Оқова сувларни тозалагандан кейин улар билан покланиш


Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ҳамд бўлсин!
Ортидан набий келмайдиган зот – саййидимиз ва Набийимиз Муҳаммадга саловоту салом бўлсин!
Аммо баъду:

Робитатул Оламил Исломийнинг Ислом Фиқҳи Академияси кенгаши ўзининг Маккаи Мукаррамада ҳижрий 1409 йил 13 Ражаб, душанба кунидан ҳижрий 1409 йил 20 Ражаб, якшанба кунигача (милодий 1989 йил 19 26 февраль) бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида оқова сувларнинг тозаланганидан кейинги ҳукми ҳақидаги «У билан таҳорат ва ғусл қилиб, нопокликни кетказса бўладими? У билан нажосатни кетказса бўладими?» деган саволни кўриб чиқди.
Кимёвий йўллар билан тозалаш бўйича шуғулланувчи  мусулмон, адолатли, содиқлик ва омонатдорликда ишончли мутахассислардан сўраб-суриштирилганидан кейин, мазкур сувдан нажосатни кетказиш тўрт босқичда: сизилтириб, ҳаводан ўтказиб, микробларни ўлдириб ва хлор билан зарарсизлантириб амалга оширилиши маълум бўлди. Шундай қилинганда сувнинг таъмида, рангида ва ҳидида нажосатнинг асари қолмайди.
Кейин Академия қуйидаги қарорни қабул қилди:
Агар оқова сувлар зикр қилинган ва шунга ўхшаш йўллар билан тозаланса ҳамда таъмида ҳам, рангида ҳам, ҳидида ҳам нажосатнинг асари қолмаса, пок сувга айланади. У билан бетаҳоратликни ва нажосатни кетказиш жоиздир. Бунга асос «Кўп сувга нажосат тушган бўлса, ўша нажосатнинг ундан кетиши ҳамда асари қолмаслиги ила у сув покланади» деган фиқҳий қоидадир.
Саййидимиз Муҳаммадга, оила аъзоларига ва саҳобаларига саловоту саломлар бўлсин!
Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Фатво ва илмий баҳслар
бўйича Европа мажлиси


7 йил аввал 5131 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
7 йил аввал 13602 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
7 йил аввал 15894 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
7 йил аввал 11075 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
7 йил аввал 9148 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
7 йил аввал 16314 fiqh.uz