Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган.

Home

Ҳозирги замонда ижтиҳод қилиш

Ҳозирги замонда ижтиҳод қилиш ҳақида сўз юритар эканмиз ўзимизга энг аввал: «Бизга ана шу ижтиҳод ростдан ҳам  керакми?» деган саволни берамиз. Исломий илмлар билан шуғулланиб юрган айрим кимсалар ­ ўзимизнинг бой меросимиз билан ҳаддан ортиқ мағрурланганликлари ва буюк фақиҳларимизга қаттиқ ишонганлари сабабли ­ бизга янги ижтиҳоднинг кераги йўқ, зотан қандай масала рўбару келмасин албатта, ўшанга ўхшаш масалани аввалгиларнинг китобларидан топамиз, улар воқелик учун ижтиҳод қилганлари каби воқе бўладиган ишлар учун ҳам фараз йўли билан ижтиҳод қилиб кетганлар, шундай экан ана ўша буюклардан кейин янги ижтиҳодни пайдо қилишнинг бизга кераги йўқ, ваҳоланки ҳамма нарса муҳайё қилиб кетилган, деган фикрга борадилар. 

Батафсил ...
 

Туя гўштини егандан сўнг таҳорат олиш керакми?

● Ислом фиқҳида энг аввал муҳокама қилинадиган, фиқҳий манбаларда биринчи ўринда келтириладиган мавзу таҳорат мавзуси ҳисобланади. Фиқҳий мавзуларга ажратилган ҳадис тўпламлари ҳам таҳорат китоби билан бошланади. Таҳорат масалалари ичида бу хилдаги саволлар ўртага ташланиши табиий: ҳадисларда туя гўшти егандан сўнг таҳорат олиш ҳақида буюрилган, унга амал қилишимиз керакми? Туя гўштини еган вақтда таҳорат синадими? Туя гўшти егандан сўнг янгидан таҳорат қилиш вожибми ёки мустаҳаб амалми? Бунга таҳорат олмаса ҳам бўладими? Ҳадисларда айтилган туя гўшти егандан кейинги таҳорат шаръий маънодаги таҳорат бўлиб тўрт фарз ва бир неча суннатларни ўз ичига олган таҳоратми ёки бу таҳорат луғавий маънода бўлиб, оддий покланишми? Бу борада мазҳабларнинг ҳукмлари қандай?
Биз ушбу саволларга жавоб излаган холда шаръий далилларни куриб чиқамиз.

Батафсил ...
 

Тобеъ бўлишликнинг ва бидъатдан сақланишнинг вожиблигида ихтилоф йўқдир

Оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Унинг расули Муҳаммад пайғамбарга, у зотнинг оли асҳобларининг барчаларига салоту саломлар бўлсин! Аммо баъд:
Мусулмон  одамнинг Қуръон ва саҳиҳ Суннатда келган насс(шаръий матн)га эргашмоғи, у иккаласидан ҳеч бирида мавжуд бўлмаган нарсаларни яратиб олишликдан сақланмоғи фарз эканлиги борасида мусулмонлар орасида ­ улар қайси фирқа ёки қайси мазҳабдан бўлсалар ҳам ­  бирор бир ихтилоф борлигини билмайман. Демак бу турли фирқа ва мазҳабларда бўлган ва турли асрларда яшаб ўтган мусулмонларнинг ўртасидаги уларнинг барчалари иттифоқ қилган муштарак меъёрдир.
Шундай экан ихтилоф уларнинг ораларига қаердан келиб қолган ва қандай қилиб ҳар хил фирқа ва мазҳабларга бўлиниб кетганлар? Нима  учун ана ўша муштарак меъёр уларни битта тўғри йўл ва тўғри сўзга жалб қила олмаган?

 

Батафсил ...
 

Масонлик ва унга мансуб бўлишнинг ҳукми

Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳга, у зотнинг оилалари, саҳобалари, ҳамда ҳидоятлари ила ҳидоятланганларга салоту саломлар бўлсин!
Аммо баъду:
Ислом фиқҳи академияси масонлик ва унга мансуб бўлиш масаласи ҳамда бунинг Ислом шариатидаги ҳукми хусусида муҳокама қилди. Академиянинг аъзолари ушбу хатарли ташкилот тўғрисида етарлича изланишлар олиб бориб, улар борасида ёзилган эски ва янги китобларни ўрганиб, масон ташкилоти аъзолари ва баъзи арбоблари томонидан ёзиб нашр қилинган, ташкилот номи билан чоп этиладиган мажаллалардаги мақола ва асарларини, ташкилотнинг шахсий ҳужжатларини ўрганиб чиқди. Натижада академиянинг ҳузурида аниқланган қуйидаги бир неча далил ва ҳужжатлар аён бўлди.

Батафсил ...
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари асосида эркак билан аёлнинг намози ўртасидаги фарқ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадисларидан аёл киши билан эркак кишининг намоз ўқиш тартиблари ва баъзи аҳкомларида фарқ борлиги собит бўлган.

Батафсил ...
 
1 дан 2 сахифа

Дарсхона

"Усулул фиқҳ" бўйича онлайн дарсларда иштирок этинг давоми...

Хизматлар


Ҳанафийлар

Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. давоми...

Моликийлар

Имом Молик Мадийнаи Мунавварадан бошқа ёққа чиқишни ёқтирмас эдилар. давоми...

Шофеъийлар

У Абу Ҳанийфанинг вафот этган кунлари дунёга келдилар. давоми...

Ҳанбалийлар

Имом Аҳмад Абу Ҳанийфанинг бош шогирдларидан бўлмиш имом Абу Юсуфдан дарс олдилар. давоми...