Дастлабки ҳақийқий фиқҳий асарлар


Ҳақийқий фиқҳий ижтиҳодларни ёзишни ташкил қилиш ҳақида сўз кетадиган бўлса, баъзи уламолар бу ишни Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи бошлаганларини таъкидлай-дилар.

Жумладан, «Тақрийр ва таҳбийр» китобининг соҳиби Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Амийри Ҳажж қуйидагиларни ёзади: «Фиқҳни биринчи бўлиб тадвийн қилган, китоблари ва бобларини тартибга солган имом Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳидир. Шунинг учун ҳам, Ферузободий «Тобақотул фуқаҳо»да нақл қил-ганидек, имом Шофеъий: «Ким фиқҳни истаса, Абу Ҳанийфанинг боқимандасидир», деган».
Худди шу гапларни Аҳмад ибн Муҳаммад Ҳамавий-нинг «Ғизоу уйунил басоир фий шарҳи ашбоҳи Ван-назоир» китобида, Муҳаммад Амийн ибн Умар ибн Оби-дийн «Раддул муҳтор ала дуррил мухтор» китобида кел-тирганлар.
Албатта, бу гапларнинг маъноси Абу Ҳанийфа раҳма-туллоҳи алайҳининг фиқҳни оғзаки нақл қилишдан ёзма шаклга ўтиш борасида қилган ташкилотчилик ишларига ишора бўлса керак.  
Тўлақонли китоб ёзиш ҳақида сўз кетадиган бўлса, Имом Абу Юсуфни зикр қилинади. У киши ўз устозлари Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳидан кейин ўттиз икки йил яшаган ва у кишидан олган илмларини баъзи китобларда тадвийн қилган.  Имом Абу Юсуф «Китобул Осор», «Ихти-лофи ибн Аби Лайло», «Ар-радду ала сияри Авзоъий» ва «Китобул харож»ни таълийф қилганлар. Айниқса, у киши-нинг «Китобул харож»и машҳур бўлган, бизгача етиб келган ва чоп бўлган.
Бу китобни Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи халийфа Ҳорун ар-Рашидга атаб ёзган. Унда давлатнинг молиявий манбаълари ҳақида батафсил сўз юритилган. Унда бу маса-лага оид ояти карималар, ҳадиси шарифлар ва саҳоба-ларнинг фатволари келтирилган ҳамда улардан ҳукм чиқа-рилган.
«Китобул харож» имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳининг ёлғиз ўзларининг илмий ишлари бўлиб, унда бошқа фақиҳларнинг ҳиссалари йўқ. Унда муаллиф ўз устозлари имом Абу Ҳанийфага хилоф қилган ҳоллари ҳам кўп.
Уламолар «Китобул харож»ни ўз асрида тенги йўқ илмий фиқҳий бойлик сифатида тақдирлайдилар.
Юқорида зикр этилган асарларнинг деярли барчаси-ни том маънодаги фиқҳий китоблар дея олмаймиз. Бу асарлар ривоятларни жамлаш ва тартибга солишдан иборат.
Мазҳаббоши мужтаҳидлар, одатда, илмий мажлис-ларда оғзаки тарзда дарс айтганлар. Ўша мажлисларда савол-жавоблар ҳам бўлар эди. Турли фатволар ҳам ай-тилар эди. Баъзи иштирокчилар мазкур суҳбатларни ўз дафтарларига ёзиб ҳам борар эдилар. Шу тарийқа Ўша даврларда юзага келган китоблар бизнинг бугунги ту-шунчамиздаги тўлиқ фиқҳий асарлардан фарқ қилиши табиийдир.
Фиқҳий асарларни ёзишнинг бошланиши ҳақида сўзлар эканмиз, бу ишнинг том маънода юзага чиқишида имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳини алоҳида эътибор ила тилга олишимиз лозим бўлади. У киши ўн тўрт ёшида имом Абу Ҳанийфанинг мажлисларида иштирок эта бошлаган ва тўрт йил даво-мида кўп нарсаларни ўрганган. Имом Абу Ҳанийфанинг вафотларидан кейин Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳи имом Абу Юсуфдан дарс олди. Кейин Ҳанафий мазҳабининг асосини ташкил қиладиган китобларни таълийф қилди.
Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳи Ҳанафий фиқҳнинг ҳофизидир. У киши биринчи бўлиб муайян фиқҳни йиғиб китоб шаклига келтирган олимдир. Мазкур улкан ишда Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳига иккинчи устозлари Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи катта ёрдам берганлар.
У кишининг таълийф қилган китоблари кўп бўлиб улардан олтитаси алоҳида аҳамиятга моликдир. Мазкур олти китоб Ҳанафий фиқҳнинг асосий манбаълари ҳи-собланади. Уларнинг номлари қуйидагича:
1. «Китобул асл».
Бу китобнинг иккинчи номи «Мабсут».
2. «Китобуз-зиёдот».
3. «Китобул Жомеъус-сағийр».
4. «Китобул Жомеъул-кабийр».
5. «Китобус-сиярис-сағийр».
6. «Китобус-сиярил-кабийр»лардир.
Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳининг булардан бошқа китоблари ҳам бор. Шулардан иккитаси–«Китобур радди ала аҳли Мадийна» ва «Китобул  осор» худди ол-дин зикр қилинган олти китоб кучига эгадир.
«Эълоус-сунан» китобининг «Фавоидул фиқҳийяя» номли муқаддимасида шундай дейилади:
«Тарих гувоҳлик берадики, эргашилган имом-ларнинг мазҳабларидаги «Мудаввана», «Ҳужжа», «Ал-умм» ва бошқа шунга ўхшаш китоблар улуғ имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний розияллоҳу анҳунинг китоблари ёғдуси ила ёзилган-дир».
«Эълоус-сунан»нинг муаллифи Зафар Аҳмад Усмоний таъкидлашларича, бошқа мазҳабларнинг уламолари ҳам имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳидан ўрганиб китоблар таълийф қилганлар. Бунга мисол қилиб Моликий мазҳаби китобларини биринчи бўлиб ёзган Асад ибн Фуротнинг имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳидан дарс олгани, кейин юртига қайтиб «Мудавва-на»га асос бўлган китобларни ёзгани ҳақидаги ривоят-ларни санадлари билан келтиради.
Шунингдек, Зафар Аҳмад Усмоний имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ҳам имом Муҳаммаддан дарс ол-ганлари ва у кишининг олдиларидан қайтгандан сўнг ўз китобларини ёзганлари ҳақида ҳужжат ва далиллар кел-тиради.
Шу тарийқа, аста-секин фиқҳий китобларни ёзиш ри-вожланиб борди. Аввал фуруъул фиқҳ бўйича, кейин усулул фиқҳ бўйича китоблар ёзилди. Сўнгра биз ўрга-наётган турли йўналишлар бўйича китоблар ёзиш йўлга қўйилди.
Фиқҳий китоблар ёзиш тараққий этиб, мусулмон фуқаҳолар дунёни китобга тўлдириб юбордилар. Зотан, мусулмон халқларнинг ҳаёти доимо фиқҳ билан чамбар-час боғланган бўлади. Шунинг учун ҳам, ҳозирги даврда энг кўп ёзилаётган китоблар рўйхати бошида фиқҳ ки-тоблари туради.
Фиқҳ китоблари кўплигидан уларнинг рўйхатини ту-зишнинг ўзи ҳам қийин ишга айланиб қолган. Биз улар-нинг турларига аҳамият берган ҳолда ҳар бир турдан на-муна сифатида баъзи китобларнигина зикр қилиш билан кифояланамиз.




Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
6 йил аввал 4049 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
6 йил аввал 4300 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
6 йил аввал 4352 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
6 йил аввал 3527 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
6 йил аввал 4064 fiqh.uz