Бўлимлар
Атама номи Атама
дирҳам Ироқий дирҳам = 3,17 гр. Ҳижоз дирҳами = 2,975 гр(≈ 3 гр).
ратл Ироқий ратл 12 = 0,515625 литр (≈ 0,516 литр).
мудд 0,6875 литр(≈ 0,688 литр). Оғирлиги = 544 гр(= 0,25 соъ = 0,5 қист = 1,33 ироқий ратл = 1 катта ҳовуч миқдори).
манн 1) манн ёки Мано (ботмон) = 1,03125 литр(≈ 1,04 литр). Оғирлиги = 816 гр(= 2 ироқий ратл).2)  «Манн» сўзи аслида «неъмат», «инъом» деган маъноларни англатади ва бу ерда Бану Исроилга туширилган егуликни билдиради. Шунинг учун «Ер ости қўзиқор...
исбаъ (ўрта қоматли одам бармоғининг қалинлиги) = 1,925 см(≈ 2 см).
қист 1,375 литр. Оғирлиги = 1,088 кг (= 0,5 соъ = 2 мудд = 2 катта ҳовуч миқдори).
кийлажа 1,934 литр(≈ 2 литр). Оғирлиги = 1,530 кг.
маккук 4,125 литр. Оғирлиги = 3,264 кг(= 1,5 соъ = 3 қист = 4 манн = 6 мудд = 6 катта ҳовуч миқдори = 8 ироқий ратл).
фарақ 8,250 литр. Оғирлиги = 6,528 кг.(Мисдан ясалган идиш бўлиб, ичига 2 маккук = 3 соъ = 6 қист = 8 манн = 12 мудд = 12 катта ҳовуч миқдори = 16 ироқий ратл сиғади).Фарақ – ўн олти ратл (олти ярим литрдан кўпроқ) сув сиғадиган мис идиш.
кайла (ҳозирги Миср ўлчов бирлиги) (пуд ёки пут) = 16,5 литр. Оғирлиги = 13,056 кг(= 2 фарақ = 4 маккук = 6 соъ = 12 қист = 16 манн = 24 мудд = 24 катта ҳовуч миқдори = 32 ироқий ратл).
фиқҳ ("чуқур тушуниш, билиш") -мусулмонларнинг хулқ-атвор қоидалари тўғрисидаги ислом доктринаси (ҳуқуқшунослик), ислом ижтимоий меъёрлари мажмуаси (кенг маънодаги мусулмон ҳуқуқи). Иккала маънодаги Ф. ислом дини вужудга келиб, мусулмон давлати - Халифалик қарор топиши билан дарҳол таркиб топга...
шаръий далил Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. 
фаръий ҳукмлар луғатда аслийни тескариси, яъни шохобча, кичик аҳамиятли, десак ҳам бўлади. Шариатда эса, ибодат ва муомалотларни ўз ичига олувчи ҳукмлар фаръий ҳукмлардир.
фақиҳ Фақиҳ - (араб. - тушунувчи, англовчи, вдрок қилувчи) - шариат ҳукмларини мукаммал билган, фиқҳ фани билан шуғулланувчи одам. Ф.нинг бир неча даражалари бўлган. Энг олий даражадаги Ф.лар - мужтаҳидлар фиқҳ бўйича шу қадар чуқур билимга эга бўлишганки, манбаларни шархлаш йўли билан мустақил ҳолда одоб...
ижмоъ бир даврнинг ижтиход аҳли бўлган уламоларининг бир овоздан бирор масалани қабул қилишларидир,