Ваҳба аз-Зуҳайлий


1932-мелодий йили Дамашқнинг Дияри атийя шаҳарчасида дунёга келдилар. Оталари Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, Қуръонга қаттиқ амал қилувчи, набавий суннатга ошиқ, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланувчи зот эдилар. Ваҳба аз-Зуҳайлий оилалик ва беш фарзанднинг отасидирлар. Фарзандларнинг охиргисидан ташқари бошқа ҳаммалари университетни тамомлашган. Охирги кенжа фарзанд эса ўқиш ярмида.
Ваҳба аз-Зуҳайлий бошланғич мактабни туғилган маконларида тамомладилар.

Академик лицейни Дамашқдаги шаръий факултет қошида олти йил давомида 1952 – йили аъло баҳога битирдилар.
Сўнгра илмий таҳсилни Азҳари шарифнинг шариат факултетида давом эттирдилар. 1956-йили аъло баҳо билан дипломни қўлга киритиб, сўнгра Азҳари шарифнинг араб тили факултетидан дарс бериш мутухассислигини қўлга киритдилар. Мана шундан кейин дипломлари бутун дунё тан оладиган дипломга айланди. Ана шу аснода ҳуқуқ илми мутухассислиги бўйича ўқишни давом эттириб, 1957 йили “Айнуш шамс” университетидан ҳуқуқ бўйича лиценциат (илмий унвон)ни қўлга киритдилар.
1959-йили Қоҳира университетининг ҳуқуқ факултетида магистерлик дипломини қўлга киритдилар.
1963-йили ажнабий университетлари билан рисола алмашуви ўтказиб, Ислом шариати бўйича докторлик дипломини қўлга киритдилар. Ундаги мавзу “Исломий фиқҳдаги уруш асоратлари” бўлиб, унда саккиз мазҳаб (тўртта сунний, тўртта шийъа) ва умумий давлатлараро қонунчилиги орасини қиёслаш хусусида эди.
1963-йили Дамашқ шаҳрида мударрис бўлиб, 1969-йили ёрдамчи устоз, 1975-йили умумий устоз бўлиб тайинландилар. Мана шу йилдан бери дарс, таълиф, кўрсатма бериш, умумий ва хос лекциялар билан машғуллар. Устоз бир кунда 16 соат ишлайдилар.
Ишлаган лавозимлари
– Дамашқ университетининг шариат факултетида Исломий фиқҳ ва мазҳаблари бўлимининг раиси.
– Дамашқ университетининг шариат факултетида вакил сўнгра ваколат билан тўрт йилга декан (1967–1970).
– Араб муассасаларидаги Исломий банкларидаги шаръий кузатув ҳайъати, Исломий банклардаги муассасалар шаръий ўқув ҳайъати раиси, Исломий банклар шаръий мажлиси аъзоси.
–Исломий фиқҳ ва мазҳаблар қисми раиси.
– Макка, Жидда, Ҳиндистон, Америка ва Судандаги фиқҳ академияси аъзоси.
– Араб амирлигидаги университет қошидаги шариат ва қонун факултети, Исломий шариат бўлими раиси сўнгра тўрт йил муддатга декани.
– Иорданиядаги “Оли байт муассасаси” қошидаги Ислом маданияти тадқиқот маркази академияси аъзоси.
– Етмишдан ортиқ магистр ва докторлик рисолаларига Дамашқ, Байрут ва Хуртум шаҳарларидаги раҳбарлик.
– Сурия ва Араб амирлиги давлатларидаги дарслик дастурларини ишлаб чиқишда раҳбарлик.
– 1988-йили Қувайт университетида шариат ва Исломий билимлар журнали ташкилотчиси.
– Сурия радиосида Қуръон тафсири асосида “Қуръондаги қиссалар” “Қуръон ва ҳаёт” номли эшиттиришлар муаллифи.
– Дамашқ, Амирлик, Қувайт, Саудия ва бундан бошқа давлатларнинг фазовий каналларидаги чиқиш. Бундан ташқари мазкур давлатлар газета ва журналларидаги интервюлар.
– Араб амирлиги университетида шариат ва қонун журнали асосчиси.
– Амирликдаги университет қўлёзмалар ҳайъати ва олий маданият ҳайъати раиси.
– Дамашқдаги “Ислом дастури” журнали таҳрир ҳайъати аъзоси.
– Дияр атийя шаҳридаги шайх Абдулқодир мактаби идорасининг ҳайъат раиси.
– Дамашқдаги Усмон жомеъ масжиди ва ёз фаслида Дияри атийядаги иймон масжиди имом хатиби.
– Покистон, Судан ва бундан бошқа кўпгина давлатларда ўзлари таълиф этган машҳур “Ислом фиқҳи ва унинг далиллари” номли китобидан ўтадиган дарслари.
Дамашқдаги устозлари
1. Шайх Маҳмуд Ёсин – Ҳадиси набавийдан
2. Шайх Маҳмуд Ранкусий – Ақидадан
3. Шайх Ҳасан Шаттий – мерос илмидан
4. Шайх Ҳошим Хатиб – Шофеъий фиқҳидан
5. Шайх Лутфий ал-Файйумий – Усулул фиқҳ ва мусталаҳул ҳадисдан
6. Шайх Аҳмад ас-Симақ – Тажвиддан
7. Шайх Ҳамдий Жувайжотий – Тиловат илмидан
8. Шайх Абулҳасан Қассоб – Наҳв ва сарф фанидан
9. Шайх Ҳасан Ҳаббанакка ва шайх Содиқ Ҳаббанакка ал-Майдоний – Тафсирдан
10. Шайх Солиҳ Солиҳ Фарфур – балоғат араб адабиётидан
11. Жавдат Мординий эса – Хатобадан
12. Устоз Рашид Сатий ва Ҳикмат Сатийлар Тарих ва ахлоқдан
13. Доктор Нозим Маҳмуд ва Маҳир Ҳамадалар Шариат тарихидан
Бошқалар эса химия, физика ва инглиз тилидан дарс беришган.
Мисрдаги устозлари
1. Азҳар шайхи имом Маҳмуд Шалтут
2. Имом Абдураҳмон Тож
3. Шайх Ийсо Мунавван – қиёсий фиқҳ
4. Шайх Жодуррабб Рамазон – шофеъий фиқҳи
5. Шайх Маҳмуд Абдуддайим – шофеъий фиқҳида
6. Шайх Мустафо Абдулхолиқ ва у кишини укалари шайх Абдулғани Абдулхолиқлар – усулул фиқҳдан
7. Шайх Муҳаммад Али Заъбий – Ибодат фиқҳидан
8. Шайх Муҳаммад Абу Зуҳра, шайх Али Хафиф, шайх Муҳаммад Баннолар – қиёсий фиқҳдан.
Шогирдлари
1. Инилари доктор Муҳаммад Зуҳайлий
2. Доктор Муҳаммад Форуқ Ҳамада
3. Доктор Муҳаммад Наим Ёсин
4. Доктор Абдусаттор Абу Ғудда
5. Доктор Абдулатиф Фарфур
6. Доктор Муҳаммад Абу Лайл
7. Доктор Абдуссалом Ибадий
8. Доктор Муҳаммад Шурбачий
9. Доктор Можид Абу Рухайя
10. Доктор Ҳамза ва бундан бошқа шариат факултети ҳамда диний тарбия вазирлигидаги юзлаб устозлар.
Сурияда 40 дан ортиқ авлод у кишини қўлларида таҳсил кўрди. Бундан ташқари Ливия, Судан, Араб амирлиги, Америка, Малайзия, Афғонистон, Индонезия ва дунёнинг машриқи ва мағрибида минглаб одамлар фиқҳ, усул ва тафсирларидан таҳсил олишди.
Ваҳба аз-Зуҳайлий уч энциклопедия муаллифидирлар.
1. “Исломий фиқҳ ва унинг далиллари” 8 мужаллад. Уни турк, малайзия, инглизча, урдуча ва бундан бошқа тилларга таржима қилинган.
2. “Мунир тафсири” 16 мужаллад. Уни қисқартириб “Тафсиру важийз” бир мужаллад, “Тафсиру васийт” деб уч мужалладда чоп этилган.
У турк тилига таржима қилинган. (Ва яна ушбу ўзбек тилига таржима қилиниб www.quran.uz сайтига кўйиб келинмоқда).
3. “Исломий фиқҳ усуллари” Икки мужаллад. Турк тилига ҳам таржима қилинган.
У кишини бундан ташқари “Ақидадаги Ислом низоми”, “Ҳукм низоми, давлатлар аро алоқалар ва Ислом олами муаммолари”, “Саид ибн Мусаййаб, Убода ибн Сомит ва Умар ибн Абдулазиз” каби улуғларнинг шахсий ҳаётлари таҳлили каби китоблари ҳам бор.


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фахруддин Қозихон ва унинг илмий мероси
Мовароуннаҳр фиқҳ илми тарихида X —XIII асрлар буюк фақиҳлару мужтаҳид алломалар даври деб эътироф этилади. Бу даврда ҳанафий мазҳабида ёзилган имом ас-Сарахсийнинг " ал-Мабсут", имом Бурҳонуддин Маҳмуднинг “ал-Муҳит давоми...
7 йил аввал 5018 Акмал Икромжонов
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Басра мадрасаси
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари ила Басра шаҳари қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди. Куфа ва давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қозилар
Абу Ҳанифа Имом Аъзам (р.ҳ.)нинг шогирдлари ичида ўн тўрт нафари қози ал-қузот ва оддий қозилар бўлганлар. Ҳанафийлик мазҳабининг ривожланиши, исломий мамлакатларга тарқалишида мана шу қозиларнинг ҳиссаси катта давоми...
9 йил аввал 4173 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Етти нафар фақиҳ саҳоба
Cаҳобаларнинг умумий сони ҳақида тадқиқотчилар ихтилоф қилганлар. Улар 30 минг нафардан 90 минг нафаргача дейилган бўлса-да, барчалари фиқҳий салоҳиятда тенг эмаслар. Фиқҳий фатво бериш билан шуғулланган ёки давоми...
9 йил аввал 5204 Ҳамидуллоҳ Беруний