Ҳар мингдан ўнини олиб қоламан


Савол: «Агар нарсангни сотиб берсам, ҳар мингдан ўнини олиб қоламан», дейиш жоизми?
Жавоб:

و ما تواضعوا عليه انّ فى كلّ عشرة دنانير كذا فذاك حرام عليهم.

Даллол: «Нарсангни неча пулга сотсам, ҳар ўн тилладан шунча, масалан, бир тиллани олиб қоламан», деса, бас, ўша келишувлари уларга ҳаром бўлади.

Лекин даллол: «Агар нарсангни сотиб берсам, ўндан бир фоизи меники», деб, хизмат ҳаққини фоиз билан белгилаши жоиздир. Бу фоизлар билан белгилаб олиш ҳам фақат даллолларга жоиз. Агар бир киши бирортасини ижарага олиб, «Нарсамни сотиб бергин. Неча пулга сотсанг, шунчаси, масалан, икки фоизи сенга», деса, ижара фосид бўлади. Ижара суратида, албатта, маълум миқдорда хизмат ҳаққини тайин қилиш шартдир. Агар тайин қилмаса, ижара фосид бўлади. Даллоллик эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, қиёсга хилоф тарзда собит бўлган.


9 йил аввал 9745 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аврат жойларга кўз тушиши

САВОЛ: Аврат жойларга кўз тушиши билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: Йўқ таҳорат синмайди.


9 йил аввал 3562 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр, орамизда никоҳ қолмади - деса

Савол: Агар эр талоқни ният қилиб: «Ўртамизда никоҳ қолмади» ёки «Ўртамизда никоҳ йўқ» деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Бу ҳолатда боин талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»).


7 йил аввал 3570 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Парфюмерияда пардоз қилган аёлнинг таҳорати
Савол: Аёл киши парфюмерия (упа-элик) воситалари ёрдамида юз-кўзини пардоз қилган бўлса таҳорати дуруст бўладими? Жавоб: Пардоз воситалари покиза нарсалардан тайёрланган бўлса, уларни давоми...
9 йил аввал 6000 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жинсий аъзодан бошқа жойга яқинлик қилиш

САВОЛ: Аёлнинг жинсий аъзосидан бошқа жойига яқинлик қилинса ғусл вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Эркак кишидан маний тўкилса ғусл вожиб бўлади. Аёлга эса вожиб бўлмайди.


9 йил аввал 6429 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ёғ, крем, мазь (вазелин)ларни суртгандан кейинги таҳорат
Савол: Баданига ёғ, крем, мазь (вазелин) ва шу каби нарсаларни суртгандан кейин қилинган таҳорат жоиз бўладими?Жавоб: Таҳоратда ювиладиган аъзоларга юқорида зикр қилинган нарсалар суртилса давоми...
7 йил аввал 6097 Алоуддин Хофий