Нарсаларни поклаш


Намозхон бадани, кийимини ва намоз ўқийдиган маконини нажосатдан покламоғи вожибдир. Бунинг далили бу оятдир.
“Кийимингизни покланг”.
Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ушбу сўзи ҳам бунга далилдир:

“У киши бир куни икки қабр ёнидан ўтдилар ва "Албатта, икковлари азобланмоқдалар лекин катта нарсада азобланмаяптилар. Улардан бири сийдикдан сақланмас эди. Бошқаси бўлса, чақимчилик қилиб юрар эди: дедилар. Сўнг бир ҳўл шохни иккига айириб, икки қабрга сиқиб қўйдилар ва “шоядки, булар қуругунча иккавларидан азоб енгиллатилса" дедилар".
Яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ, (с.а.в)шундай дедилар:
“Уни уқалаб тушириб ташлагин, сўнгра сув билан ювгин, қолган изи сенга зарар қилмайди."
Демак, кийимни ва баданни поклаш шарт экан. Нажосат икки хил бўлади.
1-Ҳақиқий нажосат –Хубус, Бунга олди ва орқадан келадиган нарсалар, қон, ҳамр, чўчқа гўшти ва ҳоказолар.
2-Ҳукмий нажосат – ҳадасдир, яъни ғуслни ва таҳоратни вожиб қиладиган бетаҳоратликдир. Ҳақиқий нажосат иккига бўлинади: 1) Ғализа оғир нажосат бунга қон, ҳамр, ўлимтик, ғоит, бавл, чўчқа гўшт ва ҳоказо. 2) Енгил нажосат буларга мол, қўй, туя каби гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг бавли, гўшти ейилмайдиган қўшларнинг тезаги киради.
1. Нарса кўриниб турган нажосдан, ювиб кеткизиш билан покланади. Агар асари кетадиган бўлмаса, уни сув ёки бошқа кетказувчи суюқлик билан покланади. Агарчи асари кетмаса ҳам тоза бўлади. Бундай суюқликларга мисол. Сирка, Гулоб, ишқор ва бошқа нарсалар. Аммо сут, ёғ каби нарсалар покловчи эмас.
6. Матоҳ билан артиш. Масалан олинган аъзодаги қон йўқини латта, пахта, бинт каби нарсалар билан артиб поклаш мумкин.
7. Олов билан поклаш. Масалан сўйилган ҳайвон калласи қон билан ҳам оловда куйдирилса, кейин шўрва қилинса у пок ҳолда пишади, қизиган тандирга нажас сув сепиб қуритилса унда пиширилган нон тоза бўлади. Темир асбоблар ҳам нажосатдан олов билан покланади.
8. Кесиш. Тахта, ёғоч каби нарсалар нажас ўрнини кесилса қолган қисми пок бўлади.
9. Юқорида биз ерни икки хил ҳолда пок бўлишини айтиб ўтган эдик шунга қўшимча нажосат теккан ер ҳайдаш ағдариш каби ишлов билан ҳам пок бўлади.
10. Тақсимлаш. Масалан донни янчаётган ҳайвонлар сийдиги аралашиб кетган дон тақсимлаб олинса ё бир қисмини олиб ювилса ё бировга берилса қолгани тоза бўлади.
11. Қасд қилиб ювиш билан. Масалан кийимнинг бир жойига нажас тегиб, кейин ўша жой эсидан чиқарилса, бир жойни қасд қилиб ювилса, қолган қисми тоза бўлади.
Энди фатволар билан танишинг.
1 Хулоса. Идишдаги мойга сичқон тушса агар мой қуюқ бўлса ҳукми маълум. Агар суюқ бўлса у нажас бўлади ва уни овқатдан бошқа ейилмайдиган нарсаларга ишлатилади.
2. Хулоса. Нажас тупроқни сувга ё нажас сувни тупроққа аралаштириб лой қилинса, у нажас ҳукмидадир. Лекин шу лойдан ясалган идишларда пиширилган овқат тоза ҳисобланади.
3. Қозихон. Гўштнинг устига сўйилганда оққан қон теккан бўлса уни ювмасдан ишлатиб бўлмайди. Аммо гўштнинг ўзида ёки томирларда қон бўлса зарари йўқ.
4. Қозихон. Қозон. қайнаб турганда осмондан қуш учиб келиб тушса, қайнамай сокин турганда, тушса, шўрванинг сувини тўкиб ташланиб, ювиб қайта ишлатилаверади.
Энди: бошқа хил нажаслардан пок қилиш ҳақида гапирамиз:
1. Нажосат бўлган нарса куйдирилиб кулга айланса ҳам тоза бўлади. Масалан: Тезакнинг кули. Эшакнинг туз конига тушиб туз бўлиши.
2. Зайтун, ёғи, пахта каби суюқ ўсимлик мойига нажас тушган бўлса, уч марта сув қўйиб, сувини чиқариб ташлаш билан покланади. Ёки ёғни бир тешик идишга солиб тешикни беркитиладида устидан сув қуйилади. Кейин ёғ сувнинг юзасига чиққанида у ҳаракатлантириб, сув чиқиб кетиши учун тешикни очиб қўйилади. Бу амал уч марта бажарилади. Агар ёғ қаттиқ бўлса нажосат теккан ўрнини кесиб олиб ташлаб юборилади. Бунга бу ҳадис далилдир.
Маймуна (р.а) айтадилар “Пайғамбар (с.а.в)дан ёғга тушган сичқон ҳақида сўралди. У зот (с.а.в ): Уни ва атрофидаги ёғни олиб ташлангда, ёғингизни еяверинг. дедилар. Бу қуюқ ёғ ҳақида эди.
3. Нажосат бўлган ҳовуз бир томонидан тоза сувни оқизиб иккиничи томонидан чиқариб юбориш билан покланади. Бу кўп миқдорида сув сақланадиган идишлар, кўл, қудуқ, ҳамомларга ҳам тегишли ҳукмдур.
4. Ўлимтик ҳайвоннинг териси ошлаш билан тоза бўлади.
5. Ўзи нажосат бўлган нарса бошқа салоҳиятли нарсага айланса ҳам пок бўлади. Масалан сиркага айланган ароқ, мушкка айланган кийикнинг қони.
Нажосатни поклашда ният шарт қилинмайди. Агар нажосат теккан нарсани ювиб сиқишнинг иложи бўлмаса қатрон қилинади. Мисол учун бир пиёла ё косага нажаосат теккан бўлса уч марта ювилиб ҳар гал томчи сув ундан қолмагунича бир жойга қўйилади, лекин ювилиб сувни бирор нарса билан артиб олиш қатрон бўлмайди.
Шу ўринда дарз кетган идишни ишлатиш макруҳлигини ҳам айтиб ўтиш лозимки, агар уларга нажосат тегса қатрон орқали ҳам тозалаб бўлмайди. Пичоқ қилич ё ойна кабиларни нажосатдан артиб тозалаш билан покланади. Чунки бундай силлиқ жисмларнинг ичига нажосат синга олмайди.
Энди манийдан покланиш ҳақида гапирамиз. Маний ҳам нажасдир, унинг суюғи ювилади, агар кийимнинг устида қуриб қолса уқалаб ташлаш билан пок бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в) Оиша (р.а) онамизга айтганлари: "Агар ҳўл бўлса уни ювиб ташлагин қуруқ бўлса уқалаб ташлагин".
"Мен жунублик асарини Пайғамбар (с.а.в) нинг кийимларидан ювиб қўяр эдим. У зот намозига кийимларидаги сувнинг ҳўли билан чиқар эдилар." Бу ҳолдаги маний суюқ эди.
"Мен Расулуллоҳ (с.а.в)нинг кийимларидан манийни яхшилаб уқалаб ташлар эдим. У зот ўша кийимда намоз ўқир эдилар" дедилар. Бу қуриб қолган маний ҳақида эди. Имом Аҳмад ва Шофиий (р.а) лар бунга хилоф қилиб маний нажас эмас дейишди.
Энди Махси ҳақида сўз юритамиз. Агар Махсига нажас ёпишса ва у нажосат гўнг, қон, маний каби қотиб қолувчи бўлса ва қуриса уни ерга ишқалашлик билан покланади. Бу Имом Аъзам (р.а) ва Абу Юсуф (р.а) фикрларидур. Бунга Имом Муҳаммад хилоф қилиб, Махсини манийдан бошқа нарсадан бундай поклаб бўлмайди, деганлар. Имомлар далили:
"Агар махсига нажосат бўлса уни ерга ишқаласин, чунки ер махси учун покловчи нарсадир".
Абу Ҳурайра (р.а) айтадилар: "Расулуллоҳ (с.а.в): "Қачонки бирортангиз ковуши ила нопок нарсани босса, тупроқ унинг покловчисидур" дедилар. Бошқа бир ривоятда:"Қачонки икки махсиси ила нопок нарсани босса, уларнинг покловчиси тупроқдир"дейилган. Бу ҳам қуюқ нажасат ҳақида эди.
Аммо суюқ ҳўл нажас махсига тегса, албатта уни ювиш шарт бўлади. Чунки суюқ нажосатлар махсига шимилиб кетади ва уни уқалаб ташлаш мумкин бўлмайди. Гилам, поласга ўхшаган нарсаларнинг устидан бир кеча кундуз сув оқизиб қўйилса пок бўлади. Ер қуриш билан, устига сув қуйиш билан покланади.
Бир аъробий туриб бориб масжидга сийди. Бас одамлар уни зажр қилдилар. Пайғамбар (с.а.в) уларга “Уни ўз ҳолига қўйинглар ва сийдиги устига бир челак сув қуйинглар. Албатта сиз енгиллаштирувчи этиб юборилгансизлар, қийинлаштирувчи этиб эмас" дедилар.
Энди ернинг қуриши билан пок бўлишига Имом Абу Довуд ривоят қилган ушбу ҳадис далил бўлади:
Итлар масжидга кириб-чиқиб, сийиб юрар эди. Ўшанинг ҳеч бирига сув қуймас эдилар. Яна Расулуллоҳ (с.а.в):“ Ернинг қуриши унинг покланганидир” деган сўзлари ҳам далил бўлади.
Агар ерга нажосат тушса ва қуёшда қуриса-ю изи йўқолса, ўша ерда намоз ўқиш жоиз, лекин бундай жойга таяммум қилиб бўлмайди. Лекин Имом Зуфар (р.а) ва Шофиий(р.а) бундай жойга намоз ҳам ўқиб бўлмайди, дедилар.
Енгил нажосатлар отнинг сийдиги гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг сийдиги ва гўшти ейилмайдиган қушларнинг тезаги кабилардан кийимга тегса унинг тўртдан биригача теккани афв қилинади. Кийимини тўртдан бирини уламоларимиз ҳар хил айтишганлар,баъзилар нажас теккан кийимини тўртдан бири деганлар, баъзилар эса нажас теккан кийимни нажас теккан бўлагининг тўртдан бири, дейишган. Абу Юсуф (р.а) эса буни бир қаричга бир қарич деб белгилаган. Аммо гўшти ейиладиган қушларнинг ахлати тоза бўлади. Магар товуқ ўрдак ва ғозларнинг аҳлати оғир нажасдир. Бу худди бавл, ҳамр, қон каби оғир нажосатдир. Оғир нажосатлардан кийимга тегса агар у қуюқ нажас бўлса бир мисқол миқдори афв қилинади. Оғир нажас суюқ бўлса қўлнинг кафти ичи миқдорича афв қилинади.
Агар кийимга игнанинг учича сийдик сачраса унинг ҳеч зарари йўқдир. Бу тўғрида Ибн Аббос (р.а) дан (с.а.в)ол қилинганида у киши “Умид қиламан Аллоҳнинг афвидан, чунки унинг афви бундан кенгроқдир" деганлар. Иккинчи қиёс далил шулки, пашша нажосатга қўнади ва кейин намозхон ҳожатга кирганида унинг кийимига қўнади. Иложи йўқки унинг оёғида нажас бўлмаса. Лекин бу оз нажас ҳеч нарсани ман қилмайди.
Аммо асари кўринмайдиган нажосатлардан нарса уч марта ювиб сиқиш билан пок бўлади. Бу ерда асари деганидан мақсад ҳиди ва рангидир. Баъзи уломалар кўринмайдиган нажас тегса уни ювувчи кўнгли қарор топгунича ювилади деганлар. Биз юқорида нажосатлар сув ва суюқликлар билан покланади деб айтдик, бу Имом Аъзам (р.а) ва Абу Юсуф (р.а) наздидадир.


7 йил аввал 9763 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
7 йил аввал 13494 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
7 йил аввал 15770 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
7 йил аввал 10993 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
7 йил аввал 9037 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
7 йил аввал 16221 fiqh.uz