Қурбонликнинг қазоси

Савол: Бир неча йилдан бери нисоб эгаси бўлган киши ўша йилларда қурбонлик қилмаган бўлса, қазосини қандай адо қилади?

Жавоб: Қурбонлик қилмагани учун Аллоҳ таолога тавба қилади ва неча йил қурбонлик қилмаган бўлса, ҳар йил эвазига ўртача бир қурбонликнинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади.