барча аъзолар ижмоъси билан қарор қилади:
“Қодиёнийлар яна Аҳмадийлар деб номланувчиларнинг ақидалари Исломдан тамомила ташқарига чиққан ақида деб эътибор қилинди. Шу эътиқодни қабул қилувчилар Исломдан юз ўгирган муртад, кофирлардир. Уларнинг ўзларини мусулмон аҳлидан деб кўрсатишлари алдов ва адаштириш учундир. Фиқҳий академия мажлиси мусулмон ҳукуматлар, уламолар, ёзувчилар, мутафаккир даъватчилар ва бошқа барча мусулмон умматига дунёнинг ҳар ерида уларга қарши туришлари вожиб эканини эълон қилади. Тавфиқ Аллоҳдандир”.

Раис: Саудия Арабистони мамлакатида олий қозилар мажлиси раиси Абдуллоҳ ибн Ҳумайд.
Раис ноиби: “Робитатул Олам ал Исломий”нинг бош котиби Муҳаммад  Алий ал-Ҳаркон.

Аъзолар:
1.    Абдулазиз Абдуллоҳ ибн Боз;
2.    Муҳаммад Маҳмуд Саввоф;
3.    Солиҳ ибн Усаймин;
4.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сабил;
5.    Муҳаммад Рашид Қаббоний;
6.    Мустафо Зарқо;
7.    Муҳаммад Рошидий;
8.    Абдулқуддус ал Ҳошимий ан-Надавий;
9.    Абу Бакр Жумий.
Таржимон: Аброр Мухтор Алий
Мулоҳаза: Бу қарор бугунги кунда ҳам биз учун жуда ҳам муҳимдир. Баъзи калласи айниганлар айнан ушбу фирқанинг залолатига дучор бўлдилар. Аҳмадийлар номи ила одамларнинг бошини айлантиришга уриндилар. Барча кишиларимиз ушбу қарор билан яқиндан танишиб, қодёнийларнинг залолатидан йироқда бўлсинлар, ўз таъсир доирасидагиларни ҳам буларнинг фитнасидан огоҳлантирсинлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 

 

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7114 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
7 йил аввал 5470 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
7 йил аввал 10318 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...