Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми


Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?
Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки китобда шаръий масалалар Китобуллоҳ ва суннати Расулуллоҳ, ижмоъ ва қиёсга кўра ҳал қилингани учун бўлса, унинг ислом доирасидан чиқишига шубҳа йўқ. Чунки, бу динни хорлаш бўлади.

Динни хор тутган кимса эса кофир бўлади. Жумла фуқаҳолар буни очиқ ёзиб қолдирганлар. Аллома Ҳофизиддин Баззозий ўзининг фатволар тўпламида келтиради:
اذا القى الفتوى على الارض او قال عند رؤية الفتوى روى او قال اين چه شرع است يكفر لانه رد حكم الشرع
"Агар фатвони ерга ташласа, ёки фатвони кўрган вақтда "Бу қандай ҳам шариат бўлди?!" деса, кофир бўлади. Чунки, у шариат ҳукмини рад қилган бўлади". Тамом.
Агар залолат дейишининг сабаби ушбу икки китобни янги чиққан икки олим ёзган деб истеҳзо ва енгил санашлик ила гапирадиган бўлса ҳам шундайдир. Зотан, уламоларни ҳақорат қилиш, обрўсини тўкиш ҳам куфрдир. Аллома Ибн Ҳажар Маккий Ҳайсамий Шофиъий бу масаланинг таҳқиқини қилиб, ўзининг "Эълом би-қавотеъ ал-ислом" номли китобида муфассал ёритган.
Агар бу икки китобни залолат дейиши мусаннифларининг илми камлиги, эътиборларининг йўқлиги сабабидан айтилган бўлса, уларнинг ҳолига қаралади:
"Канз ад-дақоиқ" соҳиби фақиҳлар раиси Абу-л-Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад бўлиб, лақаби Ҳофизиддин ан-Насафийдир. "Манор ал-анвор", "ал-Вофий" каби китобларнинг ҳам муаллифи. Унинг вафоти 710 ҳижрий йилда содир бўлган. Ундан кейин келган фақиҳлар унга мақтовлар айтганлар, унинг "Канз ад-дақоиқ" асарини ўз исмига монанд китоб деб билганлар. Чунончи, Аллома Фахриддин Зайлаъий ўзининг шарҳида бундай деган:
اما بعد فانى لما رأيت المختصر المسمى بكنز الدقائق احسن مختصر فى الفقه حاويا لما يحتاج اليه من الواقعات مع لطافة حجمه و اختصار نظمه احببت ان يكون له شرح متوسط
"Шундан сўнг мен "Канз ад-дақоиқ" номли мухтасарни фиқҳдаги мухтасар китобларнинг энг чиройлиси эканини кўрдим. Унда юз берадиган воқеаларга оид эҳтиёж тушадиган масалалар қамраб олинган. Ҳажми ҳам қулай, тартиби ҳам қисқачадир. Шунинг учун мен унга ўртача бир шарҳ ёзишни маъқул кўрдим".
"Сафар ас-саодат"га келадиган бўлсак, унинг муаллифи Шайх Мажидуддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Яъқуб Шерозий бўлиб, вафоти 817 ҳижрий йилда юз берган. У шофиъий мазҳабли аҳли ҳадис тариқасидаги буюк фақиҳдир. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний ва бошқалар унга саккизинчи юз йилликнинг мужаддиди деб баҳо берганлар. Унинг ёзган асарлари жуда фойдали ва кенгқамровлидир. Лекин, айрим асарларида таассуб йўлига тушиб қолган. "Сафар ас-саодат"да ҳам кўпинча мужтаҳидлар мазҳабига хилоф масалаларни киритиб кетган. Хулосаларида Ибн ал-Жавзийга эргашиб, саҳиҳ ҳадисларни ҳам собит бўлмаган, деб кетган. Шайх Абдулҳақ муҳаддис Деҳлавий "Сафар ас-саодат"га ёзган шарҳида ўрни-ўрнида уларни рад қилиб, хато ва адашувларининг жойини кўрсатган. Демак, тақводор олимнинг вазифаси яхши-ёмонни ажратиб амал қилаверади. Жоҳил, бунинг устига мутаассиб бўлса, уни мазкур китобни ўқишдан қайтарса бўлади. Бироқ, тушуниб олиш лозимки, мазкур хато ва камчиликлар сабабли ушбу китобга залолат деб ҳукм қилиш асло мумкин эмас. Зотан, хатолик башариятнинг хусусиятларидандир.
Кўриш лозимки, Ибн Жавзий ҳам ҳадис бобида таассуб йўлини тутган ва саҳиҳ ҳадисларни, "Сиҳоҳи ситта"да мавжуд бўлган ҳасан ва заиф ҳадисларни ҳам мавзуъ деб олган. Чунончи, Ҳофиз Ибн Ҳажар ва бошқалар буни очиқ ёзиб кетганлар ва мавзуъ деганларини мавзуъ эмас эканлигини қайд қилганлар. Шунингдек, айрим ҳанафийлар шофиъийларга, шофиъийлар эса ҳанафийларга таассуб қилганлар. Бундай кишиларнинг ҳаммаси ўша мазҳабдаги уламоларни залолатдаги олим демаганлар.
Замона олимига лозимки, чорпога ўхшаш оломонни, балки авомга монанд хосларни бундай таассубона гаплардан қайтарсин!
Агар "Канз ад-дақоиқ"ни залолат сабаби деган кимса уни ҳанафий мазҳаби фиқҳидаги китоб бўлгани, Имом Абу Ҳанифа қиёсни ҳадисдан муқаддам қўйган, деган хаёли борлиги учун айтса, демак, у хато қилган инсондир. Қиёсни ҳадисга муқаддам қилганлик нисбатини Имом Аъзамга бериш у зотга нисбатан аниқ бўҳтондир.
Орифи раббоний Абдулваҳҳоб Шаъроний "Мезони кубро"да ёзадилар:
اعلم ان هذا الكلام صدر من الجاهل المتعصب و قد روى الامام ابو جعفر بسنده المتصل الى ابى حنيفة انه كان يقول كذب على الله و افترى علينا من يقول اننا تقدم القياس على النص و اعتقادنا و اعتقاد كل منصف فى الامام ابى حنيفة انه لو عاش حتى دونت الاحاديث و بعد رحيل الحفاظ فى جمعه من البلاد و ظفر بها لترك كل قياس لكن لما كانت ادلة الشرع متفرقة فى عصره كثر القياس فى مذهبه بالنسبة الائمة الاخرى و قد صح عنه و عن الائمة كلهم اذا صح الحديث فهو مذهبنا
"Билгинки, бу гап жоҳил мутаассибдан содир бўлган. Имом Абу Жаъфардан Абу Ҳанифагача муттасил санад билан етган ривоятда айтилишича, у зот "Кимки бизни далиллардан қиёсни муқаддам қўяди деса, бизга ва Аллоҳга нисбатан ёлғон гапирган бўлади", дер эканлар. Имом Абу Ҳанифа борасидаги бизнинг ва барча инсофлиларнинг эътиқоди шуки, агар у ҳадислар тўпланган ва ҳар жойга кўчиб юрган ҳофизлар шаҳрида йиғилган ва уларга етишган бўлганида барча қиёсларини тарк қилган бўларди. Лекин, ул зотнинг даврида шариат далиллари тарқоқ ҳолда бўлгани боис унинг мазҳабида бошқа имомларга нисбатан қиёс кўпроқ қўлланилган. Ул зотдан ва барча имомлардан саҳиҳ гап ривоят қилинган: "Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, ана ўша бизнинг мазҳабимиздир". Тамом.
Валлоҳу алълам би-с-савоб ва индаҳу ҳусн ас-савоб!
Абдулҳай Лакнавий. Мажмуат ал-фатово. 1-жилд. – Лакнав: Юсуфий, 1907. – Б. 18-19.


Таржимон: Ҳамидуллоҳ Беруний.


4 йил аввал 2134 Ҳамидуллоҳ Беруний
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
1 йил аввал 1378 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
1 йил аввал 3493 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...