Масонлик ва унга мансуб бўлишнинг ҳукми


Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳга, у зотнинг оилалари, саҳобалари, ҳамда ҳидоятлари ила ҳидоятланганларга салоту саломлар бўлсин!

Аммо баъду:
Ислом фиқҳи академияси масонлик ва унга мансуб бўлиш масаласи ҳамда бунинг Ислом шариатидаги ҳукми

хусусида муҳокама қилди. Академиянинг аъзолари ушбу хатарли ташкилот тўғрисида етарлича изланишлар олиб бориб, улар борасида ёзилган эски ва янги китобларни ўрганиб, масон ташкилоти аъзолари ва баъзи арбоблари томонидан ёзиб нашр қилинган, ташкилот номи билан чоп этиладиган мажаллалардаги мақола ва асарларини, ташкилотнинг шахсий ҳужжатларини ўрганиб чиқди. Натижада академиянинг ҳузурида аниқланган қуйидаги бир неча далил ва ҳужжатлар аён бўлди.
1-Масонлик махфий ташкилот бўлиб, у ўзининг иш юритиш низомини замон ва макон шароитларига қараб, баъзан махфий, баъзан эса ошкора қилади. Лекин унинг барпо бўлган ҳақиқий асосларини ҳар қандай ҳолатда ҳам махфий тутилади. Унинг маълумотлари ҳатто ташкилотнинг ўта юксак тажрибаси ила олий мартабага эришган хосларидан ҳам беркитилади;
2-Ташкилот зоҳирий асосга кўра ер юзидаги барча аъзоларининг бир бири билан ўзаро боғланишига қурилади. Тизимга кираётган, асл мақсаддан бехабарларнинг кўзларини бўяш учун улар орасида “Инсоний биродарлик” деган гумон уйғотилади. Уларнинг ақидалари, миллат ва мазҳаблари ажратилмайди;
3-Ташкилот аъзоларни ўз сафига ташкилот учун жон куйдирадиган кишилардан танлаб, шахсий манфаатларга қизиқтириш йўли билан, алдов орқали қўшади. Бу қизиқтириш, масон биродар бошқа ҳар бир масон биродар ёрдамида қувватлангандир, деган асосда бўлади. Ернинг қайси бурчагида бўлишмасин унинг эҳтиёжлари, мақсад ва мушкулотларида ёрдам беришади. Агар у сиёсий мансабга интилувчи шахслардан бўлса унинг кўзлаган мақсадларига ёрдамчи бўлишади. Агар қандайдир қийинчиликка тушиб қолса, унга кўмак беришади. Гарчи ташкилотнинг зоҳирида ботилга эмас, фақат ҳаққа ёрдам берилади дейилсада, аслида у ҳақ ёки ботил бўлса ҳам, золим ёки мазлум бўлса ҳам унинг (масон бўлганлиги учун) унга ушбу ёрдам берилаверади ва буни махфий тутилади. Бу алдов билан эса турли ижтимоий марказлардаги инсонларни овланиб, улардан “улуғ мақсадлар” йўлида молиявий ҳамкорликлар олишади.
4-Ташкилотга кириш янги аъзонинг қўшилиши билан бўладиган байрам, турли маросим ва рамзий қўрқитувчи ҳолатлар асосида ташкил қилинади. Бу билан эса янги аъзони ташкилот рутбаси ичида силсила йўли билан содир бўладиган ишлар ва таълимотларга хилоф қилса оқибати ёмон бўлишидан қўрқитилади.
5-Ғофил аъзоларни диний ибодатлари борасида эркин ташлаб қўйишади. Ташкилот улардан эришишлари мумкин бўлган имконият чегарасида фойдаланади ва улар паст мартабаларда қолиб кетишади. Аммо мулҳидлар ёки мулҳидликка (Мулҳид луғатда четга чиқувчидир. Истилоҳда эса диндан четланган кишига айтилади.) тайёрланаётганлар, улар учун белгиланган бир неча имтиҳон ва тажрибалар соясида даражама даража мартабаларга кўтариладилар. Улар бунга ўзларининг хатарли мақсадлари  ва ташкилот фойдаси учун қиладиган хизматлари асосида эришадилар.
6-Бу сиёсий ташкилотдир. Унинг улкан сиёсий ва аскарий инқилоблар ва хатарли ўзгаришларда ошкора ёки махфий ҳолда қўли бор.
7-Ташкилотнинг асли ва тизимнинг асосий ўзаги яҳудийликдир. Ташкилотнинг дунё бўйича махфий олий бошқаруви ҳам яҳудийлик, ҳаракатдаги саҳюнийлик -    сионистликдир.
8-Ташкилот ўзининг ҳақиқий, махфий мақсадларида барча динларга зиддир. Масонликнинг мақсади умумий суратда барча динларни, хусусий суратда Ислом динини ўз аъзолари намунасида бузишдир.
9-Ташкилот ўз аъзолари орасига пулдор, сиёсатчи, обрўли ва илмли, хуллас қандай имконият бўлишидан қатҳий назар жамиятлари орасида биродарларига нуфуз бериши мумкин бўлганларни қўшишга интилади. Нуфузсиз, фойда келтира олмайдиганлар уларни қизиқтирамайди. Шу сабабли улар подшоҳлар, раислар, вазир ва давлатнинг катта амалдорлари кабиларга қаттиқ қизиқишади. Масон исми қайсидир муҳитда қаршиликка учраса, ўзига бошқа турли исмларни олиб, ҳаракатларини амалга оширишда давом этади. Ушбу шўҳбаларнинг турли  исмларидан кўзга кўринганлари “Муназзама ал Асвад”, “Лаюниз”, “Ротурий” ва бошқа шу кабилар бўлиб, уларнинг асослари ва жирканч ҳаракатлари мутлақ Ислом қоидаларига тескари ва тамоман зиддир.
Ислом фиқҳи академиясига масон ташкилоти хусусида равшан суратдаги маълумотга кўра, Масонларнинг  бутун дунё саҳюний яҳудийлари билан ишончли алоқаси борлиги ҳам маълум бўлди. Шу билан бирга бу тизим Фаластин масаласи мавзусида Араб ва бошқа шаҳарлар масҳуллари ҳаракатлари устидан ҳукмронлик қилишга бор кучини сарфлади. Ушбу улкан, муҳим масалаларда Фаластинликлар ҳамда уларнинг кўплаб мажбуриятлари орасига тўсиқ бўлишиб,  бутун дунё саҳюний яҳудийлари фойдасига ҳал қилишга эришишди. Масон ҳаракатининг маккор мақсадлари, жирканч кўзбўямачиликлари ва улкан хатарлари тўғрисидаги шу ва бундан бошқа кўплаб тафсилотлар ва маълумотлар сабабли Ислом фиқҳи академияси Ислом ва мусулмонлар учун Масон ташкилотини бузғунчи ва энг хатарли ташкилотлардан деб эътибор қилади.
Кимда ким бу ташкилотга  унинг ҳақиқат ва мақсадларини била туриб қўшилса Исломга кўра у кофирдир ва мусулмон аҳлидан узоқлашган бўлади. Лекин устоз Мустафо Зарқо “унинг ҳақиқати ва мақсадларини била туриб” жумласи билан “у кофирдир” жумласи  орасига “шуни жоиз деб эътиқод қилса” жумласини қўшишни кўп таъкидлади.
Бу гуноҳи кабирани мубоҳ санаб ва мубоҳ санамай қиладиган киши хусусидаги шариатнинг ҳукмида намоён бўлади. Шариат бу иккисининг ҳукмини ажратади. Аввалгиси (яҳни мубоҳ санайдигани) кофир бўлади. Кейингиси эса (яҳни мубоҳ санамайдигани) осий ва гуноҳкор бўлади. Аллоҳ тавфиқнинг Валийсидир.

Раис: Саудия Арабистони мамлакатида олий қозилар мажлиси раиси Абдуллоҳ ибн Ҳумайд.
Раис ноиби: “Робитатул Олам ал Исломий”нинг бош котиби Муҳаммад  Алий ал-Ҳаркон.

Аъзолар:
1.    Абдулазиз Абдуллоҳ ибн Боз,
2.    Муҳаммад Маҳмуд Саввоф,
3.    Солиҳ ибн Усаймин,
4.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ,
5.    Муҳаммад Рашид Қаббоний,
6.    Мустафо Зарқо,
7.    Муҳаммад Рошидий,
8.    Абдулқуддус ал Ҳошимий ан-Надавий,
9.    Абу Бакр Жумий.
Таржимон: Аброр Мухтор Алий
* * *
Мулоҳаза: Мазкур ташкилотдан, шунингдек, бошқа четдан келган ҳар бир фикр, гуруҳ ва ташкилотларнинг барчасидан йироқда бўлиш омонлик эканини тажриба кўрсатди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7111 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
7 йил аввал 5466 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
7 йил аввал 10315 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...