Аҳмад ибн Ҳанбал ва у кишининг мазҳаблари


Аҳли сунна ва жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчилари имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар. Тарихчилар-нинг таъкидлашларича, у кишининг ота-оналари марвлик, кейинроқ улар Арабистон томон кўчганлар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам Марвда ҳижрий 164-санада туғилдилар. Ёшликларида етим қолиб, фақийрлик билан ўсдилар, қийналиб ўқидилар.

У киши кийим тўқиб сотар, хаттотлик қилиб қорнини тўйғизар эдилар. Баъзи вақтларда ҳаммоллик ҳам қилганлар. Ёшликданоқ ҳадис илмига қаттиқ қизиқдилар. Бу эса, ўз навбатида, илм талаб этиш учун кўп сафар қилишга чорлади.
Имом Аҳмад Абу Ҳанийфанинг бош шогирдларидан бўлмиш имом Абу Юсуфдан дарс олдилар. Кейинчалик Бағдодда катта муҳаддис Ҳушайт ибн Башир ал-Воситийда тўрт йил мунтазам ўқиб, у кишидан уч мингта ҳадис ёзиб олдилар.
Илм талабида Яман, Куфа, Басра, Мадийна, Макка ва бошқа жойларга сафар қилдилар. Маккаи Мукаррамада имом Шофеъийдан дарс олдилар. Имом Шофеъий Бағдодга келганларида ораларидаги алоқа яна ҳам мустаҳкам бўлди. Имом Аҳмад у кишидан кўпроқ таълим олишга ҳаракат қилдилар. Имом Шофеъий Мисрга кўчиб кетаётганларида имом Аҳмад ҳам у киши билан бирга кетмоқчи бўлдилар-у, аммо шароит тўғри келмади.
Имом Шофеъий Бағдоддан чиқаётиб: «Мен Бағдоддан чиқдим, энди бу шаҳарда Ибн Ҳанбалдан тақводорроқ ва фақиҳроқ одам йўқ», дедилар.
Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис илмида жуда ҳам илгари кет-ганлар. Кўпчилик уламолар у кишининг ҳадисдаги «Муснад» китобларини энг мўътабар олтита ҳадис китоби жумласига киритадилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг шогирдлари ва мухлислари у кишининг фиқҳлари билан фахр қилишар эди. Ҳатто улуғ тарихчи Тобарий ўзининг «Ихтилофул уламо» ки-тобида Аҳмад ибн Ҳанбални «муҳаддис» деб атаганда, Ибн Ҳанбалнинг мухлислари у кишининг уйига бостириб кирган-лар ва «Нимага Ибн Ҳанбални фақиҳ демадинг?» деб жан-жал қилишган. Охири Тобарийни миршаблар зўрға ажратиб олишган.
Албатта, Аҳмад ибн Ҳанбал ҳазратларининг бундай «ёр-дам»га ҳожатлари йўқ эди. Шундоқ ҳам у кишини бутун Ис-лом олами улуғ олим, фақиҳ, муҳаддис, зоҳид ва тақводор сифатида яхши танир эди. У киши барчага устоз эдилар. Имом Аҳмаднинг даври сиёсий ва ақийдавий ихтилофлар кучайган давр бўлди.
Айниқса, ўша пайтда Мўътазилий мазҳаби тарафдорла-ри ҳукуматга яқин бўлиб олиб кўп бузғунчиликлар қилдилар. Уларнинг ўша даврдаги бошлиқларидан бири Ибн Абу Довуд халийфа Маъмунга одамларни мажбур қилиб «Қуръон махлуқ» деб айттиришга уринди. Унинг маслаҳати билан ха-лийфа Маъмун волийларга аҳли сунна ва жамоа уламолари-ни ҳақоратлаб хат ёзди. Уларни ҳукумат қароргоҳларига олиб келиб «Қуръон маҳлуқ» деган гапни айттиришни, уни бажармаганларни эса жазолашни амр қилди.
Мусулмонлар улкан фитнага учрадилар. Ислом ақийдаси бузилиши хавфи туғилди. Бағдодда имом Аҳмад ибн Ҳанбал бошчилигида уламолар бунга қаттиқ қаршилик кўрсата бошладилар. Улар илмий мунозараларда мўътазилийларни шарманда қилишар эдилар. Буни сезган халийфа Маъмун Бағдоднинг еттита атоқли олимини ўз ҳузурига юборишни амр қилди. Уларни мажбур қилиб, эътирофларини олди ва ҳаммага эълон қилди. Шу билан имом Аҳмаднинг қанотини кесмоқчи ва шавкатини синдирмоқчи бўлди. Лекин имом Аҳмад бу фитнага қарши салобатли тоғдек маҳкам турдилар. У киши ўз илмлари билан фитначиларни халқ орасида ҳужжат ва далиллар билан шарманда қилиб, довдиратиб қўйдилар.
Шунда Маъмун ўзи турган Турмус шаҳрига имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва у кишининг шериклари Муҳаммад ибн Нуҳни юборишни амр қилди. Олимларнинг қўлларини кишанлаб, беҳурмат қилиб олиб кетишди. Аммо улар йўлдалик пайтида халийфа Маъмун вафот этди. Олимларни кишанланган ҳолларида Бағдодга қайтаришди. Йўлда Ибн Нуҳ вафот эт-ди. Имом Аҳмад у кишини ўзлари ювиб, жаноза ўқиб, кўмдилар.
Имом Аҳмадни эса янги халийфа тайин бўлгунча қамаб қўйишди. Янги халийфа ҳам эскисини йўлини тутди. Акаси Маъмуннинг васиятига амал қилган халийфа Мўътасим ҳам фитна йўлини давом эттирди.
Имом Аҳмадни икки йилдан ортиқ, аниқроғи, йигирма саккиз ой қамоқда ушлаб қийнашди, аммо иродаларини бука олмадилар. Имом Аҳмаднинг эътирофлари кўпчиликнинг ҳузурида бўлишини хоҳлашар эди. Шунинг учун, одамларни тўплаб, халийфа Мўътасим ўзи чиқар ва имом Аҳмадни сўроққа тутар эди. Гап билан енга олмасликларига кўзлари етгандан сўнг калтаклашга ўтдилар. Ҳар сафар гап-сўз фой-да бермагандан сўнг Имомни хушидан кетиб қолгунча дарра билан уришар, кейин эса, кўтариб, қамоққа олиб кетишар, бу ҳол эртасига яна янгидан бошлашар эди.
Бир куни калтак зарбидан ҳушидан кетаёзган Имомнинг қулоғига фитнабоши Ибн Абу Довуд: «Эй, Аҳмад, қулоғимга, Қуръон махлуқ, деб қўйгин, сени халийфанинг қўлидан қутқариб оламан», деди. Шунда имом Аҳмад бошларини зўрға кўтариб, «Эй, Ибн Довуд, қулоғимга Қуръон Аллоҳнинг каломи, махлуқ эмас, деб қўйгин, сени Аллоҳнинг азобидан қутқариб оламан», дедилар.
Бу воқеа халийфанинг тавба қилиши, фитнабоши Ибн Абу Довуд ва унинг шериги Башрул Мусрайсийнинг боши олиниши ва имом Аҳмаднинг эъзозланиши билан тугади. Шундай қилиб, бу буюк Имом мусулмонларнинг катта бир фитнадан қутулиб қолишларига сабабчи бўлдилар.
Имом Аҳмад умрларининг охирида бемор бўлганларида бутун Ислом олами ташвишга тушди. У киши яшаётган шаҳар одамга тўлиб, юриб бўлмай қолди. Миршаблар фақат Имомнинг ўзлари истаган одамнигина кўришга қўйишар эдилар. У киши ҳижрий 241-сана 12 Рабиъул аввал, жумъа куни вафот этдилар. Тарихчиларнинг маълумотларига кўра у зотнинг жанозаларига икки ярим миллион одам қатнашган.
Имом Аҳмад ўз мазҳабларида Қуръон ва суннатни асо-сий манбаъ қилиб олдилар. Сўнгра ижмоъ ва саҳобаларнинг кучли гаплари ўрин олди. Қиёсни бошқа илож қолма-гандагина ишлатиш керак, дейдилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳаблари масалаларни тор олиши ҳаммага маълум. У киши кўп масалаларда тақво асо-сида ҳукм чиқарганлари учун шундай бўлиб кўринади. Ми-сол учун, ит ялаган идишни тозалаш учун имом Шофеъий етти марта ювиш керак, дейдилар. Ҳадиси шарифда ҳам шу адад келган. Аммо Ибн Ҳанбал саккиз марта ювиш керак, деганлар.
Аллоҳим, улуғ Имомимизни ўзинг раҳмат этгин, Ислом ва мусулмонлар учун қилган хизматларини муносиб тақдирлагин. Омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фахруддин Қозихон ва унинг илмий мероси
Мовароуннаҳр фиқҳ илми тарихида X —XIII асрлар буюк фақиҳлару мужтаҳид алломалар даври деб эътироф этилади. Бу даврда ҳанафий мазҳабида ёзилган имом ас-Сарахсийнинг " ал-Мабсут", имом Бурҳонуддин Маҳмуднинг “ал-Муҳит давоми...
7 йил аввал 5018 Акмал Икромжонов
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Басра мадрасаси
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари ила Басра шаҳари қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди. Куфа ва давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қозилар
Абу Ҳанифа Имом Аъзам (р.ҳ.)нинг шогирдлари ичида ўн тўрт нафари қози ал-қузот ва оддий қозилар бўлганлар. Ҳанафийлик мазҳабининг ривожланиши, исломий мамлакатларга тарқалишида мана шу қозиларнинг ҳиссаси катта давоми...
9 йил аввал 4173 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ваҳба аз-Зуҳайлий
1932-мелодий йили Дамашқнинг Дияри атийя шаҳарчасида дунёга келдилар. Оталари Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, Қуръонга қаттиқ амал қилувчи, набавий суннатга ошиқ, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланувчи зот эдилар. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Етти нафар фақиҳ саҳоба
Cаҳобаларнинг умумий сони ҳақида тадқиқотчилар ихтилоф қилганлар. Улар 30 минг нафардан 90 минг нафаргача дейилган бўлса-да, барчалари фиқҳий салоҳиятда тенг эмаслар. Фиқҳий фатво бериш билан шуғулланган ёки давоми...
9 йил аввал 5204 Ҳамидуллоҳ Беруний