Қоғоз пуллар тўғрисида


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.

Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси қоғоз пуллар ва унинг шаръий жиҳатдан ҳукмлари мавзусида тақдим қилинган

баҳсни ўрганиб чиқди.  Аъзолар орасида муҳокама қилингандан кейин қуйидагиларни қарор қилди:
Биринчи: 
Аслида пул тилла ва кумушдир. Иккаласида рибонинг юзага келиш иллати фақиҳлар наздидаги тўғрироқ гапга қараганда мутлақ пуллигидадир. Пуллик тилла ва кумушда асл бўлсада, лекин фақиҳлар наздида у иккисига чекланмайди. Қоғоз пуллар қиймат сирасига киритилиб, муомалада тилла ва кумуш мақомига қўйилган. Ҳозирги кунда тилла ва кумуш асосида муомала қилиш деярли йўқ бўлиб кетгани учун ҳамма нарса қоғоз пуллар билан баҳоланмоқда. Одамлар қоғоз пулларни қўлга киритиш ва уни захира қилиб жамлаш билан хотиржам бўладилар ҳамда тўловлар ҳам шу пуллар билан амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан, қоғоз пулларнинг қиймати уларнинг зотида эмас, балки улардаги мавжуд бир маъно ортидан юзага келади. У ҳам бўлса, олди-берди ишларида унга бўлган ишончнинг мавжудлигидир. Бундай ишонч воситачига бўлган ишончга ўхшайди. Айни мана шу хусусият қоғоз пулнинг қийматга эга бўлишидаги сирдир. Тилла ва кумушда рибо юзага келишининг иллати тўғрисида қилинган хулосаларнинг тўғрироғи унинг пуллигидир. Пуллик қоғоз пулларда ҳам мавжуд. Шунинг учун Ислом фиқҳи академияси мажлиси қарор қилади:
Қоғоз пуллар ўзи алоҳида пул ҳисобланиб, ҳукм жиҳатидан тилла ва кумуш қаторида туради. Демак, унда закот вожиб бўлади. Шунингдек, тилла ва кумушга қиёс қилиниб, қоғоз пулларда пуллик эътиборга олиниши сабабли тилла ва кумушда рибонинг икки тури, яъни фазл ва насия турлари юзага келганидек, қоғоз пулларда ҳам фазл рибоси ва насия рибоси юзага келади. Шундай қилиб, шариат қайси нарх белгиловчида маълум вазифаларни жорий қилган бўлса, қоғоз пуллар ҳам унинг ҳукмларини ўз ичига олади.
Иккинчи:
Тилла, кумуш ва бошқаларда нарх белгиловчи сифат мавжуд бўлганидек, қоғоз пуллар ҳам нарх белгиловчи ҳисобланади. Шунингдек, қоғоз пуллар турли давлатларда ишлаб чиқарилганлиги сабабли ҳаммаси ҳар хил жинсда деб эътиборга олинади. Яъни, Саудия қоғоз пуллари бир жинс бўлса, Америка қоғоз пуллари бошқа жинсдир. Демак, ҳар бир қоғоз пул алоҳида бир жинс ҳисобланиб, тилла ва кумуш кабиларда бўлгани каби унда ҳам рибонниг икки тури, яъни фазл ва насия риболари юзага келади. Буларнинг ҳаммаси қуйидагиларни тақозо қилади:
Қоғоз пулларни ўз жинсига ёки бошқа жинсдан бўлган тилла ва кумуш кабиларга насия тарзда сотиш мутлақо мумкин эмас. Масалан, Саудия риёлини бошқа пулга бири иккинчисидан зиёда бўлган ҳолда ўша заҳотиёқ ўзаро олди-берди қилмасдан насия қилиб сотиш жоиз эмас.
Бир жинсдаги қоғоз пулни бирини иккинчисидан зиёда қилиб, хоҳ насия бўлсин, хоҳ нақд бўлсин бир-бирига сотиш (айрибошлаш) мумкин эмас. Масалан, Саудиянинг ўн риёлини ўн бир риёлга насия ёки нақд сотиш мумкин эмас.
Қоғоз пулларни бошқа жинсдаги пулларга сотиш агар у нақд бўлса, мутлақо жоиз. Масалан, Сурия ёки Ливан лирасини қоғоз пул ё кумуш ёки наригисидан кам ёҳуд кўп бўлган Саудия риёлига сотиш ҳамда Американинг бир доллорини уч Саудия риёлига ёки ундан кам ё кўпига сотиш, агар ушбу айрибошлаш нақд бўлса жоиздир. Саудиянинг кумуш бўлган риёлини қоғоз пул бўлган уч риёлига ёки ундан кам ё кўпига нақд шаклда сотиш юқоридаги мисолларда жоиз бўлгани каби жоиздир. Чунки, бу бир жинсни бошқа жинсга сотишдир. Моҳияти ва ҳақиқати ҳар хил бўлиб, фақат номдагина муштараклик мавжуд бўлса, бунинг таъсири йўқдир.
Учинчи:
Қоғоз пулларнинг қиймати тилла ёки кумуш нисобининг энг озига етса ёҳуд бошқа пуллар ва тижорат мақсадида тайёрланган товарлар билан қўшилиб  нисоби тўлиқ бўлса, ундан закот вожиб бўлади.
Тўртинчи:
Қоғоз пулларни салам савдоси ва шерикчиликларда дастмоя қилиш жоиздир. Аллоҳ билгувчироқдир. Тавфиқ Аллоҳ ёрдами биландир. Аллоҳ Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига саловат ва саломлар юборсин!
Раис: Абдуллоҳ ибн Ҳумайд (касаллиги сабабли йўқ).
Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаркон.
Аъзолар:
1.    Абдулазиз ибн Боз,
2.    Муҳаммад ибн Солим ибн Абдулвадуд,
3.    Мустафо Зарқо,
4.    Муҳаммад Рашидий,
5.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Сабийл,
6.    Ҳусайн Махлуф (қатнашмади),
7.    Муҳаммад Рашид Қаббоний,
8.    Солиҳ ибн Усаймин,
9.    Ливоъ Маҳмуд Шийс Хаттоб (имзо қўймаган),
10.    Муҳаммад Шозилий Найфар (овоз беришни истамади),
11.    Маҳмуд Совваф, Абдулқуддус Ҳошимий (узрини айтди),
12.    Мабрук Авводий (қатнашмади),
13.    Абулҳасан Надавий (узрини айтди).
Таржимон: Абдулҳодий.
Муҳаррир: Аброр Мухтор Алий
Мулоҳаза: Бу қарор ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабдагиларларга, хусусан, ҳанбалийларга кўпроқ тегишли бўлган. Чунки аввал уларда қоғоз пул тилло ва кумуш пулнинг ўрнини босмайди, шунинг учун ундан закот берилмайди, деган фикрлар бўлган эди. Бу қарор ўша ва унга ўхшаш бошқа фикрларга чек қўйди. Керакли ҳужжат, далил ва изоҳларни баён қилди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7111 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
7 йил аввал 5468 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
7 йил аввал 10316 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...