Каъба ичида намоз ўқиш


Каъба ичида фарз намоз ҳам, нафл намоз ҳам жоиздир. Бунга Имоми Шофиий хилоф қилиб ҳар икки намозни ҳам Каъба ичида ўқиб бўлмайди дейдилар.
Имом Молик (р.а) эса Каъба ичида фарз намоз ўқилмайди, нафл ўқилади дейдилар. Чунки

Расулуллоҳ (с.а.в.) Фатҳ кунида Каъба ичида нафл намозни ўқидилар дейди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) даврида Каъбанинг ичида олтита устун бўлган. Ҳозирда эса Каъбанинг қоқ ўртасида учта устун ўрнатилган. Устунлар мезоб-тарнов томон билан Ҳажарул Асвад ва Рукни яманий орасидаги девор тарафга қаратиб ўрнатилган. Уч устуннинг тепасида тўсин бор. Устунлардан иккитасининг орасига ёғоч сандиқ ҳам қўйилган. Каъбаи муаззамани тозалайдиган, хушбуй қиладиган нарсалар қуйилган. Каъба муаззаманинг остонаси ташқаридан кўриниб тургандек, одам бўйидан баланд. Ичкарига фақат эшикдан ёруғлик тушади. Каъбанинг таги мармар билан қопланган. Ён деворларининг одам бўйидан баландроғигача ҳам мармар билан қопланган. Деворларининг қолган қисми ва шифт «ла илаҳа иллаллоҳ» деб ёзилган яшил рангдаги қимош мато билан қопланган. Ҳожарул Асваддан тавоф қилиб юриб кетганда келадиган биринчи бурчакнинг девори ичкарига бир метрча туртиб чиққан. Ичкарига кирган одам ўзини бошқа оламга кириб қолгандек хис қилади. Ҳамма тарафга хушбўй атирлар суртилган.
Расулуллоҳ Каъба ичида намоз ўқиганлар. Агар имом Каъба ичида туриб жамоатга намоз ўқиб берса, орқасидаги кишиларнинг баьзилари орқасини имомга ўгириб турса ҳам жоиздир. Улардан қайси бири орқасини имомнинг юзига ўгирса, намози жоиз бўлмайди. Кимдир Каъба устида намоз ўқиса жоиздир лекин, Расулуллоҳ (с.а.в) қайтарганлари учун макруҳ. Имоми Шофиий (р.а) Каъба устида намоз умуман жоиз эмас дейдилар.


7 йил аввал 4740 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 48426 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10221 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35580 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 8004 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12631 fiqh.uz