Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?
ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун эса жинсий аъзоси қўзғолган ҳолатда аёл кишининг жинсий аъзосига теккан бўлиши керак. Қўзғалмай текса, аёлнинг таҳорати синади, эркакнинг таҳорати синмайди.