2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат


(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).
1. Дин.
2. Жон.
3. Ақл.

4. Насл.
5. Мол.
 Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли усулул фиқҳ илмига оид китобларида шундай ёзадилар:
 «Шариат халойиқнинг динини, жонини, ақлини, наслини ва молини муҳофаза қилади. Ушбу беш аслнинг муҳофазасини ўз ичига олган ҳар бир нарса маслаҳат (яъни манфаат)дир. Бу бешликка зарар етказадиган ҳар бир нарса мафсада (яъни зарар)дир. Ана шу зарарни даф қилиш ҳам маслаҳат (яъни манфаат)дир».
 Диннинг муҳофазаси жоннинг муҳофазасидан олдин туради. Жоннинг муҳофазаси эса, ақлнинг муҳофазасидан муқаддамдир. Ақлни сақлаш наслдан олдин турса, насл муҳофазаси мол муҳофазасидан юқори туради.
 Агар дин билан жоннинг фақат бирини сақлаш мажбурияти туғилса, жонни фидо қилиб динни сақлаш вожиб бўлади. Шу сабабли босқинчиларга қарши чиқиш фарз қилинган.
 Жон билан ақлдан фақат бирини сақлаш керак бўлганида, ақлни фидо қилиб жонни сақлаш вожиб бўлади. Шу сабабли ўлим таҳдиди билан инсонни ҳаром нарсанинг истеъмолига мажбур қилинса ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаромни ейиши вожибдир.
 Насл билан молдан фақат бирини муҳофаза қилиш мажбурияти туғилса, молни сарфлаб бўлса ҳам наслни сақланади».

МАНФААТЛАРНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

1. Зарурий манфаатлар.
2. Эҳтиёжий манфаатлар.
3. Камолиёт манфаатлар.
 Иззуддин ибн Абдуссалом дунё манфаатларини зарурий, эҳтиёжий ва камолиёт қисмларига ажратади ва бу борада қуйидагиларни айтади:
 «Емоқ, ичмоқ, кийиниш, турар жой, никоҳ, емак топиш учун фойдаланадиган уловлар ва бошқа уларсиз яшаш имконияти йўқ бўлган нарсалар заруротлар дейилади. Булардан керагининг энг ози зарурийдир.
 Ушбу зикр қилиб ўтилган манфаатлардан мукаммалроқ фойдаланиш, яъни таомнинг лаззатлироғини ейиш, кийимнинг қимматини кийиш, кенгроқ ва чиройлироқ уйларда яшаш ва муҳташам уловларни миниш ва бошқа шу кабилар камолиёт ҳисобланади.
 Зарурот билан камолиётнинг ўртасидаги нарсалар эса, эҳтиёжий манфаатлар дейилади».
 Ва яна баён қилади:
 «Зарурий манфаатлар эҳтиёжий манфаатлардан олдин туради. Эҳтиёжий манфаатлар эса, камолиёт манфаатларидан муқаддам қилинади».

ЗИДДИЯТ ВА МАНФААТЛАР ЎРТАСИДА АФЗАЛИНИ ТАНЛАШ.

Агар манфаатлар бир нечта бўлиб уларнинг ҳаммасидан фойдаланиш имкони бўлса фойдаланамиз. Агар ҳаммасидан фойдаланиш имконсиз бўлса афзалини танлаб фазилати камроғини кейинга сурамиз. Агар зарарлар бир нечта бўлиб уларнинг ҳаммасидан сақланиш мумкин бўлса сақланамиз. Агар мумкин бўлмаса сақланишни зарари каттароғидан бошлаймиз. Агар иккита манфаат рўбарў келса буларнинг иккисидан тенг фойдаланиш имконияти бўлмаса ва бириси афзалроқ эканлиги маълум бўлса шуниси олинади. Аммо иккисининг фазилати тенг бўлса (ўша вақт, макон ва ҳолатга қараб) хоҳлаганимизни ихтиёр қиламиз. Агар бир нечта манфаатлар тенг келиб қолса ва улардан бир йўла фойдаланиш имконияти бўлмаса, бирин-кетин фойдаланиш ихтиёридамиз. Баъзида икки тенг манфаат ўртасида қуръа ташлашлишмиз ҳам мумкин. Чунки шариатда икки тенгликнинг бирини тайин қилишлик учун қуръа ташлаш жорий қилинган. Яъни икки тенг ҳақдорнинг фақат  бирига ҳақни беришлик мажбурияти туғилса, ўзаро адоват, ҳасад ва жанжалашишга сабаб бўлувчи қайсарлик ва зарарни олдини олиш учун қуръа ташланади. Агар вилоятул узмо ўрни бўшаб қолса ва бу ўринга икки салоҳиятлик шахс номзодлик қилса бир йўла иккисини бу ўринга тайин қилишлик мумкин эмас. Агар бири иккинчисидан кўра салоҳиятлироқ бўлса шуни тайин қилинади. Аммо салоҳиятда ҳам иккиси баробар бўлса хоҳлаганимизни сайлаб оламиз. Бундай пайтда қуръа ташлашлик ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Мол ва никоҳнинг валийлигига ҳаммадан кўра ота ҳақлироқ ҳисобланади. Кейин бобо сўнгра васий ҳақлидир. Агар булар бўлмаса ҳоким валийликни ўз қўлига олади. Чунки буларнинг ҳар бири меҳрибонлик ва шафқатда, болага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этиш борасида ўзидан кейингисидан устун туради. Энди ёш гўдаклар ҳаққида шу қадар шариатнинг эътибори бўлса, бутун мусулмонлар жамоасининг манфаатларига валийлик қилувчи шахс тўғрисида яна нима дейиш мумкин?
Агар манфаатлар ва зарарлар тўпланиб қолса, фойдаларни ҳосил қилиб, зарарларни даф этиш имконияти бўлса, шуни қиламиз. Имконияти бўлмаса-ю, зарар фойдадан каттароқ ҳисобланса фойдани қурбон қилсакда зарарни даф этамиз. Чунки шариат гоҳида фойдалироқ ишни ҳосил қилиш учун фойдаси камроқ манфаатни ташлашликка, зарари каттароқ ишни йўқотиш учун зарари камроқ фасодни қилишга рухсат беради.
 Агар бир кишига ўта муҳтож икки шахс рўбарў келса ва унда уларнинг эҳтиёжини қондириш имкони бўлса, иккисини қондиради. Агар имконияти фақат бирига етса ва улар ҳар соҳада (эҳтиёжда, қариндошликда, қўшниликда ва салоҳиятда) тенг бўлишса, хоҳлаганига ёрдам қилади. Ёки имкониятини иккисига бўлиши ҳам мумкин. Агар бири иккинчисидан унга яқинроқ бўлса (яъни, бири онаси иккинчиси амакиси ёки бири аёли иккинчиси бегона ёки бири қариндош, иккинчиси қариндош эмас ёки бири солиҳ инсониккинчиси фожир бўлса яқинроғининг эҳтиёжини қондиради.
 Агар бир киши иккита музтар одамга дуч келса ва иккиси ҳам бу учун баробар бўлса, қўлидаги бир дона нонни агар бирига берса у бир кун яшаб, агар иккисига бўлиб берса, ярим кундан яшашлари мумкин бўлса,  нонни иккисига бўлиб беради. Чунки бу ҳолатда фақат бирига бериб, иккинчисини маҳрум қилса ўша маҳрум бўлганнинг қалбида алам ва нафрат ҳосил бўлади.
 Агар бир кишининг икки фарзанди бўлса ва қўлидаги егулик фақат биригагина етса ҳам уни тенг бўлиб иккисига беради. Агар яримта нон бирини тўйдириб, кейинги ярми иккинчисини чала тўйдирса уларга тенг яримдан бўлиб бериши тўғри бўлмайди. Балки уларнинг очлигини тенг миқдорда бартараф қилгудек тақсимлайди. Яъни, ноннинг учдан бирига биринчи бола чала тўйса, яна учдан бирига иккинчиси ҳам чала тўйса шу миқдорда тақсим қилади.
 Эҳтиёжларнинг турли бўлишига қараб нафақаларни белгилаш адолат ва тенгликдир. Муҳтожларга етадиган нафақа миқдорининг аҳамияти йўқ, балки уларнинг эҳтиёжларини қондиришдаги тенгликнинг эътибори бор. Чунки эҳтиёжларни қондириш нафақаларда ва бошқа молиявий тасарруфларда асосий улуғ мақсад ҳисоблананди.
 Бир кишининг мулкида иккита ҳайвон бўлса, бирининг гўшти ейиладиган, иккинчиси эса ейилмайдиган бўлса эгасида фақат биригагина етадиган миқдорда емиш бўлиб, иккинчисини сотиб юбориш имкони ҳам бўлмаса, гўшти ейилмайдиган ҳайвонга емишни беради ва гўшти ейиладиганини сўяди. Ёки иккисига тенг бўлиб берса ҳам бўлади...


9 йил аввал 6036 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5916 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6257 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5094 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5669 fiqh.uz