Талоқ ҳақида

Талоқ сўзи луғатда "Моддий ва маънавий тугинни ечиш" маъносини билдиради. Шаърий маъноси эса, махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки ҳалолни нуксонга учратишга талоқ дейилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки унинг маъносини англатувчи лафздир. Никоҳни кетказиш уч талоқ билан юзага келиб, ундан сўнг талоқ қилинган аёл ўзини талоқ қилган киши(эри)га ҳалол бўлмай қолади.

Ҳалолини нуқсонга учратиш дегани эса, эр талоқ қўйса, уч талоқ ҳаққидан битта камайиб, хотиннинг унга ҳалоллиги нуқсонга учраган бўлади. Талоқ ҳақидаги ҳадисларни келтирамиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдур" дедилар. Бундан Ислом динида талоқ фақат ноилож қолганидагина ишлатиш учун берилган рухсат эканлиги чиқади. Шу ерда Исломда талоққа нима учун рухсат берилгани, у қандай бўлиши лозимлиги ҳақида гапиришга тўғри келади. Баъзилар талоқ чегарасиз бўлишини хоҳлайдилар. Эркак хоҳлаган пайтда хоҳлаганича талоқ қилишни истайдилар. Араб жоҳилиятида худди шундай ҳукм бўлган. Бу эса аёл учун зулмдир. У бечора эрига сал ёқмай қолса эри уни хоҳлаганича талоқ қилади ва ҳоҳлаган пайтида қайтариб олаверади. Бунда умуман никоҳнинг ҳурмати ва муқаддаслиги қолмайди. Баъзилар умуман талоққа рухсат бермаслигини маъқуллашадилар. Масиҳий динидаги баъзи мазҳаблар шунга амал қиладилар. Лекин бу ҳам инсон табиатига тўғри келмайди. Чунки турли сабабларга кўра, эр хотин бир-бирига ёқмай қолиши, ё оилавий турмушини умуман давом эттириб бўлмай қолиши мумкин. Демак, Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом талоққа рухсат бериб, уни маълум бир адад билан чегаралаб қуйиши, бу диннинг ўртача йўл тутувчи дин эканлигини билдиради. Энди талоқ қилиш ҳуқуқи кимда бўлгани маъқул? Шу тўғрисида сўз юритамиз.

Баъзилар "талоқ қилиш ҳукми қозилик маҳкамаси ҳаққи бўлиши керак" дейди. Бу нотўғри фикр, чунки эр-хотин орасидаги муносабатлар бегона кишилар воситасида талашиб тортишадиган нарса эмас. Бундай ҳолатда ким беҳаёроқ, ким сўзга чечанроқ бўлса, ўша ғолиб бўлаверади. Баъзилар талоқ хотиннинг ҳаққи бўлиши керак дейди. Лекин бу ҳам нотўғри фикр. Чунки, хотин киши табиатан жаҳли тез, эҳтироси туфайли шошиб ҳукм чиқарувчи бўлади. Яна аёл оила қуриш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаган ва қийналмаган бўлади. Шунинг учун никоҳ бузилишидан ҳеч қандай моддий зарар кўрмайди, балки янги турмуш қуриб, яна янгидан маҳр ва совға олиши мумкин.

Ислом бу хуқуқни эркакларга берди. Чунки эркаклар оилани бузишдан олдин кўп ўйлайди. Болалар ҳам отанинг номида бўлади, бу ҳам уни кўп ўйлашга мажбур қилади. Яна оила қуриш учун барча ҳаражатлар (Маҳр, нафақа, тўй, уй-жой каби) бўлиб, унинг тарафидан бўлади. Мусулмон эр иложи борича талоқ қилмаслик ҳаракатида бўлади. Чунки у (талоқ) Аллоҳ ёмон кўрган нарса эканлигини яхши билади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Қай бир аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишини сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади" дейдилар. Ушбу ҳадисга қараганда аёллар иложи борича эрларидан талоқни талаб қилмасликлари керак. Эрлар ҳам ўзларини бу сўзни айтишдан сақлашлари лозим. Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи вассалам: "Талоқ қилишдан Аллоҳнинг арши ларзага келади" деганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уч нарсани жиддийси ҳам жиддийдир, ҳазили ҳам жиддий, никоҳнинг, талоқнинг ва ражъатнинг", деганлар. Чунки бу ҳолларда ўзи билиб туриб, қасд қилиб айтган бўлади. Ислом, ҳаётга хусусан оилавий ҳаётга жиддий қарашга буюради. Лекин, ҳазил қилмай хато қилиб бошқа сўзни айтмоқчи бўлиб туриб, тилига бехосдан талоқ сўзи келиб қолса, талоқ тушмайди. Ражъат - хотинини бир ёки икки ражъий талоқ қилган одамнинг, идда ичида "сени қайтариб олдим" дейишига ражъат дейлади.
Талоқ масаласида талоқ учун ишлатиладиган лафзларга алоҳида эътибор берилади. Талоқ учун ишлатиладиган лафзлар 2 га бўлинади:
1) Очиқ ойдин лафзлар. Бундай лафзлардан кўзланган мурод очиқ-ойдин бўлиб, урф-одатда талоқ қилиш учун ишлатиб юрилган лафзлардир. “Талоқ”, “Фироқ”, “Сароҳ” сўзлари арабчада очиқ талоққа ишлатиладиган сўзлардир. Талоқ умумий ва ҳамма халқлар биладиган сўзда "Қўйиб юбордим" ”Ажралдим” каби сўзлар ҳам шу маънони англатиши мумкин.
Талоқ тушиши учун қўйидагилар шартдур:
1.Луғатда ва урф одатда талоқ маъносини билдирадиган лафзни айтиш ёки ёзиш ёки ишора билан англатиш.
2.Талоқ қилувчи маънони тушунган бўлиши. Бировга талоқ сийғаси бошқа тилда ўргатилса у маъносини билмай туриб ишлатса талоқ тушмайди.
3.Талоқни хотинга нисбат бериши. Аёлнинг исмини айтиш, ўзига хитоб қилиш, васфини айтиш, унга ишора қилиш кабилар.
4. Талоқнинг лафзи ва ададида шак бўлмаслиги. Сўзни бузиб талаффуз қилса ҳам талоқ тушади. Масалан: талоқ ўрнига "талоғ" "талақ" деса ҳам. Очиқ-ойдин талоқ сўзи хотинга нисбат бериб айтиши билан талоқ тушади. Ният, мақсадни сўраб ўтирилмайди.
2) Киноя лафзли талоқ. Бунда талоқни ҳам бошқа маънони англатадиган лафзни хотинга нисбат бериб ишлатилади. “Ота-онангникига кетавер”, “жўна”, “йўқол”, “чиқ кет”, “сен бўшсан”, “ҳурсан”, “ишинг ўзинг билан” каби сўзлар шу жумладандир. Агар бу киноя лафзлари розилик ҳолатида, талоқ тўғрисида гап сўз бўлмай айтилган бўлса талоқ тушмайди. Аммо эр бу гапни талоқ ниятида айтдим деса талоқ бўлади.
Агар розилик ҳолати бўлиб, эр-хотин орасида талоқ масаласи ўзаро баҳс қилиниб турганда эр “иддангни сана”, “сен ажрадинг”, “сен бўшсан” каби лафзларни айтса талоқ тушади. Бошқа киноя лафзларни айтса ниятига боғлиқ бўлади. Ғазаб, уруш-жанжал ҳолати бўлса, “иддангни санайвер” дейиши билан талоқ тушади. Бошқа лафзлар ниятга боғлиқ бўлади.


ТАЛОҚ ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР

САВОЛ: Ҳайзни талоққа алоқадорлиги борми?

ЖАВОБ: Алоқадорлиги бор. Ҳоизани талоқ қўйилганда иддаси уч ҳайз бўлади.
إذَا طَلَّقَ الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ طَلَاقًا بَائِنًا أَوْ رَجْعِيًّا أَوْ ثَلَاثًا أَوْ وَقَعَتْ الْفُرْقَةُ بَيْنَهُمَا بِغَيْرِ طَلَاقٍ ، وَهِيَ حُرَّةٌ مِمَّنْ تَحِيضُ فَعِدَّتُهَا ثَلَاثَةُ أَقْرَاءٍ

Эр ҳур, ҳайз кўрадиган аёлини талоқ қилса, боин бўлсин, ёки ражъий, ёки учта бўлсин, ёки талоқсиз ўртасига айрилиқ тушса, унинг иддаси уч ҳайздир. (Жавҳаротун Наййира)

САВОЛ: Ёшлиги туфайли ёки қондан тўхтагани туфайли ҳайз кўрмайдиган аёл талоқ қилинса, унинг иддаси нима бўлади?
ЖАВОБ: Бундай аёлларнинг иддаси ҳайз билан бўлмай, уч ой бўлади.

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ
“Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларнинг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганларники ҳам”. (Талоқ сураси 4-оят)

САВОЛ: ҳайз,нифос ҳолатида талоқ қўйилса воқеъ бўладими?
ЖАВОБ: ҳайз ҳолатида талоқ қўйиш жоиз эмас, лекин талоқ қўйса воқеъ бўлади.
وَطَلَاقُ الْمَوْطُوءَةِ حَائِضًا بِدْعِيَّةٌ  فيراجعها ويطلقها وَيُطَلِّقُهَا فِي طُهْرٍ ثَانٍ
Яқинлик қилинган, ҳайз ҳолатидаги аёлни талоқ қўйиш бидъатдир. Агар талоқ қўйиб қўйган бўлса, уни қайта никоҳига олади ҳамда иккинчи поклигида талоқ қилади.  (Баҳрур Роиқ)

САВОЛ: аёл талоқ қилинганидан кейин, УЗИ текширувидан ўтгач, ҳомиласи йўқлиги маълум бўлса, уч ҳайз идда ўтирмасдан турмушга чиқиши жоизми?
ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Қуръонда талоқ қилинган аёл ҳайз кўрадиган аёл  бўлса, уч ҳайз идда ўтиришини баён қилган. Бу Аллоҳнинг ҳукмидир. Уч ҳайзнинг ичида ҳомиланинг бор, йўқлиги Аллоҳ таоло буюрган идданинг бир неча ҳикматларидан биридир. Ҳикматни эътиборга олиб Аллоҳнинг ҳукми тарк қилинмайди.
وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ
“Талоқ қилинган аёллар уч қуруъ (уч ҳайз) кутарлар” Бақара сураси 228-оят.

САВОЛ: ҳайз кўрадиган аёлнинг эри вафот этса унинг иддаси қанча бўлади?
ЖАВОБ: аёл хоҳ ҳайз кўрадиган бўлсин, хоҳ ноумид ёшида бўлсин, ҳомиладор бўлмаган ҳолатда эри вафот этса тўрт ойу, ўн кун идда ўтиради.
وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
“Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ойу, ўн кун кутарлар”. Бақара сураси 234-оят.

САВОЛ: иддадаги аёл иддаси тугамай туриб бир, икки бор ҳайз кўргач, ҳомиладор эмаслиги маълум бўлгач, бошқа эрга тегиб кетса бўладими?
ЖАВОБ: иддаси чиқмаган аёл бошқага никоҳланиши жоиз эмас. Никоҳ ўқилсада никоҳ боғланмайди.
وَلَا تَعْزِمُوا عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتَّى يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ
“..Идда ўз муддатига етмагунча никоҳ боғлашни қасд қилманг...” Бақара сураси 235-оят

САВОЛ: аёл ҳоизалигида эри уч талоқ қўйса, воқеъ бўлмайди, деган халқ оғзида гап бор, шу тўғрими?
ЖАВОБ: талоқ тушиш ёки тушмаслиги ҳайз кўриш ёки кўрмасликка умуман боғлиқ эмас. ҳайз ҳолатида қўйилган уч талоқ воқеъ бўлади. Лекин бундай қилиш бидъатдир.
وَالْبِدْعِيُّ ثَلَاثٌ مُتَفَرِّقَةٌ  ...فِي طُهْرٍ وَاحِدٍ  ...أَوْ  وَاحِدَةٌ فِي  حَيْضِ مَوْطُوءَةٍ
Бир покликда уч бор бўлиб талоқ қўйиш ёки яқинлик қилинган аёлни ҳайз  ҳолатида талоқ қўйиш бидъат талоқдир. (Роддул Муҳтор)
ТАЛОҚДАН КЕЙИН ҚАЙТА ЯШАШ
Алоуддин Мансурнинг тафсирида Бақара сурасининг 233-оятида «Оналар болаларини тўла 2 йил эмизадилар», дейилган. 232-оятида «Қачон хотинларингизни талоқ қилсангизлар ва уларнинг идда муддатлари битиб қолса, бас, уларни, ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг», дейилган.
Бу ҳукм 2 талоққача бўлсами ёки 3 талоқдан кейин иддасини чиқариб, бир эрга тегиб, яна талоқ қилиниб, иддасини чиқариб, яна аввалги эрига никоҳланадими?
«Мухтасарул Виқоя» ва «Мажмаъул Масъуд»да шундай ёзилган.

 

ТАЛОҚ МАСАЛАЛАРИ 

Меҳрибон, раҳимли Аллоҳ номи ила

Оламлар роббиси, шариъат, ҳукм ва намозни адо қилиш амрини қилган ягона Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Махлуқотларининг энг яхшиси Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин. Аллоҳ таоло Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни инкор қилувчиларга ҳужжат, нубувват эшигини хотимаси қилиб юборди. Узотнинг улуғ аҳлига ва буюк саҳобийларига ҳамда тўғри йўл имомлари бўлмиш хусусан “Илм юлдузларда бўлса ҳам албатта форс ўғлонларидан чиққан кишилар уни олади” деб, башорати берилган Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга саломлар бўлсин.
Биз ўз ҳаннон ва маннон бўлган жалол эгаси бўлган Роббимизга сажда қиламиз. У мендай хом ақл эгасига (Қуръон ва ҳадис денгизи қаридан чиқариб олинган бебахо дур ва шариат хулосалари бўлмиш) фиқҳнинг бир неча бобларида қалам тебратиш тавфиқини ато этди.
Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, Унинг барҳақ расули, саййидимиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар, унинг аҳлига ва барча саҳобийларига ҳамда чиройли тарзда улар йўлини тутганларга қиёмат кунигача саломлар бўлсин.
Эй, Аллоҳим! Сенга ҳамдлар айтаман ва Сендан ушбу китобни ёзишга ёрдам, кўмак сўрайман.
Талоқнинг маъноси
Талоқ сўзи (насара бобидан) масдар бўлиб, луғатда қайдни кўтариш, озод қилиш, айрилиқни ихтиёр қилиш каби маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда, тезлик билан никоҳ ришталарини узушдир. Ҳазрати мавлоно Абдул Ҳай Лакнавий “Ҳидоя” ҳошиясида қуйидагиларни ёзган:
“Талоқ луғатда қайдни кўтариш, фақиҳлар истилоҳида, никоҳ битми (ижоб ва қабул)ни махсус лафзлар воситасида кўтариб, никоҳ риштасини тугатиш номига талоқ дейилади.
Талоқнинг ҳақиқати
Талоқ ижоб ва қабул ёрдамида икки бегона эр ва аёл ўртасида пайдо бўлган муҳаббат ришталарини тугатувчи ҳукмлар мажмуасидир. Бир жону бир тан бўлган эр-хотин қалбида куртак ёзган орзу ва тасаввуротлар талоқ орқали парча-парча бўлиб кетади. Талоқ ҳар бир қавм ва элатда мавжуддир. Лекин, бизнинг шариати исломиянинг покиза ҳаёт низоми бошқалардан тубдан фарқ қилади. Исломий талоқ дастурининг қадру қиммати бошқа дин ва миллатларда мавжуд талоқ низоми билан солиштириб кўришда намоён бўлади. Шу боис исломий талоқ низомига киришишдан олдин бу борада бошқа динлар тутган йўлларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Яҳудий динида талоқ
Мусо алайҳис саломга юборилган шариатда талоқ мубоҳ амаллардан ҳисобланган. Талоқнинг буткул тасарруфоти эркак қўлида бўлган. Бу борада аёл китшига ҳеч қандай ихтиёр берилмаган. Масалан, бир киши бир аёлга уйланса ва унга нисбатан ҳеч қандай илиқлик унда пайдо бўлмаса ё аёлнинг бирор айбини билиб қолса, ҳеч қандай таъаммулсиз талоқ қағозини ёзиб аёл қўлига тутқазиб, уйдан ташқарига чиқариб юборилган. Аёл аввалги эри уйидан чиқиши билан бошқаларга турмушга чиқиши мумкин бўлган. Ажрашган эр-хотин умурбод бир-бирига ҳаром бўлган. У иккисини бир-бирига ҳалол қилиш йўли умуман бўлмаган. Яҳудийларда талоқ сўз билан эмас ёозма тарзда амалга оширилган. Талоқ беришда эркак кишига ҳеч қандай монеъликлар бўлмаган. Лекин, яҳудийлар кейинчалик кўплаб монеъликларни ишлаб чиқганлар .
Насороларда талоқ
Яҳудийларни акси ўлароқ асл исоийларнинг динида на эрга ва на хотинга талоқ қилиш ихтиёри берилмаган. Талоқ ҳаром амал ва кабира гуноҳ деб тушунилган. Яҳудилардан бир гуруҳлари Исо алайҳис салом ҳузурига келиб: “Эркак киши ўз аёлини бирор сабабга кўра талоқ қилишига ҳаққи борми?” деб, савол бердилар. Исо алайҳис салом уларга “Аллоҳ таоло эркак ва аёлни жуфт-жуфт қилиб яратди”ни ўқимаганмисизлар” деб, сўзида давом этди. Шунинг учун ҳам эр ўз ота-онасидан ажралиб, бир аёл билан ҳаёт кечиради ва у иккиси орасида муҳаббат пайдо бўлиб, ҳатто бир тана каби бўлиб қоладилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларни бирга қилди. Аллоҳ таоло уларни бирга қилгандан кейин эр-хотин бир-биридан ажрашиши мумкин эмас. Улар берган саволларига жавоб олганларидан кейин: “Унда нима учун Мусо алайҳис салом ёзма талоқ беришга рухсат бердилар” дедилар. Уларга жавобан Исо алайҳис салом: “Сизларнинг қалбларингизда қасоват бўлгани боис аввалда талоқ қилишга ижозат бўлмасада, Мусо алайҳис салом жазо тариқасида аёлларингизни талоқ қилинглар деб, буюрдилар” дедилар. “Фатҳул мулҳим”да Инжилдан қуйидаги Исо алайҳис саломнинг сўзлари нақл қилинган: “Қайси шахс ўз аёлига талоқ қўйиб, бошқа аёлга уйланса, зино гуноҳини қилган бўлади ва қайси аёл талоқ қўйилиб бошқа эрга тегса, зино гуноҳини қилган бўлади”. Умуман олиб қаралганда Христиан динида талоқ қатъий манъ қилинган амаллардан ҳисобланган ва бошқа томондан кўпхотинлик ҳам таъқиқланган. Унинг натижаси шу бўладики, икки бир-бирига мос келмайдиган эркак ва аёл никоҳланса, у иккаласи христианлик динига кўра ажрашиш қатъий манъ қилинади ва иккалаларини ушбу ҳаёти (доимо бир-бири билан урушишлари натижасида) дўзахга айланади. Бундан бошқа ўзга хулоса қилиб бўлмайди.
Ислом дини талоқга рухсат берган эди, баъзи насронийлар унга эътироз билдириб: “Бу аёлга зулм” дедилар. Қачонгача талоқга рухсат берилмайди. Чунки талоқга рухсат бермаслик ғайри фитрий иш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам насронийлар асл китобларида келган талоқ борасидаги ҳукмга амал қилмай, аста секинлик билан талоқга доир қайтариқларни бузишга урундилар. Зино ва турли ёмон ишлар қатори талоқ ҳам черков рухсати билан амалга оша бошлади. Оммавий халқ тазйиқи остида черков талоқ бериш асосларини секин асталик билан кўпайтира бошладилар. Кейинчалик талоқ беришга қўйилган сабаблар беҳад кўпайиб кетди. Бу вақтда талоқ ихтиёри ҳали ҳам черков тасарруфида эди. Талоқ борасида эр-хотинда ҳеч қандай ихтиёр йўқ эди. Эр-хотин бир-биридан ажрашиш мақсадида черковларга мурожаат қиласалар, черков ўзи тўғри деб топган сабабларга қараб ҳукм қилар эди. Лекин, имкони борича роҳиблар Инжилда келган асл ҳукмга амал қилишга урунар эдилар. Шунинг учун улар томонидан оз сонли кишиларгагина талоқ билан ҳукм қилинар эди. Европада иккинчи уйғониш даври содир бўлгандан кейин омма халқ талоқни черков тасарруфидан ўз ихтиёрларига ўтказишга урундилар. Натижада, талоқ черков роҳиблар тасарруфидан давлат судлари ихтиёрига ўтказилди ва бениҳоя ажрашиш сабаблари кўпайиб кетди. Охир оқибат эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам талоқ масаласи юзасидан судларга мурожаат қила бошладилар. Эр-хотиндан қайси бири бир-бирига ёқмай қолса, эр ё хотин судга бориб “эрим ё хотиним менга ёқмай қолди ажрашишни хоҳлайман” деб мурожаат қиларди. Суд эса, уларни бир-бирига ёқмай қолганини сабаб қилиб кўрсатиб ажратиб юборар эди. Натижада, ҳозирги кунга келиб европада ажрашиш миқдори жуда ошиб кетди. Шарқий давлатларда истиқомат қилувчи одамлар бу тартибда ажрашишни ҳаёлларига ҳам келтира олмайдилар. Европада никоҳ ҳали ҳануз жар ёқасида қолиб келмоқда .
Ҳиндуиликда талоқ
Ҳиндиуилик динида талоқ қилишга умуман рухсат берилмайди. Ҳатто, аёлини зино устида ушлаб олса, уйидан ташқарига чиқариб қўйса қўяди. Лекин, талоқ қила олмайди. Шу боис ҳам баъзи ҳиндлар бу ҳукмни ижросида танглик ҳис қила бошладилар. Баъзи ҳиндуи динига эътиқод қилувчи қабила эркаклари зарурат юзасидан аёлига талоқ қўйиш мақсадида браҳманларга мурожаат қилардилар. Шулар сирасига жанубий Ҳиндистонда истиқомат қилувчи ҳиндуий таълимотидаги гуруҳларни келтириш мумкин. Лекин, шимолий Ҳиндистонда яшовчи сивилизациядан орқада қолган ҳиндуийлар талоқни умуман ножоиз иш деб тушунадилар .
Жоҳилият замонасидаги талоқ
Жоҳилият даври низомига кўра эр ўз аёлига 100 тагача талоқ бериши ва яна уни ўзига қайтариб олиши мумкин эди. Қози Саноуллоҳ соҳиб ўзининг “Тафсири мазҳарий” асарида Имом Бағавий Урва ибн Зубайр қилган ушбу ривоятларини нақл қилганлар: “Ислом аввалида одамлар беҳисоб талоқ қўйишга одатланган эдилар. Баъзи кишилар аёлларига талоқ қўйиб, улар иддаларини тугатай деганда ўзларига қайтариб олиб, яна талоқ қўйиб юборар эдилар. Бу ҳолат аёлга зулм бериш мақсадида қайта-қайтабажарилар эди. Эркаклар ўз аёлларини жуда ёмон кўрсалар никоҳ ва талоқсиз муаллақ ҳолатда ушлаб туришга урунар эдилар. Ислом, жоҳилият даврида аёлларга берилган бу зулм ва ситамлаига чек қўйди. Бу борада, яъни аёлларга талоқ қўйиш миқдори, чегараси борасида қуйидаги оят нозил қилинди:
“Талоқ икки мартадир” (Бақара 229-оят).
Талоқ қўйгандан кейин ортидан ражъат қилиш мумкин бўлган талоқ ҳаммаси бўлиб иккитадир. Бирор киши иккита талоқ қўйгандан кейин учинчи талоқниқўйса, талоғини берган аёлига ҳалоласиз ражъат қилиши мумкин эмас. Бундай ҳолатда никоҳ ҳам уч талоқ қилган аёлини ҳалол қилиб бермайди .
Исломда никоҳ ва талоқнинг адолатли низоми
Ислом никоҳ ва талоқга адолатли, инсофли ва пурҳикмат низомни муқаррар қилди. Ушбу низом бошқа динларда мавжуд ифрот (ҳаддан зиёд бўш қўйиш) ва тафрит (ҳаддан зиёд маҳкам тутиш)дан покдир. Ислом шариати талоқни билкул ҳаром қилиб ҳам қўймади ва ҳеч қандай сабабсиз оммавий тарзда рухсат ҳам бермади. Балки, талоқга ижозат бера туриб, шундай деб таъкидлаб қўйди:
عَنْ ابْنِ عُمَرَ أن النَّبِيِّ قَالَ : "أَبْغَضُ الْحَلالِ إلَى اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ الطَّلاقُ" . رَوَاهُ أَبُو دَاوُد وَابْنُ مَاجَةْ.
Ибн Умардан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Аллоҳ азза ва жалла наздида ҳалол нарсаларнинг энг ғазаблиси талоқдир” (Абу Довуд ва ибн Можа ривояти). Ҳадисдан кўзланган мақсад ўйлаб, фикр қилиб энг охирги мажбурий ҳолатда талоқ қўйишга қадам қўйиш керак деганидир. Чунки, талоқ никоҳ востиасида юзага келадиган улуғ бир риштани тугатиш ҳисобланади. Шунинг боис никоҳ битмини тугатишни арзимаган гап деб билмаслик даркор. Зеро, никоҳ бошқа муомала ва битмлар каби фақат муомала ё битмгина эмас. Балки, никоҳ бир шаръий ибодат ва Набийларнинг суннати даражасидадир. Никоҳда бошқа битмларда топилмайдиган шартлар мавжуддир. Бундан ташқари никоҳга хос қонунлардан шуки, баъзи эркаклар баъзи аёлларни ўз никоҳларига олишлари мумкин эмас. Шу билан бир қаторда никоҳдан ўзга битмларни тузиш учун гувоҳ шарт эмас. Лекин, никоҳни дуруст бўлиши учун албатта гувоҳ шарт ҳисобланади, яъни икки гувоҳ олдида ижоб (ўзимни сизга бағишладим) ва қабул (сизни танмаҳрамликга қабул қилдим) бўлмаса, никоҳ никоҳ ҳисобланмайди. Шу боис ҳам омма кўз ўнгидан никоҳдан ўтиш суннат ҳисобланади. Никоҳ умур савдоси бўлиш билан бир қаторда Аллоҳ таолонинг ажиб мўъжизасики, икки ижоб ва қабул сўзларини айтиш билан эр-хотинлик ришталари пайдо бўлиб, икки хонадон бир-бири билан лозим. Никоҳ ришталарини чиройли, пухта боғлаш учун, битм аввалида бир неча кўрсатмалар берилган. Уни сақлаб қолиш учун бир неча босқичга эга тавсиялар берилиб, охирги босқичда талоқга рухсат берилган.
Эр-хотинлик ришталарини мустаҳкамлаш йўллари
Эр-хотин ўртасидаги алоқаларни мустаҳкам қилиш учун шариат кўплаб кўрсатмалар берган. Улар қуйида баён қилинади:
1. Никоҳдан олдин икки ёш бир-бирини хулқ-атвори ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши лозим. Келишмовчилик ва турли зиддият чиқмаслиги учун ойлавий муҳит, қиз ва ўғил табиати, бири икинчисини кўриб ҳотиржам бўлиб, маслаҳатлашгандан кейин истихора қиладилар;
2. Никоҳдан кейин эркак кишига қуйидагилар тушунтирилади. Аллоҳ таоло раҳмати ила никоҳ риштаси боғланди. Аллоҳ таоло томонидан боғланган ҳар бир ишда бахт ва саодат бор деб билиб, турмуш ўртоғи билан яхши муомала қилади. Аёли томонидан содир бўлган турли янглиш ишларни яхши томонини ўйлайди. Аёлига хушмуомалалик билан илтифот кўрсатади. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламўзларининг бир ҳадисларида нафсга таъсир қилувчи бир кўрсатмани берганлар.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :"لاَ يَفْرَكْ مُؤْمِنٌ مُؤْمِنَةً إِنْ كَرِهَ مِنْهَا خَلْقًا رَضِىَ آخَرَ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Мўмин мўминага ғазаб қилмайди. (Чунки) У(аёл)ни бир одатини ёмон кўрса, у(аёл)ни бошқа хулқини яхши кўради” дедилар” (Муслим ривояти) .
Энг яъши тавсия шуки, аёлни ёмон одатларига кўз юмиб, яъши хулқларига эътибор қаратиш лозим. Қуръони каримда ҳам бу ҳақда қуйидаги оят ворид бўлган:
“Улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса” (Нисо 19-оят).
Шунингдек, аёллар ўз эрларига итоат қилишлари борасида бот-бот таъкидланган ҳукмлар ворид бўлган. Бу ҳақда Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадис ривоят қилинган.
أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :"لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لأَحَدٍ لأَمَرْتُ الْمَرْأَةَ أَنْ تَسْجُدَ لِزَوْجِهَا لِمَا عَظَّمَ اللَّهُ مِنْ حَقِّهِ عَلَيْهَا".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Бирор кишини бирор кишига (фаразан) сажда қилишга буюргувчи бўлсам, аёлни ўз эрига у(эр)ни ҳаққи ун(аёл)да кўп бўлгани боис сажда қилишга амр қилган бўлар эдим”, дедилар” (Байҳақий ривояти ).
Қуръони каримда солиҳ ва яхши аёл сифатида ўз эрига итоат қилувчи аёл зикр қилинган.
Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар-итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир (Нисо 34-оят).
Яхши, солиҳа аёл эри ҳокимяти ва раҳбарлигига ўзини таслим қилиб, уни фармонларига итоат қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз эри амрига итоат қилувчи аёлларни мақтаганлар. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан “Қайси аёл ўз эрига тобеъ бўлиб, итоат қилса, ҳаводаги қушлар, денгиздаги балиқлар, самодаги фаришталар ва ўрмондаги дарандалар истиғфор айтадилар” ривоят қилинган .
Эр-хотин ўртасидаги алоқалар тўғрисида Қуръон ва ҳадисда келган кўрсатмаларнинг хулосаси шуки, никоҳ риштасини мустаҳкамлаб, илдиз оттиришга замин яратиш даркор. Шу боис одатда эр-хотин орасида ўтиб турадиган гапларга асосланиб аёлига талоқ қўйиш яхши иш эмас. Юқорида икки ёш никоҳлангандан кейин никоҳни мустаҳкамлаш учун йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди. Ушбу кўрсатмаларни бажаришга эр-хотиндан бирортаси лоқайтли қилса ва шу сабабли икки ёш орасида келишмовчилик ҳамда тортишув юзага келса, шариат ўзаро сулуҳ ва маслаҳат воситасида орадаги зиддиятни кетказишга буюради. Қуръони каримда эр-хотин ўртасидаги ўзаро келишмовчиликга барҳам беришни тўртта йўли айтилган. Улардан учтаси эркакга тегишли бўлиб, Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:
“Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ юксак мақомли буюк зотдир” (Нисо 34-оят).
Ушбу оятда эр-хотин ўртасини келиштиришнинг уч босқичи, яъни эркакларга боғлиқ жиҳатлари баён қилинмоқда. Улардан биринчиси, аёлга яхши насиҳат қилиб тушунтириш, аёлга тушунтиришнинг ўзи кифоя қилмаса, иккинчи босқич, ётоғини алоҳида қилиб қўйиш, бу орқали эрни норозилигини тушуниб, ўз феълига надомат қилсин. Агар ушбу чиройли огоҳлантиришлар ҳам у аёлга кор қилмаса, яъни димоғдорлиги ва қинғирлигидан қайтмаса, кейинги учинчи даража, ислоҳ мақсадида енгил уринглар. Уришнинг шаръий даражаси, суяк синадиган ё баданда асари қолиб кетадиган ҳайсиятда бўлмаслигидир. Юзга умуман уриш мумкин эмас. Чунки, у ҳусун маркази ҳисобланади .
Уриб-тепиш жазони энг охиргисидир. Арзимаган ва юзаки айблар туфайли уриш яхши эмас. Заруратсиз ё заруратдан зиёда ургувчилар ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ворид бўлган.
عَنْ إِيَاسِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِى ذُبَابٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "لاَ تَضْرِبُوا إِمَاءَ اللَّهِ". فَجَاءَ عُمَرُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ ذَئِرْنَ النِّسَاءُ عَلَى أَزْوَاجِهِنَّ. فَرَخَّصَ فِى ضَرْبِهِنَّ فَأَطَافَ بِآلِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نِسَاءٌ كَثِيرٌ يَشْكُونَ أَزْوَاجَهُنَّ فَقَالَ النَّبِىُّ صلى الله عليه وسلم "لَقَدْ طَافَ بِآلِ مُحَمَّدٍ نِسَاءٌ كَثِيرٌ يَشْكُونَ أَزْوَاجَهُنَّ لَيْسَ أُولَئِكَ بِخِيَارِكُمْ".
Иёс ибн Абдуллоҳ ибн Аби Зубобдан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳнинг чўрилари (бандалари)ни урманглар” дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу Расуллоллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: “Аёллар ўз эрларига журъатли бўлиб кетдилар” дедилар. Бас, улар(аёллар)ни уришга (Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам) изн бердилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам хонодони атрофида кўплаб аёллар ўз эрларидан шикоят қилиб, айланиб қолдилар. Бас, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) оиласи атрофида ўз эрларидан шикоят қилиб кўп аёллар айланиб қолди. У(ўз аёлларини заруратсиз ё заруратдан зиёда урувчи)лар сизларнинг яхшиларингиз эмас” дедилар” (Абу Довуд ривояти).
Жазодан кейин аёл тўғри йўлга келиб, муомалалари дурусланса ва ундан кейин ўзи истаган пайтда аёли ортидан тушиб уни айбларини қидириши дуруст эмас. Юқорида келтирилшган услубларни қўллаш натижасида хонадонда юзага келган келишмовчиликлар барҳам топади. Эр-хотин ўртасида келиб чиққан низо ва можороларни ислоҳ қилишда мазкур тарбиявий кўрсатмалар иш бермай қоладиган даражага етиб келиб, хонодонда содир бўлган ишлар ташқарига чиқиб кетиш хавфи бўлиб, у сабабли эр-хотин орасида уруш аланга олиб, жанжаллашиб, бир-бирини айблай бошласалар, шу ўринда ҳам Қуръони карим яраштиришнинг тўртинчи босқичини баён қилди:
“Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир" (Нисо 35-оят).
Қуръони каримнинг покиза ва шарафли кўрсатмасига биноан амал қилинса кўча ва бозорда эр-хотин жанжалини тарқалиши ўрнига хонадоннинг ўзида у ихтилофга барҳам берилади. Яқин қариндошларнинг хайрхоҳлиги сабабли эр-хотин ўртасида иттифоқлик ва аҳллик кўрини пайдо бўлади. Юқорида зикр қилинган Қуръони карим оятларидан қуйидаги фойдалар олинади:
1. Қуръони карим икки томондан эр-хотинни яраштириш учун тайин қилинган шахсларни ҳакам деб, атади. Ҳакам жанжалга чек қўя олиши ва ҳукм чиқаришга салоҳиятли бўлиши лозим. Бу салоҳиятлар илмли ва диндор шахсларда бўлади;
2. Икки ҳакамни юборишдан мақсад эр-хотин ўртасини ислоҳ қилиш бўлсин ва икки ҳакамни икки ёш мухтор (нима ҳукм чиқаришса мен унга розиман деган тарзда) ҳакам қилиб тайинлашса, яъни у иккисини учинчи шахс сифатида тайинлаб, улар чиқарган ҳукмга розимиз десалар. У икки ҳакам ушбу вазиятда мухтор ҳакам бўлиб қоладилар. Натижада, у икки ҳакам талоқга иттифоқ қилсалар, талоқ тушади. Хулуъ ё бирор суратга келишсалар эр-хотин у иккиси томондан чиқарилган ҳукмга итоат қилишлари лозим бўлиб қолади. Бу Ҳасан Басрий (р.а.) ва Абу Ҳанифа (р.а.) мазҳабларидадир;
3. Икки ҳакам яхши ниятда ва чин дилдан у икки эр-хотин ўртасини яхши бўлишини хоҳлаб ишга киришишса, албатта Аллоҳ таолонинг ғойбий мадади натижасида муваффақиятга эришадилар. Зеро, оятда “Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради” ғойибий мададга ишора бор. Ҳакамларда яраштириш истаги ё ихлос бўлмаса, эр-хот орасида мувофиқлашиш топилмайди. Чунки, оятда аниқ ва равшан тарзда “Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради” деб, таъкидланган;
4. Юқорида келган кўрсатмаларнинг барчаси бесамар кетса, у икки эр-хотин орасидаги жуда қаттиқ зиддият сабабли душманлик пайдо бўлади. Натижада, никоҳ риштаси самара бериш ўрнига азоб беради. Бундай ҳолатда никоҳ риштасини узмаслик зулмдир. Аксинча, бундай ўринда никоҳ риштасини тугатиш эр-хотин ва у иккиси хонадонига роҳат ҳамда саломатлик бағишлайди. Бир киши чиройли гап айтган экан:
“Афсонани охиригача етказиш мумкин бўлмаса, яхшиси уни тарк қилиш афзал”.
Тўрт босқични босиб ўтгандан кейин талоқ қўйишга рухсат берилади. Лекин, шу билан бирга эрга Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни қуйидаги ҳадисларини бот-бот эслатилади:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ "أَبْغَضُ الْحَلاَلِ إِلَى اللَّهِ تَعَالَى الطَّلاَقُ".
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир”, дедилар” (Абу Довуд ривояти) .
Сабабсиз талоқ беришга ваъидлар ва унинг салбий натижалари
Юқоридаги кўрсатмалардан равшан бўладики, шариати исломия эр-хотин орасидаги келишмовчилик чидаб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолганда ва ўнгланишлари мушкул бўлган ўринда талоқга ижозат беради. Аксинча, никоҳ риштасини арзимаган бахоналар билан бузиш Аллоҳ таолога номақбул бўлгани боис имкон қадар ундан сақланиш лозим. Чунки, талоқ сабабли аёлнинг дили чилпарчин бўлиб, эр-хотин обрўйига путур етиб қолмай насл, яъни фарзандларга ҳам таъсир қилиб, хонадон низомини издан чиқаради. Талоқ ортидан келадиган ёмон таъсирлар фақат эр-хотингагина таъаллуқли бўлиб қолмай, балки томонлар, қабилалар орасида низо келиб чиқишига замин бўлади. Талоқнинг салбий жиҳатлари аста-секинлик билан ривожланиб, келажакда юз берадиган мудҳиш ҳолатларга муқаддима вазифасини ўта беради.
Ришта узулишига сабаб ё восита бўладиган нарсаларни шариати исломия чиройли тарзда юганлаб, тўлиқ бир тартибга келтириб қўйган. Сабабсиз талоқ олиш ё талоқ беришга нақлларда қаттиқ ваъидлар баён қилинган. Улардан бир нечтасини қуйида келтирилади:
عن عليٍّ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "تَزَوَّجُوا ولا تُطَلِّقُوا فإِنَّ الطَّلاقَ يَهْتَزُّ مِنْهُ العَرْشُ."
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алаҳи васаллам:
“Уйланинглар!! Талоқ қўйманглар!! Зеро, талоқдан арш силкинад қимирлайди” .
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ لِى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم:" يَا مُعَاذُ مَا خَلَقَ اللَّهُ شَيْئًا عَلَى وَجْهِ الأَرْضِ أَبْغَضَ إِلَيْهِ مِنَ الطَّلاَقِ وَمَا خَلَقَ اللَّهُ شَيْئًا عَلَى وَجْهِ الأَرْضِ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنَ الْعَتَاقِ فَإِذَا قَالَ الرَّجُلُ لِمَمْلُوكِهِ :"أَنْتَ حُرٌّ إِنْ شَاءَ اللَّهُ فَهُوَ حُرٌّ وَلاَ اسْتِثْنَاءَ لَهُ وَإِذَا قَالَ لاِمْرَأَتِهِ: أَنْتِ طَالِقٌ إِنْ شَاءَ اللَّهُ فَلَهُ الاِسْتِثْنَاءُ وَلاَ طَلاَقَ عَلَيْهِ".
Муъоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам менга:
“Эй, Муъоз! Аллоҳ таоло ер юзида Ўзига талоқданда ёмонроқ нарсани яратмади. Ва Аллоҳ таоло ер юзида Ўзига итоқданда яхшироқ нарсани яратмади. Бир киши ўз қулига: “Ин шаъ Аллоҳ сен ҳурсан” деса, бас у озатдир. У(итоқ) учун истисно йўқ. Аёлига: “Ин шаъ Аллоҳ сен талоқсан” деса, У (талоқ) учун истисно бор ва унга асосан талоқ бўлмайди” дедилар” (Доруқутний ривояти).
عَنْ ثَوْبَانَ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ :" أَيُّمَا امْرَأَةٍ سَأَلَتْ زَوْجَهَا طَلاَقًا فِى غَيْرِ مَا بَأْسٍ فَحَرَامٌ عَلَيْهَا رَائِحَةُ الْجَنَّةِ".
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Қай бир аёл тангликсиз эридан талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳаром бўлади”, дедилар” (Термизий ривояти) .
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَال: "لَا تُطَلَّق النِّسَاء إِلَّا مِنْ رِيبَة إِنَّ اللَّه لَا يُحِبّ الذَّوَّاقِينَ وَلَا الذَّوَّاقَات".
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аёлларни шубҳадан талоқ қилинглар. Зеро, Аллоҳ тало татигувчи (эркак)ларни ва татигувчи (аёл)ларни яхши кўрмайди”. (Баззор ва Табароний ривояти).
Ушбу ҳадисда “Аллоҳ тало татигувчи (эркак)ларни ва татигувчи (аёл)ларни яхши кўрмайди” деб келтирилган. Ундан мурод асалидан татиб кўриш мақсадида уйланувчи эркак ва тушрмушга чиқувчи аёл назарда тутилган. Улар бир аёлни ё бир эркакни татиб кўргандан кейин бошқа бир аёлни ё эркакни татиб кўришни истайдилар. Ана ўшаларни Аллоҳ таоло яхши кўрмайди. Бундай ҳолатга келиб қолишдан Алоҳ асрасин.
Талоқни кўпайиб кетиш сабаблари
Айни дамда талоқ қилинган аёллар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат. Шаръий фатво идоралари мавжуд давлатларда фатво сўраб келувчиларнинг эллик фоизининг сўров номаси талоқга тегишли бўлиб қолди. Бу қадар талоқни кўпйиб кетиш сабаблари қуйидагилардир:
1. Талоқ қўйишни кўпайиб кетишининг асосий сабаби диндан йироқлашиш, исломий одаб-ахлоқни билмаслик, эр-хотинлик алоқаларига беэътиборлик, уларнинг ҳақлари ва бурчларидан бехабарликдир. Бошқа сўз билан айтганда талоқни ҳаддан зиёда ортиб кетиши диний, ахлоқий ва руҳий таназзул сабабидандир. Шунинг учун биз мусулмонлар диндан бехабар инсонларга тушунтириш ишлари олиб бориб, турмуш аҳамияти, талоқ беришнинг зарарли оқибатлари ва бу борада ворид бўлган ваъидларни очиб беришимиз лозим;
2. Тажрибасиз, ҳиссиётга берилувчи, жаҳли чиққанда ақли кетадиган шахслар тушиниб-тушунмай унча, бунча талоқсан деб юбориб, афсусланиб юрадилар. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилади:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: "أَنَّهُ قَالَ لا طَلاقَ، وَلا عِتَاقَ فِي غِلاقٍ."
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Ғазабнок (пайт)да талоқ ҳам итоқ қилманглар” дедилар” (Абу Довуд ривояти).
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисда ғазабни босишга амр қилганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَيْسَ الشَّدِيدُ بِالصُّرَعَةِ إِنَّمَا الشَّدِيدُ الَّذِي يَمْلِكُ نَفْسَهُ عِنْدَ الْغَضَبِ."
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиндаи:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Пахлавон (бошқани) йиқитувчи эмас, пахлавон ғазаби келганда ўзини тутиб турадиган кишидир” дедилар” (Бухорий ривояти).
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ғазабни сабаби, уни келиб чиқиш манбаи ва давоси тўғрисида шундай деганлар:
عَنْ عَطِيَّةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إِنَّ الْغَضَبَ مِنْ الشَّيْطَانِ وَإِنَّ الشَّيْطَانَ خُلِقَ مِنْ النَّارِ وَإِنَّمَا تُطْفَأُ النَّارُ بِالْمَاءِ فَإِذَا غَضِبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَتَوَضَّأْ."
Атия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Ғазаб шайтондан. Шайтон эса оловдан яратилган. Олов сув билан ўчирилади. Бас, сизлардан бирортангизга ғазаб келса, таҳорат олсин” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
3. Талоқ қўйишга олиб келадиган сабаблардан яна бири муккасидан кетгунча ичишликдир. Шароб, наша каби маст қиладиган нарсаларни истеъмол қилиш натижасида ҳис қилувчи оргинлар ишдан чиқиб, билиб-билмай аёлига талоқ бериб қўяди. Талоқга фатво сўраб келаётган шахсларнинг аксарияти араоқхўр ва нашаванд кишилардир.Биз мусулмонлар ароқ, наша каби маст қилувчи нарсалардан парҳиз қилсалар, эллик фоиз диний ва дунёвий нуқсонлардан эминда бўлган бўлардик;
4. Талоқнинг тўртинчи сабаби хонодондаги низо ва ойлавий тортишувлардир. Эр-хотиндан ташқари қайнона, қайнсингил, овсинларнинг келишмовчилиги ва жанжаллари ҳам бир ойлани бузилиб кетишига сабаб бўлади. Юқоридаги хонадон вакилларини бир жойда ушлаб туриш орқали жанжал ўчоғи келиб чиқади. “Хазинатул фиқҳ”нинг биринчи жилдида бу ҳақда батафсил маълумот келтирилиб, ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидаги ривоят нақл қилинган: “Бошқа олвлар чиқмаслдиги учун ўчоқ алоҳида бўлиши даркор”. Эр-хотин ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаса, ота-она ё бирор қариндошларни келинга нисбатан адоватлари сабабли эр талоқ қўйишга мажбур қилнса, эр ота-она ё бирор қариндош-уруғнинг тазйиқига биноан аёлга талоқ қўйиш дуруст эмас. Бу шариатга хилоф.
عَنْ عِمْرَانَ بْنِ الْحُصَيْنِ، سَمِعْتُ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم، يَقُولُ : لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الله , عَزَّ وَجَلَّ.
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ азза важллага маъсият (бўлиб қоладиган ўрин)да махлуқга итоат қилинмайди” (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
Сабабсиз талоқ беришнинг ҳукми
Юқорида талоқ беришнинг камчиликлари ва сабаблари баён қилиб ўтилди. Унга биноан талоқ ҳалол, лекин яхши иш эмас. Муҳаққиқ уламолар сабабсиз талоқ қўйишни мумкин эмас деб, қарор берганлар. Олим ибн Ҳумом бу ҳақда шундай деган:
وَلَا يَخْفَى أَنَّ كَلَامَهُمْ فِيمَا سَيَأْتِي مِنْ التَّعَالِيلِ يُصَرِّحُ بِأَنَّهُ مَحْظُورٌ لِمَا فِيهِ مِنْ كُفْرَانِ نِعْمَةِ النِّكَاحِ.
Фақиҳларнинг сўзларидан сариҳ йўлга кўра маълум бўладики, сабабсиз талоқ қўйиш жоиз эмас, чунки у никоҳ неъматига ношукурчилик ҳисобланади .
Бу ҳақда "Дуррул мухтор" соҳиби шундай деган:
"الْأَصَحُّ حَظْرُهُ أَيْ مَنْعُهُ إلَّا لِحَاجَةٍ."
“Заруратсиз талоқ қўйиш саҳиҳ қавлга кўра манъ қилинган”. Аллома шомий ушбу қавлни таржиҳ қилганлар .
Абдулваҳҳоб Шаъроний бу масала ҳақида ўзларининг “ал-Мизон” асарларида шундай деганлар:
"إتَّفَقُوا عَلى أنَّ الطَلاقَ مَكرُوهٌ فِي حَالَةِ اِستِقَامَة الزَّوجَينِ بَل قَالَ أَبُو حَنِيفة بِتَحرِيمِهِ".
“Эр-хотин шариат кўрсатмаларига биноан яшаб турган ҳолатда шариат уламолари талоқ қўйишни макруҳ деб, иттифоқ қилганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳаром деганлар” .
Итоатсиз, хулқсиз, дини заъиф аёлни талоқ қилиш
Шариат кўрсатмаларига амал қилмайдиган, амалсиз, хулқсиз бўлиб, куфр ва ширк расм-русмлардан ўзини йироқ тутмайдиган, хурофот ва бидъатларга берилиб, эрига итоат қилмайдиган, муттасил равишда намоз ва рўзани тарк қиладиган аёлларга ҳам талоқ қўйиш вожиб эмас. Яхшиси унга тушунтириш ишлари олиб борилади. Агар итоатсизликда ҳаддан ошиб кетса, эр аёлини яхши кўрган даражада аёл эрини яхши кўрмаса, балки аксинча эридан нафратланса, аёлга қилган хатоларини тушунтириш мушкул бўлса, бундай ҳолатда эр аёлига талоқ бериш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, аёл ўзининг қайнота ва қайноналарини ҳурмат қилмай, уларга чексиз ташвиш туғдирса ва ота-оналар эрни аёлига талоқ қўйишга мажбур қилсалар, бас бундай ҳолатда ҳам эр аёлини талоқ қилиши мумкин .
Бад феъллиги шубҳа асосида эмас, балки равшан тарзда бошқа эркаклардан сақланмайдиган ё номаҳрамлар билан аралаш юришга бепарво бўладиган аёлга талоқ қўйиш гуноҳ эмас. Балки, ғурурли кишиларнинг рашки бундай аёлларга талоқ қўйишга ундайди. Бундай аёлнинг эрини хотинини жуда яхши кўргани сабабли талоқ қўйишга қалби чидамаса ё фарзандларнинг парвариши, тартиб-интизомида парокандалик юзага келиш хавфи бўлса, талоқ қўймай аёлига тушунтириш ишлари олиб боради. Имкони борича тарбиялашга ҳаракат қилади. Агар, ўзи тарбия бера олмаса, аёлнинг қариндош-уруғлар воситасида тушунтиришга ҳаракат қилади ва натижада эр-хотинлик алоқалари тикланса, бундай ҳолатда аёлга талоқ бериш вожиб эмас .
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: "جَاءَ رجلٌ إِلَى النَبِيِّ صَلّى الله عَلَيهِ وَ سَلَّمَ فَقَالَ: "إنَّ لِي امْرَأَةٌ لاَ تَرُدُّ يَدَ لاَمِسٍ قَالَ "طَلِّقْهَا" . قال إني أُحِبُّها قال: "فَأَمْسِكْهاَ إذًا".
Абдуллоҳ ибн Аббос Розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: “Ушлагувчини қўлини қайтармайдиган аёлим бор” деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Уни талоқ қил” дедилар. У киши: “Уни яхши кўраман” деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалла): “Ундай бўлса, уни тутиб тур” дедилар”  .
Талоқ бериш эрнинг ҳаққи
Шариат талоқ қўйиш ихтиёрини аёлларга эмас фақат эркакларга берди. Эркак томонидан қўйилган талоқ шаръан воқеъ бўлади. Бу қиёс ё ижмо йўли билан собит бўлмаган. Балки қатъий насс билан собит бўлган ва тамом уммат унга ижмо қилганлар. Чунки, талоқга тегишли барча оятларда талоқ берувчи сифатида эркаклар кўрсатилган. Масалан:
“Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир” (Бақара 230-оят).
“Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз ва маҳрни аниқлаб қўйган бўлсангиз, аниқланганнинг ярмини берасиз, магар аёл ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши афв қилса, бермайсиз. Ва афв қилишингиз тақвога яқиндир” (Бақара 237-оят).
Бақара 237-оятда “(уларни талоқ қилсангиз)” деб, талоқ нисбати эркак кишиларга берилмоқда. Бундан кейин оятда келтирилган  (никоҳ тугуни қўлида бўлган киши)” деб, очиқ ойдин никоҳ тугунини эркак кишига нисбати берилмоқда. Демак, у тугунни ечиш ихтиёри эркак кишида, яъни талоқ бериб утугунни ечиши ё ечмаслик эр ихтиёридадир. Эрни талоғисиз аёл киши никоҳ тугунидан халос бўлиб кета олмайди. Бу оятларга қўшимча равишда бир неча ўринда талоқ нисбатини эркак кишиларга берилган. Жумладан, “Агар аёлларни талоқ қилсаларинг” , “Бас, агар яна у(аёл)ни талоқ қилса” , “Агар (эркаклар) талоқни қасд қилсалар” . Булардан ташқари бир неча оятларда талоқ нисбати эркакларга берилгани маълум ва машҳур. Улардан бирортасида талоқ нисбати аёлларга берилмаган. Шунингдек, ҳадисларда ҳам талоқ бериш ихтиёри эркакларга берилган.
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلٌ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّ سَيِّدِي زَوَّجَنِي أَمَتَهُ وَهُوَ يُرِيدُ أَنْ يُفَرِّقَ بَيْنِي وَبَيْنَهَا قَالَ فَصَعِدَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمِنْبَرَ فَقَالَ يَا أَيُّهَا النَّاسُ مَا بَالُ أَحَدِكُمْ يُزَوِّجُ عَبْدَهُ أَمَتَهُ ثُمَّ يُرِيدُ أَنْ يُفَرِّقَ بَيْنَهُمَا إِنَّمَا الطَّلَاقُ لِمَنْ أَخَذَ بِالسَّاق."
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам олига бир киши келиб: “Эй, Расулуллоҳ хожам чўрсига мени уйлаб қўйиб, энди мен билан у(чўри)ни орасини ажратишни хоҳлаяпти” деди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб: “Эй, инсонлар сизларнинг бирингизга нима бўлди-ки, қулини чўрисига уйлаб, сўнг у иккисини орасини ажратишни истайди. Зеро, талоқ болдирдан тутган киши учундир” дедилар” (Ибн Можа ривояти).
Ушбу ҳадисда ҳам расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам талоқ бериш ҳуқуқини эрга бермоқдалар.
Аёлларга талоқ ихтиёрини берилмаганлик ҳикматлари
Шариат талоқ ихтиёрини аёлларга бериш ўрнига фақат эркакларга берди. Уни остида манфаат ва ҳикматлар яширилган. Ушбу ҳикматлар ва манфаатларнинг тўғрисини фақат Аллоҳ таоло билади. Лекин, олимлар ўзларининг илмий ҳолатларига мувофиқ ушбу ҳикматларни баён қилишга уринганлар. Улардан бири, турмуш қургандан кейин эр аёл устидан раҳбарга айланади. Шунинг учун талоқ ихтиёри эрга берилди ва шу билан бир қаторда эркак ҳақиқатгўй, муътадил ҳарактерга эга, совуққон, аёлларга нисбатан тафаккур ва тадаббурлироқ, сабр-бардошлироқ бўлади.
Хонадон ташвишлари қайсидир жиҳатдан эркакда кўпроқ бўлгани боис аёли, фарзанди ва келажакдаги насли ҳақида кўпроқ фикр юритади. Эр уйланиб тўй қилиш учун катта харажат сарфлайди ва аёлига маълум миқдорда маҳр бериб, уйини жиҳозлар билан жиҳозлаб, никоҳ риштасини пайдо қилади. Бундай сарф-харажатдан кейин никоҳ риштасини бузишдан эр катта зиён кўради. Шу боис бирор муҳим сабабсиз талоқ қўйишни эр ҳаёлига ҳам келтирмайди. Одатда, аёллар мустақил фикрга эга бўлмай арзимаган нохушликга дуч келиши билан, жаҳли чиқиб кетади ва ҳаддан зиёд рашк қилиб охирги қарорни қабул қилиб юборадиган табиат ва фитратга эга бўладилар. Шунга биноан ақду никоҳни бузибташлашни шариат аёлларга бермади. Аёллларга талоқ ҳуқуқи берилганида никоҳни эртаси куниёқ аксарият ўринда никоҳ риштаси бузилган бўлиб, болалар гўё қўғирчоқга айланиб қолардилар. Ушба ҳақиқатни ҳанафий олимларидан ибн Ҳумом шундай ёритган:
جَعْلُهُ بِيَدِ الرِّجَالِ دُونَ النِّسَاءِ لِاخْتِصَاصِهِنَّ بِنُقْصَانِ الْعَقْلِ وَغَلَبَةِ الْهَوَى، وَعَنْ ذَلِكَ سَاءَ اخْتِيَارُهُنَّ وَسَرُعَ اغْتِرَارُهُنَّ وَنُقْصَانِ الدِّينِ، وَعَنْهُ كَانَ أَكْثَرُ شُغْلِهِنَّ بِالدُّنْيَا وَتَرْتِيبِ الْمَكَايِدِ وَإِفْشَاءِ سِرِّ الْأَزْوَاجِ وَغَيْرِ ذَلِكَ.
Аёллар ақли ноқис бўлишлари билан бир қаторда кўпинча нафсий хоҳишларига амал қилганликлари боис талоқ ихтиёри аёлларга эмас эркакларга берилди. Ҳавои нафсга ҳаддан зиёд эътибор берганликлари учун аксарият вақтда улар ихтиёр қилган нрсалар хато бўлиб чиқади ва кўп алданадилар. Динлари ноқис бўлгани боис кўпроқ дунёвий юмиш (кийим-кечак фосонларини танлаш)лар, макр-хийла (мақсадга эришиш учун бошқаларни алдаш)лар, эрни сирларини (дугоналарига) очиш ва шунга ўхшаш нарсалар билан банд бўладилар .
Эрга талоқ ҳуқуқини берилиш сабаби яна шу бўлиши мумкинки, эр аёлни кундалик юмушларини, нафақаларини ва бошқа сарф-харажатларини бериш билан бир қаторда уларга маҳр ҳам берадилар. Буларни барчасини ҳисоб-китоб қилиб кўрилса алақанча пулни ташкил қилади. Вақтида аёлни эҳтиёжларини қондиришдан эр ожиз бўлиб қолса, аёлдан фурсат сўрайди. Аёл эса, муҳлат беради. Талоқ изни аёлда бўлса-чи? Бундай вақтларда, яъни эр хотнини сарф-харажатларини қила олмаган пайтларда аёл тезда талоқ бериб юбориши мумкин. Шу боис ҳам эр талоқ беришдан ўзини тийиб туради.
Аёлларга талоқ ихтиёри берилганда баъзи аёллар никоҳ ва талоқни ўзлари учун бир касбга айлантириб, бир эрга тегиб маҳрни қўлга киритиш билан унга талоқ бериб юборар эдилар. Талоқ улар учун манфаат манбаи бўлиб қолар эди.
Ҳикмат ва манфаат сабабидан улуғ эр-хотинлик ришталари тугунини аёлга изнига топширилмади. Агар аёлларга талоқ ҳуқуқи берилганда кўплаб ноҳуш натижалар келиб чиққан бўлар эди. Буни тасдиқи сифатида ғарб мамлакатларда юз бераётган ойлавий ҳунук томошаларни кўриш мумкин. Чунки, уларда талоқ ихтиёри эр билан бир қаторда аёлларга ҳам берилган. Шу боис қирқ фоиз никоҳ ғарб мамлакатларида талоқ билан тугамоқда. Статистик маълумотларга қараганда ғарб мамлакатларда ажрашиш нисбати ҳаддан зиёд ортиб кетган. Ажралишнинг аксарият сабаби аёллар томонидан судларга берилган ажрашиш хатларидир.
Никоҳни тугатиш борасида аёлга берилган ихтиёр
Аёлга шариати исломия талоқ ихтиёрини бермади. Лекин, ундан билкул маҳрум ва эрининг зулми, стами остида мажбур ҳолда ғассол қўлидаги маййит каби қолдирилган дегани эмас, яъни аёл эрининг зулми ва стамидан халос бўлиш учун бирор йўлга эга эмас деб, тушунмаслик лозим. Чунки, золим эр зулмидан қутилиш учун шариат аёлларга талоқни маҳр эвазига сотиб олиш, яъни хулуъ имконини берган. Агар хулуъ қилишга эр розилик бермаса аёл шаръий ҳокимият судига ё шариъат қозисига эр-хотин ўртасидаги муомалани тақдим қилиб қонуний талоқни қўлга киритади ва никоҳ қози томонидан фасх қилинади.
Талоқ рукни
Талоқ тушунчасини ўзида мужассамлаштирган махсус лафзларни тил билан айтиш ё ўчиб кетмайдиган, аниқ ва равшан ёзиладиган нарсаларга талоқ лафзини ёзиш талоқ рукни ҳисобланади . Ёзма талоқ қўйишнинг ҳукми батафсил кўринида келажакда зикр қилинади. Шу боис дил ва хаёлда талоқни ўйлаш ё талоқ васвасасини пайдо бўлиши ё талоқ бериш ваҳмини юзага келиши ё тил билан талоқ лафзларини айтмай дилда талоқ қўйиш билан талоқ тушмайди. Бу ҳақдна Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إِنَّ اللَّهَ تَجَاوَزَ لِي عَنْ أُمَّتِي مَا وَسْوَسَتْ بِهِ صُدُورُهَا مَا لَمْ تَعْمَلْ أَوْ تَكَلَّمْ."
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло умматимнинг қалби (ё хаёли) васваса бўлган нарсани модомики, унга амал қилмаган ё гапирмаган бўлса, афв қилди” дедилар” (Бухорий ривояти).
Талоқ шартлари
Талоқни тушиши учун тўрт шарт мавжуд. Улар:
1. Талоқ қўювчи болиғ ва ақилли бўлиши;
2. Уйғоқ, хуши ўзида бўлиши;
3. Талоқ қилинган аёл билан шаръан никоҳдан ўтган бўлиши;
4. Зоҳиран ё ботинан талоқ нисбатини никоҳидаги аёлга бериши. Бироз тафсилот билан улар қуйида баён қилинади.
Талоқнинг биринчи шарти болиғлик
Талоқ қўяётган эр талоқ қўйиш вақтида болиғ бўлиши шартдир. Шу боис балоғатга етмаган эр аёлига талоқ қўйса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилган:
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "لاَ يَجُوزُ طَلاَقُ الصَّبِى ...".
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
“Сабийнинг талоғи талоқ эмас ...” дедилар” (Дорамий ривояти) .
Талоқ бериш учун яхши, ёмон нарсаларни фарқлай оладиган ақл бўлиши лозим. Балоғатга етмаган ва жинниларда бундай ақл бўлмайди .
Муроҳиқнинг талоғи
Балоғат ёшига яқинлашиб қолган болага муроҳиқ дейилади. Яхши билан ёмонни ажратиб олишга қодир ақлга эга муроҳиқ томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмайди. Ўн беш ёшга тўлган бола маний ё тушида булғаниш ё аёлини ҳомиладор бўлиши каби балоғат аломатларини англатувчи бирор нарсани кўрмаса ҳам болиғ ҳисобланади. Балоғатга етишдан олдин қўйилган талоқда ҳеч қандай маъно йўқ .
Балоғатга етмаган боланинг аёлига ота ё валий томонидан қўйилган талоқ
Балоғатга етмаган болани никоҳлаш учун валийлар бола томонидан вакил сифатида ийжоб ва қабул лафзларини айтиб болани никоҳлаб қўйишлари мумкин. Лекин, талоқда балоғатга етмаган бола номидан вакил бўлиш мумкин эмас. Шунинг учун балоғатга етмаган бола номидан ота ё валий талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди. Зеро, талоқ бериш ҳуқуқини шариъат фақат талоқ қўйиш лаёқатига эга, яъни балоғатга етган эрга берган. Эр балоғатга етмаган бўлса, талоқ бериш учун эрни балоғатга етиши кутилади .
Қиз жувон бўлиб, эр балоғатга етмаган ёш бўлса, қизни зинога юриб қўйиш хавфи туфайли номига доғ тушиб қолиши мумкин бўлса, бкндай ҳолатда имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабига амал қилиш имконияти мавжуд, яъни ҳанбалия мазҳабига биноан мумаййиз (яхши ёмонни ажратишга ақли етадиган балоғатга етмаган бола) томонидан қўйилган талоқ воқеъ бўлади . Бу ҳолатда энг яхши сурат шуки, қиз қози олдига бориб, эр-хотин ўртасидаги ҳолатни баён қилади ва қози никоҳни фасх қилиб беради. Шунингдек, пичилган, жинсий заъиф кишиларнинг аёллари ҳам қози воситасида ажралиб, бошқа эрга тегишлари мумкин. Бу ҳукм, яъни қози томонидан никоҳни фасх қилиш балоғатга етмаган болаларнинг аёларига ҳам тааллуқли бўлади.
Ёш ҳижрий ё мийлодий йилнинг қай бири билан ҳисобланади?
Балоғатга етиш биринчи навбатда балоғат аломатларини намоён бўлиши билан белгиланади. У аломатлардан бирортаси топилмаган суратда ўн беш ёш балоғат ёши деб тайин қилинади. Болани ҳижрий қайси санада туғилганлиги ҳақида бирор маълумот топилмаса ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома мийлодий сана билан расмийлаштирилган бўлса, мийлодий санага биноан бола ҳали ўн беш ёшга тўлмаган бўлса, ҳижрий сана билан мийлодий сана солиштириб кўрилса, ҳижрий санага мувофиқ бола ўн беш ёшга тўлган ё ундан ўтган бўлса, ҳижрий йил эътиборга олинади ва бу бола томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланилади .
Балоғатга етмаган вақтда қўйилган талоқни балоғатга етгандан кейин тасдиқ қилиш
Балоғатга етмай қўйилган талоқга эътибор қаратилмайди. Балоа балоғатга етгандан кейин у (балоғатга етишдан олдин қўйган) талоғини тасдиқласа, яъни ўша вақтда қўйилган талоқ талоқ деса, талоқ тушмайди. Чунки, талоқ тушмайдиган вақтга нисбат бериб талоқни тасдиқ қилмоқда. Агар бола: “Балоғатга етмай қўйган талоғимни ҳозир воқеъ қиламан” деса, талоқ тушади. Чунки, бу иборада ҳозирги замон қўлланилмоқда, яъни балоғатга етмай қўйган талоғим тушмаган эди. Энди ўша талоғни балоғтга етиб қўйяпман деган бўлади ва талоқ тушади. Чунки, иккинчи иборада талоқ нисбати балоғатга етган даврга берилмоқда.
Балоғатга етгандан кейин: “У талоқни воқеъ қиламан. Унда мен балоғатга етмаган эдим” деса, талоқ тушмайди. Чунки, у ботил қилинган талоқ ҳукмига ишора қилмоқда .
Балоғатга етмаган боланинг аёлига бирор бошқа киши талоқ берса, бола балоғатга етгандан кейин унга эътибор қилса
Ёш боланинг аёлига валий ва бирор бошқа киши талоқ берса, бола балоғатга етгандан кейин унга эътибор берса, талоқ тушадими ё тушмайдими? Бу ҳолатнинг икки кўриниши бор. Биринчиси, бола балоғатга етгандан кейин: “Фалон шахс воқеъ қилган талоқни мен воқеъ қиламан” деса, аёлига талоқ тушади. Иккинчиси, бола балоғатга етгандан кейин: “Фалон шахс берган талоқни жоиз ҳисоблайман” деса, аёлига талоқ тушмайди .
Талоқ беришга ёш болани вакил қилиш
Бир киши балоғатга етмаган болага: “Мени номимдан вакил бўлиб, аёлимга талоқ берасан” деса, бола вакил сифатида талоқ берса, вакил қилган кишининг аёлига талоқ тушади .
Талоқ қўювчининг ақлли бўлиши
Талоқ тушиши учун талоқ қўювчи ақлли бўлиши шарт. Шу боис телба томонидан қўйилган талоқ тушмайди. Чунки, у бирорта муомалани тасарруф қилишга аҳл эмас .
Жиннинг таърифи
Димоғдаги қувватига халал етган ё ишдан чиқган кишига жинни дейилади. Инсон ақлдаги қувват орқали яхши ишни ёмон ишдан ажратади. У қувват кетгандан кейин инсон ўзи қилаётган ишнинг натижасини чиқара олмай қолади. Ақлдаги қувватни кетишига турли сабаблар мавжуд. Жумладан, туғилганда телба бўлиб туғилади ё димоғдаги мувозанат турли бошга тушган мусибатлар сабабли муътадилликдан чиқиб кетади ё шайтон ё турли бўлмагур хаёллар бора-бора кучайиб ақлни эгаллаб олади. Натижада, ҳеч қандай сабабсиз кулиш ва қўрқиш пайдо бўлади .
Маътуҳнинг талоғи
Телбалик ҳам жинниликнинг бир тури ҳисобланади. Унда ҳам ақл яхши билан ёмонни фарқлай олмайди. Лекин, баъзи сўзларини эшитиб соғлом деб ўйланади. Баъзиларини эшитиб эса, жинни дейилади. Натижада, инсон тўғри фикр юритишдан маҳрум бўлади. Ҳис ва идрок инсон бошқарувига бўйин сунмай қўяди, яъни инсон ўз ҳисларини бошқара олмай қолади. Бундай шахс томонидан қўйилган талоқ ҳам тушмайди. Чунки, унда ўзини-ўзи тасарруф қилиш йўқ. Ҳа, агар ҳуши ўзига қайтса ва ундан кейин талоқ қўйса, талоғи тушади.
Плеврит билан оғриган киши томонидан қўйилган талоқ
Плеврит жинниликнинг бир тури ҳисобланади. Шомий раҳматуллоҳи алайҳ тиб китобидан нақл қилиб қуйидагиларни келтирган:
“Бирсом (плеврит) – жигардан иссиқлик кўтарилиб, секин-секин мияга етиб боради ва ақлни муътадил ишлашига халақит беради. Шу боис плеврит касалиги чалиниб, ақли ўзида бўлмаган кишилар томонидан қўйилган талоқ тушмайди” .
Плеврит касаллигига чалинган киши аёлига талоқ қўйиб, тузалгандан кейин уни эслаб айтиши
Плеврит касаллигига чалинган киши аёлига талоқ қўйса, тузалгандан кейин касаллигимда қўйган талоғим тушадими ё тушмайдими деган мазмунда аёлига талоқ қўйганини эслаб бирор олимдан сўраса, уни тузалгандан кейин айтган талоқ тўғрисидаги сўзлари ҳикоятан ва нақлан деб эътиборга олиниб, талоқ тушмайди деб ҳукм қилинади. Агар иқрор ва тасдиқ сифатида касаллигида қўйган талоғини эсласа, талоқ тушади .
Жинни хуши ўзидалигида аёлини талоқ қилиши
Жинни хушига келган вақтида аёлига талоқ қўйса, уни ҳукми мумаййиз киши каби бўлади, яъни валий томонидан рухсат берилган баъзи тасарруфотлари дуруст бўлади ва баъзи рухсат берилмаган тасарруфотлари жоиз бўлмайди. Валий талоқга рухсат берган бўлса, қўйган талоғи талоқ ҳисобланади. Аксинча бўлса, талоқ тушмайди. Эслатма, таллоқ валийнинг ижозати билангина бўлмайди. Балки, балоғатга етмаган бола ё телбада талоқ беришга тўлиқ аҳлият топилиши лозим .
Жинни номидан бирор киши талоқ бериш ҳуқуқига эга эмас
Жинни тарафидан ота, ака ва бошқа валийлари талоқ беришга ҳақлари йўқ. Чунки, талоқ бериш ҳуқуқи Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг “Талоқ бодирдан тутган кишига” деган ҳадисларига биноан эрга берилган. Имом Муҳаммад берган фатвога кўра жинни ўзигакелиши учун бир йил муҳлат берилади. Агар бир йил давомида ўзига келмаса, қози жинни билан уни аёли орасидаги никоҳни фасх қилади. Фатво шу қавлга берилган. Қози мусулмон бўлиши шартдир .

Талоқ тушиши учун учинчи шарт ҳуши ўзида бўлиши
Талоқ берувчи кишини ҳуши талоқ бераётган вақтда ўзида бўлиши шартдир. Беморлиги ё дори истеъмол қилганлиги ё бирор бошқа нарса туфайли беҳуш бўлса ва шу ҳолда талоқ қўйса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
وَعَن أَبِي هُرَيرَة قَالَ : "قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ : " كُلُّ طَلاَقٍ جَائِزٌ إِلا طَلاَقَ المَعْتُوهِ وَالمَغْلُوبِ عَلَى عَقْلِهِ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Телба ва ақли мағлуб (яъни идрок қилувчи қувватлар ишдан чиққан) бўлган кишиларнинг талоғидан ўзга барча талоқ жоиздир” (Термизий ривояти).

Ғашийнинг таърифи ва шу ҳолатда қўйилган талоқнинг ҳукми
Ғаший – қалб ва ақлда даҳшат ҳамда хавф пайдо бўлиб, у сабабли миянинг идрок этиш қуввати ишдан чиқишига айтилади. Бу вақтда мия ўз мувозанатини йўқатиб, муътадил равишда ўз вазифасини бажара олмай қолади. Шу боис бундай ҳолатда қўйилган талоқ тушмайди .

Қаттиқ қўрқиш натижасида берилган талоқ
Қаттиқ қўрқиш натижасида ақл ўз муътадиллигини йўқотиб, назоратни қўлдан чиқариши натижасида осмон, ер, кеч, кундуз каби нарсаларни фарқлай олмай қолади. Бу ҳолат ҳам жинниликни бир тури ҳисобланади. Аллома шомий бир савол-жавобни нақл қилиб, бундай шахслар берган талоқ тушмайди деб, таъкидлаган .
Қарилик, беморлик ё бирор мусибат сабабли ақл ўз назоратини йўқотиши
Қарилик, касалнинг қаттиқ оғриғи ё бошқа бирор мусибатга дуч келиш сабабидан мия назорати йўқолган кишига ҳам мадҳуш (ақли жойида эмас) дейилади. Беҳушлик қанча давом этса, шунча муддат уни сўзига эътибор берилмайди. Шу боис ўша вақтда берилган талоқ эътиборга олинмайди.

Ҳарорати ошиб алжираб талоқ қўйиш
Ҳарорат кўтарилиб, қалтироқ босиб, тилидан ўзи хоҳламаган равишда у-бу нарсалар чиқиб кетса ё у-бу нарсаларни гапириб юборса ва уларни билмаса, бас бундай вақтда қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмайди. Ҳарорат жкда баланд бўлиб кетган вақтдагина инсон ўз мувозанатини йўқотиб, нима деяётганини билмай қолади. Лекин, ҳарорат мувозанатни йўқотмайдиган, ақл назоратини кетказмайдиган даржада паст чиқса ва сезги аъзолари ишлаётган бўлса, бу вақтда айтилган талоқ талоқ ҳисобланади. Чунки, талоқ тушиши учун соғлом бўлиш шарт эмас .

Сеҳр ва жоду сабабли ўзини йўқотган, ҳис аъзолари ишдан чиқган кишини қўйган талоғи
Бир киши қаттиқ сеҳрланиб, унинг натижасида ақл ўз назоратини йўқотиб, натижасини билмай, тушунмай гўнглига келган нарсани беихтиёр алжирайверади. Бундай шахсларга ҳам мадҳуш дейилади. Бундай ҳолатда айтган сўзлари ва қилган феълларига эътибор берилмайди. Шу жумладан, айни шу ҳолатда берган талоғи ҳам талоқ ҳисобланмайди .

Жазавага тушган кишини талоғи
Жазавада инсон ўзини билмай қолади ва ҳислари муътадил ишламайди. Бу пайтда қилинган ишлар айтилган сўзлар назоратсиз ва тушунмай айтилади. Жазавага тушган киши томонидан айтилган талоқ ҳам инбатга олинмайди .
Агар сўфийликдаги жазава (фано фи Аллоҳ) ҳолатда аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлади.

Тутқаноғи бор кишини талоқ қўйиш
Тутқаноғи бор беморнинг талоғи икки кўринишга эга. Касал ё соғлом ҳолатда талоқ қўйиш. Касал ҳолатда, яъни тутқаноқ пайдо бўлиб, ўзини йўқотиб, нима деяётганини билмай аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди. Тутқаноғи бор одам соғлом ҳолатда аёлига талоқ қўйса,талоғи талоқ ҳисобланади .

Ақли паст кишини талоғи
Бир кишини гап-сўзи, кийим-кечаги жойида, лекин муомалада камчилиги бор, яъни ўн сўмли нарсани беш сўмга сотиб қўяди ёки пул ишқида фойда-зиённи ўйлаб ўтирмай бирор нарсани бажаради. Жумладан, бир киши ақли паст кишига бунча бераман аёлингни талоқ қил деса, ҳеч қандай иккиланишсиз аёлини талоқ қилади. Бундай кишиларни жинни дейилмайди. Балки, ақли паст, тентак деб айтилади. Бундай шахслар томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмайди .

Ўлим касалида қўйилган талоқ
Юқорида баён қилиб ўтилдики, ақлни ва ҳисни кетказмайдиган даражада касал бўлган киши томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади. Лекин, ўлим касалида ётган киши томонидан қўйилган талоқ юқорида зикр қилиб ўтилган ҳукмлардан фарқ қилади. Бу мавзу гарчи меросга тегишли бўлсада, ўлим тўшагида ётган киши томонидан қўйилган талоқ ҳақида қуйида бироз батафсил сўз юритилади. Бу масалани ёритишдан олдин шуни тушуниб олиш керакки, ўлим тўшагида талоқ қўювчи кишини фиқҳ истилоҳида “форр (қочувчи)” дейилади, яъни аёлни меросдан маҳрум қилиш ниятида умрини охирида меросдан қочиб, аёлига талоқ қўяди. Бу ҳақда “Шомий”да: “Ўлми олдидан талоқ қўювчи кишиларга меросдан қочгани учун “фор (қочувчи)” дейилади” дейилган. Бу ўринда қўйилган талоққа қараб “форр” белгиланади. Агар ўлим тўшагида ётган киши боин ё уч талоқ қўйган бўлса, меросдан қочувчи дейилади. Лекин, ражъий талоқ қўйса, “форр” дейилмайди. Чунки, ражъий талоқда меросдан қочишни сурати мавжуд эмас .
Юриш-туришга қурби етадиган касал бўлиб, ўлимни бирор асорати бўлмаса ва шу вақтда аёлига талоқ қўйса, меросдан қочувчи дейилмайди. Чунки, талоқ қўювчи ўлим касалига чалинмаган .
Бу борадаги асл масала шуки, яшашдан умуман умидини узадиган касалликка чалинса, ўлим касалиги дейилади. Бу даврда эр аёлига талоқ қўйса ва аёли иддадалигида эр оламдан ўтса, аёл эрнинг меросидан маҳрум бўладими ё мерос оладими. Бу масалани икки кўриниши мавжуд. Биринчиси, эр аёлни талабига биноан ё ўзи хоҳлаб ражъий талоқ қўйса ва аёли иддадалига вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди. Иккинчиси, эр аёлига боин талоқ қўйди. Бас, буни икки сурати бор. Биринчиси, аёлни талабига биноан эр хотинига боин талоқ қўйса ва аёл иддадалига эр вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлади. Чунки, аёл ўз талоғини эридан талаб қилди ва ўзи қилган ишга чора йўқ. Иккинчиси, аёлни талабисиз эр аёлига боин талоқ қўйса ва аёл иддадалигида эр оламдан ўтса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди.
Аёл талоғи ражъий ё мутлоқ талоқ қўйишни эридан сўраса, эр боин талоқ ё уч талоқ қўйса, аёл хотинликдан чиқади. Лекин, меросхўрликдан чиқмайди. Чунки, аёл талаб қилган талоқ ражъий ё мутлоқ талоқ эди. Мутлоқ талоқ одатда ражъийга ҳамл қилинади. Эр аёли талаб қилган нарсани хилофини қилгани учун бундай талоқ билан идда ўтирган аёлнинг эри иддасида вафот этиб қолса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди.
Ражъий талоқ иддасида ўтирган аёл вафот этса, эр мерос оладими?
Аёл ражъий талоқ иддасида ўтирганда эр оламдан ўтиб қолса, мерос олиши дуруст бўлгани каби эр ҳам ражъий талоқ иддасида ўтирган аёли ўтиб қолса, ундан мерос олади. “Оламгрия”да бу масала батафсил баён қилинган:
"الرَّجُلُ إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ طَلَاقًا رَجْعِيًّا فِي حَالِ صِحَّتِهِ أَوْ فِي حَالِ مَرَضِهِ بِرِضَاهَا أَوْ بِغَيْرِ رِضَاهَا ثُمَّ مَاتَ وَهِيَ فِي الْعِدَّةِ فَإِنَّهُمَا يَتَوَارَثَانِ بِالْإِجْمَاعِ".
“Эр соғлигида ё касаллигида аёлини талабига биноан ё аёлини талабисиз аёлига ражъий талоқ қўйса, сўнг эр аёлининг иддасида оламдан ўтса, бас бири иккинчисидан ижмога биноан мерос олиши мумкин” .

Ғазаб ҳолатида қўйилган талоқ
Олимлар ғазабнинг уч хил даражасини баён қилганлар. Улардан биринчиси, бошланғич даража бўлиб, ақл ўз назоратини йўқотмайди ва инсоннинг ҳуши ўзида бўлади. У ҳолда нимани хоҳласа ё нимани айтса, уни тушуниб, билиб айтади. Бу вақтда айтилган талоқ талоқ ҳисобланамайди, яъни талоқ тушмайди. Иккинчи даража, жуда қаттиқ ғазаб чиққан ҳолат бўлиб, у вақтда айтган сўзини ё қилган ишини инсон буткул билмайди, яъни ўзини-ўзи назорат қила олмай қолади. Олимлар бундай вақтда талоқ қўйилса, талоқ тушмайди деб, таъкидлаганлар.
Учинчи даража юқоридаги икки кўринишнинг ўртаси бўлиб, ғазабнинг бу даражасида инсон буткул назоратни йўқотмайди ва ўзини-ўзи бошқара олмайди ҳам, яъни инсон ўзида бўлмайди. Шу ҳолатда қўйилган талоқда ихтилоф мавжуд. Аллома ибн Қайюмни таъкидлашича, бундай ҳолатда талоқ воқеъ бўлмайди. Лекин “Ғоя”нинг иборасида бундай ҳолатда қўйилган талоқ албатта тушади дейилган. Аллома Шомий барча ҳанафий мазҳаби уламолари бундай ҳолатда қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади деганлар деб, таъкидлайди. Фатво ҳам шу қавлга берилган .
Зарурий кўрсатмалар
Аллома Шомий тақдим қилган иборадан жуда қаттиқ ғазаб чиқиб турганда қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмаслиги маълум бўлади. Кўплаб муфтийлар айнан шу қавлга фатво берганлар. Лекин, бу фатволар диёнатан қазоан эмас. Чунки, қазоан жуда қаттиқ ғазаб чиқиб турган пайтда айтилган талоқ талоқ ҳисобланади. Аллома Шомий ҳам “Таълиқ” бобида ғазабдан ўз назоратини ёўқотган кишини талоғи талоқ ҳисобланади деб, таъкидлаган. “Фатаҳ” ва “Татархония” китобларининг соҳиблари ҳам шу қавлни ирода қилганлар. Барча фуруъ фиқҳларида ҳам ғазаб пайтида қўйилган талоқ тушади деб, таъкидланган. Ҳанафий мазҳабида ҳам шунга амал қилинади. Аллома Шомий кейинчалик жавоб берган бўлсада, “Беҳушнинг талоғи” бобида ғазабнок ҳолда қўйилган талоғни чигал равишда баён қилиб кетган. Улар томонидан берилган жавоб тўлиқ эмас. Зеро, фаржнинг ҳаромлиги бобида тўлиқ эҳтиёт бўлиш лозим .
Диёнатан ва қазоандан мурод
Талоқ масалаларида кўп ўринда “диёнатан” ва “қазоан” лафзлари истеъмол қилинади. Баъзи масалаларда “диёнатан” талоқ воқеъ бўлади дейилса, баъзи масалаларда “қазоан” ва баъзиларида иккаласига биноан талоқ воқеъ бўлади дейилади. Шунинг учун улардан кўзланган мақсадни ва улар орасидаги фарқни билиб олиш лозим. Диёнатандан мурод талоқни тушиш ё тушмаслиги, хато ё тўғри бўлиши талоқ қўювчининг ниятига боғлиқ бўлиб, у ниятни шахсни ўзи ва Аллоҳ таало билади ва бунга банда билан Алло таало ўртасида нарса деб ҳам таъбир берилади. Қазоанда ниятга қаралмайди балки, қарина ва ҳолатларни зоҳирига қараб ҳукм чиқарилади. Қози ҳар бир шахснинг зоҳирий ҳолатига жавобгар бўлади ва шунга биноан ҳукм чиқаради. Унга хилофан муфтий эса, сўровчининг саволига биноан жавоб беради. Агар сўровчи киноя лафзларни айтиб, улардан талоқни ният қилмаганини муфтийга билдирса, муфтий талоқ воқеъ бўлмайди деб, жавоб беради. Масалан, бир киши қаттиқ жаҳли чиққанда бутунлай беҳуш бўлишини даъво қилаяпти, диёнатан бундай суратда талоқ тушмайди деб ҳукм қилинади. Шунингдек, бир киши уч марта талоқ лафзини айтиб, ниятида уч талоқ эмас балки биринчи лафзни таъкидлаш бўлганлигини даъво қилмоқда, муфтий ниятига эътиборан бир ражъий талоқ тушади деб ҳукм қилади. Қози эса, уч талоқ тушади деб ҳукм чиқаради. Аллома Шомий ҳам бу ҳақда шундай деган:
"تَصِحُّ نِيَّتُهُ فِيمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ رَبِّهِ تَعَالَى لِأَنَّهُ نَوَى مَا يَحْتَمِلُهُ لَفْظُهُ فَيُفْتِيهِ الْمُفْتِي بِعَدَمِ الْوُقُوعِ. أَمَّا الْقَاضِي فَلَا يُصَدِّقُهُ وَيَقْضِي عَلَيْهِ بِالْوُقُوعِ لِأَنَّهُ خِلَافُ الظَّاهِرِ بِلَا قَرِينَة."
“Унинг нияти ўзи билан Роббиси ўртасида дуруст бўлади. Чунки, у лафз кўтарадиган нарсани ният қилди. Шунга биноан муфтий талоқ тушмайди деб, фатво беради. Қози эса, уни тасдиқ қилмай талоқ тушади деб ҳукм чиқаради. Чунки, унинг нияти қаринасиз зоҳирга хилофдир” .
Фойда: Ҳозирги пепарволик даврида муфтий ҳам юқорида айтилаган уч талоқ лафзи таъкид деб эътиборга олмай, уч талоққа фатво бериши лозим.
Маст кишининг талоғи ҳақидаги баҳс
Мастликнинг ҳақиқати:
Мияга хурсандчилик ва мастлик шу қадар ғолиб бўладики, натижада инсон осмон билан ерни ва эркак билан аёлни фарқлай олмай қолади ё бемаъно алжирай бошлайди ва ҳаяжонда у-бу гапларни гапириб юборади. Шу ҳолатнинг номига мастлик дейилади .
Маст ҳолатда талоқ қўйиш ҳукми:
Жинни ва беҳуш инсонлар каби маст кишида ҳам ақл ўз мувозанатини йўқотади. Шунга биноан аслида жинни ва беҳуш инсонлар каби маст инсон томонидан айтилган талоқ тушмалиги керак. Лекин, ҳанафий мазҳаби уламолари маст инсонга зажр ва огоҳлантириш бўлсин учун уни қўйган талоғини эътиборга олганлар. Чунки, шариъати исломияда маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилишдан қаттиқ қайтариқлар ворид бўлган ва наша, шароб каби нарсаларни истеъмол қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Шунга биноан маст инсонлар ҳуши ўзида бўлган инсонлар қаторида ҳисобланаиб, ҳукм чиқарилади ва улар томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади .
Маст ҳолатда талоқни воқеъ бўлиш ҳикмати
Аллоҳ таалонинг ҳазрати инсонга берган беҳисоб неъматларидан бири бу ақл неъматидир. Ақл неъмати орқали инсон бошқа махлуқотлардан ажралиб туради. Инсон Аллоҳ таалонинг ушбу неъматига шукур адо қилишдан ожиздир. Инсон ақлли бўлгани учун барча махлуқотлар уларга мусаххар қилинган. Лекин, барча махдуқотларнинг эга фақат Аллоҳ таалодир. Ҳатто, инсон ўзининг бир аъзосига ҳам молик эмасдир, яъни бир аъзосини кесиб, бир кишига бериб юборишга қодир эмас. Агар ҳеч қандай сабабсиз бир бармоғига талофат етказса, шариъат нигоҳида у инсон қаттиқ гуноҳкор бўлади. Улкан неъмат бўлган ақлга путур етказадиган маст қилувчи, ҳаром ичимликларни истеъмол қилиб, уни устига аёлига талоқ қўйиш улкан зулм ва гуноҳи кабира ҳисобланади. Шу боис шариъат нигоҳида бундай кимсалар қаттиқжазога лойиқдирлар.
Ачинарли гап шуки, бизнинг юртларда мазҳаббошларга эргашмайдиган, ўзларини аҳли ҳадис деб ҳисоблайдиган кишилар маст ҳолатда айтилган талоқ воқеъ бўлмайди деб, таъкидлайдилар. Баъзи ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам бу қарашга мойилдирлар. Лекин, улар тутган қавл фатво берилган қавл эмас. Балки муфто беҳ бўлган ва таржиҳчилар томонидан таржиҳ қилинган қавл бу маст ҳолатда айтилган талоқни воқеъ бўлишидир. Бу жумҳур олимларнинг мазҳабларидир. “Бадоиъус саноиъ”да бу масалага ойдинлик киритилиб, шундай дейилган:
وَأَمَّا السَّكْرَانُ إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ فَإِنْ كَانَ سُكْرُهُ بِسَبَبٍ مَحْظُورٍ بِأَنْ شَرِبَ الْخَمْرَ أَوْ النَّبِيذَ طَوْعًا حَتَّى سَكِرَ وَزَالَ عَقْلُهُ فَطَلَاقُهُ وَاقِعٌ عِنْدَ عَامَّةِ الْعُلَمَاءِ وَعَامَّةِ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَعَنْ عُثْمَانَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ لَا يَقَعُ طَلَاقُهُ وَبِهِ أَخَذَ الطَّحَاوِيُّ وَالْكَرْخِيُّ وَهُوَ أَحَدُ قَوْلَيْ الشَّافِعِيّ.
“Маст киши аёлини талоқ қилса ва уни мастлиги шариъатда ман қилинган хамрни ё набизни мажбуран ичиш билан маст бўлиб, ақли зойил бўлса, бас уни қўйган талоғи барча уламолар ва саҳобийлар наздида воқеъ бўлади. Усмон розияллоҳу анҳу ундай кишиларни талоғи талоқ эмас деганлар. Таҳовий ва Кархийлар ушбу қавлни олганлар ва бу Шофиийнинг икки қавлидан биридир” .
“Дуррул мухтор” ва “Кифоя”нинг эътимодсиз ибораларига таяниб, жумҳур саҳобий ва ҳанафий фақиҳларининг асосли қавлларини тарк қилиш фатво берилмаган қавлни рожиҳ қилиш ҳисобланади ва қувватсиз гапга амал қилиш лозим бўлиб қолади. Баъзилар айтадиларки, шароб ичиб кайф бўлганларга 80 дарра урилади ва улар аёлларини шу ҳолатда талоқ қилиб қўйган бўлсалар талоғи тушади деб ҳукм қилиш жазо устига жазодир дейдилар. Мен бундай ғояни илгари сурувчилар билан келишиб бўлмайди дейман. Чунки жазо устига жазо бўлиши ароқ ичгандан кейин хотини талоқ бўлади деб ҳукм чиқарилсагина бўлади. Лекин, бу ерда ароқ ичиб, хотинига талоқ қўйса аёли талоқ бўлади дейилмоқда. Нима деб ўйлайсиз агар маст одам ичволиб талоқдан бошқа гуноҳларни қилса, жазо тайин қилинмайдими? Масалан ичиб олиб намоз, рўза ва бошқа ибодатларни тарк қилса, уларни қазосини ўқишга ҳукм қилинмайдими. Албатта, намозларни қазосини адо қилишга ҳукм қилинади. Демак, сизларнинг гапларингизга биноан маст одамга тарк қилинган намозларни адо қилиш ортиқча зулм эканда?
Шароб ва маст қилувчи нарсалар бизларнинг диёрларда манъ қилинмаган. Биз ҳам ароқ ичувчиларга имконият яратиб бериб, уларнинг қўйган талоқлари тушмайди деб, уларга кенг йўл очиб бермаслигимиз даркор. Аксинча, биз шундай эҳтиёт йўлни тутайликки, маст қилувчи ичимликларни ичувчилар камайсин ва келгусида бундай гуноҳи кабира йўл буткул тугасин. Шариати мутаҳҳора ислом аввалида ароқни ҳаром қилиш билан бир қаторда ароқ қуйиладиган идишларни ишлатишни ҳам қатъий ҳаром қилди. Чунки, бу орқали ароққа олиб борадиган йўлларнинг барчаси беркилади ва инсонлар қалбида хамрни ёмонлиги жойлашиб, ундан нафрат қила бошласинлар. Шуларга биноан маст қилувчи ичимлик истеъмол қилгандан кейин қўйилган талоқ воқеъ бўлади деб ҳукм қилиш шариъати исломияни ҳакимона ҳукми ҳисобланади. Бу инсонларга сабоқ бўлиб, ароқ ичишдан тийилишга олиб келади.
Талоқ тушмайдиган баъзи маст қилгувчи нарсалар
Ейиш, ичиш ҳалол бўлган нарсаларни миёрдан ортиқ истеъмол қилиш натижасида мастлик пайдо бўлса, масалан пан ҳалолдир. Лекин уни миёрдан ортиқ истеъмол қилинса кайф ошиб кетади. Тўйиб овқат ейиш ё баъзи дориларни истеъмол қилиш натижасида кайфи ошиб қолса ва шу ҳолатда аёлига талоқ қўйиб қўйса, талоғи талоқ ҳисобланмайди .
Шароб, банж, тарий ва баъзи маст қилувчи нарсаларни истеъмол қилиш шаръан ҳаромдир. Уларни истеъмол қилгандан кейин қуйидаги суратларда талоқ воқеъ бўлмайди:
1. Бир киши маст қилувчи ичимликлардан бирортасини маст қилувчи ичимлик эканидан бехабар ҳолда ичиб, аёлига талоқ қўйса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган қуйидаги ривоят келтирилади:
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِنَّ اللَّهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْه
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таало умматимдан янглишиб, эсдан чиқариб ва унга (ҳаётига хав соладиган тарзда) мажбурланиб қилган нарсаларни қўйди (авф қилди)”;
2. Бир киши ҳаётига хавф бўладиган ё бирор аъзосига нуқсон етказиладиган даражада шароб ё кайф қиладиган нарсаларни истеъмол қилишга мажбурланса ва уларни истеъмол қилиб, аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди;
3. Қорин очлигидан ҳаётига хавф туғилса ва истеъмол қилиш учун кайф берувчи ҳаром нарсалардан ўзга бирор истеъмоли ҳалол нарса топилмаса, кайф берувчи нарсани (ҳаётини хавфдан қутқарадиган даражада) истеъмол қилиб ҳаётини сақлайди. Бундай вазиятларда шариъати исломия ҳаром нарсаларни белгиланган тартибда истеъмол қилишга рухсат беради. Шунинг учун бундай ҳолатда кайф берувчи нарсаларни истеъмол қилиб, кайфда ўзини назорат қила олмай аёлига талоқ бериб қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди;
4. Кайф берувчи нарсаларни муолажа учун истеъмол қилса ва кайф бўлиб қолиб, аёлига талоқ бериб қўйса, бас талоқ воқеъ бўлмайди .
Уҳлатувчи дорилар сабабли кайфда талоқ қилиш
Ухлатадиган дорилар одатда шариъати исломия манъ қилган нарсалардан тайёрланади. Улар тезда мияга таъсир қилиб, марказий нерф системаси фаолиятини тўхтатиб туради ва натижада фикрсиз алжираши мумкин. Моҳир, ишончли, диндор врачлар кўригидан ўтгандан кейин улар тавсиясига биноан уларни истеъмол қилиш дуруст бўлади. Тавсиясиз ичиш эса жоиз эмас. Агар ишончли, диёнатли врач тавсиясига кўра кайф берадиган дориларни истеъмол қилгандан кейин кайфда алжираб аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлишга фатво берилган.
Кайфликда қўйилган талоқ эркакнинг ҳаёлида бўлиши шарт эмас
Мас ҳолатда аёлига талоқ қўйса-ю, ўзига келгандан кейин қўйган талоғи эсида бўлмаса, лекин аёли ёки ўзга бирор киши эшитган бўлса, талоқ воқеъ бўлади.
Тазйиқ ҳолатда қўйилган талоқ ҳукми
Тазйиқ ва мажбур ҳолатда аксарият ҳукмлар ўзгаради ва бундай ҳолатга тушган инсонларга баъзи шаръий ҳукмлар тартиб топмайди. Жумладан, маст қилувчи ичимликларни мажбуран истеъмол қилиб, аёлига талоқ қўйса, талоқ тушмайди деб, юқорида зикр қилинди. Лекин, баъзи масалаларда тазийиқ ҳолатида амалга оширилган ҳукмлар ҳам эътиборга олиндаи ва шунга қараб ҳукм чиқарилади. Шундай ҳукмлардан бири талоқдир.
Масалан, бир киши бир кишини тутиб олиб, аёлинга талоқ қўй бўлмаса сени ўлгунингча ураман ё бирор аъзойингга қаттиқ шикаст етказаман деб, таҳдид қилса, у киши қўрққанидан аёлига сариҳ лафзлар билан талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлади. Лекин сариҳ лафзлар ўрнига киноя лафзларни ишлатиб аёлига талоқ қўйса, бундай ҳолатда ниятга эътибор берилади. Агар ниятда талоқ қўйиш бўлмаса, талоқ тушмайди. Аксинча, талоқ қўйиш бўлса, талоқ воқеъ бўлади .
Бир киши талоқ қўйишга мажбур қилинмай, балки талоқ қўйишга вакил тайин қилишга тазйиқан мажбурланса ва бир кишига аёлини талоқ қилиш ҳуқуқини берса ва вакил у кишини аёлига талоқ қўйса, бас талоқ воқеъ бўлади .
Ёзма талоқ ё талоқномага қўл қўйишга мажбур қилиш
Бир киши аёлига ёзма талоқ қўйишга ё талоқномага дасхат ё бармоқ изини туширига мажбур қилинса ва ёзма равишда аёлига талоқ қўйса ё талоқномага имзо қўйса, аёли талоқ бўлмайди. Оғзидан талоқ лафзи чиқмаслиги шарти билан. Аллома Шомий бу ҳақда шундай деганлар:
أَنَّ الْمُرَادَ الْإِكْرَاهُ عَلَى التَّلَفُّظِ بِالطَّلَاقِ، فَلَوْ أُكْرِهَ عَلَى أَنْ يَكْتُبَ طَلَاقَ امْرَأَتِهِ فَكَتَبَ لَا تَطْلُقُ لِأَنَّ الْكِتَابَةَ أُقِيمَتْ مَقَامَ الْعِبَارَةِ بِاعْتِبَارِ الْحَاجَةِ وَلَا حَاجَةَ هُنَا.
“Мурод, талоқни талаффуз қилишга мажбур қилишдир. Бас, аёлини ёзма талоқ қўйишга мажбур қилинганлиги сабабли ёзма равишда талоқ қўйса, аёли талоқ бўлмайди. Чунки, ҳожат пайтида китобат оғзаки нутқ ўрнига ўтиради. Бу ерда эса, китобатга ҳожат йўқ” .
Ботиндаги нарсани ифодалаб бериш учун зарурат вақтида китобатдан фойдаланишга тўғри келади. Гапиришга қодир одамни тазйиқ остида ёзма равишда аёлига талоқ қўйиши билан талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, бу ўринда китобатга ҳожат йўқ.
Талоқ хати ёзиб бермасанг ўзимни-ўзим ўлдираман деган аёлнинг таҳдидига биноан талоқ хати ёзиб бериш
Аёл ўз эрини талоқ қўйишга ундаб, менга талоқ бер ё талоқ хати ёзиб бер, бўлмаса ўз жонимга қасд қиламан деса, эр мажбурлигидан талоқ берса ё талоқ хати ёзиб берса, талоқ воқеъ бўлади. Гарчи, бу ишларни аёлни тинчлантириш ё хотиржам қилиш мақсадида айтса ҳам. Чунки, Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда қуйидаги ривоят нақл қилинган:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : "قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: "ثَلاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ، وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلاقُ، وَالرَّجْعَةُ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Уч нарсани жиддиси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддийдир: никоҳ, талоқ ва ражъат” .
Хавф сабабли никҳни инкор қилиш талоқ эмас
Жони, моли ё обрўйига хавф бўлгани сабабли ё бирор мақсадга эришиш учун никоҳни инкор қилса, масалан, бир киши: “Тўйилар бўлганми?” деб, сўраса ё бирор киши: “Тўйимиз бўлмаган” деб айтасан деб, мажбур қилса, “Ҳа, мени тўйим бўлмаган” деб айтиш билан аёлига талоқ тушмайди ва никоҳ ҳам бузилмайди. Ҳа, буларни ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ айтиш катта гуноҳдир .
Ҳазиллашиб талоқ қўйиш
Талоқда ҳазиллашиш ҳақиқатга ҳамл қилинади, яъни шаръан эътиборга олинади деб, китоб муқаддимасида таъкидлаб ўтилди. Шу боис ҳазиллаши аёлига талоқ қўйган кишининг талоғи воқеъ бўлади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: "ثَلاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ، وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلاقُ، وَالرَّجْعَةُ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Уч нарсани жиддиси ҳам жиддий, ҳазли ҳам жиддийдир: никоҳ, талоқ ва ражъат”.
Ушбу ҳадисга биноан Дуррул мухтор соҳиби ўз китобида қуйдагиларни аниқ-равшан қилиб келтирган:
بِخِلَافِ الْهَازِلِ وَاللَّاعِبِ فَإِنَّهُ يَقَعُ قَضَاءً وَدِيَانَةً لِأَنَّ الشَّارِعَ جَعَلَ هَزْلَهُ بِهِ جِدًّا
“Ҳазиллашувчи ва ўйнашгувчини хилофи ўлароқ. Чунки, бу икки ҳолатда қазоан ҳам, диёнатан ҳам талоқ воқеъ бўлади. Зеро, Шориъ талоқнинг ҳазлини жиддий деб эътиборга олган” .
Аллома шомий ҳам “Дуррул мухтор”да келган матнга зиёдо қилиб қуйидагиларни келтирган:
لِأَنَّهُ تَكَلَّمَ بِالسَّبَبِ قَصْدًا فَيَلْزَمُهُ حُكْمُهُ وَإِنْ لَمْ يَرْضَ بِهِ
“Чунки, у сабабга кўра қасдан гапирди. Шу боис у(талоқ)нинг ҳукми у(талоқ)ни лозим тутади. Гарчи, (эр) унга рози бўлмаса ҳам” .
Янглишиб талоқ лафзини айтиб юбориш билан ҳам талоқ воқеъ бўлади
Шариъати исломия ҳазиллашиб айтилган талоқ талоқ деб ҳукм қилгандан кейин, авло йўлга биноан янглишиб айтилган талоқ лафзи билан албатта талоқ воқеъ бўлади деб ҳукм қиладида. Шу боис бир кишини тилидан талоқ лафзи ўзи хоҳламаган ҳолатда чиқиб кетиб қолса, масалан, бир киши аёлига: “Ҳайиз кўряпсиз” дейман деб, уни ўрнига: “Талоқсиз” деб айтиб юборса, шу ҳолатда бир ражъий талоқ воқеъ бўлади. Шунингдек “Субаҳаналлоҳ” дейман деб “Аёлига талоқсан” деб айтиб юборса, бас талоқ воқеъ бўлади. Бу ўринларда қазоан талоқ ҳисобланади, диёнатан эмас. Мазах томус ва ҳазиллашиб талоқ лафзи айтилганда қазоан ҳам, диёнатан ҳам талоқ воқеъ бўлади .
Талоқнинг тўртнчи шарти бедор бўлиши
Талоқнинг тўртинчи шарти талоқ қўювчи бедор бўлишидир. Шунинг учун уйқусраб ё уйқусида қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмайди. Бу ҳақда Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят нақл қилинади:
عَنْ عَلِىٍّ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ :«رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاَثَةٍ عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ وَعَنِ الصَّبِىِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ».
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Қалам уч кишидан кўтарилди: уйқудаги кишидан то уйқудан тургунича, сабийдан то балоғатга етгунича, мажнундан то хуши ўзига келгунича” (Байҳақий ривояти).
Бешинчи шарт талоқ қўйилмиш талоқ қўювчини никоҳида бўлиши
Талоқ қилинаётган аёл талоқ қўювчини талоқ қўяётган вақтда никоҳида бўлиши талоқнинг бешинчи шарти ҳисобланади. Шу боис никоҳида бўлмаган аёлларга талоқ қўйилса, талоқ воқеъ бўлмайди. Масалан, бир киши бир аёлга уйланишни хоҳлади ва никоҳдан олдин унга талоқ қўйди. Бас талоқ воқеъ бўлмайди .
عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَا طَلَاقَ قَبْلَ النِّكَاحِ".
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Никоҳдан олдин талоқ йўқ” дедилар (Ибн Можа ривояти).
Олтинчи шарт талоқ нисбатини никоҳидаги аёлга бериш
Талоқ қўйгувчи талоқ нисбатини сароҳатан ё далолатан никоҳидаги аёлга қилиши талоқнинг охирги шарти ҳисобланади. Талоқ вақтида аёли олдида бўлиши зарур эмас. Шунинг учун нисбатсиз “талоқ” лафзини ишлатиш билан ё бегона аёлга талоқ нисбатини қилиш билан аёли талоқ бўлмайди.
Талоқни изофа қилиш
Талоқнинг шартларидан талоқ нисбатини аёлга изофа қилишдир. Усиз талоқнинг воқеъ бўлиши мубҳам бўлиб қолади. Мубҳамлик билан талоқ эътиборга олинмайди. Нисбат икки хил бўлади: биринчиси, сариҳ нисбат, яъни ҳақиқий нисбат; иккинчиси, маънавий нисбат. Талоқ воқеъ бўлиши учун ушбу икки нисбатдан бири бўлиши талаб этилади.
Сариҳ нисбат – талоқ қўювчи талоқ нисбатини никоҳидаги аёлга очиқ ва равшан тарзда йўналтиради ёки аёлни номини очиқ-ойдин тилга олади, масалан, Зайд: “Мен аёлим Ҳиндга талоқ қўйдим” ёки “Мени аёлим талоқ” ёки бармоғи билан ишора қилиб “У аёлга талоқ” ё “У аёл талоқ бўлгувчи” дейди. Ушбу зикр қилинган барча суратларда нисбат аниқ, равшандир.
Маънавий нисбат – талоқ нисбат аниқ ва равшан бўлмайди, балки сабаб ва қариналар ёрдамида талоқ нисбати аёлига эканлиги билинади. Масалан, бир киши аёлига ишора қилмай, исмини айтмай “Талоқ бўлгувчи” ёки “Талоқ қилдим” ёки “Мендан талоғингни ол” деб айтади. Буларнинг барчасига маънавий нисбат деб айтилади ва ушбу нисбат билан талоқ воқеъ бўлади. Чунки, эр ўз аёлигагина талоқ қўя олади, ўзга аёлларга талоқ қўя олмайди. Шу сабаб юқорида келтирилган иборалар билан талоқ воқеъ бўлади. Ҳа, агар маънавий нисбат ҳам мавжуд бўлмай, ибора бутунлай мубҳам бўлиб қолса, талоқ воқеъ бўлмайди.
Аллома Шомий ҳам маънавий нисбатни эътиборга олиб, талоқ воқеъ бўлади деб ҳукм қилган:
لَمْ يَقَعْ لِتَرْكِهِ الْإِضَافَةَ إلَيْهَا) لِتَرْكِهِ الْإِضَافَةَ ) أَيْ الْمَعْنَوِيَّةَ فَإِنَّهَا الشَّرْطُ وَالْخِطَابُ مِنْ الْإِضَافَةِ الْمَعْنَوِيَّةِ، وَكَذَا الْإِشَارَةُ نَحْوُ هَذِهِ طَالِقٌ، وَكَذَا نَحْوُ امْرَأَتِي طَالِقٌ وَزَيْنَبُ طَالِقٌ.
“Аёлга нисбатни тарк қилгани учун талоқ воқеъ бўлмайди. Изофани тарк қилгани учун, яъни маънавийни чунки (талоқда) изофа шартдир. Иккинчи шахсга хитоб қилиш изофаи маънавийга киради. “Бу (аёл) талоқ” деб ишора қилиш, “Аёлим талоқ” ёки “Зайнаб талоқ” деб талоқ беришда изофа мавжуддир” .
Шу боис  талоқда ҳеч бўлмаганда маънавий изофа нисбати топилиши зарурийдир. Изофаи маънавий қилиб эр талоқ лафзини айтиб: “Мен бу билан аёлимни ирода қилмаган эдим” деса, қазоан у қилган даъвога эътибор берилмай, талоқ воқеъ бўлади деб, ҳукм қилинади. Билингки, аёлга талоқ нисбатини сариҳ қилиш шарт эмас, маънавий нисбат ҳам талоқ тушишга кифоя қилади.
Изофаи маънавия суратида талоқ қазоан бўладими ёки диёнатан ҳам бўладими?
Сариҳ изофада талоқ қазоанҳам, диёнатан ҳам воқеъ бўлади. Изофаи маънавияда, эр талоқ қўйганлигини инкор қилмаса, қазоан ҳам, диёнатан ҳам талоқ воқеъ бўлади. Агар, эр қасам ичиб: “Мен бу билан аёлимни ирода қилмаган  ва аёлимни талоқ қўймадим” деса, эҳтимоллик тарзида диёнатан талоқ воқеъ бўлмайди. Лекин, қарина ва далилларга биноан қазоан талоқ воқеъ бўлади деб ҳукм чиқарилади.
Ҳа, агар қози ё муфтий у талоқни эътиборга олиб, эр-хотин ўртасини тафриқа қилса, эр-хотин ўртасида бойин талоқ воқеъ бўлади ва аёл эрга ҳаром бўлади. Аёл эри томонидан талоқ қўйилганига амин бўлса, ҳар гиз эри билан эр-хотин сифатида яшаши дуруст эмас .
Фалон аёл, фалончининг қизи ё фалончининг сингилсига талоқ
Бир киши аёлини номини айтиб, фалон аёлга талоқ деса, сариҳ нисбат бўлгани учун ҳеч қандай шак шубҳасиз аёлга талоқ тушади. Шунингдек, у киши фалончининг қизи ё фалончининг синглиси ё фалончининг онасига талоқ деса, бундай ҳолатда ҳам талоқ воқеъ бўлади. Чунки, юқорида зикр қилинган барча суратларда талоқнинг изофаси аёлга берилмоқда. Агар буларни гапирган эр бундан аёлимга талоқ қўйишни ирода қилмаган эдим деса, қазоан эр тасдиқ қилинмайди .
Аёлни номини қасдан ўзгартириб қариндош-уруғларга тўғри нисбат бериб талоқ қўйиш
Бир киши аёлини нисбатини онаси, отаси, акаси, синглиси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига тўғри тарзда бериб, қасдан аёлни ўзини исмини ўзгартириб талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди. Масалан, Зайднинг аёлини исми аслида Бакр қизи Холида. Зайд талоқ қўяётган вақтда аёлини номини ўзгартириб: “Бакр қизи Ҳомида” деб айтди ёки Зайднинг аёлининг исми Ҳомид синглиси Ҳалима. Талоқ қўяётган вақтда, аёлини номини ўзгартириб: “Ҳомид синглиси Салимага талоқ” деса, талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, фиқҳий китобларда, аёлни номини ўзгартириб, ота-онасига тўғри нисбат бериб, талоқ қилишда ҳеч қандай маъно йўқ деб таъкидланган. Чунки, бу ўринда янглиш нисбат берилди деб тушунилади .
Аёлнинг номи ўрнига қайнонасини исмини тилга олиб талоқ қўйиш
Бир киши тазйиқан бир кишига: “Аёлингга талоқ қўй” деса, у ҳийла қилиб: “Аёли ўрнига қайнонасини номини тилга олиб талоқ қўйса, аёлига талоқ воқеъ бўлмайди”.
Номини ўзгартириб талоқ қўйишда бир қоида
Бир киши аёлини номини ўзгартириб, аёлига талоқ қилиб: “Мен уни номини билмар эдим” деди. Бу борада “Баҳрур роиқ” соҳибининг таҳқиқи шуки, номини ўзгартириб талоқ қўйишнинг икки сурати бор. Биринчиси, аёлни номини ўзгартириб, у томонга ишора қилмай талоқ қўйиш. Бу суратда талоқ воқеъ бўлмаслиги аниқ ва равшан. Чунки, айтилган лафзлар билан талоқ воқеъ бўлиши шубҳали бўлиб қолди. Ниятни ўзи билан эса, талоқ воқеъ бўлмайди. Талоқдаги асл нарса, лафздир. Талоқ лафз сариҳ бўлмай киноя лафз бўлса ҳам ният билан воқеъ бўлаверади. Лекин, аёлни номини ўзгартириб талоқ қўйиш на сароҳатан ва на киноятан талоқни эҳтимол қиладиган лафз ҳисобланади. Билингки, талоқ ниятни ўзи билан асло воқеъ бўлмайди.
Иккинчи сурати, аёлга ишора қилиб, уни номини ўзгартириб, талоқ қўйиш. Бундай ҳолатда талоқ воқеъ бўлади. Чунки, аёлни номи ўзгаргани билан ишора воситасида аёл тайин бўлиб турибди. Шунинг учун бундай ҳолатда талоқ воқеъ бўлади .
Тилни олдинлаб кетгани сабабли номни ўзгартириб талоқ қўйиш ҳукми
Бир киши аёлларидан бирига талоқ қўйишни ирода қилду-ю, тили олдинлаб кетгани боис талоқ қўяётган вақтда ўзи истамаган бошқа аёлини номи тилидан чиқиб кетиб, унга талоқ қўйиб юборди. Бас, қазоан ўзи хоҳламай лекин тили олдинлаб кетиб, номини айтиб юборган аёли талоқ бўлади. Диёнатан эса, ҳар иккиси ҳам талоқ бўлмайди. Аллома шомий бу ҳақда қуйидагиларни келтирган:
سَأَلَ عَمَّنْ أَرَادَ أَنْ يَقُولَ زَيْنَبُ طَالِقٌ فَجَرَى عَلَى لِسَانِهِ عَمْرَةُ عَلَى أَيِّهِمَا يَقَعُ الطَّلَاقُ؟ فَقَالَ: فِي الْقَضَاءِ تَطْلُقُ الَّتِي سَمَّى وَفِيمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ اللَّهِ تَعَالَى لَا تَطْلُقُ وَاحِدَةٌ مِنْهُمَا.
“Зайнабга талоқ” дейишни ирода қилиб, тили олдинлаб кетгани боис “Умрага талоқ” деб айтиб юборган киши ҳақида айтиб қайси бирига талоқ тушади деб сўради. “Қазоан номини айтганига талоқ тушади. Диёнатан эса, улардан бирортасига талоқ воқеъ бўлмайди” деди” .
Аёлининг ҳаммага маълум бўлган номини қўйиб, машҳур бўлмаган номи билан талоқ қўйиш
Эр аёлнинг машҳур ва никоҳланаётганда зикр қилинган номини қўйиб, бошқа иккинчи номини зикр қилиб талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлади. Шарти, иккинчи номи билан ҳам аёл чақириладиган ва у ном зикр қилинса, у аёл тушуниладиган бўлиши лозим. Агар эр айтиб талоқ қўйган ном билан у аёл танилмаса ё қасд қилинмаса, талоқ воқеъ бўлмайди .
Аёлни номини тилга олмай талоқ қўйиш билан талоқ воқеъ бўлади
Бир мажлисда аёлининг зикри бўляпти ё эр аёлга ғазаб қилаяпти ё бир киши: “Аёлингга талоқ қўй” деди, унга жавобан эр аёлни номини айтмай талоқ ёки икки талоқ ёки уч талоқ деса, аёлига талоқ воқеъ бўлади. Бундай сариҳ лафзлар ишлатилган вақтда эр талоқни ният қилсин ё қилмасин талоқ воқеъ бўлаверади. Чунки, сариҳ лафлар билан ниятсиз талоқ тушади .
Талоқ тушиши учун аёлнинг олдида бўлиши шарт эмас
Бир киши аёли йўқлигида талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлади. Чунки, талоқни тушиши учун талоқ қўяётган вақтда аёли олдида ё олдида бўлмаслиги шарт эмас балки, никоҳида бўлиши шарт. Шунга биноан ярим кечада ҳеч ким йўқ жойга бориб ўзи эшитадиган паст овозда аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлади .
Аёлимга номдош қўшнига талоқ қўйишни ирода қилдим дейиш
Бир кишини Зайнаб исмли аёли бор ва қўшни аёллардан бирининг исми ҳам Зайнаб. Бир кун эр Зайнабга талоқ деб, мен бу сўзимдан қўшни аёл Зайнабни ирода қилгандим деса, уни гапига қулоқ тутилмайди, яъни аёли ўша заҳоти талоқ бўлади .
Исмини ҳарфларини ўрнини алмаштириб талоқ қўйиш
Бир кишини аёлини номи Ухтарий бўлса, эри Утрийга талоқ деса ёки Азима бўлса, Атима деб талоқ қўйса, шунингдек алмаштириб ўқилган ҳарфлар бир махраждан чиқадиган бўлмаса ва у ном билан одатда аёл чақирилмаса ҳамда айтган сўзи билан аёлига талоқ қўйишни ирода қилмаса, талоқ воқеъ бўлмайди. Шунинг учун талоқда икки изофанинг бири топилиши шарт. Аёлнинг исмида ҳарфларни алмаштириб талоқ қўйишда изофани икки тури ҳам топилмайди. Шу боис талоқ воқеъ бўлмайди.
Ҳа, агар эр ўз аёлим Утрийга талоқ қўйдим деса, сўзларни ўрни алмашган бўлса ҳам талоқ воқеъ бўлади. Чунки, “ўз аёлим” деб, талоқ нисбатини аёлига боғлади .
Яқин махражлардан чиқадиган ҳарфларни масалан “ж” билан “з”ларни алмайштириб айтиб талоқ қўйиш
Бир киши аёлини исмини хато қилиб айтиб талоқ қўйса, масалан Азима дейман деб Ажима талоқсан деса ёки Зайнаб дейман деб Жайнаб талоқсан деса, ушбу суратларни барчасида талоқ воқеъ бўлади. Чунки, талоқ қўяётган маҳалда аёлини исмини тўлиқ айтадиган эрлар кам бўлади. Жумладан, олимлар ҳам ўзларини гапларида тўлиқ ҳарфларни махраждан чиқаришга риоя қилмайдилар. Ҳа, ўша аёлнинг номи уруфда, одамлар орасида эр талоқ қўяётган вақтда айтгани каби янглиш тарзда айтиладиган бўлиши шартдир. Бу ерда изофаи маънавия топилгани учун аёл талоқ бўлади. Бу ҳукмда олимлар ҳам, жоҳиллар ҳам тенгдир. “Баҳрур роиқ”да ҳам бу қавл таъкидланган.
Бошқа аёлни аёлим деб ўйлаб, аёлини номини айтиб талоқ қўйиш
Бир киши ўтирган аёлни аёлим деб ўйлаб, ишора қилиб: “Эй, Зайнаб талоқсан” деса, кейин у ўтирган аёл уни аёли бўлиб чиқмаса, у кишини аёли Зайнабга талоқ воқеъ бўлади. Чунки, аёлни номини айтиш билан талоқ қўйилаётган шахс аниқ бўлиб, ишора ботил бўлади .
Кўр аёлга талоқ қўйиш
Бир киши аёли томонга ишора қилиб, у кўр аёлимга талоқ деса-ю, у кўр бўлмаган аёли бўлиб чиқса, ишора қилган аёлига талоқ воқеъ бўлади. Чунки, ишора пайтида хато ва сифатлар эътиборга олинмайди .
У урғочи итга талоқ
Бир киши аёли томонга ишора қилиб: “У урғочи итга талоқ” деса, бас ишора қилган аёлига талоқ воқеъ бўлади. Чунки, ишора билан сифат йўқ ҳукмида бўлиб, аёли тайин бўлиб қолади .
Сенга тўрт имом мазҳабларига биноан талоқ
Бир киши: “Сенга тўрт имом қавлига биноан талоқ” деса, Аллома шомий қавлига биноан бил иттифоқ у сўзни айтган киши аёлига ражъий талоқ воқеъ бўлади” .
Фақиҳларнинг қавли, Қуръон ҳукми, фалон қози ё муфти қавлига асосан талоқ
Бир киши аёлига: “Қуръон ҳукми ёки фақиҳ ё қози ё мусулмонлар ё фалон муфтий қавли, фатвосига мувофиқ талоқсан” деса ва талоқ қўйишни ният қилса, диёнатан талоқ воқеъ бўлади. Ният қилмаса, диёнатан талқ тушмайди. Ҳа, шу сўзларни аёлига айтган киши қози ё муфтий олдига ҳукм чиқариб бериши учун борса, қози ё муфтий албатта талоқ тушишига ҳукм чиқаради. Қазоан эса, у суртларнинг барчасида ният қилган бўлсин ё ният қилмасин аёлига талоқ воқеъ бўлади .
Яҳудий ё нарсоний динига мувофиқ талоқ
Бир киши аёлига: “Сен яҳудий ва насроний динига мувофиқ талоқ” деса, бир ражъий талоқ воқеъ бўлади .
Талоқ номли аёл
Бир кишининг аёлини исми талоқ бўлгани боис эр аёлини Талоқ деб чақирса, эрни ниятига боғлиқ бўлади. Агар талоқ деб чақиришдан талоқни ният қилса, аёлига талоқ воқеъ бўлади. Ният қилмаса, талоқ тушмайди. Аслида, сариҳ лафзларда талоқни ният қилиш шарт бўлмасада, аёлни исми Талоқ бўлгани боис ниятга зарурат бор .
Аёлига Муталлақа деб ном қўйган киши
Бир киши аёлига муталлақа (талоқ қилинган) деб ном қўйиб “Мен сенга муталлақа” деб ном қўйдим деса, буни ҳукми ҳам номи Талоқ бўлган аёл ҳукми билан бир хил бўлади, яъни Муталлақа деб чақираётганда ният қилса, талоқ бўлади. Ният қилмаса, талоқ воқеъ бўлмайди. Ният қилмаган ҳолатда диёнатдан ҳам, қазоан ҳам талоқ деб эътибор қилинмайди .
Аёлига: “Сени қизинг минг талоқ” деб айтиш
Аёл эридан талоқ қўйишини талаб қилса, эр унга жавобан: “Сени қизингга минг талоқ ёки сени қизингга ва бошқасига минг талоқ” деса, у билан уни аёлига талоқ воқеъ бўлмайди .
Аёлларидан бирини талоқ қилиш учун чақирса, бошқа аёли жавоб берса
Бир кишини Зайнаб ва Умра аёллари бўлса, аёли Зайнабга талоқ қўйиш учун чақирса, Умра жавоб берса, эр сенга уч талоқ деса, жавоб берувчи аёлга, яъни Умрага уч талоқ воқеъ бўлади. Агар ҳали Умрага никоҳланмаган бўлса, эрни айтган талоғи ботил бўлади ва ҳеч кимга талоқ тушмайди. Ҳа, агар эр мен бу билан Зайнабга талоқ қўйишни ният қилгандим деса, Зайнабга талоқ воқеъ бўлади. Агар эр: “Эй, Зайнаб” деса ҳеч ким жавоб бермаса, эр: “Сен талоқсан” деса, Зйнабга талоқ тушади .
Сенга талоқ деб, уч бармоққа ё уч чизиққа ишора қилиш
Эр аёлга: “Сенга талоқ” деб, уч бармоқ билан ишора қилса ё ерга уч чизиқ тортиб, уч чизиқдан мурод талоқ деса, аёлга уч талоқ воқеъ бўлади. Шаръий ҳалоласиз аёл эрга ҳалол бўлмайди .
Чизиқ чизиш билан талоқ воқеъ бўлмайди
Бир киши талоқ лафзини айтмай фақат чизиқ чизса ва талоқ қўйдим деб айтмаса, талоқ воқеъ бўлмайди. Ҳа, агар киноя лафзларини истеъмол қилса, масалан, учта чизиқ чизиб, учта майда тошларни отиб: “Мен сени тарк қилишни ният қилдим” дейиш билан талоқи боин воқеъ бўлади .
Аёлга тегишли қилиб талоғи саҳиҳ дейиш
Аёли билан уришиб, эрнинг жаҳли чиқиб турганда бир киши: “Талоғини бер” деди. Шунда эр “Талоқғини бер” деб, тўғри айтинг деса, бир ражъий талоқ воқеъ бўлади .
Бир киши бегона аёлга талоқ берса, аёлни эри эшитиб, тўғри ё яхши гап дейиши
Зайд Бакрни аёлига талоқ бергани ҳақида қилиб: “Мен сени аёлингга талоқ қўйдим” деса, У яхши қилмабсан деса, талоқ воқеъ бўлмайди.
Ҳа, агар эр: “Аллоҳ сенга раҳм қилгур! Мени ундан қутқарисан” деса, уни гапи ижозатга ҳамл қилиниб, талоқ воқеъ бўлади деб қарор берилади .
Талоқнинг хабарини эшитиб эрни жим бўлиб қолиши розилик аломати эмас
Бир киши бир кишига: “Аёлинг ундай-бундай бўлса, талоқ қилгин” деса, эр бирор жавоб бермай скут қилса, аёлига талоқ воқеъ бўлмайди. Бир киши аёл эрига: “Сен талоқ қўймагин. Мен бориб кўриб, сенинг номингдан аёлингга уч талоқ қўяман” деса, эр жим турса, талоқ воқеъ бўлмайди.
Бир киши эр-хотинни мажлисга чақириб, эрга: “Аёлинга талоқ қўй” деб, аёлга: “Эринг талоқ қўйса, сен розимисан” деди. Шунда, аёл: “Биз розимиз” деди. Эр эса, барча гапни эшитиб, нафий ҳам, исбот ҳам қилмади. Бундай ҳолатда аёлга талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, талоқ бериш ҳаққи аёлники эмас, балки эрникидир. Шу боис қачон эр аёлга талоқ қўйса, ўшанда аёл талоқ бўлади. Бу масалада бирор киши эр-хотин ўртасига тушиб, аралашиши таъсир кўрсатмайди ва эрнинг жим туриши розилик деб ҳам тушунилмайди. Зеро, талоқнинг рукни талоқ лафзи ва унинг ўрнида ишлатиладиган лафзлардир. Бу ўринда талоқ рукнлари топилмаяпти .
Сақовнинг талоғи
Сақов киши ҳар бир ишни имо-ишора билан қилгани учун шариъати исломия сақовнинг баъзи амалларини уруф бўлган ишоралар билан эътиборга олишни қарор қилган.
Сақовнинг имо-ишораси гапиришни мақомида бўлиб, у талоқда эътиборга олинади. Чунончи, “Баҳрур роиқ”да шундай дейилади:
وَلَوْ كَانَ الزَّوْجُ أَخْرَسَ فَإِنَّ الطَّلَاقَ يَقَعُ بِإِشَارَتِهِ لِأَنَّهَا صَارَتْ مَفْهُومَةً
“Эр гум бўлса, талоқ уни ишораси билан воқеъ бўлади. Чунки, ишора тушунарликка айланиб қолди” .
“Дуррул мухтор”нинг соҳиби эса, бу ҳақда шундай дейди:
بِإِشَارَتِهِ الْمَعْهُودَةِ فَإِنَّهَا تَكُونُ كَعِبَارَةِ النَّاطِقِ اسْتِحْسَانًا
“Эрнинг англашилган ишораси билан, чунки ишора истиҳсонда нотиқнинг ибораси каби бўлади” .
Қандай сақовнинг ишораси муътабардир
Талоқ бобида туғма гумларнинг ишораси ё кейинчалик бирор касаллик сабабли пайдо бўлиб, икки йилгача яъни инсонлар уни имо-ишорасини тушунадиган бўлиб қолгунларича сақов бўлиб юрган инсонларни имо-ишораси эътиборга олинади. Бир муддат гум бўлиб қолган ё ҳали инсонлар у гумни имо-ишорасини тушундиган даражага етмаган бўлсалар. Уларни имо-ишоралари талоқ бобида муътабар эмас ва бу ҳолатда имо-ишора билан аёлларини талоқ қилсалар талоқ воқеъ бўлади деб ҳукм қилинмайди .
Ёзишни билган гумни талоғи фақат ёзиш билан бўлади
Ёзишни билмайдиган гумларни ишораси эътиборга олинади. Ёзишни биладиган гумларни ишмо-ишораси талоқ бобида эътиборга олинмайди. Бундай кишилар талоқ бериш учун ёзма талоқнома ёзишлари талаб этилади. Чунки, ёзиш ишорадан кўра аниқ ва равшанроқдир. Ишорага эътибор қилиш чорасиз қолган ўринлардагина бўлади. Ёзувчи бор жойда ишорачига зарурат йўқ .
Гумнинг берган талоғи қачон талоқ бўлади
Гумнинг ишора билан қўйган талоғи сариҳ лафзи ўрнида деб ҳукм қилинган. Бир ва икки талоққа қилган ишораси билан ражъий талоқ воқеъ бўлади. Агар уч талоққа ишора қилса, муғаллаза (уч талоқ) воқеъ бўлади.
Агар гум ёзма тарзда талоқ берса, уни ҳукми нотиқ инсон ҳукми билан тенг бўлади. Агар сариҳ лафзларни ёзса, бирдан иккигача ражъий талоқ бўлади. Учтада эса муғаллаза (уч талоқ) бўлади. Агар киноя лазиб ният қилса, талоқи боин бўлади.
Гумнинг учта тош отишидан талоқ мурод бўлмайди
“Гумнинг аёли эридан талоқ олиш учун эрига: “Учта тош отгин” деб айтди. Гум эса, аёлига учта тош оди. Бас, у билан талоқ воқеъ бўлмайди” .
Талоқ берувчи талоқнинг маъносини тушуниши
Талоқ қўювчи талоқ қўйиш билан аёлимдан ажрайман ва ўртамиздаги никоҳ риштаси бузилади деган тушунчага эга бўлиши зарурийдир. Агар бир киши бутунлай талоқнинг маъносидан бехабар бўлса, у томонидан айтилган талоқ лафзларига эътибор берилмайди гарчи лафз сариҳ бўлиб, ниятга ҳожат бўлмасада ва у айтган талоқ лафзи билан талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, талоқ воқеъ бўлиши учун талоқнинг маъносини билиши шарт ва зарурийдир. Бу ўринда у нарса топилмаяпти.
Талоқ маъносини билган киши беихтиёр ё тили олдинлаб кетгани сабабли талоқ лафзини талаффуз қилиб юборса, юқорида ўтганидек талоқ воқеъ бўлади .
Талоқни ирода қилиб талоқ лафзини айтса, маъносини билмасада талоқ воқеъ бўлади
Талоқ маъносини билмасада, талоқни ирода қилиб, талоқ лафзини ишлатса, ният топилгани боис талоқ воқеъ бўлади. Ният топилган ўринда маънога аҳамият берилмайди. Аллома Шомий бу ҳақда қуйидаги мислони келтиради: “Бир аёл эрига: “Мени олдимда буни ўқинг” деб, “Иддайни сана, уч талоқсан” деб ёзилган қағозни берса, эр аёлини айтганини қилса, эр ёзилган нарсани тушунмасада, қазоан уч талоқ воқеъ бўлади .
Талоқ масалаларини бор-бор эслаш
Бир киши талоқ масаласини тушуниш ёки тушунтириш учун аёли олдида қайта-қайта талоқ лафзларини зикр қилиши ёки китоблардан ибораларни нақл қилиб: “Мени аёлимга талоқ” ёки аёлга хитоб қилиб тушунтириш учун: “Шуни тушунки, мен сенга талоқ бердим” ёки аёлини олдида талоқ лафзларини бор-бор айтиб, ўргатиш мақсадида: “Сенга талоқ қўйдим ва шунга ўхшаш гапларни” айтиш билан аёли талоқ бўлиб қолмайди. Чунки, юқоридаги барча суратларда талоқ бериш учун эмас, балки тушунтириш, тушуниш мақсадида талоқ лафзлари ишлатилмоқда.
Ҳа, агар юқоридаги суратлардан бирортасида аёлига талоқ қўйишни ният қилса, талоқ воқеъ бўлади .
Талоқни ирода қилиш билан талоқ воқеъ бўлмайди
Бир киши аёлига: “Мен сенга талоқ қўйишни ирода қилдим” деса, у билан аёли талоқ бўлиб қолмайди. Чунки, талоқ қўйиш учун лафзлар ўтган замонда ёки ҳозирги замонда бўлиши зарур. Иродани ўзи билан талоқ воқеъ бўлмайди .
Талоқ нисбатини замонга бериш
Талоқ жузъланишни қабул қилмайди. Шунинг учун бир киши талоқ нисбатини бир замонга ё вақтга тааллуқли қилса, вақтнинг аввалги жузъидан бошлаб талоқ рўёбга чиқади. Масалан, ўтган куни, индинга талоқсан, бир ҳафтадан сўнг ёки бир ойдан кейин талоқсан. Бундай ҳолатларда тайин қилинган кунлар келиши билан аёлига талоқ воқеъ бўлади. Аллома Шомий бу ҳақда шундай дейди:
أَنْتِ طَالِقٌ غَدًا أَوْ فِي غَدٍ يَقَعُ عِنْدَ طُلُوعِ الصُّبْحِ وَوَجْهُ الْوُقُوعِ عِنْدَ طُلُوعِهِ أَنَّهُ وَصَفَهَا بِالطَّلَاقِ فِي جَمِيعِ الْغَدِ فَيَتَعَيَّنُ الْجُزْءُ الْأَوَّلُ لِعَدَمِ الْمُزَاحِمِ
“Эртага талоқсан” ёки “Эртани ичида” талоқсан деса, субуҳ чиқиш пайтида талоқ воқеъ бўлади. Тонг чиқишида талоқни воқеъ бўлиш сабаби шундаки, эр аёлни эртанги кунни ҳаммасида талоқ билан васф қилди. Бас, тиқин бўлмагани боис аввалги жузъда талоқ воқеъ бўлади” .
Талоқни ойга тааллуқ қилиб, маълум вақтга хослаш
Бир киши талоқ қўяётган вақтда бир ойнинг маълум вақтини тайин қилса, масалан бир киши ўз аёлига “Шаъбон ойининг шомида талоқсан” деса, шаъбон ойи киришига, яъни ражаб қуёши ғойиб бўлишига аёли талоқ бўлади .
Икки вақтга талоқ нисбатини таълиқ қилиш
Бир киши икки вақтга талоқни нисбатини таълиқ қилиб: “Бугун, эртага талоқсан” ёки “кеч ва кундуз талоқсан” ёки “Кунни ва кечни киришида талоқсан” деса, бу суратларнинг барчасида икки ражъий талоқ воқеъ бўлади. Чунки, талоқни икки вақтга таълиқ қилинганда, биринчи вақт кириши билан бир талоқ, иккинчи вақт кириши билан иккинчи талоқ воқеъ бўлади. Аллома Шомий буни баён қилиб: “Маътуф билан маътуфи алайҳ бошқа-бошқа бўлади” деб таъкидлаган. Бас, биринчисини иккинчисига, иккинчисини биринчисига ҳисобда қўшиш учун зарурат йўқ .
Кечгача ё келаётган ойгача ё келаси йилгача талоқ
Бир киши аёлига: “Кечгача ёки келаси ойгача ёки келаси йилгача ёки келаётган иссиқгача ёки келаётган совуқгача талоқ” деса, бу суратлар билан талоқни воқеъ бўлишини уч кўриниши мавжуд. Улар:
1. Белгиланган вақт ўтишидан кейин талоқ тушушини ният қилса, вақт ўтгандан кейин талоқ бўлади. Масалан, кечгача талоқ дейилганда, кеч ўтгандан кейин талоқ воқеъ бўлади;
2. Бу сўзларни айтиб, талоқни дарҳол тушушини ният қилса, бир ражъий талоқ воқеъ бўлади;
3. Бу сўзларни айтиб бирор ният қилмаса, вақт ўтгандан кейин талоқ воқеъ бўлади .
Сенга ҳар кун талоқ
Бир киши аёлига: “Ҳар кун талоқ” деса, фақат бир ражъий талоқ воқеъ бўлади. Хоҳ, бир неча кун ўтсин ё ўтмасин. Ҳа, агр: “Ҳар кун ичида бир талоқ” деса, уч кун ўтгач аёли уч талоқ бўлади. Агар: “Ҳар кунда сенга уч талоқ” деса, ҳар куни бир талоқдан воқеъ бўлади .
Ўлимдан кейин талоқ
Бир киши аёлига: “Ўлганимдан кейин талоқсан” ёки “Мени ё сени вафотингдан кейин талоқсан” деса, бундай суратда талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, ўлимдан кейин талоқни тушиш учун салоҳиятли эмас. Салоҳиятсизлик билан талоқ воқеъ бўлмайди .
Талоқнинг нисбатини маконга қилиш
Бир киши талоқнинг нисбатини бирор жойга қилиб: “Маккада ёки Деҳлийда ёки уйда ёки офтобда ёки сояда талоқ” деса тезда ражъий талоқ воқеъ бўлади. Барчаси (жойга нисбат бериб айтилган талоқ) диёнатан тасдиқ қилинади. Қазоан эмас .
Дунё аёлларига талоқ
Бир киши: “Дунё аёлларига ёки бутун дунё аёлларига талоқ” дейиш билан аёлига талоқ воқеъ бўлмайди. Дунё аёллари деган аёли кириб кетса ҳам талоқда аёли уни чига кирмайди .
Ўзбекистонга талоқ
Ўзбекистонлик киши Туркманистонлик аёлига: “Туркманистонга талоқ” деса ёки Туркманистонлик киши Ўзбекистонлик аёлига: “Ўзбекистонга талоқ” деса, уни аёлига талоқ воқеъ бўлмайди. Шарти, ҳолат далолати ёки талоқни эслаб турган бўлмаса .
У маҳаллага ё у шаҳарга ё у уйнинг аёлларига талоқ
Олам ёки мамлакатга нисбат бериб талоқ қилиш билан аёл талоқ бўлмайди. Албатта, маҳалла, шаҳарга нисбат бериб: “У маҳалла, шаҳарнинг аёлларига талоқ” деса ва у аёли билан у маҳалла ва у шаҳарда истиқомат қилса, аёлига талоқ воқеъ бўлади.
Шунингдек, бир уйга нисбат бериб: “У уйнинг аёлларига талоқ” деса ва у уйда аёли билан яшаса, аёлига талоқ тушади. Бир киши вагон ёки поез томонга нисбат бериб: “У поездаги аёлларга талоқ” деса ва у поезда аёли бўлса, аёлига талоқ воқеъ бўлади .
Талоқнинг қисмлари
Талоқнинг турли навлари бўлиб, ҳар бирининг турли қисмлари мавжуд. Ҳар бирни ижмолан баён қилгандан кейин, бирма-бир муфассал баён қилиб келтирамиз. Талоқнинг икки кўриниши мавжуд:
1. Сифатга кўра;
2. Тушишига кўра.
Талоқнинг сифати иккига бўлинади:
1. Талоқи сунний;
2. Талоқи бидъий.
У иккиси ҳам иккига бўлинади:
1. Ададга кўра сунний;
2. Вақтга кўра сунний.
Ададга кўра сунни ҳам иккига бўлинади:
1. Аҳсан талоқ;
2. Ҳасан талоқ.
Бидъий талоқнинг турлари:
1. Ададга кўра;
2. Вақтга кўра.
Талоқ тушишига кўра иккига бўлинади:
1. Ражъий;
2. Боин.
Боин ҳам иккига бўлинади:
1. Енгил боин;
2. Оғир боин.
Қуйида шу тартиб асосида бирин кетин баён қилами:
Сунний аҳсан талоқ
Аҳсан талоқ - ҳайздан пок бўлгандан кейин, аёлига яқинлик қилмай бир ражъий талоқ қўяди. Ундан кейин ўзаро келишиб олсалар, эр аёлига қайтади. Келишиб олмасалар, уч ҳайз ёки ҳомилани қўйгунча идда ўтиради. Ҳеч қандай сабабсиз на ражъат қилади ва на иккинчи бор талоқ қўяди. Аёл бир талоқ билан идда тугатади ва боин бўлади. Талоқнинг бу қисмига “Аҳсан талоқ (Энг чиройли талоқ)” дейилади.
عَنْ إبْرَاهِيمَ قَالَ : كَانُوا يَسْتَحِبُّونَ أَنْ يُطَلِّقَهَا وَاحِدَةً، ثُمَّ يَتْرُكَهَا حَتَّى تَحِيضَ ثَلاَثَ حِيَضٍ.
Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
“Ун(аёл)га бир талоқ қўйиб, уч ҳайз кўргунча тарк қилиб қўйишни (Саҳобаи киром розияллоҳу анҳулар) яхши кўрар эдилар” .
Фоида: Бу тартибда қўйилган талоқ энг чиройли талоқ дейилади. Чунки, талоқ қўйгандан кейин уч ҳайз, яъни икки-уч ойдан кам бўлмаган муддат бўлиб, бу вақт мабойнида аёл ўзининг феъ-атворига иккинчи бор назар солади. Агар иккалалари орасида илиқлик пайдо бўлса, ҳеч қандай пушоймонсиз ражъат қилиб, бояги ҳолатда, яъни эр-хотин бўлиб яшайверадилар. Идда тугаган тақдирда ҳам яна у иккалалари бу турдаги чиройли талоқдан кейин ҳалоласиз, янги никоҳ билан эр-хотинликни боғлай оладилар. Бу ҳақда “Ҳидоя”нинг соҳиби Бурҳониддин Марғиноний шундай деганлар:
وَلِأَنَّهُ أَبْعَدُ مِنْ النَّدَامَةِ وَأَقَلُّ ضَرَرًا بِالْمَرْأَةِ
“(Бир талоқ қўйиш эр учун) надомат ва пушаймондан йироқ (бўлса), аёлга зарари озроқдир” .
Сунний ҳасан талоқ
Ҳасан талоқ - балоғатга етган аёлга жимодан холий покликда бир ражъий талоқ, иккинчи покликда яқинлик қилмай иккинчи ражъий талоқ, учунчи покликда яқинлик қилмай учунчи ражъий талоқни қўйишдир.
Бу ҳукм мадхулун биҳа бўлган (уйланиб яқинлик қилинган) аёлларга тегишлидир. Мадхулун биҳа бўлмаган (уйланиб яқинлик қилинмаган) аёлнинг ҳаққида ҳасан талоқ - ҳайз ҳолатда бўлсин ё ҳайз ҳолатда бўлмасин бир талоқ қўйишдир.
Ҳасан талоқ Оиса (ҳайздан умидини узган), гўдак ва ҳомиладор аёлларга уч ойгача ҳар ойда биттадан талоқ қўйишдир. Ҳа, бу каби ҳайз кўрмайдиган аёлларда жимо қилиб кетидан талоқ қўйиш мумкин.
Учунчи талоқдан кейин аёл эрига буткул ҳаром бўлади. Бундан кейин ражъат ва никоҳни янгилаш билан эр-хотинлик риштаси боғланмайди. Балки, шаръий ҳалоладан кейин аёл аввалги эрига турмушга чиқиши ҳалол бўлади .
Фойда: Талоқнинг бу сурати ҳам яхши ҳисобланади. Чунки, бунда эр-хотинга икки ойгача имконият бўлади. Натижада, эр ўзини қилган ишларини фикр қилиб, ҳукмини ўзгартириб аёлига ражъат қилиши мумкин. Аёл ҳам ушубу вақт оралигида эрини рози қилиб, ражъатга тайёрлай олади.
Ададга кўра бидъий талоқ
Талоқи бидъийнинг биринчи қисми ададга кўра бидъий талоқ қўйишдир. Бунга мадхулун биҳа бўлган аёлга бир покликда бирданига уч талоқ ёки ражъат қилишга имкон қолдирмай талоқ қўйиш кабилар киради. Масалан, бир киши аёлига: “Икки талоқ ёки уч талоқ” ёки икки марта “Талоқ, талоқ” ёки уч бор “Талоқ қўйдим, талоқ қўйдим, талоқ қўйдим” ёки “Талоқи боин қўйдим” дейди. Зикр қилинган бу суратларнинг барчаси бидъий талоқ ҳисобланади. Талоқнинг бу сурати жуда ҳам хато ҳисобланади. Ёш ва катталардан ҳайз кўрмайдиган аёлга бир ойда бирдан кўп талоқ қўйиш бидъий, ҳаром ва хато талоқ ҳисобланади. Бундай янглиш йўл билан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади. Лекин, талоқ қўювчи гуноҳкор бўлади .
Бир вақтда уч талоқ қўйиш гуноҳи кабира ҳисобланади
Юқоридагилар билан бир қаторда, шариъати исломия талоқни чегарасини уч талоқ билан белгилаб, уни амалга оширишни чиройли сурати уч покликда уч марта (биринчисида бир, иккинчисида бир, учунчисида бир) талоқ алоҳида-алоҳида қўйиш деб таъкидлади.
Бир пайтда уч талоқ қўйиш гуноҳи кабира ва ёмон амал ҳисобланади. Қатор ҳадисларда, уни ёмонлиги баён қилинган.
عَنْ مَحْمُودِ بْنِ لَبِيدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "أُخْبِرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ رَجُلٍ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثَلَاثَ تَطْلِيقَاتٍ جَمِيعًا، فَقَامَ غَضْبَانَ ثُمَّ قَالَ : أَيُلْعَبُ بِكِتَابِ اللَّهِ ، وَأَنَا بَيْنَ أَظْهُرِكُمْ حَتَّى قَامَ رَجُلٌ ، فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلَا أَقْتُلُهُ؟". رَوَاهُ النَّسَائِيُّ
Маҳмуд ибн Лабийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга бир киши аёлига уч талоқнинг барчасини қўйганлиги ҳақида хабар берилди. Шунда, ғазабланиб ўринларидан туриб: “Мен сизларни орангизда бўла туриб, Аллоҳ тааолони китоби билан ўйнашадими” дедилар. Ҳатто, бир киши ўрнидан туриб: “Эй, Аллоҳнинг расули! Уни ўлдирмайми?” деди” (Насоий ривояти) .
Фойда: Ҳадисда бир пайтда уч талоқ қўйиш Аллоҳ таало Китоби билан ўйнашиш деб, таъкидланди. Чунки, Қуръони каримда талоқ қўйиш йўл-йўриғи қуйидаги оятда баён қилинган:
“Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Сизга уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш ҳалол бўлмайди, магар икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар (бўлади). Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларида тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар, золимлардир”. “Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир” (Бақара 229-230 -оятлар).
Талоқлар учтадир. Лекин, Қуръони карим талоқ қўйиш йўли ва қонунларини баён қилиб, бирин-кетин уч покликда бўлишини таъкидлади, яъни бир талоқдан кейин иккинчи покликда иккинчи талоқни қўйиш лозим. Бир киши бирданига уч талоқ қўйса, Қуръони карим кўрсатмасига зид иш қилган ва У билан ўйнашган бўлади.
Бугуннинг хатолари
Ҳозирги пайтда аксарият ўлкаларда уч талоқ масаласи жуда кўп кўтарилаётган ва турли ихтилофларга сабаб бўлаётган масалалардан ҳисобланади. Баъзилар, талоқ қўйишни тўғри йўлини билмаганларидан ва баъзилар билиб туриб, ғазабини тутиб туролмаганларидан аёлларига бир пайтни ўзида уч талоқ қўймоқдалар. Ғазбдан тушиб, ўзларига келиб олганларидан кейин шарманда бўлиб, фарзандларини бахона қилиб, йўл қидиришга тушадилар. Афсуски, уч талоқдан кейин шаръий ҳалоладан ўзга бирор йўқ йўқ. Агар аҳсан ёки ҳасан талоқ суратларини билиб, улардан бирини қўйганларида эди, ҳозир афсусланишга ҳожат қолмар эди. Чунки, аҳсан ёки ҳасан талоқда идда ичида ражъат қилиш, иддадан кейини шаръий ҳалоласиз янги никоҳ билан яна олдингидек эр-хотин бўлишлари мумкин бўлади.
Уч талоқдан кейин мазҳабни ўзгартириб никоҳ қилиш
Баъзи жоҳил, дин ва шариъатдан бехабар инсонлар уч талоқ қўйиб ҳеч нарса бўлмагандек аёлларига ражъат қиладилар ёки талоқдан кейинги шаръий ҳалоладан қўрқиб, қўйган талоқларидан тонадилар ёки уч талоқдан кейин эр-хотин ўзаро келишиб, ношаръий ҳаёт ўтказадилар ёки уч талоққа йўл топиш учун мазҳабни тарк қилиб, мазҳабсизлар йўлини ихтиёр қиладилар ёки ҳеч қандай шаръий ҳалоласиз эр-хотин сифатида ҳаёт ўтказадилар.
Аслида, талоқ Аллоҳ таалонинг ҳаққи ва шариъати исломия ҳамда Қуръони каримнинг қонунидир. Буни, яъни уч талоқни на эр-хотин ўзаро розиликда ва на мазҳабдан мазҳабсизликка ўтиш орқали ҳалол қила оладилар. Уч талоққа йўл топиш гуноҳи кабира бўлиш билан бир қаторда Қуръон ва ҳадис ҳамда ижмоъга қарши чиқишдир. Уч талоққа йўл топиш залолат ва гумроҳликдир. Уч талоққа йўл топиш мақсадида мазҳабдан мазҳабсизликка ўтиш, дин ва мазҳаб устидан кулуш ва оқибати ёмон ишлардан ҳисобланади .
Эр талоқ қўйиб, талоқ қўйганини инкор қилса, аёл нима қилиши лозим
Хотин эрини талоқ қўйганини ўзи эшитса ё бирор ишончли киши: “Эринг сенга талоқ қўйди” деб айтса, эр эса, уни инкор қилса, аёл эрига ёнбосиб, унга имкон бермаслиги лозим. Балки, аёл эридан алоҳида яшашлиги даркор. Агар эр ўжарлик қилиб, талоғингни бермаганман деб туриб олса, аёл олган маҳрини бериб бўлсада ёки бирор шарт қўйиб бўлсада ундан халос бўлиб, ўзини бир умурлик ҳаром ишдан, яъни зинодан сақлаши лозим .
Бир мажлисда уч талоқ қўйиш
Бир вақтда уч талоқ қўйиш кўп эътибор қаратилган ва фикрий тўқнашувларга сабаб бўлган масалалардан ҳисобланади. Бир киши бир мажлисда бирданига уч талоқ қўйса ё бир мажлисда бўлиб-бўлиб уч талоқ қўйса, талоқ тушадими ёки тушмайдими? Талоқ тушса, бир талоқ тушадими ё уч талоқми? Бу борада уч мазҳаб мавжуд.
Биринчи мазҳаб, Тўрт мазҳаб имомлари Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофиий, ва имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳлар мазҳаблари бўлиб, бил иттифоқ уч талоқ қўйиш билан уч талоқ, яъни оғир талоқ воқеъ бўлади. Бундан сўнг шаръий ҳалоласиз аёл иккинчи бор эрига никоҳ қилинмайди. Жумҳур салаф ва халаф олимлари бу йўлни таъкидлаганлар ва уни ўзлари маҳкам тутганлар.
Иккинчи мазҳаб, Жаъфарий шиъалар бир мажлисда уч талоқ қўйиш билан ҳеч қандай талоқ воқеъ бўлмайди деб таъкидлаганлар ва ўзларининг ушбу қавлларининг нисбатини Ҳажжож ибр Артот, Муҳаммад ибн Исҳоқ ва ибн Муқотилларга берадилар.
Учунчи мазҳаб, бир мажлисда уч талоқ қўйиш билан бир талоқ воқеъ бўлади ва эрда аёлига ражъат қилиш ихтиёри мавжуд бўлади деб, таъкидлайдилар. Баъзи зоҳирийлар, ибн Таймия, ибн Қайюм ва Икрима ҳамда ҳозирги давр мазҳабсизлари ушбу йўлни маҳкам тутганлар.
Бу ҳақда имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Шарҳу Муслим” асарларида шундай деганлар:
وَقَد إِختَلَفَ العُلَماءُ فِيمَن قَالَ لإِمرَأتِهِ أَنتِ طالِقٌ ثَلاثاً فَقَالَ الشَافِعِيُّ وَمَالِكُ وَأَبُو حَنِيفَةَ وَأَحمَدُ وَجَماهِيرُ العُلَماءِ مِن السَّلَفِ وَالخَلَفِ يَقَعُ الثَّلاثُ وَقَالَ طَاوُسُ وَبَعَضُ أَهلِ الظّاهِرِ لا يَقَعُ بِذَلِكَ إلّا وَاحِدَةً وَهُوَ رِوَايَةٌ عَنِ الحَجَّاجِ بنِ أَرطاةٍ وَمُحَمَّدِ بنِ إِسحاقِ وَالمَشهُورُ عَنِ الحَجّاجِ بنِ أَرطاةٍ أَنَّه لا يَقَعُ بِهِ شَيءٌ وَهُوَ قَولُ بنِ مُقاتِلٍ وَرِوَايَةٌ عَن مُحَمَّدِ بنِ إِسحاقِ
Олимлар аёлига “Уч талоқсан” деган кишилар борасида ихтилоф қилганлар. Имом Шофиий, Имом Молик, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Аҳмад ҳамда салаф, халафлардан иборат жумҳур олимлар: “Уч талоқ воқеъ бўлади” деганлар. Товус ва аҳли зоҳирийларнинг баъзилари: “У билан битта (талоқ) воқеъ бўлади” деганлар. У Ҳажжож ибн Артот, Муҳаммад ибн Исҳоқларнинг бир ривоятидир. Ҳажжож ибн Артоддан қилинган машҳур ривоятда, у билан ҳеч нарса воқеъ бўлмайди. У Ибни Муқотилнинг қавли ва Муҳаммад ибн Исҳоқдан қилинган  бир ривоятдир .
Шиа мазҳабидан Ҳалабий Шаъбий ўзининг “Шароиул ислом” номли китобида бир вақтда уч талоқ қўйиш масаласини зикр қилиб, у билан талоқ воқеъ бўлмайди деб таъкидлаган .
Бир вақтда уч талоқ қўйиш билан талоқ воқеъ бўлмайди деб, таъкидлайдиганлар бир вақтда уч талоқ қўйиш билан бир талоқ тушади дейдиганларга нисбатан жуда камчиликни ташкил қиладилар. Шу билан бир қаторда бир талоқчиларга нисбатан шов-шувлари, тўпалонлари ҳам жуда камдир. Уч талоқ қўйиш билан бир талоқ тушади деб, таъкидловчи ғайри муқаллид олимлар енгни шимараб журнал, газета ва шу турдаги оммавий ахборот воситалари орқали барча мусулмонларни алдашга ҳаракат қилиб: “Уч талоқ билан уч талоқ тушади дейиш, шариати исломия билан ўйнашиш ва ботил қарордир” деб омма халқ орасига гап тарқатмоқдалар. Лекин, тўрт мазҳаб имомлари бил иттифоқ уч талоқ қўйиш билан уч талоқ воқеъ бўлади деб, таъкидлаганлар. Юқорида имом Нававий келтираглари каби, жумҳур салаф ва халаф олимлари ҳам ушбу тўрт мазҳаб имомлари йўлига юрганлар. Шуни яна билиш лозимки, бу масала ижтиҳод ва қиёс йўли билан эмас, балки ижмо ва насс орқали собит бўлган. Айни шу масала юзасидан бир қатор асарлар ёзилган. Жумладан, Аҳмад ибн Абдулазиз оли Муборак ўзларининг “Лузумут талоқ ас-салаас фий калиматин воҳидатин (Бир сўз билан уч талоқ қўйишнинг лозимлари)” номли асарида уч талоқ қўйиш билан уч талоқ воқеъ бўлади деб, бунга доир тафсилий баҳс қилиб ўтганлар. Яна шундай олимлардан Муфтий Абдураҳим Лочупурий ўзларининг “Фатаво раҳимия” асарларида Қуръон, ҳадис, саҳоба ва тобиинлар сўзлари асосида уч талоқ қўйиш билан уч талоқ воқеъ бўлади деб, баҳс қилганлар. Бунга қўшимча равишда мазҳаб йўлини тутувчилар томонидан оммавий ахборот воситаларида уч талоқ қўйиш билан уч талоқ воқеъ бўлиши борасида катта олимлар сўзлари нақл қилиб келтирилган. Шу билан бир қаторда ушбу китобда ҳам уч талоқ борасида тафсилий маълумотлар келтирилди.
Баён қилиш услубимиз зўр бўлмасада
Шояд, дилларга сўзларим таъсир қилса
Бир мажлисда уч талоқ қўйиш Қуръон оятлари нигоҳида
Қуръони каримда:
“Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш” (Бақара 229-оят).
“Тафсирул мазҳарий”да Бағавий санади билан “Руҳул маъоний”да Имом Молик, Имом Шофиий, Термизий, Урва ва бошқалар санади билан келган ривоятда шу гап аниқ ва равшан қилиб баён қилинганки, тамом муфассирлар наздида у ояти кариманинг сабаби нузули шудир: “Ислом аввалида чексиз талоқ қўйиш одат тусига кирган эди. Идда тугай дейишига яна талоқ қўяр эдилар. Шу тарзда узундан-узоқ талоқлар қўйилар эди. Бу эса, аёлларни қийнаб, эзиш мақсадида тўқиб чиқарилган жазони бир тури эди. Ушбу ўзбошимчаликка чек қўйиш, яшаш тарзини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида мазкур оят нозил қилинди ва ундан ражъат қилиш мумкин бўлган чегара аниқ қилиб белгилаб қўйилди, яъни уч талоқ қўйгандан кейин шаръий ҳалоласиз аёлларга ражъат қилиш ҳаром деб, таъкидланди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган:
“Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди” (Бақара 230 -оятлар).
Оятда иккита талоқ қўйгандан кейин учунчи талоқни қўйса, эрга аёл шаръий ҳалоласиз ҳалол бўлмайди дейилган. Оятда зикр қилинган “Марратон (икки)” деган маънони англатади, яъни аёлга қайтиш мумкин бўлган талоқ иккитадир. У хоҳ алоҳи-алоҳида туҳурда бўлсин, хоҳ бир туҳурда якка-якка ҳолатда қўйилсин, хоҳ бир туҳурда бирданига иккита қўйилсин фарқ йўқ. Ушбу оятики каримага мос келадиган маънодир. “Руҳул маъоний”нинг соҳиби: “Марратон”нинг маъноси “икки” деганидир. Шу маъно назмга ҳам, сабаби нузулга ҳам мос маънодир” .
Имом Бухорий ҳам зикр қилинган оятни бир вақтда уч талоқ қўйиш билан уч талоқ воқеъ бўлади деб тушуниб, ўзининг “ал-Жоме ас-Саҳиҳ” асарида алоҳида
"بَاب مَنْ أَجَازَ طَلَاقَ الثَّلَاثِ لِقَوْلِ اللَّهِ تَعَالَى { الطَّلَاقُ مَرَّتَانِ فَإِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ }"
Аллоҳ таолонинг "Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш" деган оятига биноан “Уч талоқни (бирданига уч талоқ деса, уч талоқ воқеъ бўлади деб) жоиз санаган кишилар боби” боб ажратганлар .
Бир вақтда уч талоқ қўйиш билан уч талоқ воқеъ бўлмайди деб, иддио қилувчилар “Марратан” сўзини “икки” деб, эмас “бир мартадан кейин иккинчи марта” деб таржима қилганлар. Шунга биноан бир вақтда уч талоқ воқеъ бўлмайди. Балки, бир талоқ қўйгандан кейин иккинчисини қўйиш лозим. Уларни далилида боғлиқлик йўқ, балки зиддият мавжуд. Чунки, улар хоҳ бирданига, хоҳ алоҳида-алоҳида бир мажлисда уч талоқ қўйиш билан умуман уч талов воқеъ бўлмайди дейдилар. Аслида улар келтирган далилга кўра “Сенга талоқ, сенга талоқ, сенга талоқ” деб, алоҳида-алоҳида айтиш билан уч талоқ воқеъ бўлиши лозим. Чунки, эр бирданига уч талоқ қўймай, алоҳида-алоҳида икки талоқ қўйиб, кетидан учунчи талоқни қўймоқда. Уларнинг хатоларини ибн Ҳазм шундай деб баён қилган:
وَأَمَّا قَوْلُهُمْ مَعْنَى قَوْلِهِ: "الطَّلَاقُ مَرَّتَانِ" أَنَّ مَعْنَاهُ: مَرَّةً بَعْدَ مَرَّةٍ فَخَطَأٌ، بَلْ هَذِهِ الآيَةُ كَقَوْلِهِ تَعَالَى:" نُؤْتِهَا أَجْرَهَا مَرَّتَيْنِ" أَيْ مُضَاعَفًا مَعًا.
“Уларнинг Аллоҳ таолонинг “Талоқ икки мартадир” (Бақара 29-оят) деган қавлидаги “Марратан”ни бир мартадан кейин иккинчи марта деб айтишлари хатодир. Балки, бу оятдан Аллоҳ таолонинг “Унинг ажрини икки марта берамиз” (Аҳзоб 31-оят) яъни икки баробар қилиб берамиз деган ояти мақсаддир. Демак, икки талоқ бирданига воқеъ бўлади”.
Ҳадисларда бир мажлисда уч талоқни воқеъ бўлиши
Юқорида зикр қилинган оят билан уч талоқни воқеъ бўлиши собит бўлгани каби, кўплаб ҳадислар билан ҳам уч талоқ воқеъ бўлиши собит бўлган. Қуйида бу ҳақда келган бир неча ҳадислар зикр қилинади:
وعَنْ مَحْمُودَ بْنَ لَبِيدٍ قَالَ: "أُخْبِرَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ رَجُلٍ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثَلاثَ تَطْلِيقَاتٍ جَمِيعًا". فَقَامَ غَضْبَان ثُمَّ قَالَ: "أَيُلْعَبُ بِكِتَابِ اللَّهِ عزَّ وَجَل وَأَنَا بَيْنَ أَظْهُرِكُمْ". حَتَّى قَامَ رَجُلٌ فَقَالَ :"يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلا أَقْتُلُهُ". رواه النسائي.
Маҳмуд ибн Лабийд:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга аёлига уч талоқ қўйган киши ҳақида хабар берилди”. Шунда У зот ғазабда туриб: “Мен сизларни ичингизда бўла туриб, Аллоҳ азза важалла китоби билан ўйнашадими?” дедилар. (Расулуллоҳнинг ғазабларини кўрган) бир киши туриб: “Эй, Аллоҳнинг расули! Уни қатл қилмайми?” деди” (Насоий ривояти).
قَالَ قَاضِي أبُو بَكر ابنِ العرَبِي فَلَمْ يُرِدْ النَّبِيّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَلْ أَمْضَاهُ, وَكَمَا فِي حَدِيث عُوَيْمِر الْعِجْلَانِيّ فِي اللِّعَان حَيْثُ أَمْضَى طَلَاقه الثَّلَاث وَلَمْ يَرُدّهُ.
Қози Абу Бакр ибн Арабий:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам уни қўйган талоғини қайтармай, жорий қилдилар. Лион бобида Уваймир ал-Ижлонийнинг ҳадиси ворид бўлгани каби, яъни Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам у қўйган уч талоқни жорий қилганлар” деди” .
Фоида: Уч талоқ қўйиш билан уч талоқ воқеъ бўлмаганида, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам ғазабнок бўлмай: “Ҳеч қандай ҳараж йўқ ражъат қилгин” деган бўлар эдилар. Ражъий талоқ суратида бўлгани каби. Сунани Доруқутний ва Байҳақийда келган бир ривоятга кўра, Ҳазрати Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу ўзларининг аёллари Оиша Ҳасъамий розияллоҳу анҳога: “Жўна! Сенга уч талоқ” дедилар. Шундан кейин аёллар билан бутунлай ажрашдилар ва кейинчалик аёллари Оиша бу ажрашувдан қаттиқ қайғуда эканлигини билиб: “Боин талоқ қўймаганимда ҳозир аёлимга ражъат қилсам бўлар эди” дедилар.
Муфтий Муҳаммад Кавсар Алий Субҳоний Мазоҳирий
Абдуманнон Жаъфар таржимаси

УЧ ТАЛОҚНИ БИРДАНИГА АЙТИЛИШИНИНГ ГУНОҲИ ҲАҚИДА
٣٢٤٤-عن محمود بن لبيد رضى الله عنه قال: أخبر رسول الله صلى الله عليه و سلم عن رجل طلق إمرأته ثلاث تطليقات جميعا، فقام غضبانا ثم قال "أيلعب بكتاب الله و أنا بين أظهركم؟" حتى قام رجل و قال: يا رسول الله صلى الله عليه و سلم! ألا أقتله؟ رواه النسائى (٢:٩٩). و قال فى "الجوهر النقى": بسند صحيح (٢:١١٣)، و فى "النيل" (٦:١٥): قال ابن كثير: اسناده جيد.
Маҳмуд ибн Лубайд разийаллоҳу анҳудан ривоятки, у бундай деган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хотинини бирданига уч талоқ қилган кимса ҳақида хабар қилинди. Ул зот ғазабланган ҳолда турдилар, сўнг бундай дедилар: “Мен ораларингизда бўла туриб, у Аллоҳнинг китобини  ўйнайдими?”. Ҳатто бир киши ўрнидан туриб, “Эй, Расулуллоҳ! Уни ўлдирайми?” деб юборди.
Уни ан-Насоий ривоят қилган. “ал-Жавҳар ан-нақий”да саҳиҳ санад билан айтилган. “ан-Найл”да эса Ибн Касирнинг “Унинг исноди тоза” дегани қайд қилинган.
٣٢٤٥-عن أنس أن عمر رضى الله عنه كان إذا أتى برجل طلق إمرأته ثلاثا أوجع ظهره. أخرجه سعيد بن منصور و سنده صحيح (فتح البارى ٩:٣١٥).
Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят: “Ҳазрати Умар разийаллоҳу анҳу хотинини уч талоқ қилган кимсанинг орқасига азоб берар эди”.
Саид ибн Мансур уни чиқарган бўлиб, санади саҳиҳдир (“Фатҳ ал-Борий”).
٣٢٤٦-ثنا إبن نمير عن الأعمش عن مالك بن الحارث عن إبن عباس أتاه رجل فقال إن عمى طلق إمرأته ثلاثا، فقال: "إن عمك عصى الله فأندمه الله فلم يجعل له مخرجا". أخرجه إبن أبى شيبة و هذا سند صحيح (الجوهر النقى، ٢:١١٢).
Бизга Ибн Нумайр Аъмашдан, у эса Молик ибн ал-Ҳорисдан, у эса Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ҳадис айтди. Унга бир кимса келиб, “Амаким хотинини уч талоқ қўйди” дебди. Шунда Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу бундай деганлар: “Амакинг Аллоҳга осий бўлибди. Аллоҳ уни афсуслантирсин! Унинг учун муаммодан чиқадиган жойи қолмаган!”. Уни Ибн Абу Шайба чиқарган бўлиб, у саҳиҳ санадлидир (“ал-Жавҳар ан-нақий”).
٣٢٤٧-عن مجاهد قال: كنت عند إبن عباس رضى الله عنهما فجاءه رجل فقال: إنه طلق إمرأته ثلاثا. فسكت حتى ظننت أنه سيردها إليه، فقال: ينطلق أحدكم فيركب الأحموقة ثم يقول يا ابن عباس يا ابن عباس، إن الله قال: "و من يتق الله يجعل له مخرجا". و إنك لم تتق الله فلا أجد لك مخرجا، عصيت ربك، و بانت منك إمرأتك. أخرجه أبو داود بسند صحيح (فتح البارى، ٩: ٢١٦).
Мужоҳиддан ривоят: Ибн Аббос разийаллоҳу анҳумонинг олдиларида эдим, унинг олдига бир киши келиб, хотинини уч талоқ қилганини айтди. Шунда ул зот шундай жим қолдиларки, мен у зот ўша кимсани қайтариб юборадилар, деб ўйлаб қолгандим. Сўнг бундай дедилар: “Сизлардан бирортанггиз қайтиб кетса, унинг аҳмоқлиги тутиб, “Эҳ, Ибн Аббос! Эҳ, Ибн Аббос! Аллоҳ “Кимки Аллоҳга тақво қилса, унинг учун чиқадиган жой қилади” деган-ку?!” дейди. Албатта сен Аллоҳга тақво қилмадинг, ундан қўрқмадинг. Энди, сенга чиқадиган жой топганим йўқ! Сен раббингга осий бўлдинг, хотининг эса сендан ажралиб, жудо бўлди”.
Уни Абу Довуд саҳиҳ санад билан чиқарган (“Фатҳ ал-Борий”).
٣٢٤٨-عن يونس بن يزيد رحمه الله قال: سألت إبن شهاب عن رجل جعل أمر إمرأته بيد أبيه قبل أن يدخل بها، فقال أبوه: هى طالق ثلاثا، كيف السنة فى ذلك؟ فقال: أخبرنى محمد بن عبد الرحمن بن ثوبان مولى بنى عامر بن لؤى أن محمد بن إياس بن بكير الليثى و كان أبوه شهد بدرا أخبره أن أبا هريرة قال: "بانت عنه فلا تحل له حتى تنكح زوجا غيره". و أنه سأل ابن عباس عن ذلك فقال مثل قول أبى هريرة و سأل عبد الله بن عمرو بن العاص، فقال مثل قولهما. رواه أبو بكر البرقانى فى كتابه المخرج على الصحيحين (نيل الأوطار، ١: ١٥٢).
Юнус ибн Язид раҳимаҳуллоҳдан ривоятки, у бундай деган: Ибн Шиҳобдан бир кимса ҳақида сўрадим. У ўз хотига яқинлик қилишидан аввал унинг ишини отасининг ихтиёрига топширган. Отаси эса “У уч талоқдир!” деган. Бу борада суннат қандай бўлади? У жавоб берди: менга Бани Омир ибн Луаййнинг ходими Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Савбон хабар беришича, Муҳаммад ибн Иёс ибн Букайр ал-Лайсийга Бадр жанггида шаҳид бўлган отаси хабар берганига қараганда, Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳу бундай деган: “Хотини ундан ажралибди, унга эса хотини бошқа эрга чиқмагунча ҳалол бўлмайди”. У бу гапни Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ҳам сўраган. У ҳам Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳунинг гапига ўхшашини айтган. У яна Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Осс разийаллоҳу анҳудан ҳам сўраганида, у ҳам ушбу икки саҳобанинг гапига ўхшаб жавоб берган экан.
Уни Абу Бакр ал-Барақоний ўзининг “ал-Мухарраж ъала ас-Саҳиҳайн” деган китобида ривоят қилган (“Найл ал-автор”).
Муаллиф айтади: бобда келтирилган ҳадисларнинг тўлалигича ҳаммасининг далолати аниқдир (яъни, уч талоқ қўйган кимса гуноҳкор бўлади ва хотини уч талоқ бўлиб кетади). Бироқ, “ан-Найл”да (6: 151) келтирилишича, Имом Аҳмад  Саҳл ибн Саъддан ривоят қилиб айтади: Бани Ажлоннинг биродари ўз хотини билан лаънатлашганда, “Эй, Расулуллоҳ! Агар уни ушлаб турсам, унга зулм қилиб қўяман: у талоқ, у талоқ, у талоқдир!” деган. Бу эса уч талоқни бир ўтиришда айтишнинг жоизлигига далолат қилади. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни инкор қилмаганлар. Лаънатлашишнинг ўзи эса, бизнингча, уни баён қила олмайди. Унга жавоб шуки, ушбу ҳадис бир ҳолатнинг воқеасидир. У уч талоқ қўйишнинг гуноҳ бўлишига далолат қиладиган ҳадисларда ўтган ҳукмларга қарши бўла олмайди. Тушунгин!
Абу Довуднинг Довуд ибн ал-Ҳусайндан, у эса Икримадан, у эса Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан қилган ривоятига келадиган бўлсак, унда бундай дейилган: Рикона ибн Абду Язид хотинини битта мажлисда уч талоқ қилди-да, сўнг ўзи бунга қаттиқ хафа бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан хотинини қандай талоқ қилгани ҳақида сўрайдилар. У “бир мажлисда уч талоқ” қўйганини айтади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта бу бир талоқдир! Агар хоҳласанг, унгай қайтишинг мумкин. Унга қайта қол!” деганлар. Уни Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган, Абу Яъло эса уни Муҳаммад ибн Исҳоқ йўлидан келтириб, саҳиҳ деган. Буларнинг ҳаммаси “Фатҳ ал-Борий”да келган (9: 316).
Унга жавоб шуки, аввало унинг матни жуда изтироблидир. Яқинда уни билиб оласан! Яна у саҳиҳ иснодли матнда келтирилган Ибн Аббоснинг фатвосига қарши бўлади. Ушбу тақводор билимдон зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳукм қилган нарсани била туриб, унинг тескарисига фатво беради, деб ўйлайсанми? Фақат унинг аниқ бир далили бўлсагина шундай қилиши мумкин. Хабарнинг ровийси ривоят қилинганидан бошқасини айтган бўлса, ровийнинг гапига суянилади, унинг ривоятига эмас. Унинг фикрига кўра ушбу ривоят бекор бўлган бўлиб чиқади. Буни ўйлаб кўр! Ушбу жавобни “Фатҳ ал-Борий”даги нарса қувватлайди: “Муслим Абдурраззоқнинг йўлида Маъмардан, у эса Абдуллоҳ ибн Товусдан, у эса отасидан, у Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан чиқарган ҳадисда, у зот бундай деган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр даврида ва Умарнинг халифалигини икки йилида уч талоқ битта ҳисобланарди. Умар ибн ал-Хаттоб: “Одамлар бу иш (талоқ)да сабру бардоши етмасдан шошила бошладилар. Уларга ўтказиш керак бўлса, бу (уч талоқ)ни ўтказаман!”.
Абдурраззоқ йўлига кўра Ибн Журайждан, у Ибн Товусдан, у эса отасидан ривоят қилинишича, Абу ас-Саҳбо Ибн Аббосдан сўраган: “Уч талоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр даврида битта бўлганини ва уни Умар амирлиги даврида учга ҳисобланганини биласизми?” Ибн Аббос “Ҳа!” деб жавоб берган.
Ҳаммод ибн Зайд йўлига кўра эса Айюбдан, у эса Иброҳим ибн Майсарадан, у эса Товусдан ривоят қилинишича, Абу ас-Саҳбо Ибн Аббосга: “Уч талоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида битта эмасмиди?” деганда, у “Бу Умар давригача шундай бўлган эди. Одамлар талоқни кўп қила бошлаганлари боис уларга жазо тариқасида уч талоққа ҳисобланадиган бўлди”. Ушбу охирги йўлни Абу Довуд чиқарган. Лекин Иброҳим ибн Майсара исмини зикр қилмаган. Унинг ўрнига “бошқа бировдан” деб келтирилган. Матннинг лафзи қуйидагича: “Бирор кимса хотинининг олдига кирмасдан аввал уни уч талоқ қилса, уни биттага ҳисобланганини биласизми, ўзи?!” Кейин ҳадис охиригача бир хил.
Бу ҳақида яна Абу Довуд Язид ан-Наҳвий йўлида Икримадан, у эса Ибн Аббосдан ривоят чиқарганки, унда Ибн Аббос бундай деган: “Бирор киши хотинини талоқ қилса, унга қайтишга ҳақлироқдир. Агар уни уч талоқ қиладиган бўлса, бунда қайтиш бекор қилинган” (9:316 ва 317). Бу ерда бекор қилингани равшан бўлди, демак, унга қайтиш вожибдир. Имом Муслим ва бошқалар Ибн Аббосдан ривоят қилган нарсани уч талоқ Расулуллоҳ ва Абу Бакр даврида битта бўлганига, Умарнинг амирлигида жса учга ҳисобланганига юкланади. Айрим одамлар уч талоқни бекор қилинганини билмасдан бир деб ҳисобаб юрганларида, Умар разийаллоҳу анҳу уни ошкора қилди. Сўнг бунга саҳобалар ижмоъ қилдилар.
“Фатҳ ал-Борий”даги иккинчи ривоятга келсак, Абу Довуд Риконанинг хотинини қатъий талоқ қилганини аниқлаган. Чунончи, уни Рикона оиласининг ривоят йўлига кўра чиқарган. Мана шу баъзи ривоятлардаги “қатъий”ни уч талоқ деб билиниши кераклигига кучли далилдир. Демак, уни уч талоқ қилган бўлиб чиқади. Мана шу нукта Ибн Аббоснинг ҳадисига далил сифатида туради (9: 316).
“Фатҳ ал-Борий”да яна бундай келган: “Хуллас, ушбу масалада келган нарса билан мутъа масаласида келтирилган нарса билан бир хилдир. Яъни, Жобирнинг гапига кўра уни ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр ҳамда Умарнинг халифалигининг бошланишида қилинган... Сўнг бизни Умар ундан қайтарган эди, биз уни қилишдан тўхталдик, деган. Икки ўринда ҳам равшанки, мутъа ҳаромдир, уч талоқ эса уч бўлиши ҳам бордир. Булар ижмоъ билан бўлган бўлиб, шунга Умар разийаллоҳу анҳунинг даврида келишилган. Умарнинг даврида мана шу икковининг бирортасига қарши чиққан кимса топилган эмас. Уларнинг ижмоъси носих – бекор қилувчи мавжудлигига далолат қилади. Бундан олдин саҳобаларнинг баъзисига махфий бўлган. Ҳатто Умар даврида уларнинг ҳаммасига бу зоҳир бўлди. Ушбу ижмоъдан кеинги мухолафатлик унга қарши чиқишдир. Ҳамма иттифоқдан кейинги ихтилофнинг пайдо бўлишини эътибордан соқит қилганлар (9: 319).
Рикона ва Товуснинг Ибн Аббосдан қилган хабарига умумий жавоб шуки, Рикона ҳадисининг матни изтироблидир. Муҳаддисларнинг баъзиси уни “Рикона хотинини уч талоқ қилди” деб ривоят қилган бўлсалар, айримлари “Уни қатъий талоқ қилди” деган ибора билан ривоят қилганлар. Билиб ўтдингки, Абу Довуд Риконанинг хотинини қатъий талоқ қилганини устун санаган. Устун саналмаганнинг ҳужжати йўқ. Агар улар (далиллар) тенг бўлганларида ҳам икковининг бирортасида ҳужжат бўла олмайди. Товуснинг Ибн Аббосдан келтирган хабарини эса Товуснинг битта ўзи ривоят қилган, холос. Бошқалар эса унга хилофан Ибн Аббосдан уч талоқни ўтказганини ривоят қилганлар. У уч талоқ қилган кимсага бундан чиқиб кетадиган йўл йўқ, деб ҳисоблаган. Товус хабарининг маъносидан ушбу нақлнинг ҳаммасини улуғ саҳобалар ҳам ривоят қилганлигини тақозо қилиши зоҳир бўлиши керак эди. Одатда бу хилдаги ҳукмлар фош бўлиб, тарқаб кетар эди. Демак, қандай қилиб уни бошқалар ҳам ривоят қилмасдан ёлғиз битта одам нақл қилади?! Мана шу жиҳатнинг ўзи гарчи унинг ботиллиги қатъий белгиланган бўлмаса-да, унинг зоҳирига амал қилишдан тўхтаб туришни тақозо қилади. боз устига унинг матнида изтироб ҳам бор. Абу Довуд уни “Бирор кимса қачон хотинни унинг олдига киришидан олдин уч талоқ қилса, уни битта деб ҳисобладилар” деган лафз билан чиқарган, чунончи ҳадис ўтди. Ал-Қуртубий бундай деган: “Барча одамларнинг ҳужжати назарий жиҳатдан лозим бўлиши жуда равшандир. У уч талоқ қилинган хотин талоқ қилувчига токи ўша хотин бошқа эрга турмушга чиқмагунча ҳалол бўлмаслигидир. Талоқнинг мажмуаси билан бўлаклангани орасида луғатда ҳам, шариатда ҳам фарқ йўқ. Зоҳирий фарқни хаёлга келтириш шариатнинг никоҳ қилишда, қул озод қилишда ва иқрор бўлишлардаги иттифоқ қилган нарсаларини бекорга чиқариш бўлади. Чунки, валий: “Бу учовини сенга никоҳ қилдим” деб битта гап билан айтса, никоҳ боғланади. Худди бу “Сенга буни ва буни ва буни никоҳладим” деганга ўхшайди. Шунингдек, озод қилишда ҳам, иқрорда ҳам, бошқа ҳукмларда ҳам ўхшайди. Чунончи, “Фатҳ ал-Борий”да келган (9: 318).
Масалага қайтадиган қиёслар билан ҳужжат келтиришга келадиган бўлсак, наҳий – қайтариқ фасодни тақозо қилади. Зотан, талоқ никоҳни ботил қиладиган ҳаромдир. Ундан ҳам чиройлироқ қиёсга арз қилинадиган бўлса, чунончи биз уни Ибн Абдулбаррдан зикр қилиб келтирган эдик, агар итоаткор мажбур бўлиб қолса, гуноҳкор мажбур бўлмайди. Ҳолбуки, осийнинг ҳолати мутеъникидан кўра енгилроқдир. Бу шариат мавзусининг хилофидир. Тушуниб ол ва ғофиллардан бўлиб қолма!
Мен айтаманки, энг ажабланарлиси шиалар бўлиб, Аллоҳ уларни ҳидоят қилсин. Улар уч талоқни биттага ҳисоблайдилар. Дорақутний ҳадисида Салама ибн ал-Фазлдан, у эса Амр ибн Абу Қайсдан, у Иброҳим ибн Абдулаълодан, у Сувайд ибн Ғафаладан ривоят қилиб айтиладики, Ойша ал-Хасъумиййа Ҳасан ибн Али ибн Абу Толибнинг никоҳларида эди. Бу вақтда Ҳазрати Али (к.в.) мусибатга учраган, Ҳасанга халифалик учун байъат қилинган бўлган. Ўша хотин: “Сенга халифалик жуда ярашибди, эй амир ал-мўъминин!” деди. Ҳазрати Ҳасан: “Эй, Али ўлдирилган бўлса, сен пасткашликни зоҳир қилаяпсан, тур кет. Сен уч талоқсан!” дейди. Хотин кўч-кўронини кўтариб кетади ва идда ўтиради. Иддаси ўтганидан кейин унга ўн минг дирҳам юборади ва маҳрининг қолган қисми унда қолганини билдиради. Кейин эса “Ажралиш ёқасидан чиққан матолар”, деган гапини етказади ва кўп йиғлаб, бундай дейди: “Отам менга ҳадис айтишларича, у бобомдан бундай деганларини эшитган эканлар: “Қайси бир кимса хотинини ноаниқ уч талоқ қилса ёки ҳайзлари вақтида уч талоқ қўйса, унга ҳалол бўлмайди ҳатто у бошқа эрга никоҳланмагунча”. Агар мен бобомдан шуни эшитмаганимда эди, уни қайтариб олган бўлардим”. Унинг санади ҳасандир. Унда Амр ибн Абу Қайс ал-Азрақдан бошқа бирорта гап-сўзга учраган кимса йўқ. Бироқ, у ҳам тўғрисўз ва озроқ паришонхотирлик бор, холос. Абу Довуд бундай дейди: “Унинг зарари йўқ, ҳадисида хатолик бор”. Мазкур ҳадиснинг ровийсида Райнинг қозиси Салама ибн ал-Фазл ҳам бор. Лекин, Ибн Муин уни “шиаликка кириб кетган, ундан ҳадислар ёзиб олганман, унинг зарари йўқ”, деган. Чунончи, “ат-Таълиқ ал-Муғний”да мазкурдир (2:437). “Мажмаъ аз-завоид”да келишича (4:339), уни Табароний ҳам ривоят қилган экан. Кишиларида заифлик бор, лекин уларга ҳам гоҳида ишонч билдирилган. Ҳасан ҳадис барчага ҳужжатдир, хусусан, шиаларнинг ўзларида ҳам ҳужжат. Унинг ровийлари борасида гап-сўз қилинган бўлса-да, бироқ улар шиаликлари учун гап-сўзга учраганлар. Имом ад-Дорақутний бошқа тариқ билан ҳам ривоят қилган. Унда бундай дейилади: Ҳазрати Ҳасан йиғлаб туриб, бундай дедилар: “Агар уни бойин талоқ қилганимда эди, қайтариб олган бўлар эдим, бироқ, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганманки, ул зот бундай дедилар: “Қайси бир кимса хотинини ҳари бир поклигида бир талоқдан уч талоқ қилса, ёки ҳар ойнинг бошида бир талоқ қилса, ёхуд уч талоқнинг ҳаммасини бирданига қилса, унга хотини ҳалол бўлмайди, токи у бошқа эрга никоҳланмагунча”. Унинг санадида Амр ибн Шамр ал-Жўъфий ал-Кўфий аш-Шиъий бор. Ибн Ҳиббон айтадики, “у саҳобаларни сўкадиган рофизийдир”. Чунончи, “ат-Таълиқ ал-Муғний”да мавжуд. Бу хоссатан имомийларга ҳужжат бўлади.
Имом Байҳақий Бассом ас-Сайрафийдан ҳадис чиқарган. У деди: мен Жаъфар ибн Муҳаммаднинг бундай деганини эшитдим: “Кимки хотинини билмасдан ёки била туриб уч талоқ қилса, мен ундан безорман!”. Маслама ибн Жаъфар ал-Аҳмасдан ривоятки, у деган: мен Жаъфар ибн Муҳаммад разийаллоҳу анҳумога бундай дедим: “Одамлар билмасдан уч талоқ қилиб қўйган кимсанинг ҳукмини суннатга қайтариб, битта деб ҳисобламоқдалар. Уни сизлардан ривоят қилмоқдалар!”. Жаъфар ибн Муҳаммад жавоб берди: “Бундан Аллоҳнинг ўзи асрасин! Бизнинг сўзимиз шуки, кимки уч талоқ қилган бўлса, ана ўша айтгани бўлади”. Имомийлар Али каррамаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилиб, олган нарсаларининг асли йўқдир. Ҳақиқий иш унинг хилофигадир. Ҳазрати Али разийаллоҳу анҳуга нисбатан улар туҳмат қилганлар. Кўфанинг бир шиа бўлган шайхи Ҳазрати Аъмаш раҳимаҳуллоҳнинг олдида бунинг туҳмат эканига ўзи шахсан иқрор бўлган. Биз айтган бу нарсани ёдингда сақла! “Тафсири Руҳ ал-маоний” китобида (2:120) ёзилган ҳолда уни топишинга гумон қилмайман.
Кимки бу бобда кенгроқ маълумотни хоҳласа, бизнинг “ал-Инқоз мин аш-шубуҳот фий инфоз ал-макруҳ мин ат-талақот” (“Талоқлардан макруҳини амалга оширишдаги шубҳалардан халос этиш”) рисоламизга мурожаат қилсин. Аллоҳ муваффақ қилувчидир!

Мавлоно Зафар Аҳмад ал-Усмоний ат-Таҳонавий. “Эъло ус-сунан” китобидан (XI-жуз, 142-146 бетлар. Покистон: Идорат ал-Қуръон, 1418.) асаридан таржима.
Таржимон: Ҳамидуллоҳ Беруний.
Талоқ икки хил лафз – аниқ ва киноя билан амалга ошади.
Аниқ лафзлар – “сен талоқсан”, “талоқ қилингансан”, “сени талоқ қилдим” каби сўзлар билан ифодаланиб, бунда ўртага бир талоқи ражъий тушади. Чунки бу лафзлар талоқда ишлатилиб, ундан бошқасида ишлатилмайди, яна ҳам талоқда ишлатилиши аниқдир. Мазкур лафзлар талоқ қилиш ниятига муҳтож эмас, зеро улар талоқда ишлатилиши аниқдир. Шунингдек, мазкур лафзлар ила боин талоқни ният қилган бўлса ҳам ражъий талоқ тушаверади. Чунки шариатда идда ўтиши билан амалга ошириладиган нарсани дарҳол амалга оширишни қасд этиб қилган ҳаракати ўзига қайтарилади. Агарда
مُطَلَّقَةٌ лафзида ط ҳарфига сукун бериб айтса талоқ тушмайди, магар талоқни ният қилган эдим деса талоқ тушади. Ушбу лафзлар билан неча талоқни ният қилса ҳам бир талоқтушаверади.
Аммо талоқнинг иккинчи йўли – киноя йўли билан талоқ қилишдир. Бундай талоқда фақат талоқ қилиш нияти бўлсагина ёки ҳолатнинг ўзи талоққа далолат этсагина, талоқ амалга ошади. Чунки аслида у лафзлар талоқ қилиш учун келтирилмаган, балки талоқни ҳам, ундан бошқасини ҳам англатади. Киноя талоқ икки хилдир. Учта лафздан бири айтилса, фақат бир ражъий талоқ тушади. Булар انت واحدة واستبرئى رحمك اعتدىлафзларидир. Қолган киноя лафзлар, агар улардан талоқни ният қилса, бир боин талоқ, агар учтани ният қилса уч, агар иккитани ният қилса бир боин талоқ бўлади. Улар ушбу калималардир:
برية خلية الحقى باهلك حرام بتة انت بائن احتارى امرك بيدك فارقتك سرحتك و هبتك لاهلك
Чунки буларни талоққа ҳам ва ундан бошқага ҳам эҳтимоли бордир. Шу боис буларга ният шарт.
Энди талоқни топшириш тўғрисида сўзлашамиз. Агар киши хотинига талоқни ният этиб, اختاريдеса ёки унгаطلقي نفسك деса, хотинда ўзини талоқ қилиш ҳаққи, у ўтирган ўрнидан жилмасагина сақланиб туради. Агар ҳеч нарса демай ўрнидан турса ёки бошқа иш билан машғул бўлса, у ҳуқуқ қўлидан кетади. Чунки унга берилган ихтиёр шу мажлисда ўтирган ўрнига боғлиқ эканига саҳобалар р.а. ижмо қилишган. Аёлга берилган ихтиёр унинг ўрнидан туриши билан ўз кучини йўқотади.
Агар аёл эрининг “ихтиёр эт” деган сўзидан сўнг “ўзимни ихтиёр қилдим” деса, талоқи боин бўлади. Эрнинг сўзида ёки аёлнинг сўзида албатта “ўзингни” ё “ўзимни” деган лафз айтилиши шарт. Агар эр хотинига “ўзингни ихтиёр эт” дегач, хотин “ихтиёр этдим” деса, бир талоқ боин бўлади. Агар эр хотинига “ихтиёр эт, ихтиёр эт, ихтиёр эт” деб уч бор айтса, хотин биринчисини, ё ўртадагисини, ё охиргисини ихтиёр этдим деса, Абу Ҳанифа (р.а) наздида: “Хотин уч талоқ бўлади, бунда эрнинг ниятига ҳам эҳтиёж бўлмайди” деганлар. Имом Абу Юсуф (р.а), Имом Муҳаммад(р.а)лар: “бир талоқ бўлади” дейишган.
Агар эр учтани ният қилса-ю, хотинига “ишинг ўз қўлингда” деса ва хотин “битта билан ихтиёр қилдим” деса, у учтадир. Агар эр хотинига “бугун ва эртадан кейин ишинг ўз қўлингда” деса, кечаси бу ҳисобга кирмайди. Агар хотин бу ҳаққини шу куни қайтарса, ўша кунги ҳаққи бекор бўлиб, эртадан кейингиси қўлида қолади. Агар эр хотинига “бугун ва эртага ишинг ўз қўлингда” деса, кечаси ҳам бу ҳисобга киради. Агар хотин ўша куни у ҳаққини қайтарса, эртанги ҳуқуқи ҳам унинг қўлидан кетади. Агар эр хотиннинг ишини ўзига топширса ё ихтиёрини берса, хотин бир кун ўрнидан турмаса ва бошқа ишга машғул бўлмаса, ҳуқуқ хотинда қолаверади.

ТАЛОҚНИНГ АДАДИ

عن ابن عباس رضى الله عنه قال كان الرجل اِذا طلق امراته فهو احق برجعتها

و ان طلقها ثلاثا فنسخ ذلك بقوله تعالى (الطلاق مرتان فاءمساك بمعروف او تسريح باءحسان)
Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади: “Қачон эркак киши ўз хотинини талоқ қилса, агар уч талоқ қилса ҳам уни қайтариб олишга ҳақли эди. Сўнг бу Аллоҳ таолонинг:“Талоқ икки мартадир сўнг маъруф ила ушлашлик ёки яхшилик ила қўйиб юборишлик” деган ояти ила насх қилинди.”
Жоҳилият даврида талоқнинг адади чегараланган эмас эди. Эркак хотинини хоҳлаганча талоқ қўяр ва хоҳлаганча ярашиб олар эди. Аллоҳ ушбу оятни нозил қилиб, эркак кишига фақат уч талоқни ҳаққини берди. Бир ва икки талоқдан кейин ярашса бўлади. Учинчи талоқдан сўнг эса ярашиш мумкин эмас. Чунки Аллоҳ ушбу оятни давомида шундай марҳамат қилган:
فان طلقهافلا تحل له من بعد حتى تنكح زوجا غيره
“Бас агар бундан кейин уни талоқ қилса, то ундан бошқа эрга тегмагунча (аёл) унга ҳалол бўлмас” деган (Бақара сураси 230-оят).
Яъни икки мартадан кейин эр-хотинини яна бир талоқ қилиб, талоқни учга етказса, аёл бошқа эрга тегмагунча эрга ҳалол бўлмайди.
Абу Саҳбо (р.а.)дан ривоят қилинади: У киши Ибн Аббос (р.а.)га: “Набий (с.а.в.), Абу Бакр даврлари ва Умарнинг амирлигидан уч йилда уч талоқ битта қилинганини биласанми?” деди. Шунда Ибн Аббос: “Ҳа” деди. Ибн Аббос (р.а).: “Набий (с.а.в.) ва Абу Бакр даврларида ва Умарнинг халифалигининг икки йилида уч талоқ биттага ўтар эди. Кейин Умар ибн Хаттоб: “Одамлар ўзлари шошилишлари керак бўлмаган нарсада шошилиб қоладилар. Агар уни ўтадиган қилиб қўйсак, қандоқ бўлар экан” деди ва ўтадиган қилиб қўйди”.
Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, аввал бир жойда бир йўла уч талоқ қилиш бир талоқ ўрнига ўтган. Аммо ҳазрати Умар (р.а.) даврларида одамлар бу ишни суистеъмол қилиб юборганларидан кейин бир лафз билан уч талоқ қўйса, уч талоқ тушади деган ҳукм чиққан. Жумҳур уламолар, жумладан тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам бир лафз билан айтилган уч талоқ ҳисобга ўтади, бундай ҳолда эру-хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар, дейишган. Баъзи саҳоба ва тобеинлар, шунингдек, моликий ва ҳанбалий мазҳабларининг баъзи уламолари бир лафз билан уч талоқ қилинганда фақат бир талоқ тушади, деганлар. Далил ва ҳужжатларни солиштирган, суриштирган уламоларнинг кўплари жумҳур ва тўрт мазҳабнинг қавли кучли эканини ишонч билан таъкидлайдилар. Бундоқ бўлса ҳам кейинги пайтларда бу масалада заиф қавлга амал қилишга ўтган томонлар бор.

Талоқ вақтга боғлаш юзасидан учга тақсимланади. Мунжиз, музоф, муаллақ.
1. Мунжиз талоқ. Уни муажжал талоқ ҳам дейилади. Унда эр талоқни шу гап айтилиши билан тушишини ният қилган бўлади. “Сен талоқсан”, “сени талоқ қилдим” каби сўзлар билан қилинган талоқ мунжиз талоқ бўлади. Ва айтилиши билан тушади.
2. Музоф талоқ. Бу талоқда эр уни келажак замонда бўлишига боғлаб қўяди. Сен эртага талоқсан, сен фалон ойнинг бошида талоқсан, сен янги йилда талоқсан каби талоқлар музоф талоқ бўлади. Айтилган вақт кириши билан талоқ тушади.
3. Муаллақ талоқ. Бунда талоқ келажакда бирор ишнинг содир бўлишига боғланган бўлади. Мазкур боғлаш агар, қачонки, вақтики каби шартни ифодаловчи лафзлар билан бўлади. Талоққа боғланган иш ихтиёрий иш бўлиб, у эрга нисбат берилган бўлиши мумкин. Масалан, агар фалон ишни қилсам талоқ бўлсин каби. Ихтиёрий иш хотинга боғланган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, агар фалон ишни қилсанг, талоқсан каби. Ихтиёрий иш учинчи шахсга боғланган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, агар отанг фалон гапни айтса, талоқсан каби. Талоққа боғланган иш ғайриихтиёрий бўлиши ҳам мумкин. Масалан, қуёш чиқиши, бировнинг ўлиши, ойнинг бошланиши каби. Мазкур ҳолатларнинг барчасида боғланган иш содир бўлиши билан талоқ тушади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича бўлиши имконсиз ишга боғланган талоқ тушмайди. Масалан, учиб кетсанг талоқсан каби. Шунингдек, Аллоҳнинг хоҳишига боғлаб, Аллоҳ хоҳласа талоқсан деса ҳам талоқ тушмайди. Иддада ўтирган хотинига фалончи билан гаплашсанг талоқсан, деган каби муаллақ талоқни айтса ва ўша иш бўлса талоқ тушади.
ТАЛОҚНИНГ ТУРЛАРИ
Талоқ уч xил кўринишда бўлади, ҳасан талоқ, аҳсан талоқ, бидъий талоқдир.
Аҳсан талоқ деб, киши ўз xотинини жинсий алоқа қилмаган, тоза ҳолатида бир талоқ қилиб, то иддаси тугагунча, тегмай ташлаб қўйилган талоққа айтилади. Чунки саҳобалар (р.а) аёлга иддаси чиққунгача тегмай, уни биттадан оширмай талоқ қилишни яxши деб ҳисоблар эдилар. Бундай талоқ, аёлининг ҳар бир пок вақтида бўлиб-бўлиб уч бор қилинадиган талоқдан афзалдир. Зеро,бундай талоқ пушаймон ва надоматдан узоқдир (чунки, талоқ учта бўлса ярашиш мумкин бўлмайди, аммо битта талоқда қайта ярашиш имконияти бордир). Аҳсан талоқ қилишда кароҳият йўқлигига уламолар ўртасида иxтилоф йўқдир.
Ҳасан талоқ – бу суннатга мувофиқ қилинган талоқ. Талоқ сунний-ҳасан бўлиши учун унда иккита шарт мавжуд бўлиши керак.
Биринчи шарт: Талоқ аёл киши ҳайз ёки нифосдан пок бўлганидан кейин, унга жинсий яқинлик қилмай туриб қилиниши шарт. Чунки Қуръони каримда:
Аллоҳ таоло: "Эй Набий! Қачон аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, уларни иддалари: (олдидан) талоқ қилинглар. Ва иддани ҳисобланглар ва Аллоҳ, Роббингиздан қўрқинглар" деган. (Талоқ сураси, 1-оят).
Аёлларнинг иддаси ҳайз ёки нифосдан кейин бошланади. Шунинг учун ҳайз ва нифос вақтида xотинни талоқ қилиш ҳаромдир.
Иккинчи шарт, яъни талоқнинг сунний бўлиши учун керак бўлган шарт – талоқнинг биттадан ортиқ бўлмаслигидир. Уламоларимиз бунга далил қилиб Аллоҳ таолонинг Бақара сурасида: "Талоқ икки мартадир. Сўнгра яxшиликча ушлаб қолиш ёки яxшиликча қўйиб юбориш" деган оятини келтирадилар. Ушбу оятдан бирдан уч талоқ қўйиб бўлмайди, деган маъно чиқади. Яъни, икки марта, аввал бир марта қўйиб, ярашса яна бир марта қўйиб ярашса бўлади.
Учинчи шарт: талоқнинг тўлиқ шаръий бўлиш учун у шариат ва урфга оид узр-сабабли бўлиши керак. Чунки узрсиз талоқ қилиш аҳмоқлик, куфрони неъмат бўлади.
Яна ҳасан талоққа қуйидагилар ҳам киради:
Киши ўзининг жинсий алоқада бўлган xотинини уч талоғини уч покликда биттадан бериб қўйиши, бунда шу покликларда жимоъ қилмаслик шарт ҳисобланади. Имом Молик(р.а) бундай талоқни бидъат дегандир. Бизнинг далилимиз: Расулуллоҳнинг (с.а.в) Абдуллоҳ ибн Умарга (р.а) айтган қўйидаги ҳадисларидир:
"Аёлингнинг ҳолатини кутиб, ҳар поклик чоғида биттадан талоқ қилмоғинг суннатдандир" Ёшлик туфайли, ё қарилик туфайли ҳайз кўрмайдиган, ҳомиладор аёлларга бундай талоқ уч ойда биттадан бўлиб берилади.
Учинчи талоқ тури: Бидъий талоқ. Бидъий, бидъатга мувофиқ дегани бўлиб, суннатга xилоф маъносини англатади. Бидъий талоқ қилган одамнинг талоғи тушади. Аммо ўзи катта гуноҳ қилган бўлади. Бидъий талоқ деб, бир лафз ила уч талоқ демоқ ёки аёлининг бир поклик ҳолатида уч марта талоқ қилмоққа айтилади.
Аллоҳ: Бақара сураси, 230-оятида шундай деган:
"Бас,агар бундан кейин уни талоқ қилса, то ундан бошқа эрга тегмагунча(аёл) унга ҳалол бўлмас" деган. Ушбу оят талоқ икки мартадир оятидан кейин келган. Яъни, икки мартадан кейин эр xотинини яна бир талоқ қилиб, талоқни учга етказса, аёл бошқа эрга тегмагунча биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Уч талоқ қилинган аёл ўз эрига қайтиб ҳалол бўлиши учун уч шарт топилиши керак:
1. Бошқа эрга тегиш никоҳланиш орқали бўлиши керак. Зино ё бошқа йўл билан аёл қўшилса, ўзининг биринчи эрига ҳалол бўлмайди.
2. Иккинчи никоҳ саҳиҳ никоҳ бўлиши шарт. Агар фосид никоҳ қилинган бўлса, xотин биринчи эрига ҳалол бўлмайди.
3. Иккинчи эр билан тўлақонли жинсий алоқа бўлиб, лаззатланган бўлиши шарт.
СУННИЙ ТАЛОҚ ВА РАЖЪАТ
Шариатда кўрсатилган йўлга биноан, тўғри, суннатга мувофиқ талоқ қилиш ва бир ёки икки талоқдан кейин хотинга қайтиш ражьат қилишдир. Талоқнинг сунний шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши учун унда 2 та шарт бўлиши шарт. Энди ўша 2 та шартни кўриб чиқамиз:
1-шарт. Талоқ аёл киши ҳайз ёки нифосдан пок бўлганидан кейин, Унга жинсий яқинлик қилмай туриб қилиниши шарт. Чунки Қурьони каримда Аллоҳ таоло айтди, “Эй Набий, қачон аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, уларни иддалари (олдидан)талоқ қилинглар. Ва иддани ҳисобланглар ва Аллоҳ роббингиздан қўрқинглар”деган. (Талоқ сураси 1-оят). Аёлларнинг иддаси ҳайзи ёки нифосидан кейин бошланади. Шунинг учун ҳайз ва нифос вақтида хотинни талоқ қилиш ҳаром бўлади. Лекин шу пайтда қилинган талоқ талоқ бўлади. Бундай талоқни ражъий талоқ дейилади. Сунний талоқ эса аёл ҳайздан пок бўлгандан кейин, унга жинсий яқинлик қилмай туриб бўлиши. Бундай пайтда талоқ битта ёки иккита бўлса, эр хотинига қайтиши лозим бўлади. Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари қайтишни вожиб деганлар.
Умар (р.а)дан ривоят қилинади, "Расулуллоҳ (с.а.в) Ҳафсани талоқ қилдилар, сўнгра унга ражьат қилдилар", қайтдилар дедилар.
Талоқ 2 қисмга бўлинади. Ражъий талоқ ва боин талоқ.
1- Ражъий талоқ жинсий яқинликдан кейин, аниқ лафз билан қилинган, турли сифатларни қўшмай киноя лафзи билан қилинган ва ҳокимнинг ҳукми билан нафақа бермаслик ва ийло сабабидан қилинган бир ёки икки талоқ бўлади. Бундай талоқдан кейин эр талоқ қилинган хотинни ўз никоҳига иддаси ичида, агар хотин рози бўлмаса ҳам, қайтариб олиш ҳақига эга. Бунинг учун эр хотинини ўзимга қайтариб олдим ёки хотинимни никоҳлашда ушлаб қолдим, деса кифоя қилади. Янгидан маҳр бериш ақди никоҳ қилишнинг ҳожати йўқ. Энг муҳими, қайтиш хотиннинг иддаси чиқмай туриб бўлиши керак. Агар идда чиққунча қайтмаса, талоқ боинга айланиб қолади. Унда янгидан ақди никоҳ қилиш зарур бўлади.
2- Боин талоқ. Бу иккига бўлинади: а) Кичик боин, б) Катта боин.
Кичик боин талоқ ақди никоҳдан кейин жинсий яқинлик қилмай туриб, киноя лафзларига шиддат, қаттиқ, катта каби сифатларни қўшиб қилинган, хотин томонидан берилган мол эвазига қилинган бир ёки икки талоқдир. Шунингдек, идда чиққанидан кейин ражъий талоқ ҳам боин талоққа айланиб қолади. Боин талоқдан кейин эру хотин ажрашган ҳисобланади. Кичик боин талоқдан кейин эр ёки хотин вафот этса, бир биридан мерос ололмайди. Чунки ораларидаги никоҳ узилган бўлади. Кичик боиндаги хотинни никоҳ билан қайтариб олинади.
Катта боин талоқ уч талоқдир. Бу талоқдан кейин никоҳ мулки тугайди. Хотин иддаси чиққандан кейин бошқа эрга саҳиҳ никоҳ билан тегиб, унинг билан тўлақонли яшаб, иккинчи эр вафот этиб ёки талоқ қилиб, аёлнинг иддаси чиққанидан сўнг яна биринчи эрга ҳалол бўлади. Хоҳласа янгидан никоҳланишлари мумкин .
Иккинчи шарт. Яьни талоқнинг сунний шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши учун зарур бўлган икки шартдан иккинчиси талоқнинг биттадан ортиқ бўлмаслиги бунинг далили. Бақара сурасидаги: “Талоқ икки мартадур, Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш” деган оятдур. Ушбу оятдан бирдан уч талоқ қўйиб бўлмайди, деган маъно чиқади. Яъни икки марта, аввал бир марта қўйиб, ярашса, яна бир марта қўйиб ярашса бўлади. Хотинни биттадан ортиқ талоқ қўйиш ҳаромлигига Расулуллоҳ(с.а.в) дан бир қанча ҳадислар бор.
Учинчи шарт. Талоқнинг тўлиқ шаръий бўлиши учун у шариат ва урфга оид узр сабабли бўлиши керак. Ушбу юқоридаги уч шартга мувофиқ талоқ қилган одам, шаръий талоқ қилган бўлиб, бундай одам гуноҳкор бўлмайди. Сунний талоққа хилоф талоқни эса бидъий талоқ дейилади. Бидъий бидатга мувофиқ дегани бўлиб, суннатга хилоф маъносини англатади. Бидъий талоқ қилган одамнинг талоғи тушади. Аммо ўзи катта гуноҳ қилган бўлади.
Бундай ҳолатда у аёлнинг иддаси эр вафот этган ёки талоқ қилган вақтдан ҳисобланади. Шунинг учун эрнинг вафот этгани ёки талоқ қилгани ҳақидаги хабар идда муддати ўтиб кетганидан кейин етиб келса, аёлнинг иддаси тугаган бўлиб, қайта идда ўтирмайди. Агар хабар воқеа содир бўлган вақтда етиб келса, тўлиқ идда ўтириши керак бўлади. Мабодо идданинг бир оз муддати қолганда хабар келса, идданинг қолганини охирига етказади.
فَالْعِدَّةُ مِنْ وَقْتِ الطَّلَاقِ لَا الْقَضَاءِ
«Идда талоқ вақтидан бўлади. қози ҳукм қилган вақтдан эмас» (Баҳрур роиқ).
Бир шахс уйланганидан кейин бошқа юртга сафарга кетиб, бир неча йиллар давомида қайтиб келмаса ёки бошқа юртнинг фуқароси бошқа юртга келиб, уйланса ва баъзи сабабларга кўра аёлини ўзи билан бирга олиб кета олмаса, бу хусусда шаръий қоида қуйидагича:
Эрнинг зиммасига аёлининг нафақасини тўлиқ адо қилиши ва ҳар тўрт ойда бир эрлик ҳаққини адо этиши вожиб бўлади. Мабодо шу ишларни адо қила олмаса, хотин талоқ ёки хулуъ талаб қилиши жоиз. Агар эр бунга рози бўлмаса, ҳолатини қозига айтиши, тўлиқ ўрганиб чиқилганидан сўнг қози уларнинг никоҳини бекор қилиши, аёл иддаси чиққанидан кейин бошқасига никоҳланиши жоиз бўлади. Қозининг ҳукмисиз ўзича эрга тегиб олиши жоиз эмас (Фатвои маҳмудия).
Савол: Эр «Бошқа эрга тегиб ол!» деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Агар эр талоқни ният қилиб айтса, бир боин талоқ тушади. Агар ният қилмаса, талоқ тушмайди («Фатавои ҳиндия»).
Савол: Эр хотинига талоқни ният қилиб: «Тўрт томонинг қибла», деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Агар эр: «Тўрт томонинг қибла» сўзига «кетавер»  деган сўзни қўшиб айтса, талоқ тушади, қўшмаса, тушмайди. «Тўрт томонинг очиқ» сўзи ҳам шу кабидир («Фатавои ҳиндия»).

Савол: Китобларда «талоқи фавр» жумласи келади, унинг маъноси нима?
Жавоб: «Талоқи фавр» асосан талоқни таълиқ қилиш, яъни талоқни бирор ишга боғлиқ қилиш ўрнида ишлатилади. Масалан: аёл: «Онамникига бораман», деса, эрнинг «Ҳозир борма, агар борсанг, талоқсан!» дейиши «Ҳозир борсанг, талоқсан» деган маънони билдиради. Мана шундай талоққа «талоқи фавр» дейилади. Бундай ҳолатда аёл онасиникига бир муддат ўтганидан кейин борса, талоқ тушмайди.
لْفَوْرِ قال في الْمُحِيطِ ولم يَسْبِقْهُ أَحَدٌ في تَسْمِيَتِهَا وَلَا في حُكْمِهَا وَلَا خَالَفَهُ أَحَدٌ فيه بَعْدَ ذلك فإن الناس كُلَّهُمْ عِيَالُ أبي حَنِيفَةَ في هذا اه
بَلْ الناس عِيَالُ أبي حَنِيفَةَ في الْفِقْهِ كُلِّهِ وَهِيَ يَمِينٌ مُؤَبَّدَةٌ لَفْظًا مؤقتة مَعْنًى تَتَقَيَّدُ بِالْحَالِ أو تَكُونُ بِنَاءً على أَمْرٍ حَالِيٍّ فَمِنْ الثَّانِي امْرَأَةٌ تَهَيَّأَتْ لِلْخُرُوجِ فَحَلَفَ لَا تَخْرُجُ فإذا جَلَسَتْ سَاعَةً ثُمَّ خَرَجَتْ لَا يَحْنَثُ لِأَنَّ قَصْدَهُ أَنْ يَمْنَعَهَا من الْخُرُوجِ الذي تَهَيَّأَتْ له فَكَأَنَّهُ قال إنْ خَرَجْتِ أَيْ السَّاعَةَ
Бир аёл, масалан, (эри билан уришиб қолиб) уйдан чиқиб кетишга тайёрланди. Шунда эр: «Агар уйдан чиқсанг, талоқсан», деди. Аёл уйдан чиқмай, бир оз ўтириб, кейин чиқса, талоқ тушмайди. Чунки эр хотинининг бутунлай уйдан чиқмаслигини эмас, балки айнан ҳозир чиқмаслигини мақсад қилган эди. Яъни эр ҳудди «Агар ҳозир чиқсанг, талоқсан» дегандек бўлди («Баҳрур роиқ»)
Тинмай гапираётган хотинга эр: «Бўлди гапирма! Агар гапирсанг, талоқсан!» деди. Бу ҳолатда эр хотинининг бутунлай жим ҳолда умр кечиришини эмас, балки «Ҳозир гапирма» деган маънони назарда тутяпти.
Шунинг учун агар эр ҳозирни ният қилмасдан, мутлақ ҳолда: «Ота-онангнинг уйига борсанг, талоқсан», деса ва хотин ота-онасининг уйига борса, талоқ тушади.
Ушбу масалаларда ҳеч ким ўзи билганича ҳукм чиқармасдан, бирор олимдан масала сўрамоғи зарур. Бу масалани келтиришимиздан мақсад талоқ борасида ҳар бир сўз, ҳолат эътиборга олиниши зарур эканини билдиришдир.

Яшаш жойи ва нафақа

Аллоҳ таоло Талоқ сураси, 6-оятида шундай марҳамат қилган:
قال الله تعالى اسكنو هن من حيث سكنتم من وجدكم و لا تضارو هن لتضيقوا
عليهن و ان كن اولات حمل فانفقوا عليهن حتى يضعن حملهن
“У (аёл)ларга ўзингизга маскан бўлган жойдан маскан беринг. Уларга танг қилиш учун зарарли ишларни қилманглар. Агар ҳомиладор бўлсалар, уларга ҳомилаларини қўйгунча нафақа беринглар.”
Ушбу ояти каримада талоқ қилинган аёлларнинг турар жойи ва нафақаси ҳақида сўз кетмоқда. Оятдаги амр хотинини талоқ қилган эрларга қаратилган. Талоқ содир бўлгандан кейин икки хил ҳолат юзага келади ва икки хил йўл тутилади:
1. Талоқ қилинган хотин ҳомиладор бўлмаса, унга эр иддаси чиққунча маскан ва нафақа бериши вожиб бўлади.
2. Талоқ қилинган хотин ҳомиладор бўлса, ўша ҳомиласини туққунича эр уни нафақа билан таъминлаши вожибдир.
Талоқ қилинган аёлга маскан ва нафақа бериши эрга вожиб бўлиш-бўлмаслиги тўғрисида қуйидаги ҳукмлар бор:
1. Ражъий талоқ қилинган аёлга иддаси чиққунча маскан ва нафақа бериш вожиб.
2. Талоқ қилинган аёл ҳомиладор бўлса, ҳомиласини туққунча маскан ва нафақа бериш вожиб.
3. Эри ўлган аёлга иддаси чиққунча маскан бериш вожиб.
4. Уч талоқ қилинган аёлнинг маскани ва нафақаси ҳақида хилоф бор. Ҳанафийлар бу ҳолда маскан ва нафақа эрга вожиб бўлади дейишса, Ҳанбалийлар вожиб эмас дейдилар.
Боин талоқ қилинган аёлга ҳам нафақа ва маскан бериш вожиб, дейди Ҳанафийлар. Бу мазҳаб бўйича боин талоқ қилинган аёл эрининг уйидан чиқмагани маъқулдир. Қачонки аёлнинг иддаси тамом бўлса, уни билдириб қўйиши лозим бўлади.
Абу Ҳурайра (р.а): Набий (с.а.в.):“Садақанинг афзали беҳожат қиладиганидир. Устун қўл остин қўлдан яхшидир. Ўз аҳли аёлингдан бошла. Хотин ёки таом бер, ёки талоқ қил, дейди. Қул аввал таом бер, кейин ишлат, дейди. Ўғил таом бер, мени кимга ташлайсан, дейди” дедилар. Одамлар: “Эй Абу Ҳурайра, буни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитдингми?” дейишди. “Йўқ, бу Абу Ҳурайранинг халтасидан!” деди. (Бухорий ва Аҳмад ривояти).
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Садақа ёки нафақа берганда олган одамнинг ҳожати битадиган қилиб бериш кераклиги. Айниқса, нафақа вожиб бўлгандан кейин, уни етарли қилиб бериш ҳам вожиб бўлади.
2. Садақа бериш садақа олишдан афзал эканлиги.
3. Нафақа энг аввал аёлдан бошланиши.
4. Хотиннинг нафақаси вожиблиги.
5. Болаларнинг нафақаси вожиблиги.
6. Қул ва хизматчиларнинг нафақаси вожиблиги.
عن عمر رضى الله عنه ان النبىّ صلى ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ كان يبيع نخل
بنى النضير و يحبس لاهله قوت سنتهم رواه البخارى
Умар (р.а)дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в.) Бани Назирнинг хурмосидан сотиб, ўз аёлларига бир йиллик қутларини сақлаб қўяр эдилар.” (Бухорий ривояти).
Бани Назирнинг ўлжага тушган ерларидан Набий (с.а.в.)га ҳам улуш теккан эди. У зот ўша ердаги хурмо боғларининг меваларини сотар ва оналаримизнинг бир йиллик сарфларини жамғарма қилиб қўяр эдилар.
Ҳинд бинти Утба: “Эй Аллоҳнинг расули, Абу Суфён ўта бахил одам, менга ва боламга кифоя қиладиган нарсани бермайди. Магар унга билдирмай олсамгина бўлур” деди. “Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол” дедилар у зот.
Бу ҳадисдан бола-чақанинг нафақаси етарли миқдорда бўлиши кераклиги, агар эр бахиллик қилиб бермаса, хотин ундан беркитиб олиши мумкинлиги баён қилинмоқда.
“Нафақа” сўзи луғатда “яхшиликка маблағ чиқариш” маъносини англатади. Шариатда эса ўз қарамоғидаги кишини етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир. Нафақа эру хотинлик ва қариндошлик йўли билан вожиб бўлади.
Эрга хотин учун вожиб бўладиган нафақалар беш қисмдир:
1. Таом. Бунга овқат пишириш учун кетадиган барча маҳсулотлар ва овқатга қўшиб ейдиган нарсалар киради.
2. Кийим. Етарли даражада бир сидра кийим бўлиши шарт. Ҳанафий ва Шофиий мазҳабларида ҳар 6 ойда бир сидра янги кийим олиб берилади дейилган.
3. Маскан. Маскан тўлиқ жиҳозланган бўлиши керак.
4. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор олиб бериш ҳам унинг нафақасидан бўлади.
5. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари.
Шунингдек, аёлнинг даволаниши, таълим олиши ва барча зарурий эҳтиёжлари учун сарф-харажатлар тўланади.
Агар эрнинг моли бўла туриб нафақа бермаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Хотин нафақани талаб қилса, бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бермаса қамалмайди.
Қариндошлик йўли билан ҳам нафақа вожиб бўлади. Болаларга, ота-оналарга, маҳрам қариндошларга улар ожиз бўлган вақтда, имкони бор қариндош нафақа беради.
Болаларнинг нафақаси отага вожиб бўлади. Ота йўқ бўлса ёки ожиз бўлса унинг ўрнини босадиган кишига вожиб бўлади.
Бу масалаларни ўрганар эканмиз, Ислом шариати қанчалар мукаммал, қанчалар инсонпарвар эканлигига гувоҳ бўламиз.

Ўлим касаллигидаги киши талоғи

Бир одамнинг ўлмоққа гумони ғолиб бўлса, худди уйнинг ташқарисидаги хизматлардан ва ҳожатлардан ожиз бўлган кишига ўхшаш. Баъзилар “тик туриб намоз ўқий олмайдиганларни” ўлим касаллигидаги киши деган бўлсалар, баъзилар “юролмайдиган касалларни” ўлим касаллигидаги киши дейишган, яна бошқа баъзилар “касали кундан-кунга зиёда бўладиган киши” дейишган.
Яна сил бўлган киши, ўтириб қолган киши, иситма бўлган кишиларни ҳам касали кундан-кунга зиёда бўлса, ўлим касаллигидаги кишилар деб эътибор қилинади.
Урушда ўлдириш билан машғул бўлиб турган, қасос учун ёки зино қилгани учун ўлдирмоққа олиб келинган кишиларнинг барчаси шариат нуқтаи-назаридан ўлим касаллигидаги кишилар ҳукмида бўлади. Бу касаллар ўзларига тегишли нарсаларни тўлиқ тасарруф қила олмайдилар.
Бас, агар мазкур касаллардан бири билан касалланган кишиларни бири хотинини розилигисиз боин талоқ қилса ва ўлса, агарчи бошқа сабаб билан ўлса ҳам у ўлган вақтда хотин иддани ичида бўлса, эридан мерос олади. Фақиҳлар бундай касаллар қилган талоқни “талоқи форр” деб номлаганлар, яъни мерос беришдан қочувчининг талоғи деганлар. Бундай кишиларнинг хотинини “имраатул форр” дейишган.
Бир киши уруш сафида бўлса, безгак касали билан касалланган киши, ё ўлдириш учун қамаб қўйилган кишилар соғлом киши ҳукмида бўладилар. Мазкур кишилар хотинларини шу ҳолларида талоқ қилиб, сўнгра ўлсалар ё ўлдирилсалар, бу кишилар талоқ қилган хотинлар мерос ололмайди.
Агар эрнинг касал вақтида хотиннинг иддаси ўтганлигини эр-хотин тасдиқ қилсалар, масалан, эр хотинига: “Мен сени соғ вақтимда уч талоқ қилдим ва сенинг идданг ўтди” деса, хотин ҳам эрининг сўзини тасдиқласа, ёки ўша касал одам хотинининг фойдасига: “Менда маҳри бор” деса, масалан, “Бу хотиндан юз минг қарзим бор” деб иқрор қилса, ё эр бир миқдор молини хотинга васият қилса, бас эр ўлгандан кейин иқрор қилинган қарз ё васият қилинган мол хотинига берилгай. Агар ўша мол меросдан камроқ тегса, мерос берилгай.
Агар эр соғлик пайтида хотинининг талоғини бир шартга осиб қўйса ва ўша шарт эрнинг ўлим касали билан касалланган вақтида топилса, у хотин мерос олади. Агар эр у талоқни ўз феълига осиб қўйса, ё хотиннинг қилишдан бошқа иложи йўқ феълига осиб қўйса, Масалан: дам олиши, емоғи, ичмоғи буларни қилмасдан иложи йўқ эди, ёки эр хотиннинг талоғини бошқа кишини феълига боғлаб қўйса ва у шарт эр касал вақтида топилса, хотин талоқ бўлгандан кейин иддаси чиқмасдан олдин эри ўлса мерос олади. Масалан: “Зайд Боғдодга борса, сен талоқ бўласан” деса, Зайд эрнинг касаллиги вақтида Боғдодга борса у хотин талоқ бўлади ва эр хотиннинг иддаси тамом бўлмасдан олдин ўлса, ўша хотин мерос олади.