Ҳаром ила даволаниш жоиз эмас


...Баъзи бир тушунмаган кишилар, дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Ушбу ҳадиси шариф уларнинг зиддигадир. Тажриба, хамрнинг барча тури; ичиладигани ҳам, чекиладиган ҳам, ҳидланадигани ҳам, игна билан қабул қилинадигани ҳам оздан бошланиб кўпга ўтар экан. Давога деб оздан бошлаб дардга учраш хавфи бўлганидан, Исломда бу нарса тамоман ҳаром қилинганидан уни дори учун озгина ишлатиш ҳам мумкин эмас...

Ториқ ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраганида у зот наҳий қилдилар. Сўнгра у яна сўради. Бас, у зот яна наҳий қилдилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, у даводир», деди у.
«Йўқ! У дарддир!» дедилар у зот». Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда васф қилинган ҳодиса, савол-жавоб ва ҳукмдан минг беш юз йил муддат ўтгандан кейин инсоният ҳақиқатан хамр-маст қилувчи нарсалар дард эканини илмий равишда очиқ-ойдин тушуниб етди. Лекин чексиз афсуслар бўлсинким, илми бўлиб иймони бўлмаган инсоният илмий исбот қилинган дардга маҳкам ёпишиб олиб кундан-кунга уни кўпроқ тановул қилишга ўтмоқда.
Баъзи бир тушунмаган кишилар, дорилик учун озгина ичса бўлар экан, деган гапни кўтариб юришади. Ушбу ҳадиси шариф уларнинг зиддигадир. Тажриба, хамрнинг барча тури; ичиладигани ҳам, чекиладиган ҳам, ҳидланадигани ҳам, игна билан қабул қилинадигани ҳам оздан бошланиб кўпга ўтар экан. Давога деб оздан бошлаб дардга учраш хавфи бўлганидан, Исломда бу нарса тамоман ҳаром қилинганидан уни дори учун озгина ишлатиш ҳам мумкин эмас.

Бир табиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бақани дорига қўшиш ҳақида сўради. Бас, у зот уни ўлдиришдан наҳий қилдилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу дегани, бақани дори учун ишлатиб бўлмайди, деганидир. Чунки уни ўлдирмай туриб дорига қўшиб бўлмайди. Ўлдиришга рухсат бўлмагандан кейин, дорига қўшишга ҳам рухсат бўлмаган бўлади. Чунки бақа ифлос ва нажас нарсадир. Шунинг учун ҳаром қилингандир. Шариат ҳаром қилган нарса зарарли бўлади. Шунинг учун у фойда берувчи дори бўла олмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ифлос доридан наҳий қилдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Чунки, Исломнинг шиори покликдир, Иймоннинг асли покликдир. Шунинг учун Ислом ва Иймон ифлосликни ҳар қандай кўринишини, ҳеч қачон қабул қила олмайди. Ислом ва Иймон ҳар қандай ифлосликни йўқ қилиш учун барча имконларни ишга солиб курашади. Ифлос нарса ҳеч қачон фойдали, бинобарин, даволи ҳам бўла олмайди.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ дардни ва давони туширгандир. Бас, даволанинглар. Фақат ҳаром ила даволанманглар», дедилар».
Шарҳ: Демак, номи ҳаром нарса борки, даво бўлиши мумкин эмас экан. Шунинг учун мусулмон одам таоми ҳалол бўлишини талаб қилганидек, дориси ҳалол бўлишини ҳам талаб қилиши керак.
Шу ерда спирт, банж каби нарсалар ҳақида савол пайдо бўлади. Бу борада шуни айтиш керакки, бу ва бунга ўхшаш нарсалар аслида даво учун аталган нарсалар. Фақат табиати бузуқ кишиларгина уларни маст қилувчи модда сифатида ишлатишни ўйлаб чиқарганлар ва истеъмол қиладилар. Шунинг учун бу каби асли тиббий бўлган нарсаладан гарчи уларда маст қилиш қобилияти бўлса ҳам табиблар тиббий қоидалар асосида ишлатганда фойдаланса бўлаверади. Балки лозим бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Агар тирёқни ичсам, туморни оссам ва ўзимдан шеър айтсам, кейин нима қилганимга парво қилмайман», деганларини эшитдим». Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: «Тирёқ» заҳарни қайтаради, деган эътиқодлар, қилинадиган хурофий ишлар; турли дам солиш, нарсалар ичиш каби жоҳилий чоралардир.
Мисол учун ўша вақтларда бутхона коҳинларидан шу мақсадда тумор қилдириб олишар экан. Бошқа бирлари эса, кўзойнакли илоннинг гўштини хамр-маст қилувчи ичимликка қориб еса заҳар таъсир қилмайди, деб шу ишни қилар эканлар.
«Тумор» маълум ва машҳур нарса.
Хусусан, ўша пайтларда одамлар коҳинларга турли туморларни қилдириб олиб, бу мени ундан сақлайди, бундан сақлайди, деган бузуқ эътиқод ила юрар эдилар.
«Ўзидан шеър айтиш» деганда бўлган-бўлмаган, маза-матраси йўқ шеърларни айтиш кўзда тутилади.
Ушбу санаб ўтилган ишларни қилган одам яхшиликдан умид қилмасалар ҳам бўлар экан. Модомики буларни қилдими, бошқа гуноҳларни қилишда бепарво бўлса ҳам бўлаверади. Чукни шуларнинг ўзи ҳар қандай гуноҳнинг ўрнини босади.

ХУЛОСА

Бу мавзудаги барча далил ва ҳужжатларни яхшилаб ўрганиб чиққан уламолар, жумладан, ҳанафий мазҳаби фуқаҳолари қуйидаги хулосага келганлар.
Умумий қилиб айтганда ҳаром ва нажас нарса билан даволаниш мумкин эмас.
Агар дардни даволаш учун ҳалол нарсалардан шифо топилмаса ва ҳаром нарса даво бўлиши аниқ бўлса, у билан даволанишга истисно тариқасида рухсат.
Эркаклар учун ҳаром қилинган ипак, тилло ва кумушларни даво учун ишлатса бўлади.
Эркаклар қичима дардига йўлиққанларида тиббий мақсадларда ипак кийим кийсалар жоизлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.
Бунга имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдурроҳман ибн Авф ва Зубайр розияллоҳу анҳумоларга қичима бўлиб қолганларида ипак кийим кийишга рухсат берганлари ҳақидаги ҳадисни далил қилганлар.
Фуқаҳолар жумҳури эркак киши тилло ёки кумушдан тиш қилиш жоизлигига иттифоқ қилганлар. Агар бир нечта бўлса ҳам майли, деганлар. Шунингдек, тишга тилло ёки кумуш қоплаш ҳам мумкин деганлар.
Бу ҳукмга қуйидаги далилларни келтирилган;
1. «Аржафа ибн Асъад розияллоҳу анҳунинг Килоб уруши куни бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун қилиб олди. Аммо у сасиб кетди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тиллодан бурун қилиб олди». Имом Термизий ривоят қилган.
2. Мусо ибн Толҳа, Абу Жамра аз-Зобъий, Абу Рофеъ ибн Собит ал-Баноний, Исмоил ибн Зайд ибн Собит, Муғийра ибн Абдуллоҳ ва бошқалар тишларига тилло қоплаганлари ҳақидаги ривоят.


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
1 ўн йил аввал 28308 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
7 йил аввал 16286 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
7 йил аввал 21703 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
9 йил аввал 13344 Ҳамидуллоҳ Беруний