22-23-БОБЛАР


باب المضمضة والاستنشاق في الجنابة

22-БОБ. ЖАНОБАТ(ДАН ҒУСЛ ҚИЛИШ)ДА ОҒИЗ ЧАЙИШ

ВА БУРУНГА СУВ ОЛИШ ҲАҚИДА

 عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَتْ مَيْمُونَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: وَضَعْتُ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ غُسْلًا فَسَتَرْتُهُ بِثَوْبٍ، وَصَبَّ عَلَى يَدَيْهِ فَغَسَلَهُمَا، ثُمَّ صَبَّ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ، فَغَسَلَ فَرْجَهُ، فَضَرَبَ بِيَدِهِ الْأَرْضَ فَمَسَحَهَا، ثُمَّ غَسَلَهَا فَمَضْمَضَ، وَاسْتَنْشَقَ ... الحديث. متفق عليه.

وفي (العيني شرح صحيح البخاري): أن النبي صلى الله عليه وسلم لم يتركهما، وهي تدل على المواظبة، وهي تدل هلى الوجوب.

فإن قلتَ: ما الدليل على المواظبة؟قلتُ: عدم النقل عنه بتركه إياهما... انتهى.وأيضا نص الكتاب: ((وإن كنتم جنبا فاطهروا)) (المائدة: 6) يدل على الوجوب، لأن المأمور به في الجنابة غسل جميع البدن على وجه المبالغة، فما في غسله حرج كداخل العين بسقط، وما لا حرج فيه يبقى، وداخل الفم والأنف مما لا حرج فيه، وأيضا يغسلان عادة وعبادة نفلا في الوضوء وفرضا، فشملهما نص الكتاب، والمأمور في الوضوء غسل الوجه، وهو ما يقع به المواجهة، وليست المواجهة بداخل الفم والأنف، ولذا لم يفرض غسل الفم والأنف فيه.

49. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Маймуна розияллоҳу анҳо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ғуслга сув ҳозирлаб, у зотни бир кийим билан тўсиб турдим. Қўлларига сув қуйиб, уларни ювдилар. Кейин ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювдилар. Кейин қўлларини ерга уриб, ишқадилар ва уларни ювдилар. Сўнг оғизларини чайдилар, бурунларига сув олдилар...».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Айний «Саҳиҳи Бухорий»нинг шарҳида шундай деган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу иккисини (оғизни чайиш билан бурунга сув олишни) тарк қилмаганлар. Бу эса давомийликка далолат қилади. Давомийлик эса бунинг вожиб эканини ифодалайди. Давомийлигига қандай далил бор, десангиз, у зотнинг бу икки ишни тарк қилганлари тўғрисида ривоят нақл қилинмаганлигидир, дейман...»

 Шунингдек, Аллоҳнинг Китобидаги «Агар жунуб бўлсангиз, покланинглар»* ояти ҳам вожибликка далолат қилади. Чунки жанобатда буюрилган нарса жамики баданни муболаға билан ювишдир. Кўзнинг ичи каби ювиш қийин бўлган жойлар ювилмайди. Ювиш қийин бўлмаган оғиз ва буруннинг ичлари ювилади. Оғиз ва бурун таҳоратда одат, ибодат ва нафл ўлароқ, (ғуслда эса) фарз ўлароқ ювилади. Бу оятда ҳар иккисини ўз ичига олган. Таҳоратда юзни ювишга буюрилган. Бу юзма-юз бўлганда кўриниб турадиган жойдир. Оғиз ва буруннинг ичи эса юзма-юз бўлганда кўринмайди. Шунинг учун таҳоратда оғиз ва бурунни чайиш вожиб эмас.  

* Моида сураси, 6-оят.

رَوَى أَبُو حَنِيفَةَ عَنْ عُثْمَانَ بْنِ رَاشِدٍ، عَنْ عَائِشَةَ بِنْتِ عَجْرَدٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما فيمن نسي المضمضة والاستنشاق، قَالَ:  لَا يُعِيدُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ جُنُبًا. وبمثله يترك القياس. وإن ادعى الشافعي رحمه الله أن عثمان وعائشة الراويين غير معروفين ببلدهما، إذ عدم معرفته بحالهما لبعد عهده عنهما لا ينفي معرفة من أخذ عنهما، هكذا في (شرح النقاية).

50. Абу Ҳанифа Усмон ибн Рошиддан, у Оиша бинт Ажраддан, у Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан оғиз чайиш ва бурунга сув олишни унутиб қўйган киши ҳақида шундай ривоят қилади:

«Жунуб бўлсагина (буларни) қайтадан қилади». Бу кабилар билан қиёс тарк қилинади.

Шофеъий роҳимаҳуллоҳ (ровий) Усмон ва Оишалар ўз юртида (ҳоллари) маълум инсонлар эмаслигини айтган. Шофеъий бу икковидан анча кейин яшагани учун уларнинг ҳолини билмаслиги улардан ҳадис ривоят қилганларнинг билишини инкор қилмайди. («Шарҳи Ниқоя»). 

 أما استدلاله على سنيتهما بقوله صلى الله عليه وسلم كما رواه أبو داود عن عمار، ومسلم عن عائشة رضي الله عنها: «عَشْرٌ مِنَ الْفِطْرَةِ...» وعدّ منها «المضمضةَ والاستنشاقَ» فمدفوع بأن كونهما من الفطرة لا ينفي وجوبهما، لأنها الدين وهو أعم منها فلا يعارضه، (شرح النقاية)، قال صلى الله عليه وسلم: «كُلُّ مَوْلُودٍ يُولَدُ عَلَى الْفِطْرَةِ...» والمراد منه أعلى الواجبات، أي الإسلام، على ما هو أعلى الأقوال، كذا في (الطيب الشذي)، وهو المراد في الحديث السابق؛ أعني: «عَشْرٌ مِنَ الْفِطْرَةِ...» الحديث.

51. У (Шофеъий) бу икки ишнинг (оғиз ва бурунни чайишнинг) суннат эканига Абу Довуднинг Аммордан, Муслимнинг Оиша розияллоҳу анҳодан у зот соллаллаҳу алайҳи васалламнинг «Ўнта нарса фитратдандир...» деб, жумладан «оғиз чайиш ва бурунга сув олиш»ни санаб ўтганларини далил қилган. Бунга шундай жавоб берилган: «Бу икки ишнинг фитратдан экани бу ишнинг вожиблигини рад қилмайди, чунки бу диндир. Дин фитратдан кўра умумийроқ бўлиб, унга зид келмайди («Шарҳи Ниқоя»). У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фитратда туғилади...», деганлар. Бунинг (ушбу ҳадисдаги фитратнинг) маъноси шуки, вожибларнинг олийси –  Исломдир... («Тоййибуш-шазий»). Аввалги ҳадис, яъни «Ўнта нарса фитратдандир...» ҳам шу маънодадир.

أما ما رواه صاحب (الهداية) من قوله صلى الله عليه وسلم: «إِنَّهُمَا فَرْضَانِ فِي الْجَنَابَةِ وَنَفْلَان فِي الْوُضُوءِ» فلا يعرف، قلت: هو ضعيف موصولا، لكنه صحيح مرسلا، على ما قاله العيني في (شرح الهداية)، فانظر ثمة.

52. «Ҳидоя» соҳиби ривоят қилади: У зотнинг: «Бу иккиси жунубликда фарз, таҳоратда эса нафлдир» деган сўзлари маъруф эмас. Айнийнинг «Шарҳи ҳидоя»да айтган сўзига биноан ушбу ҳадисни мавсул (уланган, марфуъ) тарзда ривоят қилингани заиф, мурсал тарзда* ривоят қилингани эса саҳиҳдир.

* Мурсал ҳадиснинг истилоҳий маъноси: санадининг охирида тобеъиндан кейин бирорта ровий тушиб қолган ҳадис мурсалдир. Яъни тобеъин саҳобийни зикр қилмасдан, тўғридан-тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтарган ҳадис мурсалдир.

 

باب ما جاء أن تحت كل شعرة جنابة

23-БОБ. ҲАР БИР СОЧ ТОЛАСИ ОСТИДА ЖУНУБЛИК БОРЛИГИ ҲАҚИДА

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَحْتَ كُلِّ شَعْرَةٍ جَنَابَةٌ، فَاغْسِلُوا الشَّعَرَ، وَأَنْقُوا الْبَشَرَ». رواه الترمذي.

وفي الباب عن علي وأنس رضي الله عنهما. وقال في (الطيب الشذي): أما حديث علي فرواه أحمد وأبو داود من طريق عطاء، قال الحافظ: وإسناده صحيح، أخرجه أيضا أبو داود وابن ماجه من حديث حماد، ولكن قيل: إن الصواب وقفه على علي رضي الله عنه.

53. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир соч толаси остида жунублик бор. Шундай экан, сочни ювинглар, терингизни покланглар», дедилар».

Термизий ривоят қилиб, «Бу ҳақда Алий ва Анас розияллоҳу анҳумолардан ривоятлар бор», деган.

«Тоййибуш-шазий»да шундай дейилган: «Алийнинг ҳадисини Аҳмад ва Абу Довудлар Атонинг йўли билан ривоят қилган. Ҳофиз ибн Ҳажар: «Бунинг санади саҳиҳдир. Буни Абу Довуд ва Ибн Можалар Ҳаммоднинг ҳадисидан ривоят қилишган. Бироқ, тўғриси – ушбу ривоят Алий розияллоҳу анҳунинг сўзидан эканидир».

 

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
3 йил аввал 1090 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
3 йил аввал 1372 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
3 йил аввал 1188 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
3 йил аввал 810 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
3 йил аввал 1029 fiqh.uz