16-дарс. III-боб. 1-фасл. Нафақалар


Нафақалар уч сабабнинг бири билан вожиб бўлади.
1. Қариндошлик;
2. Эр-хотинлик;
3. Мулкидаги нарсалар.

Мулкидаги нарсалардан инсон ўз қўл остидаги ҳайвон ёки наботот ва бошқа нарсаларга нафақа қилмоқлиги тушунилади. Киши ўз қўли остидаги мулкига нафақа қилмоқлиги вожибдир. Агар у ўз мулкидаги ҳайвонга емоқ-ичмоғини бермаса, набототларига вақтида ишлов бермаса ва бошқа мулкларининг ҳам риоясини қилмаса, уларга ҳалокат ёки талофат етади. Шу сабабдан эса мулк эгаси вожиб амалини тарк қилганлик гуноҳини олади.
Эр-хотинлик нафақаси деганда аёлнинг нафақаси назарда тутилади.
(Яъни аёл эрига нафақа бермайди, балки эр аёлига нафақа бериши тушунилади).
Ушбу эрнинг аёлига қиладиган нафақасининг миқдори иккисининг бой ёки камбағаллиги эътибори билан кифоя қилгудек бўлмоғи лозим. Нафақа қилмоқ – таом, кийим, турар жой, даволаниш ва хизматни ўз ичига олади. Аёл бой бўлса ҳам унинг нафақаси эрига вожиб бўлади. Аслида ҳар бир инсон нафақасини ўз молидан қилишлиги лозим. Фақатгина аёлнинг нафақаси эрининг молидан адо қилинади.
Қариндошлик нафақасидан мақсад ота-болалар орасидаги нафақалардир. Қайси томоннинг мулки бўлмаса, мулк бор томон унга кифоя қилгудек нафақа билан таъминлаши вожиб бўлади. Ҳар бир мол соҳибига ўз молидан нафақа қилинади. Ҳаттоки ёш болага ҳам ўғил ёки қиз бўлсин (топилса) ўз молидан нафақа қилинади. Баъзан балоғатга етган ёш ўғил ҳам касб эгаси бўлиб пул топиши мумкин. Кичик ёки катта қизлар ҳам ўз уйида ўтириб пул топиши, баъзан ташқарига чиқиб мол соҳиби бўлиши мумкин. Демак шу ҳолларда уларга ўзлари топган молдан нафақа қилинади. Агар ушбу гўдакларда мол бўлмаса уларнинг нафақаси токи балоғатга етгунларича отанинг зиммасига тушади. Гўдаклар балоғатга етиб, касб ёки мол эгасига айланишгач уларнинг нафақаси оталарига вожиб бўлмайди. Лекин балоғатга етсаларда қўлларида мулк бўлмай, бирор касб қилишга ҳам ожиз бўлиб қолишса ёки толиби илм бўлишса нафақалари оталарини зиммасида вожиб бўлиб давом этади. Шунингдек қизлар ҳам балоғатга етгач қўлларида мулк бўлмаса оталарининг нафақасида бўлишади. Лекин улар турмушга чиқишса нафақалари эрларининг зиммаларига кўчиб ўтади. Юқорида айтганимиздек, аёл бой ёки камбағал бўлишидан қатъий назар унинг нафақасини эр қилиши вожиб бўлиб қолаверади. Эрнинг аёлга қиладиган нафақасини баъзи фуқаҳолар нафақа дейишса, баъзилари эваз дейишади. Яна баъзи фуқаҳолар агар эр ўзини-ўзи боқа олмайдиган даражага тушиб қолса-ю, хотини бой бўлса, ушбу эрнинг нафақаси аёлга юклатилади деган фикрни айтишади. Эр камбағалликдан чиқиб бой бўлса яна нафақа қилиш унинг зиммасига қайтади. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 233-оятида:
“Меросҳўрга ҳам шундоқ”, деган.
Ушбу оятнинг тафсирида Алий розияллоҳу анҳу:
“Аёл ҳам меросхўрдир, шу сабабли (агар эр камбағал бўлиб қолса) аёл унга нафақа қилишлиги лозим бўлади. Бу Қуръони Карим оятининг далили билан собитдир”, деганлар.
Қариндошлар нафақаси деганда (хотин бунга кирмайди) мазҳаблар аро турли ихтилофнинг шоҳиди бўламиз. Моликий мазҳаби фуқаҳолари қариндошлар ўртасидаги нафақалар деганда ота билан ўғилнинг нафақасидан бошқасини вожиб деб билишмайди. Бу мазҳаб нафақа хусусида энг тор йўлни тутган.
Шофеъийлар эса нафақанинг вожиблиги асллар ва фуруълар ўртасида бўлади дейишади.
(Яъни ота-боблар, она-момолар қанча юқориласа ҳам асллар дейилади. Фарзанд-набиралар қанча пастласа ҳам фуруълар дейилади).
Демак шофеъийлар моликийларнинг қарашларига бобо-момолар ва набира-абираларни зиёда қилишган экан.
Ҳанафийлар нафақанинг қариндошлар ўртасидаги вожиблиги аслллар, фуруълар ва ҳавошийлар аро бўлади дейишади.
(Яъни ҳавошийлар деб амаки-хола ва амма-тоғаларга айтилади).
Ҳанбалий мазҳаби фуқаҳолари қариндошлик нафақасида ким мерос олса унга нафақа қилиш вожиб бўлади дейдилар. Ушбу мазҳаб нафақа борасида энг кенг йўлни тутган мазҳаб ҳисобланади.
Шунингдек зоҳирийлар мазҳаби ҳам ҳанбалийлар каби нафақа борасида йўлни кенг олган. Ушбу мазҳабнинг асосчиларидан бўлган Ибн Ҳазм шундоқ дейди:
“Агар ота фарзанднинг нафақасидан ожиз бўлиб қолса ёки ўлиб фарзандда мол-мулк қолмаса, шу пайтда фарзандлар нафақаси онага юклатилади. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 233-оятида марҳамат қилади:
“Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ.”.

Демак, она бой бўлса-ю, болалар бошқа одамлар эшигида тиланчилик қилиб юришса бундан ортиқ зарар етказиш бўлмайди”.


1 ўн йил аввал 4706 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
1 ўн йил аввал 6098 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
1 ўн йил аввал 5996 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
1 ўн йил аввал 6337 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
1 ўн йил аввал 5134 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
1 ўн йил аввал 5715 fiqh.uz