كَفَنْ - تَّكْفِينُ , яъни «такфин» – «кафан» сўзлари كَفَّنَ – «каффана» феълидан олинган бўлиб, ўраш, ёпиш маъноларини англатади. Кафанлаш ишлари ҳам фарзи кифоядир. Лекин маййитнинг дафнига лозим бўлган ҳамма сарф-ҳаражатлар унинг ўз молидан бўлади.Агар ўзининг моли бўлмаса, унинг наф...
Маййит эркак бўлса, эркак киши, аёл бўлса, аёл киши ювиши керак. Бунга барча уламолар иттифоқ қилганлар. Эркакни аёл киши ёки аксинча, аёлни эркак киши ювиши мумкин эмас. Ҳанафий мазҳаби уламолари: «Киши ўзининг хотинини ҳам ювиши мумкин эмас», дейдилар. Чунки хотини вафот этиши билан ўртадаги никоҳ...
Таъзия билдириш учун афзал вақт маййитни дафн қилиб бўлгандан кейинги вақтдир. Чунки ундан олдин маййит эгалари дафн ишлари билан машғул бўладилар, қолаверса, уларга маййитдан ажраганликларининг ҳисси дафндан кейин кучлироқ сезилади. Бу пайт эса айни сабрга чақириш, бардошли бўлишга ундаш вақтидир....