Устида Каъба, Масжидул Ақсо расми бор жойнамоз


САВОЛ: Ассалому алайкум шайх ҳазратлари!
Биз китобхонларингиз учун янада кўпроқ китоблар ёзишингизни тилайман. Зеро, сизнинг китобларингиз инсонларни ҳидоятда, тўғри йўлда юришда асқотиб келмоқда. Шу ўринда ўзимни ўйлантириб қўйган бир маълумот ҳақида сўрамоқчиман. Яқинда қўлимга «Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар»

(Тошкент. «Мовароуннаҳр» 2004 йил.) номли тўплам тушди. Унинг 50-51 бетларида жойнамоз ҳақида фикр билдирилган. Жойнамоз устида Каъба, Масжидул Ақсо расми бор бўлганида намоз ўқиса макруҳ бўладими? Шу фикрга сиз қандай қарайсиз? Ахир бу жойнамозлар Ислом мамлакатларида масалан, Туркия, Эрон каби мамлакатларда ишлаб чиқарилади. Наҳотки улар бу жойнамозларда ўқилган намоз макруҳ бўлишини билмасалар. Ёки бу фикр нотўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу масалани бир неча бор муолажа ва муҳокама қилдик. Сиз айтган нарса ҳақидаги фатво эътиборли уламоларга мансуб эмас. Жуда борса сиз ишора қилганингиздек, Туркиядаги баъзи эътибори унча юқори бўлмаган манбаларга бориши мумкин. Уни баъзи одамларга нимани айтиш мумкину, нимани айтиш мумкин эмаслигини фарқини билмайдиган кимсалар таржима қилиб юборишади. Натижада, кўпчилик сизга ўхшаб ташвишда қолади. Асл қоида бўйича аввалги китобларда ёзилган ҳамма нарсани ҳам бугунги омма-одамларга тақдим қилавериш тавсия этилмайди.
Сиз билдирган фикрлар жуда тўғри. Агар мазкур жойнамозлар ҳақидаги гап шунчалар аҳамиятли бўлса, сиз эслатган ва бошқа ерлардаги мусулмон уламолар жим турмас эдилар. Валлоҳу аълам.


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аврат жойларга кўз тушиши

САВОЛ: Аврат жойларга кўз тушиши билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: Йўқ таҳорат синмайди.


3 йил аввал 259 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр, орамизда никоҳ қолмади - деса

Савол: Агар эр талоқни ният қилиб: «Ўртамизда никоҳ қолмади» ёки «Ўртамизда никоҳ йўқ» деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Бу ҳолатда боин талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»).


1 йил аввал 184 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Парфюмерияда пардоз қилган аёлнинг таҳорати
Савол: Аёл киши парфюмерия (упа-элик) воситалари ёрдамида юз-кўзини пардоз қилган бўлса таҳорати дуруст бўладими? Жавоб: Пардоз воситалари покиза нарсалардан тайёрланган бўлса, уларни давоми...
3 йил аввал 334 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жинсий аъзодан бошқа жойга яқинлик қилиш

САВОЛ: Аёлнинг жинсий аъзосидан бошқа жойига яқинлик қилинса ғусл вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Эркак кишидан маний тўкилса ғусл вожиб бўлади. Аёлга эса вожиб бўлмайди.


3 йил аввал 383 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ёғ, крем, мазь (вазелин)ларни суртгандан кейинги таҳорат
Савол: Баданига ёғ, крем, мазь (вазелин) ва шу каби нарсаларни суртгандан кейин қилинган таҳорат жоиз бўладими?Жавоб: Таҳоратда ювиладиган аъзоларга юқорида зикр қилинган нарсалар суртилса давоми...
1 йил аввал 444 Алоуддин Хофий