Сотиб олаётганда тушиб кетиб, синса ёки бузилса


Савол: Эркак ёки аёл бирор нарса сотиб олиш учун дўконга кириб, маълум бир нарсани кўраётган ёки очаётганида бузилиб қолса, «Кечирасиз», дейиш кифоя қиладими ёки тўлаши керак бўладими?

Жавоб: 1. Харидор бирор нарсани сотиб олишга келишмасдан аввал кўраётиб, бепарволик, эҳтиётсизлик қилиб, у нарсани синдириб қўйса ёки очиб кўришда қўполлик қилиб, бузиб қўйса, тўлайди. Агар эҳтиёткорлик билан ушласа, кўрса, очиб кўришда қўполлик қилмаса, шунда ҳам синса ёки бузилса, тўламайди.
2. Сотувчи нархни айтди, олувчи рози бўлди. Кейин харидор қўлига олиб кўраётган вақтда тушиб кетиб, синди ёки бирор нуқсон етди. Бунда харидор тўлайди.
3. Харидор сотиб олмоқчи бўлиб, нархини келишмасидан олдин кўришга ижозат сўраб, қўлига олди ёки сотувчи нархни айтди-ю, лекин харидор рози бўлгани йўқ. Харидор кўраётган вақтида унинг бепарволигисиз ёки қўполлигисиз у нарса тушиб кетса ёки бузилиб қолса, харидор тўламайди. Чунки бу вақтда у нарса унинг қўлида омонат бўлади. Омонатлар таъаддийсиз (бепарволик, эҳтиётсизлик, нотўғри истеъмол қилиш, тажовуз) тўлатилмайди.

أخذ منه ثوبا وقال إن رضيته اشتريته فضاع فلا شيء عليه وإن قال إن رضيته أخذته بعشرة فعليه قيمته ولو قال صاحب الثوب هو بعشرة فقال المساوم هاته حتى أنظر إليه وقبضه على ذلك وضاع لا يلزمه شيء
قلت ووجهه أنه في الأول لم يذكر الثمن من أحد الطرفين فلم يصح كونه مقبوضا على وجه الشراء وإن صرح المساوم بالشراء وفي الثاني لما صرح بالثمن على وجه الشراء صار مضمونا وفي الثالث وإن صرح البائع بالثمن لمن المساوم قبضه على وجه النظر لا على وجه الشراء فلم يكن مضمونا وبهذا ظهر الفرق بين المقبوض على سوم الشراء والمقبوض على سوم النظر فافهم واغتنم تحقيق هذاالمحل


3 йил аввал 886 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аврат жойларга кўз тушиши

САВОЛ: Аврат жойларга кўз тушиши билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: Йўқ таҳорат синмайди.


3 йил аввал 121 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр, орамизда никоҳ қолмади - деса

Савол: Агар эр талоқни ният қилиб: «Ўртамизда никоҳ қолмади» ёки «Ўртамизда никоҳ йўқ» деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Бу ҳолатда боин талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»).


8 ой аввал 54 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Парфюмерияда пардоз қилган аёлнинг таҳорати
Савол: Аёл киши парфюмерия (упа-элик) воситалари ёрдамида юз-кўзини пардоз қилган бўлса таҳорати дуруст бўладими? Жавоб: Пардоз воситалари покиза нарсалардан тайёрланган бўлса, уларни давоми...
3 йил аввал 81 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жинсий аъзодан бошқа жойга яқинлик қилиш

САВОЛ: Аёлнинг жинсий аъзосидан бошқа жойига яқинлик қилинса ғусл вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Эркак кишидан маний тўкилса ғусл вожиб бўлади. Аёлга эса вожиб бўлмайди.


3 йил аввал 95 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ёғ, крем, мазь (вазелин)ларни суртгандан кейинги таҳорат
Савол: Баданига ёғ, крем, мазь (вазелин) ва шу каби нарсаларни суртгандан кейин қилинган таҳорат жоиз бўладими?Жавоб: Таҳоратда ювиладиган аъзоларга юқорида зикр қилинган нарсалар суртилса давоми...
8 ой аввал 98 Алоуддин Хофий