Фатво ва илмий баҳслар бўйича европа мажлиси


Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси мустақил ихтисослашган исломий ҳайъат бўлиб, уламолар гуруҳи томонидан ташкил этилгандир. Унинг қароргоҳи Ирландия жумҳуриятидадир.

Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлисининг таъсис учрашуви Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида ҳижрий 1417йили 21–22 Зулқаъда – милодий 1997 йили 29–30 мартда бўлиб ўтган. Мазкур учрашув Европадаги исломий ташкилотлар бирлиги бўлиб ўтди ва унда мажлиснинг асосий низоми лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Фатво ва илмий баҳслар бўйича европа мажлиси қуйидаги ишларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб олган:
1. Европа саҳнасидаги уламолар орасини яқинлаштириш, ораларидаги фиқҳий масалалар ҳамда муҳим фиқҳий муаммолар атрофида бирлашиб, уларни ҳамжиҳатликда амалга ошириш.
2. Европадаги мусулмонлар ҳожатини қондирадиган, уларнинг муаммоларини ечиб берадиган, шариат ҳукмлари ва мақсадлари ёғдусида Европа жамияти билан бир ёқадан бош чиқариб яшашни тартибга солиш.
3. Шариат мақсадлари, халқ манфаатларини амалга оширувчи ҳамда Европа саҳнасида янги пайдо бўлган ишларни муолажа қилувчи шаръий тадқиқот ва фатволар чиқариш.
4. Умуман, Европадаги мусулмонларни, хусусан, ўниб-ўсаётган ёш авлодни тўғри йўлга солиш. Тўғри йўлга солишдаги асосий восита аслий бўлган Исломий тушунчалар ва кучли шаръий фатволар бўлиши.

МАҚСАДНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШДАГИ ВОСИТАЛАР

Мажлис мақсадларини рўёбга чиқаришда қуйидаги воситаларга суянади:
– Мажлис аъзолари орасидаги вақтинча ёки доимий аъзолардан мутахассис ҳайъатлар ташкил қилиш ҳамда уларга мажлис мақсадларини рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган ишларни топшириш.
– Фиқҳий, мустаҳкам манбаъларга, хусусан, саҳиҳ далилларга суяниш.
– Бошқа илмий муассаса ва фиқҳий академиялар чиқарган фатволар ҳамда тадқиқотлардан фойдаланиш.
– Европанинг расмий доираларида ушбу мажлиснинг расмий тан олиниши учун ҳамда Исломий шариат аҳкомларини танитишга бор кучини сарфлаш.
– Уламо ва даъватчиларни тайёрлаш учун шаръий курс-ларни очиш.
– Баъзи фиқҳий мавзуларни ўрганиш мақсадида анжу-манлар ўтказиш.
– Даврий ва даврий бўлмаган нашр ишлари ва фатво рисолачаларини тайёрлаш. Ҳамда ўша фатво, тадқиқот ва ўрганилган нарсаларни Европа тилларига таржима қилиш.
– Мажлис номидан журнал ташкил қилиш. Ва у журнал-да мажлис муноқаша этган фатво, баҳс ҳамда тадқиқот-ларни эълон қилиб боришдан иборат.

ФАТВО МАНБАЪЛАРИ ВА НОРМАСИ

Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси фатво чиқаришда қуйидаги манбаъларга суянади:
1. Уммат жумҳури орасида иттифоқ қилинган Исломий шариат манбаъи бўлмиш Қуръон, суннат, ижмоъ ва қиёс.
2. Ихтилоф қилинган шариат манбаълари бўлмиш ис-теҳсон, маслаҳатул мурсала, саддуз зароиъ, истисҳоб, урф, саҳобалар мазҳаби, биздан олдингилар шариати кабилар. Албатта буларнинг илм аҳли орасида таниш бўлган шартла-ри ва нормалари бўлиб, хусусан уни олишда умматга ман-фаат бўлсагина фатво чиқарилади.
У, шунингдек, қуйидаги режага суянади:
* Улкан фиқҳ бойлиги бўлган тўрт мазҳаб ва улардан бошқа илм аҳли мазҳабини эътиборга олиш ва далили саҳиҳ бўлгани ҳамда манфаати кўринганини ихтиёр қилиш.
* Фатвода саҳиҳ далилларни риоя қилиб, эътимодли манбаъларга бориб тақалиш, воқеъликни билиш ва енгили-ни эътиборга олиш.
* Шариат мақсадининг риояси ва мақсадни рўёбга чиқаришда ман этилган ҳийлалардан четланиш.

ФАТВО ВА ҚАРОРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШДАГИ ЙЎНАЛИШ

Мажлиснинг оддий ёки фавқулоддаги йиғинида, агар имкони бўлса, қатнашувчиларнинг барчаси ёки аксари тўплангандагина фатво ва қарорлар ишлаб чиқилади. Мухо-лиф фикрли аъзо, мухолифлик сабабларини фиқҳий акаде-миянинг амалдаги усулларига биноан исботлашга ҳаққлидир.
Асосий низом шу асосда ишлаб чиқилади. Мажлис бош-лиғи ёки аъзоларидан бирортаси фатвони ишлаб чиқишда мажлис номидан агар улар мувофиқ бўлишмаса, фатво чиқаришга ҳаққдор эмаслар. Демак, аъзолардан ҳар бир киши шахсий сифати билан фатво бериш ёки расмий маж-лиснинг варақларига ёзиб, қайд этиш ҳуқуқига эга.

МАЖЛИСНИНГ ШОХОБЧА ҲАЙЪАТЛАРИ

Мажлиснинг даврий йиғини узоқ фурсатларда бўлиши ва шу билан бирга Европадаги мусулмонларнинг шошилинч фатволарга жавоб берилишига умумий ҳожатлари борлиги-ни ҳисобга олиб, иккинчи йиғинида фатволар учун шахобча ҳайъатини таъсис этди. Бу шохобчанинг бири Франсияда, иккинчиси эса Англияда жойлашган.
Ана шу пайтдан бери улар ўз ишларини ўтказиб бор-моқдалар. Шу сингари, мажлис «Баҳс ва тадқиқотлар» мар-казини ҳам таъсис этди. Бу марказ, асосан, ушбу Мажлис мажалласи, қарор ва фатволарини босиш шуғулланади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
1 ўн йил аввал 7425 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
7 йил аввал 5743 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
7 йил аввал 10805 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...