Қурбонликка олган ҳайвон йўқолиб қолса


Савол: Қурбонлик сотиб олса-ю, лекин қурбонлик қила олмаса ёки ҳайвони йўқолиб қолса нима бўлади?

Жавоб: Қурбонлик сотиб олсаю, бирор бир сабаб билан қурбонлик кунларида уни сўя олмаса тирик ҳолида садақа қилади. Агар уни қурбонлик кунлари ўтганидан кейин билмай уни сўйиб қўйса гўштини фақирларга тарқатиб юборади. Гўштидан ўзи ҳам оиласи ҳам емайди. Агар қурбонлик ҳайвони йўқолиб қолган бўлса ва ўрнига қурбонлик қила олмаган бўлса бой одам уни қийматини садақа қилиши вожиб бўлади.

 


7 йил аввал 10318 Алоуддин Хофий
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аврат жойларга кўз тушиши

САВОЛ: Аврат жойларга кўз тушиши билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: Йўқ таҳорат синмайди.


1 ўн йил аввал 4140 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр, орамизда никоҳ қолмади - деса

Савол: Агар эр талоқни ният қилиб: «Ўртамизда никоҳ қолмади» ёки «Ўртамизда никоҳ йўқ» деса, талоқ тушадими?
Жавоб: Бу ҳолатда боин талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»).


8 йил аввал 3979 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Парфюмерияда пардоз қилган аёлнинг таҳорати
Савол: Аёл киши парфюмерия (упа-элик) воситалари ёрдамида юз-кўзини пардоз қилган бўлса таҳорати дуруст бўладими?Жавоб: Пардоз воситалари покиза нарсалардан тайёрланган бўлса, уларни ишлатишда давоми...
1 ўн йил аввал 6482 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жинсий аъзодан бошқа жойга яқинлик қилиш

САВОЛ: Аёлнинг жинсий аъзосидан бошқа жойига яқинлик қилинса ғусл вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Эркак кишидан маний тўкилса ғусл вожиб бўлади. Аёлга эса вожиб бўлмайди.


1 ўн йил аввал 7188 Алоуддин Хофий
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ёғ, крем, мазь (вазелин)ларни суртгандан кейинги таҳорат
Савол: Баданига ёғ, крем, мазь (вазелин) ва шу каби нарсаларни суртгандан кейин қилинган таҳорат жоиз бўладими?Жавоб: Таҳоратда ювиладиган аъзоларга юқорида зикр қилинган нарсалар суртилса давоми...
8 йил аввал 6697 Алоуддин Хофий