Жамоатнинг баёни


Намозни жамоат билан ўқиш суннати муаккада бўлиб, сафар туфайли бу ҳукм соқит бўлмайди. Мусофирлар учун ҳам жамоатни узрсиз тарк қилиш гуноҳ ҳисобланади.

تَجِبُ عَلَى الرِّجَالِ الْعُقَلَاءِ الْبَالِغِينَ الْأَحْرَارِ الْقَادِرِينَ عَلَى الصَّلَاةِ بِالْجَمَاعَةِ مِنْ غَيْرِ حَرَجٍ.

«Оқил, балоғатга етган, ҳур ва бирор бир қийинчиликсиз жамоат билан намоз ўқишга қодир бўлган кишиларга жамоат билан намоз ўқиш вожиб бўлади» (Дуррул мухтор).
Ибни Умар (р.а) дан ривоят қилинишича Расулуллоҳ(с.а.в): “Жамоат намози ёлғиз намоздан яъни ёлғиз ўқувчининг намозидан 27 даража ортиқдир” дедилар.
Намозда имомга қўшилиб камида 1 киши ёки ундан кўп хоҳ эркак хоҳ аёл ва хоҳ оқ-қорани ажрата оладиган бола бўлса, жамоат дейилади. Эркак учун намозни жамоат бўлиб ўқиш таъкидланган суннатлардандир.
Киши жамоатга келса, имом фарз намозини ўқиётган бўлса унга иқтидо қилади, сўнгра фарздан олдинги ўқилмаган суннатни ўқийди. Кейин эса фарздан кейинги намозни адо этади. Аммо бомдод намозида имом фарзни бошлаган бўлса, суннатни ўқимаган киши вақтни чамалаб кўради. Имом фарз намози адо қилмай, суннатни ўқиб имом салом беришидан олдин этиб олишга кўзи этса, жамоатдан узоқроқ жойда суннатни ўқиб олиб, кейин имомга иқтидо қилади.
Бироқ суннатни ўқиса-ю жамоат намозига этиб олишга кўзи етмаса, суннатни тарк қилиб, имомга иқтидо қилади. Чунки жамоат намози афзалроқдир. Агар бомдоднинг суннати ўқилмай қолса, унинг қазоси ўқилмайди.
Киши агар ўзи ёлғиз бомдод каби икки ёки шом каби уч ракаатли намозга киришса-ю жамоат намозига такбир айтилса ва имом намозга киришса, биринчи ракаатни ўқиб, иккинчи ракаатга сажда қилмаган бўлса, намозни бузиб имомга иқтидо қилади. Аммо иккинчи ракаатни ҳам сажда қилиш билан ўқиб қўйган бўлса, энди бу намозни бузмайди, балки ёлғиз ҳолда охирига етказиб қўяди. Агар ёлгиз ўқувчининг намози пешин, аср хуфтон намозларидек, тўрт ракаатли бўлса, биринчи ракаат саждасини қилмаган бўлса, намозини бўзиб имомга иқтидо қилади, аммо биринчи ракаат саждасини қилган бўлса, иккинчи ракаатни ҳам адо қилиб, икки тамонига салом беради ва жамоатга ўтилади.
Агар икки ракаатни ҳам тугатиб учунчи ракаатга кирган бўлса, тик турган ҳолда икки елкага салом бериб, намозини тўхтатади ва жамоатга эргашади. Агар учунчи ракаат саждасини ҳам адо қилган бўлса, энди намозини ўзи ёлғиз ҳолида тугатади, жамоат намозини эса тарк қилади.
Нафл намозларидан бирига киришган киши эса такбир айтилиб, имом фарзни бошлаган бўлса ҳам, икки ракаатни адо этмай туриб намозни бузмайди. Балки қироатни енгилроқ қилиб тугатади. Пешин намозининг суннатини бошлаган киши жамоат намозига этиш учун аввалги икки ракаатни тугатиб салом беради ва имомга иқтидо қилади. Фарзни ўқиб бўлгач аввал 4 ракаатли қазо бўлган суннатни кейин эса 2 ракаатлигини ўқийди.
Масжид одоблари:
Масжидга ўнг оёқ билан кириб чап оёқ билан чиқиш.
Кириш-чиқишда суннатда ворид бўлган махсус дуоларини ўқиш.
Масжидга кирганда намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақт бўлса, икки ракаат таҳий ётул масжид намозини ўтирмасдан олдин ўқиб олиш
Масжидга таҳоратли кириб, ўзини турли нажосатларидан пок тутиш.
Имом одамларга масжидда ваъз иршод қилиб, уларга таълим бераётган бўлса овозни кўтармаслик.
Хутба ўқилаётганда жим туриш. Чунки хутбага қулоқ солиб, диққатини бериб туриш вожибдир.
Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, чунки булар ҳаромга яқин макруҳдир.
Покликка риоя қилиш.
Масжидга бадбўй ҳид билан кирмаслик. Масалан: пиёз саримсоқ, нос, сигарет каби нарсаларни истеъмол қилиб, сўнг масжидга кирса, ўзидан келаётган сассиқ ҳидбилан намозхонларга озор беради. Бу ҳам ҳаромга яқин макруҳлардан ҳисобланади.
Масжидда виқор ва осойишталик билан юрмоқ. Ҳовлиқиш ва шошқалокликдан сақланишлари лозим. Агар жамоатнинг бирор ракаатига кеч келаётган бўлса ҳам шошмаслик керак.
Сафардан қайтган кишининг ҳам дастлаб масжидга тушиши масжид одобларидандир.
Масжидда макруҳ ишлар:
Масжиднинг ичидан узрсиз йўл қилиб олиш макруҳ.
Масжидда ухлаш макруҳ, аммо эътикоф ўтирувчи ё жойи йўк мусофирнинг масжидда ухлаши макруҳ эмас.
Эътикоф ўтирувчи кишилардан бошқалар масжидда овқатланиши макруҳ.
Зикр–тасбеҳларда овозни кўтариб намозхонларга халақит бериш ёки ухлаганларни уйғотиш макруҳ.
Масжидга дунё ишларидан бўладиган гап сўзларни гаплашиш учун кириш макруҳ.
Масжидда олди сотди қилиш макруҳ.
Таҳоратини ушлаб тура олмайдиган, масжидни нажосат қилиб қўйиш эҳтимоли бўлган гўдакларни кириши ҳам макруҳ.
Масжидга тупириш, бурун қоқиш.
Йўқотган нарсасини масжидда эълон қилиш.
Масжидда шеър айтиш ҳам макруҳ.
Масжид ичида тиланчилик қилиш ё унга пул бериш.
Масжидда таҳорат қилиш ҳам макруҳ. Аммо масжид ҳовлисида, махсус жойда таҳорат қилиш макруҳ эмас.


7 йил аввал 6525 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 48328 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10202 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35522 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 7978 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12606 fiqh.uz