Тақсит савдоси


Арабларда бу савдони “Широун биттақсит”, Британияда “Hirepurcshase”, Америкада эса “Instalment Buying” деб номланди. Хозирги кунга келиб бизнинг диёримизда ҳам қўлланила бошлади. Албатта бу савдодан омма ҳалқнинг манфаати кўзланган бўлиб, уни бир неча фойдали тарафлари бордир.
Масалан : Жуда қимматбаҳо нарсаларни нархини узоқ муддатда бўлиб тўлаш имкони, ўзига зарур бўлган нарсалардан ҳамма қатори фойдаланиш ва бошқа имкониятлари ҳам бор.
Бизнинг диёримизда ҳам бу савдо урфга кириб кетди. Улар бу савдони турли номлар билан номлашди ва ўзлари тушунганича қўллай бошлашди. Шунда баъзи бу савдони билувчилар ва билмайдиганлар орасида бахс ва мунозаралар ҳам пайдо бўлди. Баъзилари эса бу савдо тури билан нарса сотиб олишга ўзининг имконияти бўлмаслигини била туриб, амалга оширди. Кейин охирида келишилган муддатда пулни қилиб бера олмай сотувчи билан тортишув ва жанжалларга сабаб бўлди. Ҳаттоки шариъатимизда қораланган судхўрликнинг гуноҳлари ичидаги энг кичиги саналгани “Онаси билан зино қилишлик” даражасидаги ишгача қўл уришди. Шунинг учун, биз бу масалани тўлароқ ёритишга ҳаракат қилдик, Аллоҳнинг Ўзи бизга мададкор бўлсин.
1-Тақсид савдосининг маъноси, сотилган нарсани қийматини бўлиб-бўлиб тўлашга айтилади. Бунда сотувчи қўлидаги молни нақдга шунча, масалан 100.000 насияга эса 200.000 дейди. Агар ўн ойда бўлиб тўлашлик билан насияга олинса 200.000 ҳар ойда 20.000дан бўлади – дейди. Бу савдода харидор икки нархдан бирини танлаб савдони тугатади. Биринчи нархга бўлса нақд савдо ҳисобланади, иккинчи сувратда эса тақсид савдоси бўлади.
1-савол. Шариъат юзасидан тақсид савдоси жоизми ёки жоиз эмасми?
2-савол. Нақдга 100.000 насияга 200.000 дейиш жоизми ёки жоиз эмасми?
1-жавоб.
البيع مع تأجيلالثمن ‘ و تقسيطه صحيح‘ يلزم أن تكون المدّة معلومة فى البيع با لتاجيل و التقسيط(سرح المجلة لسليم رستم باز ص : 125‘ رقم المادّة: 245‘246)
Нархини насия қилиб бўлиб тўлашга келишилинган савдо жоиздир. Бундай насия ва бўлиб тўлашлик ила бўлган савдода келишилган муддат тайин бўлиши шарт.
ولأن للأجل شبها با لمبيع‘ ألاترى أنه يزاد فى الثمن لأجله_(در مختار مع ردّ المجتار ج:5 ص : 162 باب المرابحة و التلوية)
(Шархул мажаллаҳ Салим Рустамбоз 125-с. 245-246-моддалар)
(Дуррул мухтор, Роддул мухтор)5-жилд 142-с
Муддатни молга ўхшашлиги бордир. Муддат туфайли нархни зиёда қилинишига қарамайсизми.
_ أيضا: أما الأئمة الأربعة و جمهور الفقهاء والمحدّثين فقد أجز و البيعالمؤججل بأكثر من سعد النقد بشرط أن يبث العاقدان بأنه بيع  مؤجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد. (بحوث ف قضيا فقهية معاصرة ص : 7، طبع مكتبه دار العلوم كرجى)
Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муъаййан муддатга ва келишув вақтдаги муъаййан нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (Бухусун фи қодоя фиқҳийя муъасиро 7-саҳифа).
Юқоридан кўриниб турибдики,  нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилинган муддат тайин бўлишлиги ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига  эканлиги, келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, байъ фосид бўлади.
Мисол учун : Бир киши ўн милионга машина сотиб олиб, бошқа бир кишига бир йилда бўлиб тўлаш шарти билан ўн беш милионга сотиши жоиз.
وعن أبى هريرة قال : نهى رسل الله صلى الله عليه و سلم عن بيعتين فى بيعة، و قد قصّر أهل العلم قالوا بيعتين فى بيعة أن يقول أبعيكم هاذا الثوب بنقد بعشرة و نسيئة بعشرين،ولا يفارقه على أحد البيعين، فإذا فارقه على أحدهما فلا بأس إذا كانت العقد على واحد منهما_
(Термизий 1-жилд 233-саҳифа).
Абу Ҳурайра(Р.А)дан ривоят қилинади : Росулуллоҳ(С.А.В) бир савдода икки келишувдан қайтарганлар. Илм аҳли бу ҳадисни масалан : Бир кийимни 10 сўмга нақдга, 20 сўмга насияга сотаман – деб, иккисидан бирига келишмасдан ажралишган сувратга шарҳлаганлар. Агар ўша ўринда иккисидан бирига келишсалар, савдо иккисидан бирига бўлиб, ҳеч қандай зарари йўқ.

ТАҚСИЙТ САВДОСИ ҲАҚИДА
МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар бўлсин.

Ҳозирда тақсийт савдоси кенг тус олиб, оммалашмоқда. Чунки, аксарият одамлар авто улов, дастгоҳ каби қиммат нарсаларни сотиб олишда, савдони “байъут тақсийт (тақсит савдоси)” туридан фойдаланмоқдалар. Бундай нарсаларни нақд пулга сотиб олишга барча ҳам бирдек қодир бўлавермайди. Шу боис тақсийт савдосини шаръий ҳукми ва ундан келиб чиқадиган турлий фаръий масалаларни батафсил тарзда ёритиш зарур бўлади. Ушбу мақола орқали тақсийт савдосига тегишли турли зарурий масалалар баён қилинади. Аллоҳ таоло тўғри сўзларни ёзиш тавфиқини ва мақолани Ўзини розилигига мувофиқ тугатишни насиб қилсин. Амийн!
ТАҚСИЙТ САВДОСИНИНГ ҲАҚИҚАТИ
Тақсийт савдосида сотувчи таварни харидорга савдо вақтида беради. Лекин, харидор унинг қийматини ўша заҳоти бермай, келишилган бўлакларга мувофиқ вақти-вақти билан қийматини адо қилиб боради. Мазкур суратдаги савдога араб тилида “байъун бит тақсийт” дейилади. Тақсийт савдосида таварнинг нархи бозордаги қийматига нисбатан одатда қимматроқ бўлади. У товарни харидор бозордан нақд пулга сотиб олса, байъи тақситга нисбатан арзонроққа олиши мумкин. Агар харидор уларни насияга сотиб олишни хоҳласа, сотувчи пули насия бўлганлиги учун нақд савдога нисбатан қимматроқ қилиб бериши мумкин. Шунинг учун тақсийт савдосида умумий ҳолатда нақд савдога нисбатан товарнинг нархи қимматроқ бўлади.
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ خَاتَمِ النَّبِيِّينَ وَإِمَامِ الْمُرْسَلِينَ ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَالتَّابِعِينَ لَهُمْ بِإِحْسَانٍ إلَى يَوْمِ الدِّينِ

أَمَّا بَعْدُ :

Савдони ҳалол қилган рибони ҳаром қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин. Ростгўй, ҳалол савдогар қиёмат куни набийлар, шаҳидлар ва сиддиқлар билан бирга бўлади, деган Пайғамбаримизга битмас туганмас салоту саломлар бўлсин.
Бугунлик кунда бизнинг диёрларда жорий бўлиб турган савдо турларидан бири Тошкентда “аренда”, Андижонда “учирма”, Қўқонда “еталатма”, Наманганда “викупка”, деб номланмоқда. (Бошқа вилоятларда бу савдо тури ҳали ривожланмади). Замонавий истелоҳда бу “Эгалик билан якунланувчи ижара” деб номланади. “Эгалик билан якунланувчи ижара”нинг жоиз ва ножоиз суратлари бўлиб, бу хусусда алоҳида баҳс юритиш лозим.Лекин биздаги бўлаётган битимларнинг кўпчилиги “Эгалик билан якунланувчи ижара”нинг ножоиз сурати асосида бўлиб қолаётгани кўринади. Хусусан мулкнинг зоминлиги, савдонинг охирига етмасдан бузилгандаги келишмовчиликлар ушбу шартноманинг ножоиз суратда тузилганлигини кўрсатиб қўймоқда. Шунинг учун ушбу савдо билан шуғулланаётган савдогарларга жоиз суратдаги шартномани таклиф қиламиз.Бу шартнома тақсит шартномаси бўлиб, у билан қуйида танишимиз мумкин.

Тақсит луғатда бўлиб-бўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истелоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси нақд тўлашга нисбатан қимматроқ ёки баробар ёҳуд пастроқ бўлишининг эътибори йўқ.

Ислом фиқҳи академиясининг еттинчи мажлисида ушбу савдо тўғрисидаги уламолар муноқашаларини тинглангач унинг жоизлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.
Албатта ушбу савдо турининг ҳам тўғри бўлишлиги учун маълум шартлар амалга оширилиши керак.
Тақсит савдосининг шартлари.
1. Сотилаётган савдо моли мубоҳ нарса бўлиши;
2. Савдо моли сотувчи ёки вакилининг мулкида бўлиши;
3. Бўлиб бериладиган маблағ бўлаклари маълум бўлиши;
4. Вақтнинг аниқ таъйинланган бўлиши;
5. Икки тараф насия ва вақт орасида иттифоққа келишмай ажралиб кетмаслиги.

Тақсит савдосининг низоми

1-модда. Тақсит савдоси, насия савдо турларидан бўлиб, унинг мажбуриятида сотувчи ва олувчи келишилган пулни таъйинланган вақтларда бўлиб-бўлиб тўлашга келишишади.
2-модда. Тақсит савдосининг битимида қуйидаги шартлар тўлиқ баён қилиниб, икки нусхада сотувчи ва олувчининг қўлида бўлмоғи лозим:
1. Савдо молининг тўлиқ сифати;
2. Баҳонинг миқдори ва (агар берилса) олдиндан бериладиган маблағнинг миқдори;
3. Бўлиб тўлашга қўйилган муддатнинг аниқлиги;
4. Бўлиб тўланадиган маблағларнинг аниқлиги;
5. Бўлиб тўланадиган бўлакларнинг адади;
6. Бўлиб тўланадиган бўлакларнинг вақти;
7. Баҳонинг тўлиқ тўлаш шартлари;
8. Шу билан бирга сотувчи ва олувчининг ўзидан содир бўлиши мумкин бўлган баёнотлар, ўзаро келишув асосида қандай баёнот ёки шартлар бўлса уни келтириш...

3-модда. Савдо моли битим тузилган вақтда харидорга тўла-тўкис берилмоғи лозим;
Бермоқлик – савдо молига боғлиқ бўлган нарсаларни ва ундан фойдаланишликда доимий сифат бўлиб эътибор қилинадиган ҳар бир нарсани ўз ичига олади. Бу эса нарсанинг табиати, урф ва икки томоннинг мақсад тақозосига мувофиқ бўлади. Шу билан бирга савдо молини олувчи ундан ҳар қандай тўсиқсиз, тўлиқ тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлиши шарт ҳисобланади. Шаръий истелоҳда буни таслим дейилади.

4-модда. Тақсит савдосида сотувчи харидордан баҳони ҳамма қисмини тўлиқ адо этгунча гаров ёки зарарни ва тўлиқ тўлаш кафолатини сўрашлиги жоиздир;

5- модда.
А. Сотувчида тақситга сотиладиган товарнинг 20%дан кам бўлмаган маблағини олдиндан олиш ҳуқуқи бор;
Б. Харидор гаровни ёки зарар ҳамда тўлиқ тўлаш кафолатини келтирса, келишувга қараб, юқоридаги нисбат озайиши мумкин;
6-модда. Харидор бўлиб-бўлиб бериладиган пулни қайси манзилда адо қилишини ҳам аниқ белгилаб олишлари лозим.

7-модда. Битимда харидор зиммасидаги келишилган баҳонинг кўп қисми берилган бўлса ва харидор зиммасидаги бўлаклардан бир қисмини беролмай қолса, икки тараф учун ҳам ушбу савдо шартномасини бузиш талаби жоиз бўлмайди;

8-модда. Харидор зиммасидаги бериши керак бўлган бўлакни камида икки маротаба ўз вақтидан кечиктирсагина, қолган пулни нақд қилиб беришга тузилган келишув амалга ошади.

Тақсит савдосининг баъзи келишувларида, агар харидор келишилган маблағнинг бир бўлагини ваъдалашган вақтда адо қилмаса, қолган бўлаклари нақдга айланиб қолади ва сотувчи учун шу ҳолда қолган бўлакларнинг ҳаммасини нақд тўлашни талаб килмоғи жоиз бўлади, дейдиганлар ҳам бордир. Ушбу шарт жоизми? Бу масала айрим ҳанафий китобларида зикр қилинган.

“Хулосатул фатавода” шундай дейилади:

“Агар (сотувчи олувчига): “Қачон бўлакнинг тўлаш вақти кирса-ю, тўламасанг, қолган (насия) бўлаклар нақдга айланади”, деса дуруст бўлади ва мол нақдга айланади”.

Бу масала “Фатвои баззозияда” ўзгартирилган, маъно у билан тўғри бўлмайдиган ҳолда зикр қилинган. Рамлий “Жомиуъл фусулайн”га ёзган ҳошиясида ана ўшандан огоҳлантириб, қуйидагиларни айтади: “Баззозияда: “Қачон бўлакнинг тўлаш вақти кирса-ю, тўламасанг, қолган (насия) бўлаклар нақдга айланади, деса дуруст бўлади ва мол нақдга айланади”, демоқлик билан муддатни йўққа чиқариш, шартни бузганлиги сабабли ҳосил бўлади”, дейилади. “Хулосанинг” иборасида ҳам: “Қачон бўлакнинг тўлаш вақти кирса-ю, тўламасанг, қолган (насия) бўлаклар нақдга айланади, деса дуруст бўлади ва мол нақдга айланади”, демоқлик билан муддатни йўққа чиқариш шартни бузганлиги сабабли ҳосил бўлади”, дейилади[3].

Демак ушбу фиқҳий матнлар шу каби шартни қўйишнинг жоизлигини кўрсатади. Харидор тақсит савдосидаги шартлардан айримларини бузганда, сотувчида ҳам насия муддатини нақдга айлантириш ҳуқуқи ҳосил бўлади. Лекин шундай ҳолатда сотувчи нақдга айланган муддатдаги фойдаларни олмаслиги шартдир. Яъни сотувчи муддатни кутаман деса, фойда олишга ҳақли бўлади, лекин харидорнинг айрим шартларни бузиши сабабли насия муддатини нақдга айлантирса, ўша муддатдаги фойдаларни чиқариб ташлашлиги лозимдир...

Товарни гаров қилиш.

Бу ўринда товарни гаров қилишнинг қуйидаги кўринишига аксар фуқаҳолар ижозат беришган. Харидор дастлаб товарни сотиб олади. Ўз мулкиятини собит қилгач сўнгра сотувчининг ўзига гаров сифатида қайтаради. Лекин бунда гаров қилинган товар харидорнинг ўзида қолади. У ўша товарни ўз фойдасига ишлатади.

Ҳаскафий ушбу масалани “Дуррул мухтор”да зикр қилган: “Агар харидор сотувчидан сотиб олган нарсасини қабз қилгандан сўнг, ушлаб тур, деса шу пайтда товарни ўз пулининг баробарида гаровга қўйган бўлади. (Яъни товарнинг мулкияти харидорда собит бўлади. Гарчи товар ҳалокатга учраса у харидорнинг ҳисобидан бўлади. Шунда шартнома бузилмайди. Ушбу шарҳни Ибн Обидин шу матннинг остида келтирган). Агар харидор товарни қабз қилмасдан олдин шу гапни айтса, у гаров бўлолмайди. Бундай пайтда бу баҳоси келгунча ушлаб турилган товар бўлади. (Яъни товарнинг зоминлиги гаровнинг зоминлигидан ўзгачадир. Бир хил нарса икки турли кафолат билан кафолатланмайди. Бир-бирига зид икки нарсанинг бир жойда жамланиши тўғри эмас. Агар харидор мулкни ўзида собит қилишдан олдин сотувчига, товарни ушлаб тур, баҳосини олиб келаман, деса ва шу пайтда товар ҳалокатга учраса савдо шартномаси бузилади[4])”.Бундай гаров турида товар мулкиятини учинчи шахсга ўтказиб юбориш жоиз бўлмайди. Сотувчида агар харидор баҳони тўлай олмаса товарни сотиб ўз ҳаққини олиш имконияти бўлади.

Товарнинг ҳужжатини гаров сифатида ушлаб туриш.

Ушбу гаров турида сотувчи товарнинг ўзини бўлмаса-да, унинг эгадорлик ҳужжатларини гаровда ушлаб турса бўлади. Бу ҳолда ҳужжатларни гаровда ушлаш билан гаров комил бўлади. Сўнгра гаров қилинадиган товар харидорнинг ўзида орият бўлиб қолади...

Тақсит савдоси учун қуйидаги шаклда битим тузиш мумкин. Ушбу битим томонлар келишувига кўра, албатта тақсит савдосига мувофиқ тарзда ўзгартирилиши ҳам жоиздир.

Ушбу битим ___ йил ___ ой ____ кунда(жой номи)да (Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи (паспортга мувофиқ)(бундан кейин сотувчи деб юритилади) ва(Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи (паспортга мувофиқ)(бундан кейин харидор деб юритилади) томонларидан тузилди.

БИТИМ АСОСИ:

Сотувчи ва харидор ушбу битимни ўз розиликлари билан имзоласалар, қуйидаги келишув амалга ошади:

- Сотувчи (маркаси, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи) машинани харидорга (15000 (ўн беш минг) АҚШ доллари)га сотиб, (3000 (уч минг) АҚШ доллари)ни биринчи бўлак сифатида олди. Қолган (12000 (ўн икки минг) АҚШ доллари) ни (2012 йил 15-январдан 2012 йил 15-декабргача,яъни 12 (ўн икки) бўлакда, ҳар ойнинг 15-куни 1000 (бир минг) АҚШ доллар)дан харидор сотувчига адо қилиши учун сотди.

- Харидор ушбу (маркаси, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи) машинани айтиб ўтилган қайдлар асосида сотиб олишни қабул қилди.

КЕЛИШУВ ШАРТЛАРИ:

Сотувчи ва харидор ушбу битимнинг қуйидаги шартларига келишиб олишди.

1. Сотувчи сотилаётган (маркаси, ишлаб чиқарилган жойи ва йили, от кучи) машинани ўз мулки эканлигига иқрор бўлди.

2. Харидор ушбу машинани ўз кўзи билан кўрганига, унинг савдони бузиб, сотувчига машинани қайтариб бериши учун ҳеч қандай сабаб йўқлигига иқрор бўлди.

3. Савдода қайд қилинган маблағ бўлаклари милодий(2012 йил 15-январдан 2012 йил 15-декабргача, яъни 12 (ўн икки) бўлакда,ҳар ойнинг 15-куни 1000 (бир минг) АҚШ доллар)харидор томонидан сотувчига кўрсатилган манзилда бериб борилиши ёзиб қўйилди.

4. Сотувчи харидордан тўлов бўлакларини адо қилгунга қадар гаров ёки кафолат талаб қилиши мумкин.

5. Харидор тўртинчи бандга рози бўлса, келишилган тўлов бўлакларини тўлай олишини исботи учун молиявий кафолат, ишонч қоғозлари ёки кўчмас мулк ҳужжатлари кабиларни тақдим қилади.(Бизда сотувчи ушбу машинанинг фақат ҳужжатларини гаров сифатида ушлаб туришини йўлга қўйиш мумкин. Лекин бу харидорга машинани мулк сифатида тасарруф қилиш ҳуқуқига тўсқинлик қилмаслиги лозим ва шу кўринишдаги гаров натижасида харидор савдо молини учинчи шахсга сотиб юбориши тўғри бўлмайди).

6. Қачон харидор келишилган бўлаклардан бирини (ёки бу ҳолатни харидор ва сотувчи келишиши мумкин) сабабсиз бера олмаса, сотувчи қолган бўлакларни нақд беришни талаб қилиш ҳаққига эга бўлади.

7. Олтинчи банддаги ҳолат юзага келганда сотувчи харидордан қолган бўлакларни нақд олар экан, ўша бўлаклардаги фойдаларни олмайди. (Шунинг учун ҳисоб-китоб жараёнида икки тараф ҳам ҳар бир бўлакнинг фойдасини белгилаб қўйишлари фойдадан ҳоли бўлмайди).

8. Харидор агар бошқа ўринда тўлашга келишилмаган бўлса, тўлов бўлакларини сотувчи яшайдиган манзилда беради.

9. Харидор келишилган маблағларни тўла адо қилиб бўлгач, сотувчи гаров ёки кафолатларни эгасига қайтариб беради. Сотувчи харидорга машинани таслим қилгач, ушбу машинага етадиган ҳар қандай зарарга масъул бўлмайди.

10. Келишилган маблағ тўла ёки аксар қисми адо қилингач, сотувчи машинани қайтариб олиши ёки унинг нархига устама қўйиши мутлақо жоиз эмас.

11. Расмий шартнома давомидаги сарф-харажатлар, мулкни кўчириш каби тўловлар харидор зиммасига юкланади.

12. Ушбу битим икки нусхада бўлиб, ҳар икки тарафнинг қўлига алоҳида берилади. Ундаги жадвални икки тараф юзма-юз тўлдириб боришади.

Сотувчи:________________________________имзо /_____________/

Харидор:________________________________ имзо /_____________/

Гувоҳлар:

1. ________________________________ имзо /_____________/

2. ________________________________ имзо /_____________/


МУДДАТНИНГ МУҚОБИЛИДА ҚИЙМАТНИ ОШИРИШ
Нақд савдога нисбатан насия савдода товар нархини ошириш мумкинми? Бу масала борасида қадимги ва ҳозирги фақиҳлар баҳс юритиб, улардан баъзилари нақд савдода нархни тушириб, насия савдода нархни кўтариб қўйишни жоиз санамаганлар. Бунга сабаб қилиб, муддат эвазига нарх кўтарилишини кўрсатадилар. Муддат эвазига нархни ошириш эса, судхўрлик ёки энг камида судхўрликка ўхшаш, дейдилар. Бу Зайнул Обидийн Али ибн Ҳусайн, Ҳовияларнинг тутган йўли бўлиб, Шавконий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Найлул автор китоб”ларида нақл қилиб келтирганлар.
Лекин, тўрт мазҳаб имомлари, жумҳур фақиҳ ва муҳаддислар товарнинг нархини нақдга арзон, насияга қимматроқ қилиб сотишни жоиз санаганлар. Бунга шарт қилиб эса, томонлар савдо вақтида нақд ва насиядан бирини ҳамда пулни тайин қилиб олишга келишиб олишлари шарт, деганлар. Агар сотувчи товарнинг нархини нақдга шунча, насияга шунчага, деб иккисидан бирини тайин қилмай, ажрашишса, савдо жоиз бўлмайди. Агар савдо мажлисида томонлар нақд ёки насия савдодан бирини тайин қилишса, қилинган савдо жоиз бўлади.
Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир байъда икки байъни қилишдан қайтарганлар”, деган ҳадис остида қуйидагиларни ёзганлар:
وَقَدْ فَسَّرَ بَعْضُ أَهْلِ الْعِلْمِ قَالُوا بَيْعَتَيْنِ فِي بَيْعَةٍ أَنْ يَقُولَ أَبِيعُكَ هَذَا الثَّوْبَ بِنَقْدٍ بِعَشَرَةٍ وَبِنَسِيئَةٍ بِعِشْرِينَ وَلَا يُفَارِقُهُ عَلَى أَحَدِ الْبَيْعَيْنِ فَإِذَا فَارَقَهُ عَلَى أَحَدِهِمَا فَلَا بَأْسَ إِذَا كَانَتْ الْعُقْدَةُ عَلَى أَحَدٍ مِنْهُمَا.
“Баъзи аҳли илмлар бир байъда икки байъ қилишни тафсир қилишиб шундай деганлар: “Бу кийимни нақдга ўн, насияга эса, йигирмага сотаман деб, савдони икки байъдан бирига тайин қилмай ажрашишдир. Агар иккисидан бирини тайин қилишгандан кейин ажрашса ва ақд иккисидан бирига бўлса, зарари йўқ” (Термизий, савдо китоби).
Баъзи аҳли илмлар “бир байъда икки байъ” ҳадисини қуйидагича изоҳлаганлар: “Сотувчи харидорга: “Ушбу кийимни сизга нақдга ўн сўмга, насияга йигирма сўмга сотдим” деб, икки нархдан бирига келишилмай томонлар ажрашишларига “бир байъда икки байъ” қилиш дейилади. Агар томонлар бир-бирларидан ажрашишларидан олдин иккисидан бирига келишиб олишса, қилинган байъ дуруст бўлади. Чунки, муомалада бир нарсага қарор қилинди”.
Имоми Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг хулосалари шуки, “бир байъда икки байъ” қилинганда бахо тайин топмай қолади. Шунинг учун бундай байъ дуруст бўлмайди. Лекин, муддат муқобилида нархни кўтаришни ҳеч қандай зарари йўқ. Шунинг учун томонлар нақд ёки насиядан бирини савдо вақтида тайин қилишиб олишса, қилинган байъ дуруст бўлади. Тўрт мазҳаб имомлари ва жумҳур фақиҳлар Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ баён қилган йўлни тутганлар. Бу ҳақда Ибн Қудома ўзининг “ал-Муғний (Ж.4, Б. 177)”, Сарахсий “Мабсут (Ж. 13, Б. 8)”, Дасуқий “Ъала шарҳил кабийр (Ж. 3. Б. 58)”, Ширбийний “Муғнийл муҳтож (Ж. 2. Б. 31)” китобларида баён қилганлар, мавжуд далиллар ҳам шуни қўллаб-қувватлайди. Қуръони карим ва ҳадиси шарифда тақсийт савдосини дуруст эмаслигига бирор далил мавжуд эмас. Шунингдек, тақсийт савдосидаги нархни зиёдалашишига рибонинг таърифи ҳам мос келмайди. Чунки, бу қарз ёки рибавий савдо муомалааси эмас, балки оддий савдо ҳисобланади.
Умумий савдоларда сотувчи товарни хоҳлаган нарихида сотуши мумкин. Сотувчи доимо товарни бозордаги қийматга кўра сотиши шаръан шарт эмас. Чунки, қийматни тайин қилиш борасида ҳар бир савдогарнинг ўзининг алоҳида усули бўлади. Баъзи вақтда бир нарсанинг қиймати турли сабабларга кўра турлича бўлиб туриши мумкин. Агар савдогар ҳолатга қараб товар нархини бир кун ундай бир кун бундай нархда сотса, ҳеч қандай зарари йўқ.
Бир киши бир нарсани нақдга саккиз, насияга ўн сўмга сотаётган бўлса, у киши ёлғон ишлатмай сотаётган нарсасини нақдга ўн сўмга ҳам сотиши мумкин. Чунки товар сотувчиники, у хоҳлаган нархига уни сотиши мумкин. Шунингдек, нақдга ўн сўмга сотаётган нарсасини насияга ўн сўмга ҳам сотиши мумкин.
Бу масала тўрт мазҳаб имомлари иттифоқ қилган масала бўлиб, аксарият фақиҳ ва муҳаддислар уни ўзларини китобларида баён қилганлар. Шунинг учун тақсийт савдосини жоизлигига Қуръон ва суннатдан далил келтиришга ҳожат йўқ. Тақсийт савдоси дуруст эканлиги ўз исботини топгач, қуйида унга тегишли фаръий масалалар борасида баҳс юритамиз.
ИККИ ҚИЙМАТДАН БИРИНИ ТАЙИН ҚИЛИШ
Сотувчи товар нархини айтаётганда турли қийматда айтиши мумкин. Масалан, сотувчи нақдга саккиз сўмга, насияга ўн сўмга сотаман, дейиши каби. Шу ўринда бир савол пайдо бўлади, харидор товар пулини турли муддатда беришига қараб, сотувчи бир вақтни ўзида турли баҳони айтиши мумкинми? Масалан, сотувчи бир ойга ўн сўмга, икки ойга йигирма сўмга, уч ойга қириқ сўмга сотаман, дейиши каби. Бу масала борасида фақиҳлардан бирор қавл нақл қилинмаган, лекин, улардан нақл қилинган баъзи қавлларга қиёсан савдода бу тарзда нарх айтиш ҳам жоиздир. Чунки, нақд ва насия эътиборидан қийматни турли бўлиши жоиз бўлгани каби, муддатни турли бўлишига қараб нархларни кам ва кўп бўлиши ҳам дурустдир. Чунки, икки сурат орасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Товар нархини айтаётганда товар қийматини турлича айтиш, дурустдир. Лекин, охир-оқибат савдо тугаши вақтида томонлар аниқ бири қиймат ва муддатни тайин қилиб олишлари шартдир. Акс ҳолда савдо дуруст бўлмайди.
Агар нарх айтаётган пайтда сотувчи харидорга пулини бир ойдан кейин берсанг ўн сўм, икки ойдан кейин берсанг ўн беш сўм, уч ойдан кейин берсанг йигирма сўм, тўрт ойдан кейин берсанг йигирма беш сўм деса-ю, лекин, савдо вақтида томонлар улардан бирини тайин қилиб олмай савдо қилишса ва харидор ўзидан келиб чиқиб, бир ойни тайин қилиб олса, бундай савдо бил иттифоқ ҳаром ҳисобланади ва томонлар ақдни бузиб, иккинчи марта янгидан савдо қилишлари вожиб бўлади.
Савол. Сотиб олинган машинани харидорни нархини неча йилда тўлашига қараб нархини ошириб бориш мумкинми? Масалан “Машинанинг нархи 10.000. унга 35% фойда қўйиб бир йилга сенга бўлиб тўлаш шарти ила сотдим” деди. Шунда олаётган одам “Агар бир йилда улгурмасам нима бўлади?” деб сўради. Шунда сотувчи “Бир йилда тўлай олмасанг ҳар йилига 35%дан қўшилиб яъни икки йилда 70%, уч йилда 95% бўлади” деди. Бу жоизми?
Жавоб. Бу сувратдаги савдо жоиз эмас. Чунки бу ерда аввало бир нархга келишилмади.


أيضا: أما الأئمة الأربعة و جمهور الفقهاء والمحدّثين فقد أجز و البيعالمؤججل بأكثر من سعد النقد بشرط أن يبث العاقدان بأنه بيع  مؤجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد. (بحوث ف قضيا فقهية معاصرة ص : 7، طبع مكتبه دار العلوم كرجى)

Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин олувчи ва сотувчи муъаййан муддатга ва келишув вақтдаги муъаййан нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (Бухусун фи қодоя фиқҳийя муъасиро 7-саҳифа).
Юқоридан кўриниб турибдики  нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилинган муддат тайин бўлишлиги ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига  эканлиги келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, байъ фосид бўлади.
Шунингдек юқоридаги саволда ҳам ёки бир йилга, ёки икки йилга деб келишиб олишлари керак.

Савол. Машинани харидорга олиб бераётганда бозорга сотувчи билан тушиб, машинани харидорнинг ўзи танласа ва сотувчи уни олиб, унга сотиши мумкинми?
Жавоб. Аввал машинани тўлиқ ўзига сотиб олиб, кейин “Бўлиб тўлашга машина олиб беринг” деб турган кишига сотиши керак.
Савол. Бир неча йилга бўлиб тўлаш шарти ила олинган машинани вақтидан олдин нархини тўлаб юборса, машинани нархидан кечиш мумкинми?
Жавоб. Бир муддатга берилган қарзда, ундан бир ҳиссасини кечиш эвазига нақдни шарт қилиш “Мусовама савдоси”да жоиз эмас. Мусовама савдоси – сотувчи қанча фойда қўяётганини айтмай харидор билан савдолашиб молни сотишига айтилади.
Муробаҳа савдосида сотувчи муддат эвазига зиёда қилаётган нархини харидорга очиқ-ойдин айтади. Мутааххир ҳанафий мазҳаби олимлари муробаҳа асосида муддат эвазига баҳосини зиёда қилиб қилинган савдода харидор белгиланган муддат келишидан олдин қарзини ёпса ёки вафот этиб қолса, бундай ҳолатда сотувчи сотилган молнинг тан нархини олиб, қолган муддат эвазидаги фойдани олмайди. Бу ҳақда Ҳаскафий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган:

قَضَى الْمَدْيُونُ الدِّينَ الْمُؤَجَّلَ قَبْلَ الْحُلُولِ أَوْ مَاتَ فَحَلَّ بِمَوْتِهِ فَأَخَذَ مِنْ تَرِكَتِهِ لَا يَأْخُذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ الَّتِي جَرَتْ بَيْنَهُمَا إلَّا بِقَدْرِ مَا مَضَى مِنْ الْأَيَّامِ وَهُوَ جَوَابُ الْمُتَأَخِّرِينَ قُنْيَةٌ وَبِهِ أَفْتَى الْمَرْحُومُ أَبُو السُّعُودِ أَفَنْدِي مُفْتِي الرُّومِ وَعَلَّلَهُ بِالرِّفْقِ لِلْجَانِبَيْنِ
“Қарздор вақти келишидан олдин қарзини тўласа ёки вафот этиб қолса, ўлиши билан насия нақд тўлашга айланади. Вафот этганнинг меросидан оладиган бўлса, молни устига қўйган фойдасидан ўтган кунларнинг миқдоричасинигина олади. Бу мутааххир уламоларнинг жавобидир. “Қуния”да шундай дейилган. Рум муфтийсий Абу Саъуд шунга фатво берган. Фатвони томонларга фойдали экани билан иллатлаган” (Раддул мухтор).
Бунинг сувратини Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ баён қилиб, шундай деган:

اشْتَرَى شَيْئًا بِعَشَرَةٍ نَقْدًا وَبَاعَهُ لِآخَرَ بِعِشْرِينَ إلَى أَجَلٍ هُوَ عَشَرَةُ أَشْهُرٍ ، فَإِذَا قَضَاهُ بَعْدَ تَمَامِ خَمْسَةٍ أَوْ مَاتَ بَعْدَهَا يَأْخُذُ خَمْسَةً ، وَيَتْرُكُ خَمْسَةً.
“Муробаҳадан ўтган кунларнинг миқдоричасини олади деган масаланинг суврати шуки, бир киши нақдга ўн сўмга бир нарса сотиб олса ва бошқасига маълум муддатга, яъни ўн ойга насияга йигирмага сотса, харидор беш ой ўтгандан кейин унинг нархини тўласа ёки беш ой ўтгандан кейин вафот топса, сотувчи сотилган мол устига қўйган фойдадан бешини олиб, бешидан воз кечади” (Раддул мухтор).
Шу масаланинг айни ўзини “Танқиҳул фатаво ал-Ҳомидия”да қуйдагича зикр қилинган:

سُئِلَ فِيمَا إذَا كَانَ لِزَيْدٍ بِذِمَّةِ عَمْرٍو مَبْلَغٌ دَيْنٌ مَعْلُومٌ فَرَابَحَهُ عَلَيْهِ إلَى سَنَةٍ ، ثُمَّ بَعْدَ ذَلِكَ بِعِشْرِينَ يَوْمًا مَاتَ عَمْرٌو الْمَدْيُونُ ، فَحَلَّ الدَّيْنُ وَدَفَعَهُ الْوَارِثُ لِزَيْدٍ ، فَهَلْ يُؤْخَذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ شَيْءٌ أَوْ لَا؟ الْجَوَابُ جَوَابُ الْمُتَأَخِّرِينَ : أَنَّهُ لَا يُؤْخَذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ الَّتِي جَرَتْ الْمُبَايَعَةُ عَلَيْهَا بَيْنَهُمَا إلَّا بِقَدْرِ مَا مَضَى مِنْ الْأَيَّامِ قِيلَ لِلْعَلَّامَةِ نَجْمِ الدِّينِ : أَتُفْتِي بِهِ ؟ قَالَ : نَعَمْ كَذَا فِي الْأَنْقِرْوِيِّ وَالتَّنْوِيرِ ، وَأَفْتَى بِهِ عَلَّامَةُ الرُّومِ مَوْلَانَا أَبُو السُّعُودِ.
“Зайднинг Амрни зиммасида маълум бир ҳаққи бор эди. Амр билан бир йилга муробаҳа савдосини қилишди ва йигирма кундан кейин қарздор Амр вафот топди. Қарздор вафот топиши билан насия савдо нақдга айланади. Шунга биноан Амрнинг меросхўрлари Зайдга қарзни тўлашади. Бундан шундай савол келиб чиқадики, Зайд бир йилда оладиган ҳақини ҳаммасини Амр вафот топганлиги учун йигирма кунда олиши жоизми?
Жавоб: Мутааххир уламолар Зайд билан Амр ўртасидаги муробаҳа савдосидан ўтган кунларни миқдорича, яъни йигирма кунни фойдасини олишлари жоиз бўлади, деганлар. Аллома Нажмиддин раҳматуллоҳи алайҳга "Сиз шунга фатво берасизми?" деб айтилганда, у киши "Ҳа" деб жавоб берганлар. “Анқаравий” ва “Танвийр”да ҳам шундай дейилган. Рум олими Мавлоно Абу Саъуд ҳам шунга фатво берганлар” (Раддул мухтор).
Ҳанафий уламоларнинг мутааххирлари томонидан бундай фатво берилишига сабаб нақд билан насияда, насия мустақил қийматга эга бўлмасада, зимдан ва тобелик жиҳатидан муддат муқобилига нарх белгиланишлиги жоиздир. Бу ҳудди ҳайвонларнинг ҳомиласи мустақил сотилмагани билан ҳомиладор ҳайвонни ҳомиладор бўлмаган ҳайвонга нисбатан нархи қимматроқ бўлишига ўхшайди. Чунончи, бир неча нарсаларнинг ўзини савдоси жоиз эмас. Лекин, бошқа нарсаларга қўшиб сотилганда жоиз бўлиб кетаверади. Муробаҳа савдосида ҳам маълум муддат эвазига фойда қўйиш жоиздир. Бу гўёки сотиладиган молни сифати даражасида бўлади. Шунинг учун харидор тўлов муддатидан илгари молни нархини тўласа ёки харидор вафот топса, молнинг сифати нуқсонлик бўлиб қолади. Шунинг учун тўланаётган нархнинг миқдори муддат эвазига камайтирилади.
Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ушбу масалани иллатини баён қилиб шундай деганлар:

وَوُجِّهَ أَنَّ الرِّبْحَ فِي مُقَابَلَةِ الْأَجَلِ ، لِأَنَّ الْأَجَلَ وَإِنْ لَمْ يَكُنْ مَالًا ، وَلَا يُقَابِلُهُ شَيْءٌ مِنْ الثَّمَنِ لَكِنْ اعْتَبَرُوهُ مَالًا فِي الْمُرَابَحَةِ إذَا ذُكِرَ الْأَجَلُ بِمُقَابَلَةِ زِيَادَةِ الثَّمَنِ ، فَلَوْ أَخَذَ كُلَّ الثَّمَنِ قَبْلَ الْحُلُولِ كَانَ أَخْذُهُ بِلَا عِوَضٍ وَاَللَّهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى أَعْلَمُ.
“Муробаҳа савдосида фойда муддатнинг эвазида бўлади. Чунки, муддат ўзи мустақил мол дейилмаса ва унинг эвазига молдан бирор нарса эваз бўлмасада, лекин уламолар муробаҳада муддатни мол деб эътибор қилганлар. Қачон, муддатни эвазида нархни зиёда қилиш зикр қилинса, агар қарздор тўлов муддати етиб келишидан аввал молни нархини ҳаммасини тўлалигича тўласа, тўлаш муддати етиб келмаган миқдорини бирор бир эвазсиз олган бўлади” (Раддул муҳтор).
Шунинг учун муробаҳа ҳамда тақсийт савдосида бир киши ўн сўмлик нарсани бир йил муддатга йигирма сўмга сотса, харидор муддатидан илгари, яъни олти ойда нархни ҳаммасини тўласа, сотувчи уни олишга ҳаққи бор. Лекин, мутааххир уламоларнинг фатвосига кўра олмагани афзалдир.

Савол: Бир киши пули бор кишининг олдига келиб, “Беш минг пулим бор ўзингизни пулингиздан беш минг қўшиб, битта машина олиб берсангиз, бир йилда ўша қўшган беш мингизни ўн минг қилиб бераман” дейиши жоизми?
Жавоб: Айнан шу тарзда битм қилиш судхўрлик бўлади. Лекин, пули бор киши ўз ёнидан
ўн мингга машина сотиб олиб, беш минг пули билан келган одамга бир йилга ўн беш минга сотиб, беш мингини нақд олиб шу ишни қилиши мумкин. Қолган ўн минги эса, бир йилга насия бўлади. Бу ерда икки иш бажарилади. Жоиз бўлмаган сувратида эса, бир иш бажарилади, яъни пули бор киши ёнидан пул қўшиб, беш минг билан келган кишига машина олиб бериш ва қўшган пули эвазига фойда олишлик. Бу жоиз эмас. Иккинчи сувратда эса, биринчиси, пули бор киши ҳужжатларини расмийлаштирмасада ўзининг пулига машина сотиб олиши; иккинчиси, беш мингги нақд, қолган ўн мингини бир йилда тўлаш эвазига сотиши. Баъзилар бу ишни "али-хўжа, хўжа-али бўлишидан бошқа нима фарқи бор", дейишлари мумкин. Бу ерда судхўрликдан қочишлик бор.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ فَجَاءَهُ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا قَالَ لَا وَاللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا تَفْعَلْ بِعْ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ(صلٌى الله عليه و سلٌم) бир кишини Хайбар закотларини йиғиб келишга юбордилар. У киши жаниб (олий навли) хурмо олиб келди. Шунда Росулуллоҳ(صلٌى الله عليه و سلٌم):
“Хайбарнинг барча хурмоси шу каби бўладими?” дедилар.
У:
“Йўқ, Аллоҳга қасам, эй Аллоҳнинг расули. Биз бундан бир соъини икки соъ (нави пастроқ) хурмо ва икки соъни уч соъ (нави пастроқ) хурмо эвазига олар эдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ундай қилма, балки нави паст хурмоларни дирҳамга сотиб, у дирҳамларга жанийб (олий навли хурмо) сотиб ол” дедилар” (Бухорий ривоятлари).
Бу ерда Росулуллоҳ(صلٌى الله عليه و سلٌم) нави паст хурмо эвазига олий навли хурмо сотиб олиш бир амал ила бажарилганда, дуруст эмаслигига, икки амал билан сотиб олинганда жоизлигини таълим бердилар. Мазкур масала ҳам шу кабидир.

Тақсит савдосида харидор белгиланган муддатда молнинг нархидан келишилинган бўлагини тўлай олмаса, қолган бўлакларини нақд тўлашни шарт қилиш жоизми?
Бу масалани ҳанафий китобларида зикр қилиниб, “Хуласотул фатаво”да шундай дейилган:
وَلَوْ قَالَ كُلَّمَا دَخَلَ نَجْمٌ ، وَلَمْ يُؤَدَّ فَالْمَالُ حَالٌّ صَحَّ ، وَالْمَالُ يَصِيرُ حَالًّا
“Агар сотувчи : “Ойлик тўлов вақти келганда ойлик тўловни тўламасанг, молнинг нархини нақд тўлайсан”, деган шартни қўйиш дуруст ва сотилган мол насияликдан чиқиб, нақдга айланади” (Баҳрур роиқ).
Бу масала борасида “Фатвои баззозия”да ҳам тўхталинган. Юқоридаги фиқҳий “Ойлик тўлов вақти келганда ойлик тўловни тўламасанг, молнинг нархини нақд тўлайсан”, деган матнга биноан шарт қўйиш жоиз. Шунга биноан харидор белгиланган муддатда тўловни тўлай олмаса, сотувчи сотилган молнинг қолган нархини нақд тўлашини талаб қилиши жоиз бўлади. Лекин, юқорида келтирилган бахсларга мувофиқ сотилган молнинг тан нархи ва ўтган муддатларнинг фойдасини олиб, ҳали етиб келмаган муддатларнинг фойдасини кечиб юбориши қуйидаги фатвога биноан афзал бўлади:
وَوُجِّهَ أَنَّ الرِّبْحَ فِي مُقَابَلَةِ الْأَجَلِ ، لِأَنَّ الْأَجَلَ وَإِنْ لَمْ يَكُنْ مَالًا ، وَلَا يُقَابِلُهُ شَيْءٌ مِنْ الثَّمَنِ لَكِنْ اعْتَبَرُوهُ مَالًا فِي الْمُرَابَحَةِ إذَا ذُكِرَ الْأَجَلُ بِمُقَابَلَةِ زِيَادَةِ الثَّمَنِ ، فَلَوْ أَخَذَ كُلَّ الثَّمَنِ قَبْلَ الْحُلُولِ كَانَ أَخْذُهُ بِلَا عِوَضٍ وَاَللَّهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى أَعْلَمُ.
“Муробаҳа савдосида фойда муддатни эвазида бўлади. Чунки, муддат ўзи мустақил мол дейилмаса ва унинг эвазига молдан бирор нарса муқобил бўлмасада, лекин уламолар муробаҳада муддатни мол деб эътибор қилганлар. Қачон, муддатни муқобилида нархни зиёда қилиш зикр қилинса, агар қарздор тўлов муддати етиб келишидан аввал молни нархини ҳаммасини тўлалигича тўласа, тўлаш муддати етиб келмаган миқдорини бирор бир эвазсиз олган бўлади” (Раддул муҳтор).
Шу ўринда ҳалқ орасида оммавий тарқалиб кетган бир муомалага эътибор қаратишимиз лозим. Унинг суврати қуйидагичадир:
Сотувчи харидорга машинани пулини бир йил давомида тўлашга сотади. Агар харидор бир йилда машина пулини тўлай олмаса, сотувчи харидорга "Неча ойда тўласанг ҳар бир ойга устига юз мингдан ёки шунча фоиздан қўшиб берасан", дейди. Шу жоизми?
Ушбу муомаладаги машина нархига кейинчалик қўшилган фоиз ёки қийматга араб тилида “манфаъа (фойда)” дейилади ва уни рибо эканлигига эса, ҳеч ким шубҳа қилмаган ва у очиқ-ойдин судхўрликдир. Чунки, машинанинг ўн миллион деб тайин қилинган қиймати, савдодан кейин харидор зиммасига қарз бўлади ва қарзнинг устига фоиз қўйиш ёки устама талаб қилиш очиқ-ойдин судхўрлик ҳисобланади.
Бу савдо билан тақсит савдосини орасидаги фарқ шуки, тақсит савдосида сотувчи турли нарх айтиб, савдо қилинаётган пайтда томонлар айтилган нарх ва муддатлардан бирига ўзаро келишиб оладилар. Савдо тугатилгандан кейин белгиланган нархни харидор келишилган муддатдан олдин ёки кейин берса ҳам унинг устига ҳеч қандай фоиз ёки устама қўйилмайди. Масалан, бир киши икки ойда пулини беришга беш юз мингга компьютер сотиб олса ва қандайдир сабабли учинчи ойга ўтиб кетса, бундай вазиятда тақсит савдосида келишилган қийматга ҳеч қандай устама қўйилмайди.
Оммалашиб кетган иккинчи сувратда эса, савдо вақтида келишилган қийматни белгиланган муддатгача адо қилмай кейинги ойга ўтиб кетса, қарз устига устама қўшилиб боради ва бу жараён қарзни то адо қилгунгача давом этади. Масалан, бир киши ўн ойга олти юз мингга телефон олса ва белгиланган вақтда айрим сабабларга кўра тўлай олмай ўн биринчи ойга ўтиб кетса, сотувчи савдо вақтида келишилган ёки келишилмаган фоизда то қарзни тўлагунича устама қўшиб боради. Бундай қилиш эса, шаръан ножоиз ва рибо ҳисобланади.
Шунинг учун тақсит савдосига амал қилинса, шаръан жоиз ва ҳалол иш қилинган бўлади, аксинча бўлса, шаръан рухсат берилмаган ва ҳаром ишга қўл урилган бўлади.
Агар тақсит савдосида “Ойлик тўлов шунчадан” деб келишиб олиб, “Кечиктирсанг, ҳар кечиктирган кунинг эвазига ўша ойлик тўловга фалончадан қўшиб берасан” дейиши судхўрлик ҳисобланади.

Савол: Ҳарфана ошида ошно-оғойнилар ўртада турли нарсалар сотиб оладилар. Лекин, истеъмол қилишда бири иккинчисидан кам-кўп ейиши мумкин. Бундай ҳолатда нима қилинади?
Жавоб: Агар ўртада тўпланган маблағга турли нарса сотиб олсалар ва ундан бири кам, иккинчиси кўп еса ўша унинг ҳиссаси бўлади ва жинс турли бўлгани учун жоиз бўлади.
لَمْ يَرَ الْمُسْلِمُونَ فِي النَّهْدِ بَأْسًا أَنْ يَأْكُلَ هَذَا بَعْضًا وَهَذَا بَعْضًا
“Мусулмонлар ҳарфанада баъзиси бундан ва баъзиси бошқа нарсадан истеъмол қилишларида ҳеч қандай зиён йўқ, деб билганлар” (Имом Бухорий). Агар ўртада сотиб олинган таом бир хил жинсда бўлса, ўртада тенг тақсим қилиш лозим бўлади. Чунки, жинс бир хил бўлиб қолди. Бу масала ўртада сўйилган қурбонлик гўштига қиёс қилинади. Чунки, қурбонлик гўшти калла-почасиз шериклар ўртасида тақсим қилинса, жинс бир бўлгани учун тенг тақсим қилиш лозим бўлади. Агар калла-поча билан тақсим қилинса, бирига оз ва бошқасига кўп бўлиши мумкин. Чунки, калла-поча гўшт жинсидан ўзга ҳисобланади. Шериклар ўртага пул ташлаб бир хил таом сотиб олиб, ейишда ҳар хил бўлсалар ҳам зарари йўқ. Чунки, ёнига қўшилган нон ва чойлар ҳам гўштга қўшилган калла-поча каби бўлиб кетади. Асосан ҳалпаналарда ўртага пул йиғиб полов тайёрланади ва унга кетадиган турли масаллиқлар турли жинсда бўлгани учун пул тиккан шерикларнинг бири оз, бошқаси кўп ейиши жоиздир.
Сармоядор маблағни ҳам фойдани ҳам тайин қилиб қўйиши
Савол: Бир киши томонидан маблағ иккинчи томондан меҳнат қилиш тарзига кўра шерикчилик қилинса ва маблағ эгаси фойда кўрсак ҳам, зиён кўрсак ҳам тушган фойда ёки зиённи ўттиз фоизи менга бўлади дейиши жоизми?
Жавоб: Агар иш юритувчи фақат меҳнат қилса, ўртага сармоя тикмаса, зарар кўрилган суратда, уни зиммасига ҳеч қандай зарар юклатилмайди. Чунки, бундай битмни дуруст бўлиши учун фойдадаги ҳиссалар белгиланиб, зарар суратида зарарнинг барчаси сармоядор зиммасига бўлади. Бундай шартга кўра тузилган битмда шарт, яъни зарарни меҳнат қилувчи бўйнига юклатилиши бекор бўлиб, фойда келишилган миқдорга кўра тақсим қилинади.
وَيَبْطُلُ الشَّرْطُ كَشَرْطِ الْوَضِيعَةِ عَلَى الْمُضَارِبِ
“Музориб (иш юритувчи)нинг зиммасига зарарни шарт қилиш шарти бекор саналади” (Табйийнул ҳақоиқ).
وَشَرْطُ الْوَضِيعَةِ شَرْطٌ زَائِدٌ لَا يُوجِبُ قَطْعَ الشَّرِكَةِ فِي الرِّبْحِ وَلَا الْجَهَالَةَ فِيهِ فَلَا يَكُونُ مُفْسِدًا وَتَكُونُ الْوَضِيعَةُ وَهُوَ الْخُسْرَانُ عَلَى رَبِّ الْمَالِ ؛ لِأَنَّ مَا فَاتَ جُزْءٌ مِنْ الْمَالِ بِالْهَلَاكِ يَلْزَمُ صَاحِبَ الْمَالِ دُونَ غَيْرِهِ وَالْمُضَارِبُ أَمِينٌ فِيهِ.
“Музорибни зиммасига зарарни шарт қилиш ортиқча шарт ҳисобланиб, сармоя эгаси билан музорибнинг ўртасида фойдада шерик бўлишни бекор қилмайди ва фойдадаги ноаниқликни ҳам келтириб чиқармайди. Шунинг учун ҳам бу шарт музораба битмини фасод қилувчи бўлмайди ва зарар кўрилган суратда зарар мол эгасининг зиммасига бўлади. Чунки, кўрилган зарар молдан бир бўлак бўлиб, зарар кўрилган суратда мол эгасининг зиммасига юклатилинади. Музориб эса, қўлидаги мол борасида омонатдор шахс саналади” (Табйийнул ҳақоиқ).
عَنْ عَلِيٍّ عَلَيْهِ السَّلامُ عِنْدَ عَبْدِ الرَّزَّاقِ أَنَّهُ قَالَ: فِي الْمُضَارَبَةِ الْوَضِيعَةُ عَلَى الْمَالِ وَالرِّبْحُ عَلَى مَا اصْطَلَحُوا عَلَيْهِ .
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Музорабада зарар мол(эгасининг зиммаси)га бўлиб, фойда келишувга биноан бўлади” (Мусаннафу Абдурраззоқ, Канзул уммол).
Агар иш юритувчи иш юритиш билан биргаликда сармоя ҳам тиккан бўлса, фойда келишувга биноан бўлади, зарар кўрилган суратда эса, ҳар бирини тиккан сармоясига қараб бўлади. Масалан, бутун сармояни ҳисоблаб чиққанда иш юритувчининг сармояси ўн фоизни қўшимча сармоя киритувчининг сармояси тўқсон фоизни ташкил қилса, иш юритувчи зарарни ўн фозини, қўшимча сармоя киритувчи зарарни тўқсон фоизини қоплайди.
الخسران في الشركة على كل واحد منهما بقدر ماله فإن كان متساويا في القدر فالخسران بينهما نصفين وإن كان أثلاثا فالوضيعة أثلاثا قال شيخنا : لا نعلم في ذلك خلافا وبه يقول ابو حنيفة و الشافعي وغيرهما
“Ширкатдаги зиён томонларнинг молини миқдорига кўра бўлади. Агар мол миқдорда тенг бўлса, зиён ҳам тенг бўлади. Агар мол учдан бирга тўғри келса, зиён ҳам учдан бир бўлади. Шайхимиз, биз бу борада ихтилоф қилинганини билмаймиз деган. Абу Ҳанифа, Шифий раҳматуллоҳи алайҳлар шунга ҳукм қилганлар” (Муғний).
Маълум бир маблағга фойда етгунича шерик бўлишни шарт қилиш
Савол: Маълум бир маблағга эга бўлмагунимизча музорабани бекор қилмаслик шарти билан музораба битмини тузса бўладими?
Жавоб: Музорабани вақт билан белгилаш мумкин. Лекин, бу шарт менинг наздимда жоиз эмас, деб ўйлайман. Чунки, чекланмаган муддатга музорибни банд қилиб қўйишга ўхшайди. Бунда сармоя эгасига фойда келтиришни зиммадорлиги ётади.
وَأَمَّا صِفَةُ هَذَا الْعَقْدِ فَهُوَ أَنَّهُ عَقْدٌ غَيْرُ لَازِمٍ، وَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا أَعْنِي رَبَّ الْمَالِ وَالْمُضَارِبَ الْفَسْخُ، لَكِنْ عِنْدَ وُجُودِ شَرْطِهِ، وَهُوَ عِلْمُ صَاحِبِهِ
“Бу битмнинг сифати шуки, у лозим бўлмаган битмдир. Томонлардан ҳар бири, яъни сармоя эгаси ҳамда музорибга битмни (хоҳлаган вақтида) бекор қилиш ихтиёри бордир. Лекин, бекор қилиш шарти топилган вақтда. У шарт шериги бу ҳақда билган бўлиши керак” (Бадоиъус саноиъ).
Музориб қўлидаги барча молни сармоя эгасига топшириш шарти
Савол: Музорабани бекор қилинганда музорибнинг қўлидаги барча молни сармоя эгасига топшириш шарти билан музораба битмини тузса бўладими?
Жавоб: Музораба битми бекор бўлганда сармоя нақд пул шаклида бўлса, фойдалар бўлингач музориб сармоя эгасига қайтариши зарур. Тавар шаклида бўлса, сармоя эгаси таварни сотиб олиши жоиз. Сотиб олиш жараёнида қанча фойда тушса, музориб билан ўша фойдани бўлишишлари вожиб. Музорабани бекор қилиш вақтида тавар шаклидаги молни барчасини сармоя эгасига беришни шарт қилиш жоиз эмас. Чунки, бу ўринда тавар ва унинг фойдаси ҳам сармоя эгасига бўлишига тўғри келиб қолади ва музориб унинг фойдасидан улушсиз қолади.
إذَا بَاعَ رَبُّ الْمَالِ مَالَ الْمُضَارَبَةِ مِنْ الْمُضَارِبِ أَوْ بَاعَهُ الْمُضَارِبُ مِنْ رَبِّ الْمَالِ فَهُوَ جَائِزٌ سَوَاءٌ كَانَ فِي الْمَالِ فَضْلٌ عَلَى رَأْسِ الْمَالِ أَوْ لَمْ يَكُنْ
“Сармоя эгаси музораба молини музорибга сотиши, ёки музориб сармоя эгасига сотиши жоиздир. Дастмоядан ортиқча фойда кўрилган бўлсин ёки кўрилмаган бўлсин” (Фатвои ҳиндия).
Молни қўлга олмасдан сотиш
Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, харидорни ўша ерда қолдириб, ўша нарсани олиб келиб бериши жоизми?
Бу жоиз эмасдир.
عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ ، قَالَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ يَأْتِينِي الرَّجُلُ ، فَيُرِيدُ مِنِّي الْبَيْعَ ، وَلَيْسَ عِنْدِي ، فَأَبْتَاعُهُ لَهُ مِنَ السُّوقِ ؟ قَالَ : لا تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ "
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қиладинади:
“Эй, Аллоҳнинг расули бир киши олдимга келиб, бирор нарсани сотишимни сўрайди. Сотадиган нарсам ҳузуримда бўлмайди. Сўнг уни бозордан сотиб оламан” деди. Шунда у зот: “Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма” дедилар”(Бешовлари ривоят қилган).
Яна бир киши чет мамлакатдан нарса сотиб олади. У мол қўлига етиб келгунча уни сотиш жоизми?
Бу ҳам жоиз эмас. Чунки, у молни тўлиқ қўлига киритгани йўқ. Агар етиб келишидан олдин савдо қилиб қўйган бўлса, савдони бузиб, молни қўлга киритганидан кейин қайта савдо қилади. Агар аввалги келишувни бузмаса гуноҳкор бўлади. Чунки, савдо вақтида, харидор ўзи олган молни тўла қўлига киритадиган даражада бўлиши керак.
أَنْ يَكُونَ مَقْدُورَ التَّسْلِيمِ فَلَمْ يَنْعَقِدْ بَيْعِ الْمَعْدُومِ وَمَا لَهُ خَطَرُ الْعَدَمِ كَنِتَاجِ النِّتَاجِ وَالْحَمْلِ
“Савдо дуруст бўлиши учун молни топшира олиш мумкин бўлсин. Ҳузурида бўлмаган нарсага қилинган савдо ва йўқ бўлиб кетиш хатари бўлган ҳомилани ҳомиласини ёки ҳомилага қилинган савдолар ҳам боғланмайди” (Баҳрур роиқ).
Бир киши бошқа бировнинг олдига келиб, “Менга бир нексия сотиб олиб берсангиз” деса, пули бор киши бир нексияга етарли маблағни унинг қўлига бериб, “Бозорга ўзинг чиқиб 10.000га машина олиб, менга ўша машинанинг пулини бир йилда бўлиб-бўлиб 15.000 қилиб берасан” деса жоизми?
Бу суврат жоиз эмас. Жоиз бўлиши учун, аввал машина олмоқчи бўлган киши пул бергувчи тарафидан вакил бўлиб машинани сотиб олиши керак. Сўнг сотиб олган билан пул берганни орасида қайта иккинчи бор савдо қилиши керак. Аввалги суврат билан бу иккинчи сувратни фарқи шуки, пулни эгаси машинани ўзига олиб қолиши ёки бозордан сотиб олган вакилдан бошқасига сотиб юбориши ҳам мумкин.
Молни қабз(мутлоқ қўлга олиш) қилишлик сувратлари. Сотувчи мол билан олувчининг ўртасини ҳоли қилиб, “Бемалол олиб кетаверасиз” дейишлиги қабз ҳисобланади. Масалан : Бир киши бозордан бир молни сотиб олди. Сотувчи олувчига молни бемалол олиб кетиш имкониятини қилиб берди. Олувчи молни ўз мулкига ўтказган ҳисобланади. Уни жойидан олиб кетган бўлиши шарт эмас. Ўша ўринда уни сотиб юборса ҳам бўлади ёки ҳалокатга учраса олувчининг зиёнига бўлади.
انما تعتبر التخلية في الجواز البيع وتقام مقام النقل فيما يتأتى فيه القبض الحقيقي
“Байъни жоиз бўлиши учун харидор билан мабийъ (тавар)ни ўртасини холиқ қилиш қабз деб эътиборга олинади. Ҳақиқий қабз ҳосил бўладиган нарсалардаги таварни олиб кетганлик ўрнига қоим бўалди” (Шарҳи мухтасари таҳовий).
Бир одам дўкон очди ва қайсидир бир цехни жиҳозларини кўргазмага қўйди. Харидор келиб ўша молдан бирини олмоқчи бўлганда сотувчи “Сизга фалон вақтдан кейин етказиб олиб келамиз” деди. Шунда харидор пулни бериб келишди. Шу савдо жоизми?
Бу ерда бир неча масала бўлиб, дўкон эгаси ўзининг мулки бўлмаган нарсани сотиш жоиз бўлмаганлиги учун, тўғридан-тўри харидор билан келишиши мумкин эмас. Буни жоиз бўлиши учун дўкон эгаси ишлаб чиқарувчи тарафидан вакил бўлиши керак. Яъни, дўкондор ишлаб чиқарувчига “Мен сизларни молингизни фалон нархдан сотиб бераман, эвазига ҳар бир донасидан фалончадан хизмат ҳаққи берасизлар” деб келишиб битим тузади. Шунда дўкондор ишлаб чиқарувчи тарафидан ишчи сотувчи бўлади. Агар дўкон эгаси 110 сўмга сотиб, 10 сўми хизмат ҳаққим деб келиса ҳам жоиз. Яна бундан ташқари ишлаб чиқарувчи унга “110сўмдан ортиғи ҳам сенга” деса жоиз. Лекин “Менга 100 сўмга сотиб берасан қолгани сеники” дейишлиги жоиз эмас. Чунки, бу ерда сотувчининг хизмат ҳаққи тайин қилинмаганлигидир. Шу вакил сувратида сотилган нарса бирор айб билан қайтиб келса, дўкондор ишлаб чиқарувчига қайтариб беришга ҳақли.
Баъзи вақтларда харидор тақсит савдосида келишилинган бўлакларни кечиктириши мумкин. Шунинг учун тақсит савдоси орқали нарса сотиб олмоқчи бўлган киши, бор имкониятларини сарҳисоб қилиб, кейин бу савдога қўл уриши керак, яъни кўрпасига қараб оёқ узатиши керак бўлади. Акс ҳолда сотувчига зулм қилиб қўйиши мумкин.
Агар бор имкониятларини ҳисоб китоб қилиб, тақсит савдоси орқали нарса сотиб олган харидор, бирор талофат туфайли, масалан: инқироз(банкрот) бўлиб, тайин қилинган ойлик тўловни тўлай олмаса, унинг ҳукми Қуръони каримда зикр қилинган:
وَإِنْ كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ
“Агар қарздорни (қарзини тўлашдан) қўли калта бўлса, кенгчилик бўлгунича рухсат беришдир” (Бақара 280).
Ушбу ояти каримага биноан сотувчи харидорга қарз адо қилишга имконият топгунича муҳлат бериши вожиб бўлади. Лекин, кечиктириш эвазига устама қўйиш рибо ҳисобланади.
Баъзи вақтларда харидор тўловни тўлашликка имконияти бўла туриб, қарзини тўлашдан ўзини олиб қочада. Шу сабабли сотувчи катта зиён кўриши мумкин. Харидор масъулиятни ҳис қилмай вақтида қарзини тўламаслиги сотувчига нисбатан зулм ҳисобланади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бойнинг (қарзни) кечиктириши зулмдир...” (Бухорий ривояти).
عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَيُّ الْوَاجِدِ يُحِلُّ عُقُوبَتَهُ وَعِرْضَهُ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:
“Моли борни кечиктириши уни жазолашни ва обрўсини тўкишни ҳалол қилади...”(Бухорий ривояти).
Лекин, шариатимизда қарзни кечиктиришга молиявий жазо тайин қилинмаган. Фақиҳ ва муҳаддисларнинг барчалари ҳадисда келган уқубат (жазо) лафзини молиявий жазо деб тафсир қилмаганлар. Шунингдек, жазо бериш ихтиёри ҳам ҳукумат қўлидадир. Ҳақдор қарздорни жазолаш ҳуқуқига эга эмас. Қарздор ҳақни кечиктириши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналаридан бери давом этиб келаётган мусибатдир. Лекин, бирор фақиҳ молиявий жазони амалиётга татбиқ қилмаган.
Харидорни вақтида тўлай олмаслиги ёки вақтидан кечиктириши мумкин бўлса, биз юқорида айтиб ўтган гаровга олиш, вақтида тўлай олмаса, молнинг қиймати нақдга айланиш шартлари орқали ундириб олиши мумкин.
Насия савдосида ҳам савдо тугал бўлади ва харидор зиммасига баҳо қарз бўлади. Шунинг учун сотувчи харидордан қарзни кафолатлашини сўраши ёки муайян вақтда қарзни адо қилишига бирор кафил бўладиган одамни ёки гарантия талаб қилиши жоиздир.
ГАРОВ ТАЛАБ ҚИЛИШ
Қарзни адо қилишга талаб қилинадиган кафолат икки хил бўлади:
1. Бирор нарсани гаровга қўйиш;
2. Учинчи шахсни кафил бўлиши.
Биринчи сувратда харидор мулкидаги бирор нарсани сотувчига гаров сифатида қўяди. Сотувчи эса, уни кафолат тарзида ўзида сақлайди. Лекин сотувчига гаровга олган нарсасидан фойдаланиши умуман дуруст эмас. Чунки, гаровга қўйилган нарсадан фойдаланиш ҳам судхўрликнинг бир суврати ҳисобланади. Бирор нарсани гаров сифатида қўйишдан мақсад, қарздор белгиланган муддатгача қарзини адо қилишга масъулият билан ёндошиши ва ҳаракат қилишидир. Агар белгиланган муддатгача қарздор қарзини адо қила олмаса, сотувчи гаровга қўйилган нарсани сотиб, харидорнинг қарзини сотилган гаровнинг пулидан чиқариб олади. Лекин, насия савдо вақтида келишилган маблағдан ортиғини сотилган гаров пулидан олиш мумкин эмас. Шунинг учун сотилган гаров пули билан қарз ёпилиб, ундан ортиб қолган маблағ қарздорга қайтарилади.
Харидор ўз мулкидаги нарсаларни гаровга қўйиши жоиз бўлгани каби, кўчмас мулк ёки қиммат баҳо нарсаларнинг ҳужжатларини ҳам кафолатга қўйиши дурустдир.
Савол: «Бир ойда беришинг керак бўлган маблағни, масалан, 1000ни ҳозир берсанг, бир қисмини, айтайлик, 100ини кечдим», деса, шаръан жоизми?
Жавоб: Бу масала шариатда "ضع و تعجَّل" заъ ва таъажжал, яъни «маълум бир қисмини кечгин, нақд тўлайман» дейилади. Бизнинг мазҳабимизда бу масала насия савдосига тегишли бўлиб, бир киши бирор нарсасини маълум муддатга, масалан, бир йилга 1000га сотиб, муддати етиб келмасидан, бир йилгача кутишни хоҳламай, мисол учун, «900 нақд берсанг, 100ни кечдим», дейиши ёки харидор «900 нақд бераман, 100ни кечгин», дейиши шаръан жоиз эмас. Бу рибо ҳисобланади. Рибо фақат муддати ўтиб кетгани учун фоиз қўшиб беришдагина эмас, балки муддати етиб келмасидан нақд берса, кечиб юборишда ҳам бўлади. Муддати етиб, тўлаши вожиб бўлганидан кейин сотувчи харидорга «1000дан 100ини кечдим», деса ёки харидор «Илтимос, 100ни кечсангиз», деса-ю, харидор кечиб юборса, зарари йўқ.
Нақд савдода эса кечиб юбориш рибо саналмайди («Инъомул Борий»).
Савол: «Агар нарсангни сотиб берсам, ҳар мингдан ўнини олиб қоламан», дейиш жоизми?
Жавоб:
و ما تواضعوا عليه انّ فى كلّ عشرة دنانير كذا فذاك حرام عليهم.
Даллол: «Нарсангни неча пулга сотсам, ҳар ўн тилладан шунча, масалан, бир тиллани олиб қоламан», деса, бас, ўша келишувлари уларга ҳаром бўлади.
Лекин даллол: «Агар нарсангни сотиб берсам, ўндан бир фоизи меники», деб, хизмат ҳаққини фоиз билан белгилаши жоиздир. Бу фоизлар билан белгилаб олиш ҳам фақат даллолларга жоиз. Агар бир киши бирортасини ижарага олиб, «Нарсамни сотиб бергин. Неча пулга сотсанг, шунчаси, масалан, икки фоизи сенга», деса, ижара фосид бўлади. Ижара суратида, албатта, маълум миқдорда хизмат ҳаққини тайин қилиш шартдир. Агар тайин қилмаса, ижара фосид бўлади. Даллоллик эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, қиёсга хилоф тарзда собит бўлган.

Қарздор қарзни тўлаш муддати келишидан олдин вафот этиб қолса, қарз насиялигича қоладими ёки нақд бериш керак бўладими?
Ҳақдор меросхўрлардан қарзни нақд тўлашларини талаб қила оладими?

Бу борада фақиҳлардан турли қавллар нақл қилинган. Ҳанафий, шофиий, моликий ва жумҳур фақиҳлар мазҳабига биноан қарздор вафот этиши билан насия қарзни нақд адо қилиш вожиб бўлади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳдан бир ривоятда шундай нақл қилинган. Лекин, ҳанбалия мазҳабининг мухтор қавлига биноан қарздорнинг меросхўрлари қарзни тўлашга кафил бўлишиб, ҳақдорни тинчлантира олсалар, қарзни аввалги ҳолида насия тарзда адо қилишлари мумкин. Бу ҳақда Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
فأما إن مات وعليه ديون مؤجلة فهل تحل بالموت فيه روايتان إحداهما: لا تحل إذا وثق الورثة وهو قول ابن سيرين وعبيد الله بن الحسن وإسحاق وأبي عبيد وقال طاوس وأبو بكر بن محمد بن الزهري وسعيد بن إبراهيم: الدين إلى أجله وحكي ذلك عن الحسن والرواية الأخرى: أنه يحل بالموت وبه قال الشعبي والنخعي وسوار ومالك والثوري والشافعي وأصحاب الرأي لأنه لا يخلو إما أن يبقى في ذمة الميت أو الورثة أو يتعلق بالمال لا يجوز بقاؤه في ذمة الميت لخرابها وتعذر مطالبته بها ولا ذمة الورثة لأنهم لم يلتزموها ولا رضي صاحب الدين بذممهم وهي مختلفة متباينة ولا يجوز تعليقه على الأعيان وتأجيله لأنه ضرر بالميت وصاحب الدين ولا نفع للورثة فيه أما الميت فلأن النبي صلى الله عليه و سلم قال: الميت مرتهن بدينه حتى يقضى عنه وأما صاحبه فيتأخر حقه وقد تتلف العين فيسقط حقه وأما الورثة فإنهم لا ينتفعون بالأعيان ولا يتصرفون فيها وإن حصلت لهم منفعة فلا يسقط حظ الميت وصاحب الدين لمنفعة لهم.
(Муғний).
Ушбу иборадан кейин ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ меросхўрлар гаров билан қўллаб қувватлаб қўйишлари шарти билан узоқ муддатга берилган қарз қарз олувчи вафот этгандан кейин қандай бўлса, шундайлигича қолади, деган кишиларнинг сўзларини таржиҳ қилиб, уларнинг далилларини келтирганлар. Ҳанафия мазҳабига биноан қарздор вафот этгандан кейин қарзни тезда адо қилиш вожиб бўлади. Лекин, ҳанафий мазҳабининг кейинги олимлари унга фатво бермаганлар. Чунки, юқорида баён қилиб ўтилганидек насия муробаҳада баҳонинг бир ҳиссаси муддатнинг эвазига бўлади. Шунинг учун харидор “вафот этган харидор”нинг маросидан нархни ҳаммасини нақд беришга ҳукм қилинса, нархнинг беришлик муддати етиб келмаган ҳиссаси эвазсиз берилган бўлиб қолади. Бундай ҳолатда харидор зиён кўриб қолади. Чунки, харидор нархни насия тарзда, муддати етиб келганидан кейин беришга рози бўлган, нақдда эмас. Шунинг учун кейинги ҳанафий мазҳаби олимлари айрим сабабларга кўра муддат эвазига белгиланган нархни нақд беришга тўғри келса, молни тан нархи ва тан нархнинг устига қўйилган фойдани ўтган муддатдагисини олиб, муддати етиб келмаганини кечибюборади  деганлар. “Муробаҳаи муажжала” масаласи борасида “Дуррул мухтор”дан қуйидаги ибора нақл қилинган:
قَضَى الْمَدْيُونُ الدِّينَ الْمُؤَجَّلَ قَبْلَ الْحُلُولِ أَوْ مَاتَ فَحَلَّ بِمَوْتِهِ فَأَخَذَ مِنْ تَرِكَتِهِ لَا يَأْخُذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ الَّتِي جَرَتْ بَيْنَهُمَا إلَّا بِقَدْرِ مَا مَضَى مِنْ الْأَيَّامِ وَهُوَ جَوَابُ الْمُتَأَخِّرِينَ قُنْيَةٌ وَبِهِ أَفْتَى الْمَرْحُومُ أَبُو السُّعُودِ أَفَنْدِي مُفْتِي الرُّومِ وَعَلَّلَهُ بِالرِّفْقِ لِلْجَانِبَيْنِ. (Дуррул мухтор).
Ушбу ибора остида Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
صُورَتُهُ اشْتَرَى شَيْئًا بِعَشَرَةٍ نَقْدًا وَبَاعَهُ لِآخَرَ بِعِشْرِينَ إلَى أَجَلٍ هُوَ عَشَرَةُ أَشْهُرٍ، فَإِذَا قَضَاهُ بَعْدَ تَمَامِ خَمْسَةٍ أَوْ مَاتَ بَعْدَهَا يَأْخُذُ خَمْسَةً، وَيَتْرُكُ خَمْسَةً. (Роддул муҳтор).
Қарздор вафот этишига зиммасидаги қарзларни тезлик билан адо қилиш вожиб бўлади. Лекин, “тақсит савдоси” билан “насия муробаҳа”да муддат эвазида баҳо туради. Агар бу иккисида ҳам “тезда адо қилиш вожиб бўлади”, деган қавл олинса, қарздорнинг меросхўрларига зиён бўлади. Шунинг учун мазкур икки қавлдан бирини ихтиёр қилиш керак, яъни кейинги фақиҳлар қавлига биноан ҳали муддати етиб келмаган кунлар муқобилидаги баҳони тарк қилиниб, меросхўрлар ўтган муддат муқобилидаги баҳони тўлайдилар ёки ҳанбалия мазҳабидаги қавл олиниб, бир муддатга берилган қарз, қарздор вафотидан кейин ҳам ўша ҳолича қолади, дейилади. Лекин, буни шарти, меросхўрлар қарзни бирор нарсани гаров қўйишиб мустаҳкамлаб қўйишлари лозим. Айни шу масалада, ҳанбалийларнинг ушбу қавлларини ихтиёр қилиш яхшироқ бўлса керак. Чунки, муддатни ихтилофли бўлиши сабабидан баҳода иккиланиш юзага келади, натижада сувратан судхўрликка ўхшаб қолади. Ҳанбалия мазҳаби қавлида эса, баҳода иккиланиш юзага келмайди.
Валлоҳу субҳанаҳу ватаала аъламу.
Масалан : Зайд Амрдан 10.000ли мошинани тақсит савдоси ила устига 4.000 фойда қўйиб бир йил муддатда бўлиб бериш шарти билан сотди. Орадан олти ойдан сўнг Зайд вафот қилса Амр зайднинг меросхўрларидан мошинани бир йилда тўлаш керак бўлган қийматини талаб қилишга ҳаққи бор. Лекин, ҳанафий уламоларининг мутааххирлари мошинанинг 10.000 тан тархи ва устига фойда қилиб қўйган 4.000ни олти ойда бериладиган бўлагини олиб, қолган олти ойлигини кечиб юбориши керак” деб фатво берганлар. Ҳанбалий мазҳаби уламолари эса “Савдо ўз ҳолича қолиб, қарз меросхўрларнинг зиммасига юклатилади. Лекин, меросхўрлар қарзни эвазига бирор нарсани гаровга қўйишилари шарт” деганлар.

Насияга сотиб нақдга қайта сотиб олиш
Бир киши бировга ҳар ойда маълум миқдордан бериб туриш шарти ила бир йил муддатга 10.000га машина сотса, сўнг бир йил тўлмасидан ва пулини тўлиқ тўламасидан аввал 8.000 нақдга ўзи қайтариб сотиб олса бўладими?
Бундай қилишлик жоиз эмас.
أَبِى إِسْحَاقَ عَنْ أُمِّهِ الْعَالِيَةِ قَالَتْ خَرَجْتُ أَنَا وَأُمُّ مُحِبَّةَ إِلَى مَكَّةَ فَدَخَلْنَا عَلَى عَائِشَةَ فَسَلَّمْنَا عَلَيْهَا فَقَالَتْ لَنَا مِمَّنْ أَنْتُنَّ قُلْنَا مِنْ أَهْلِ الْكُوفَةِ فَكَأَنَّهَا أَعْرَضَتْ عَنَّا فَقَالَتْ لَهَا أُمُّ مُحِبَّةَ يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ كَانَتْ لِى جَارِيَةٌ وَإِنِّى بِعْتُهَا مِنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ الأَنْصَارِىِّ بِثَمَانِمِائَةِ دِرْهَمٍ إِلَى عَطَائِهِ وَأَنَّهُ أَرَادَ بَيْعَهَا فَابْتَعْتُهَا مِنْهُ بِسِتِّمِائَةٍ نَقْدًا قَالَتْ فَأَقْبَلَتْ عَلَيْنَا فَقَالَتْ بِئْسَمَا شَرَيْتِ وَمَا اشْتَرَيْتِ فَأَبْلِغِى زَيْدًا أَنَّهُ قَدْ أَبْطَلَ جِهَادَهُ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم
Абу Исҳоқ ўз аёлидан ривоят қилади : Ойша(Р.А)нинг хузурларига бир неча аёллар киришиб улардан бири : “Эй мўминларнинг онаси менинг бир чўрим бор эди, уни маълум бир муддатга 800га Зайд бин Арқамга сотдим. Сўнг 600 эвазига ундан қайта сотиб олиб, 600ни нақд бердим. 800ни унга қарз деб ёзиб қўйдим" деди. Шунда Ойиша онамиз “Аллоҳга қасам, сотиб олишинг ҳам ёмон бўлибди, унинг сотиб олиши ҳам ёмон бўлибди. Зайд ибни Арқамга ҳам етказиб қўй, агар тавба қилмаса Росулуллоҳ(صلٌى الله عليه و سلٌم) билан бирга қилган жиҳодларини ботил қилибди” дедилар.
Мусаннаф Абдурраззоқ
Лекин насияга сотиб олган киши сотувчидан бошқага нақдга арзонроқ нархга сотса ҳам жоиз. (Бухус фи қодои фиқҳия муъосироҳ).

Раҳни соил

Ҳозирги кунда гаровнинг алоҳида бир суврати кенг кўламда ёйилмоқда. Унда гаровга олувчи(тақсийт савдоси орқали мол сотган сотувчи) гаровни қўлига олмай(қабз қилмай), гаровга берувчи (тақсийт савдоси орқали мол сотиб олувчи харидор) гаровни ўзида қолдиради.
Лекин, харидор зиммасидаги қарзни адо қила олмаса, сотувчи гаровга қўйилган нарсани гаровга қўювчидан талаб қилади ва уни сотиб, қарзини ундириб олади. Бундай гаровгараҳнус созиж (содда гаров), зимматус соила(ўзгарувчи кафолат) дейилади. Масалан, харидор тақсийт савдосига сотиб олган машинасини сотувчига гаровга беришга келишди лекин, сотувчи уни қўлига олмай, фойдаланиб туриши учун харидорда қолдирди. Лекин, харидор сотувчини ҳаққини тўлиқ бермагунича машинани бошқага сота олмайди. Агар харидор қарзини бера олмаса, сотувчи харидордан гаровга қўйилган нарсани тортиб олиб, уни сотиб, ундан ўзининг ҳаққини чиқариб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Машинадан ортиб қолган маблағ харидорга қайтарилади. Гаровга қўйилган нарсани сотиш ҳаққизиммаи соила(ўзгарувчи кафолат) дейилади. Шу ўринда қарзни мустаҳкамлаб қўйиш учун шу тарзда гаров қўйиш мумкинми, деган савол пайдо бўлади.
Аксарият фақиҳлар гаровни жоиз бўлиши учун гаровга қўйиладиган нарсани гаровга олувчи қабз қилиши шарт, деб, Қуръони каримдан қуйидаги оятни далил қилиб келтирадилар:
فَرِهَانٌ مَقْبُوضَةٌ
“бас, қўлга олинадиган гаров бўлсин” (Бақара 283 оят)
Мазкур гаровда сотувчи гаровни қўлига олмагани учун гаров дуруст бўлмаслиги керак. Лекин, харидор гаровга қўйишга келишилинган нарсани аввало сотувчига гаровга бериб, кейин орият(шариатда, орият текинга фойдаланиб туриш, деган нарсани ифода қилади. Масалан, қўшнининг болта ва арра каби нарсаларини фойдаланишга олиб туриш каби) сифатида уни қайтариб олади. Бу билан гаров келишуви бекор бўлмайди. Балки, сотувчига қачон хоҳласа, гаровга қўйилган нарсани талаб қилиш ҳуқуқи бўлади. Шу ўринда бир масалани яхши билиб олиш керак, ориятга олинган нарса, олувчининг таъсирисиз ёки бепарволигисиз ҳалок бўлса, уни тўлаб берилмайди. Шунингдек, сотувчига пулини тўлаш муддати ўтиб кетганидан кейин гаровни сотиб, пулини ундириб олиши мумкин бўалди. Агар харидор инқироз(банкрот)га учраса ёки ҳалок бўлса, гаровда сотувчининг келишилинган миқдордаги ҳаққи бўлади. Агар вафот этган ёки инқирозга учраган харидорнинг бошқа кишилардан ҳам қарзи бўлса, сотувчи гаровга қўйилган нарсага ҳақдор бўлиб, бошқа ҳақдорлар унга шерик бўла олмайдилар.
وَإِذَا أَعَارَ الْمُرْتَهِنُ الرَّهْنَ لِلرَّاهِنِ لِيَخْدُمَهُ أَوْ لِيَعْمَلَ لَهُ عَمَلًا فَقَبَضَهُ خَرَجَ مِنْ ضَمَانِ الْمُرْتَهِنِ لِمُنَافَاةٍ بَيْنَ يَدِ الْعَارِيَّةِ وَيَدِ الرَّهْنِ فَإِنْ هَلَكَ فِي يَدِ الرَّاهِنِ هَلَكَ بِغَيْرِ شَيْءٍ لِفَوَاتِ الْقَبْضِ الْمَضْمُونِ وَلِلْمُرْتَهِنِ أَنْ يَسْتَرْجِعَهُ إلَى يَدِهِ؛ لِأَنَّ عَقْدَ الرَّهْنِ بَاقٍ إلَّا فِي حُكْمِ الضَّمَانِ فِي الْحَالِّ؛ أَلَا تَرَى أَنَّهُ لَوْ هَلَكَ الرَّاهِنُ قَبْلَ أَنْ يَرُدَّهُ عَلَى الْمُرْتَهِنِ كَانَ الْمُرْتَهِنُ أَحَقَّ بِهِ مِنْ سَائِرِ الْغُرَمَاءِ، وَهَذَا؛ لِأَنَّ يَدَ الْعَارِيَّةِ لَيْسَتْ بِلَازِمَةٍ وَالضَّمَانُ لَيْسَ مِنْ لَوَازِمِ الرَّهْنِ عَلَى كُلِّ حَالٍ.
“Гаровга олувчи гаровга берилган нарсани хизмат ёки ишлатиш учун гаров берувчига берса, у уни қўлига олгандан кейин гаров олувчининг кафолатидан чиқади. Чунки, орият қўли билан гаров қўли бир-бирига зиддир. Агар у гаров қўювчининг қўлида ҳалок бўлса, ҳеч қандай кафолатсиз ҳалок бўлади. Чунки, ориятга олинганда тўлаб бериш кафолати йўқ бўлганлиги учун. Гаров олувчи гаров қўйилган нарсани қайтариб олиши ҳам мумкин. Чунки, (гаровга қўйилган нарсани харидорга ориятга берилган бўлсада) гаров муомаласи ҳали боқий турибди. Лекин, (гаровга олувчи гаровга қўювчидан гаровни иккинчи марта ортга қайтаришини сўрашни ўзи билан) ўша заҳоти гаров кафолатланган бўлмайди. Шунинг учун гаров олувчининг қўлига гаров ўтишидан олдин (харидор) ҳалок бўлса, гаров олувчи бошқа қарз берувчиларга нисбатан гаровга кўпроқ ҳақли бўлади. Ҳар доим ҳамкафолат (тўлаб беришлик) гаровга тегишли бўлавермайди” (Ҳидоя).
Демак, сотувчи гаровни қўлига олгандан кейин харидорга орият(фойдаланиб туриш)га бериши мумкин. Агар сотувчи гаровни қўлига олмай туриб харидорга ориятга бериб туриши жоизми ёки жоиз эмасми?
Фақиҳлар гаров, гаров олувчининг қўлига тўлиқ ўтишидан олдин гаров берувчига ориятга берилиши жоиз эмас, деганлар. Чунки, гаров тамомига етиши учун, гаровга қўйилган нарсани гаровга олувчи қўлига олган бўлиши шартдир. Лекин, бу ўринда фақиҳлар ўйлаб кўришлари учун бир неча мулоҳазаларни уларнинг эътиборларига ҳавола қиламан:
1. Раҳни соилда гаров олувчи гаровни айни ўзини қўлига олмасада, лекин, умумий ҳолатларда унга эгалик қилишни англатувчи ҳужжатларни қабз қилади. Бу сувратда гаров олувчи гаровга қўйилаётган нарсанинг ҳужжатларини қўлга олиши билан гаров тўлиқ бўлади ва у нарса орият сифатида гаровга қўювчининг қўлида қолади, дейиш мумкин;
2. Фақиҳлар зикр қилганларидек, гаровда қабзни шарт қилиниш иллати зарурат вақтидамуртаҳин(гаров олувчи) гаровни сотиб, берган қарзини ундириб олишига имконияти бўлишидир. Бу мақсад раҳни соилда ўз исботини топган. Чунки, гаров ҳужжатлари қўлида бўлган сотувчи қарзини тўлатиб олиши учун гаровдаги нарсани сотиш имкониятига эга. Бу ҳолатда ҳиссий қабза (сотилган мол ёки гаровни қўлга олиш) шарт бўлмаслиги мумкин;
3. Гаровдан кўзланган мақсад қарзни кафолатлашдир. Шу мақсадда шариат ҳақдор ўз ҳаққини ундириб олгунича қарздорнинг мулкини қўлга олиб, қарздорни ўз мулкидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳуқуқига эга. Лекин, ҳақдор ўз ҳақидан озроғига ҳам рози бўлиши мумкин, яъни гаровга олинган нарсани қарздорни қўлига бериб қўйиши ҳам мумкин. Бунда ҳақдорда гаровга қўйилган нарсадан ўзини ҳаққини тўлатиб олиш ҳуқуқигина қолади халос. Қарздор эса гаровга олинган нарсадан фойдаланиб тураверади. Шариат томонидан ҳам бунга ҳеч қандай монелик йўқ;
4. Раҳни соилда икки томоннинг фойдаси кўзланган. Чунки, роҳин(гаров берувчи)да гаровга бераётган молидан фойдаланиш имконияти юзага келади. Муртаҳин(гаровга олувчи)да эса, ҳеч бир нарсага кафил бўлмай ўзини қарзини ундириб олиши мумкин бўлади. Гаровнинг бу сувратида мабодо қарздор инқирозга учраса, гаров олувчи бошқа ҳақдорларга нисбатан гаровга ҳақлироқ бўлади;
5. Ҳозирги вақтда халқаро савдоларда гаровга қўйилган нарсани қабз қилиш узурлидир. Чунки, томонлардан бири бошқа давлатда, иккинчиси яна бошқа давлатда истиқомат қилиши мумкин. Бошқа томондан халқаро савдоларда гаровни бир давлатдан иккинчи давлатга олиб бориш жуда кўп маблағ талаб қилади. Бундай вақтда раҳни соилдан ўзга йўл билан қарзни кафолатлашни иложи бўлмайди.
Мазкур беш мулоҳазага асосланиб раҳни соилнинг жоизлик тарафдориман. Лекин, қатъий қарор қабул қилиш учун мазкур масалани уламолар фикрига ҳавола қиламан. Валлоҳу субҳанаҳу аълам.
Муҳаммад Тақий Усмоний.


Насия муробаҳада “Заъ ва таъажжал”нинг ҳукми

Бир муддатга берилган қарзда, ундан бир ҳиссасини кечиш эвазига нақдни шарт қилиш“Мусовама савдоси”да жоиз эмас. Мусовама савдоси – сотувчи қанча фойда қўяётганини айтмай харидор билан савдолашиб молни сотишига айтилади.Муробаҳа савдосида сотувчи муддат эвазига зиёда қилаётган нархини ҳаридорга очиқ-ойдин айтади.
Мутааххир ҳанафий мазҳаби олимлари муробаҳа асосида муддат эвазига баҳосини зиёда қилиб қилинган савдода харидор белгиланган муддат келишидан олдин қарзини ёпса ёки вафот этиб қолса, бундай ҳолатда белгиланган муддатгача неча кун қолган бўлса, ўша кунлар эвазидаги нарх тарк қилиниб, қарзини ёпган ёки харидор вафот этиб қолган кунлар эвазидаги баҳогина олинади. Бу ҳақда Ҳаскафий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган:
قَضَى الْمَدْيُونُ الدِّينَ الْمُؤَجَّلَ قَبْلَ الْحُلُولِ أَوْ مَاتَ فَحَلَّ بِمَوْتِهِ فَأَخَذَ مِنْ تَرِكَتِهِ لَا يَأْخُذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ الَّتِي جَرَتْ بَيْنَهُمَا إلَّا بِقَدْرِ مَا مَضَى مِنْ الْأَيَّامِ وَهُوَ جَوَابُ الْمُتَأَخِّرِينَ قُنْيَةٌ وَبِهِ أَفْتَى الْمَرْحُومُ أَبُو السُّعُودِ أَفَنْدِي مُفْتِي الرُّومِ وَعَلَّلَهُ بِالرِّفْقِ لِلْجَانِبَيْنِ
“Қарздор вақти келишидан олдин қарзини тўласа ёки вафот этиб қолса, ўлиши билан насия нақд тўлашга айланади. Вафот этганнинг меросидан оладиган бўлса, молни устига қўйган фойдасидан ўтган кунларни миқдоричасинигина олади. Бу мутааххир уламоларнинг жавобидир. “Қуния”да шундай дейилган. Рум муфтийсий Абу Саъуд шунга фатво берган. Фатвони томонларга фойдали экани билан иллатлаган” (Раддул мухтор).
Буни сувратини Ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ баён қилиб, шундай деган:
اشْتَرَى شَيْئًا بِعَشَرَةٍ نَقْدًا وَبَاعَهُ لِآخَرَ بِعِشْرِينَ إلَى أَجَلٍ هُوَ عَشَرَةُ أَشْهُرٍ ، فَإِذَا قَضَاهُ بَعْدَ تَمَامِ خَمْسَةٍ أَوْ مَاتَ بَعْدَهَا يَأْخُذُ خَمْسَةً ، وَيَتْرُكُ خَمْسَةً.
“Муробаҳадан ўтган кунларнинг миқдоричасини олади деган масаланинг суврати шуки, бир киши нақдга ўн сўмга бир нарса сотиб олса ва бошқасига маълум муддатга, яъни ўн ойга насияга йигирмага сотса, харидор беш ой ўтгандан кейин унинг нархини тўласа ёки беш ой ўтгандан кейин вафот топса, сотувчи сотилган мол устига қўйган фойдадан бешини олиб, бешидан воз кечади” (Раддул мухтор).
Шу масаланинг айни ўзини “Танқиҳул фатаво ал-Ҳомидия”да қуйдагича зикр қилинган:
سُئِلَ فِيمَا إذَا كَانَ لِزَيْدٍ بِذِمَّةِ عَمْرٍو مَبْلَغٌ دَيْنٌ مَعْلُومٌ فَرَابَحَهُ عَلَيْهِ إلَى سَنَةٍ ، ثُمَّ بَعْدَ ذَلِكَ بِعِشْرِينَ يَوْمًا مَاتَ عَمْرٌو الْمَدْيُونُ ، فَحَلَّ الدَّيْنُ وَدَفَعَهُ الْوَارِثُ لِزَيْدٍ ، فَهَلْ يُؤْخَذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ شَيْءٌ أَوْ لَا؟ الْجَوَابُ جَوَابُ الْمُتَأَخِّرِينَ : أَنَّهُ لَا يُؤْخَذُ مِنْ الْمُرَابَحَةِ الَّتِي جَرَتْ الْمُبَايَعَةُ عَلَيْهَا بَيْنَهُمَا إلَّا بِقَدْرِ مَا مَضَى مِنْ الْأَيَّامِ قِيلَ لِلْعَلَّامَةِ نَجْمِ الدِّينِ : أَتُفْتِي بِهِ ؟ قَالَ : نَعَمْ كَذَا فِي الْأَنْقِرْوِيِّ وَالتَّنْوِيرِ ، وَأَفْتَى بِهِ عَلَّامَةُ الرُّومِ مَوْلَانَا أَبُو السُّعُودِ.
“Зайднинг Амрни зиммасида маълум бир ҳаққи бор эди. Амр билан бир йилга муробаҳа савдосини қилишди ва йигирма кундан кейин қарздор Амр вафот топди. Қарздор вафот топиши билан насия савдо нақдга айланади. Шунга биноан Амрнинг меросхўрлари Зайдга қарзни тўлашди. Бундан шундай савол келиб чиқадики, Зайд бир йилда оладиган ҳаққининг ҳаммасини Амр вафот топганлиги учун йигирма кунда олиши жоизми?
Жавоб: Мутааххир уламолар Зайд билан Амр ўртасидаги муробаҳа савдосидан ўтган кунларни миқдорича, яъни йигирма кунни фойдасини олишлари жоиз бўлади, деганлар. Аллома Нажмиддин раҳматуллоҳи алайҳга сиз шунга фатво берасизми деб айтилганда, у киши "Ҳа" деб жавоб берганлар. “Анқаравий” ва “Танвийр”да ҳам шундай дейилган. Рум олими Мавлоно Абу Саъуд ҳам шунга фатво берганлар” (Раддул мухтор).
Ҳанафий уламоларнинг мутааххирлари томонидан бундай фатво берилишига сабаб, нақд билан насияда насия мустақил қийматга эга бўлмасада, зимнан ва тобелик жиҳатидан муддат муқобилига нарх белгиланишлиги жоиздир. Бу ҳудди ҳайвонларнинг ҳомиласи мустақил сотилмагани билан ҳомиладор ҳайвонни ҳомиладор бўлмаган ҳайвонга нисбатан нархи қимматроқ бўлишига ўхшайди. Чунончи, бир неча нарсаларнинг ўзини савдоси жоиз эмас. Лекин, бошқа нарсаларга қўшиб сотилганда жоиз бўлиб кетаверади. Муробаҳа савдосида ҳам маълум муддат эвазига фойда қўйиш жоиздир. Бу гўёки сотиладиган молни сифати даражасида бўлади. Шунинг учун харидор тўлов муддатидан илгари молнинг нархини тўласа ёки харидор вафот топса, молнинг сифати нуқсонлик бўлиб қолади. Шунинг учун тўланаётган нархнинг миқдори муддат эвазига камайтирилади.
Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ушбу масалани иллатини баён қилиб шундай деганлар:
وَوُجِّهَ أَنَّ الرِّبْحَ فِي مُقَابَلَةِ الْأَجَلِ ، لِأَنَّ الْأَجَلَ وَإِنْ لَمْ يَكُنْ مَالًا ، وَلَا يُقَابِلُهُ شَيْءٌ مِنْ الثَّمَنِ لَكِنْ اعْتَبَرُوهُ مَالًا فِي الْمُرَابَحَةِ إذَا ذُكِرَ الْأَجَلُ بِمُقَابَلَةِ زِيَادَةِ الثَّمَنِ ، فَلَوْ أَخَذَ كُلَّ الثَّمَنِ قَبْلَ الْحُلُولِ كَانَ أَخْذُهُ بِلَا عِوَضٍ وَاَللَّهُ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى أَعْلَمُ.
“Муробаҳа савдосида фойда муддатни муқобилида бўлади. Чунки, муддат ўзи мустақил мол дейилмаса ва унинг эвазига молдан бирор нарса эваз бўлмасада, лекин уламолар муробаҳада муддатни мол деб эътибор қилганлар. Қачон, муддатни эвазида нархни зиёда қилиш зикр қилинса, агар қарздор тўлов муддати етиб келишидан аввал молни нархини ҳаммасини тўлалигича тўласа, тўлаш муддати етиб келмаган миқдорини бирор бир эвазсиз олган бўлади” (Раддул муҳтор).
Шунинг учун муробаҳа ҳамда тақсит савдосида бир киши ўн сўмлик нарсани бир йил муддатга йигирма сўмга сотса, харидор муддатидан илгари, яъни олти ойда нархни ҳаммасини тўласа, сотувчи уни олишга ҳаққи бор. Лекин, мутааххир уламоларнинг фатвосига кўра олмагани афзалдир.

Нархни бўлиб тўлаш савдосининг ҳукмлари

Нархни бўлиб тўлаш савдоси бизнинг асримизда барча Ислом юртларида кенг тарқалган савдолардан бирига айланиб қолди. Бу савдо орқали кўпчилик одамлар ўзларининг ҳожатлари тушиб турган уй жиҳозларни, қимматбаҳо ва янги асбоб ускуналарни, бирданига нақд пул тўлаб ололмайдиган нарсаларни сотиб олиш имконини беради. Шунинг учун ҳам, бу савдонинг шаръий ҳукмини баён қилиб беришга ҳожат тушди. Ўша савдо ва ундан ажраб чиқадиган масалаларни тушунтириш керак бўлиб қолди. Албатта, ушбу қисқа баҳс, мазкур ҳожатни чиқаришни кўзлагандир. Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзи тўғриликка ва яхшиликка муваффақ қилсин ва менинг қалбимни Ўзининг розилигига очсин ва келажакда қиладиган ишларимга Ўзи нусрат берсин.


НАРХНИ БЎЛИБ ТЎЛАШ САВДОСИ ҲАҚИҚАТИ

Нархни бўлиб тўлаш савдоси, нархни кейин бериш шарти билан қилинадиган савдодир. Савдогарга нарх келишилган шарт асосида савдодан кейин берилади. Бу қандай савдо бўлади? Бу савдода савдогар сотилган молни харидорга савдо пайтида беради. Харидор эса, ўша сотиб олинган молнинг нархини бўлиб-бўлиб тўлайди. Нархни кейин тўлаш савдоси деган исмни шу сифатдаги барча савдоларда ишлатилса бўлади. Бу ерда икки тараф келишган баҳо ўша вақтдаги бозор нархига тўғри келиши ёки ундан кўпроқми ёки озроқми бўлишининг фарқи йўқ. Савдога келишиб бўлгандан кейин, нархни бўлиб тўланадиган савдони арабларда “савдо биттақсийт” дейилади. Лекин воқеъликда ўша келишилган нархни бўлиб тўлаш савдосида мазкур савдо молининг баҳоси бозордаги нархдан кўп бўлади. Агар савдо қилаётган одам бояги молни нақд пулга сотиб оламан деса, бозордан арзонроқ нархга топиш имкони бор. Лекин ўша молни сотиб олиб нархини кейин бераман, бўлиб-бўлиб тўлайман деганда албатта, нархи кўпаяди. Бошқа иложи йўқ. Агар устама қўшмаса, савдогар зарар кўради. Ҳа, одатда нархни бўлиб тўлаш савдоси асосан ўша вақтда бозордаги нархдан кўпроқ нархга келишгандагина бўлади.
ТЎЛОВНИ ОРҚАГА СУРИШ ТУФАЙЛИ БАҲОНИ ЗИЁДА ҚИЛИШ
Бу ерда бир савол туғилади: нархни кейин тўлайдиган бўлганда, нақд – ҳозир тўланадиган нархдан ортиқ бўлиши жоизми?
Бу ҳақда фуқаҳолар эски пайтда ҳам, ҳозирда ҳам жуда кўп гапиришган. Баъзи уламолар юқорида айтилган шаклдаги савдони жоиз эмас дейдилар. Чунки, баҳони кейин бўлиб бериш эвазига, нархни зиёда қилиш вақт учун эваз олиш ҳиасобланади. Бу эса рибодир ёки рибога ўхшаган нарсадир. Худди шу гапни Зайнул Обидийн, Носир ва Мансур биллаҳ, Ҳодавайҳлар айтишган. Улардан нақл қилиб, имом Шавконий ҳам, ўзининг “Найлул автор”деган китобида айтган.
Бироқ, тўрт имомлар, фақиҳ ва муҳаддислар жумҳури бунай савдо жоиз дейишган. Лекин шарти шуки, савдолашаётган  икки тараф нархи кейин тўланадиган савдода маълум вақтни келишиб олишлари керак. Аммо сотувчи “мен ушбу нарсани сенга нақдга бунчага, насяга бунчага сотаман” деса, икковлари бир тарафни танламасдан, ажраб кетсалар бу савдо жоиз эмас. Агар иккала тараф гапни икки хил гап билан бошлаган бўлса ҳам, лекин охирига келиб биттасига келишиб “савдони нақд қиламиз” ёки “нася қиламиз” деб келишиб, нақдга бўлса қанча бўлади, нася бўлса қанча бўлади, биттасини танлаб олиб, кейин охиригача иттифоқ иш қилишса, жоиз бўлади.
Имом Термизий сунан китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир савдода икки савдо бўлишидан қайтарганлар” деган ҳадисни келтириб шундай деди:
“Баъзи аҳли илмлар бу ҳадисни шарҳида “икки савдода бир савдо дегани, бир одам бошқасига “мен сенга ушбу кийимни нақдга ўн динорга, насяга йигирма динорга сотдим” дейишидир, деганлар. Бу ерда икковидан бирини фарқлаб айтмади, балки қўшиб айтди. Агар биттасини фарқлаб “нақдга ўн динорга сотаман” деса, ёки “насяга йигирмага сотаман” деса, унда ҳеч гап йўқ”.
Имом Термизий роҳимаҳуллоҳнинг қавлининг хулосаси шуки, бу савдодаги иллат, нархнинг икки ҳолатнинг орасида бориб келиши, келишу пайитида икковидан биттасига таъйин қилинмсидадир. Бу ерда нарх иккисидан қайси бириники эканини билиб бўлмайди. Нархнинг ноаниқ бўлиши эса, шариатда наҳий қилинган. Агар нархнинг ноаниқлиги ҳақидаги жаҳолат йўқ бўлиб, икки ҳолатдан биттасини таъйин қилиб, “нақд савдо қиламиз, унинг баҳоси бунча” деса, ёки “нася савдо қиламиз, молнинг нархи бунча” деса, савдо шаръан жоиз бўлади.
Имом Термизий зикр қилган нарса тўрт мазҳаб имомларининг ва жумҳур уламоларнинг мазҳабидир.     Чунки, Қуръонда ҳам, суннатда ҳам бунга ўхшаш савдони жозлигини манъ қиладиган ҳеч нарса йўқ. Албатта, рибонинг таърифига бу савдодаги ҳолат тўғри келмайди. Чунки, бу қарз ҳам эмас ва рибовий молларни ўзини мислига сотиш ҳам эмас. Бу ҳақиқий савдодир. Сотувчи ўз савдо молини хоҳлаган нархга сотиши мумкин. Унга доимо бозорнинг нархида сотиш вожиб эмас. Савдогарларнинг нархни таъйин қилишда хилма-хил мулоҳазалари бор. Кўпинча, тижорат молининг баҳоси ҳолатлар ўзгариши билан, ўзгариб туради. Шариат бир кишини ўз савдо молини бир ҳолатда бир баҳога, бошқа ҳолатда бошқа баҳога сотишини манъ қилмайди.
Шундай экан, яна бир киши ўз савдо молини саккиз дирҳамга нақдга, ўн дирҳамга насяга сотса у одамга уламоларнинг ижмоси билан ўн дирҳамга ҳам нақдга сотиши мумкин, модомики унда алдов ва хиёнат бўлмаса. Нима учун энди у ўн дирҳамга насяга сотиши мумкин бўлмас экан?.
Бу масала тўрт мазҳаб уламолари, кўплаб фақиҳлар, муҳаддислар орасида иттифоқ қилингандир. Биз бу масаланинг Китоб ва Суннатдан далилларини баён қилишда гапни чўзишни хоҳламаймиз. Балки бу масалани жоизлиги асосида пайдо бўладиган баъзи масала ва тафсилотларни баён қилиб ўтамиз.
1. Бу савдонинг жоиз бўлиши учун икки баҳодан бирига жазм қилиш шарт.
Юқорида зикр қилинганлардан равшан бўлдики, савдогар савдолашув вақтида ҳар-хил баҳони айтиши мумкин. Масалан, “Буни нақдга саккизга сотаман, насяга ўнга сотаман” деб.
Бироқ, савдогар муддат ўзгариши билан нарх ҳам, ўзгаради дейиши мумкин-ми? Мисол учун, бир ойга ўн дирҳамга, икки ойга ўн икки дирҳамга сотаман, деса бўладими? Бу ҳақда фуқаҳолардан очиқ ва равшан бир нарса кўрмадим. Юқоридаги гапларга қиёсан, бу ҳам бўлавериши керак. Чунки, баҳо нақд ёки нася бўлишига асосланиб ўзгариши жоиз бўлганидан кейин, муддатни ўзгаришига асосланиб баҳонинг ўзгариши ҳам жоиз бўлади. Чунки иккала сувратнинг ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Лекин баҳонинг ўзгариши агар келишув вақтида айтилса, жоиз. Аммо савдо ақди, қачонки икки томон маълум муддатга маълум баҳога келишсагина, жоиз бўлади. Келишув вақтида айтилган муддатдан бирига жазм қилиш шарт. Агар бунга хилоф тарзда бўлса савдо нотўғри бўлади. Масалан савдогар “Агар пулни бир ойдан кейин берсанг, нарх ўн дирҳам, икки ойдан кейин берсанг, ўн икки дирҳам, агар уч ойдан кейин берсанг, ўн тўрт дирҳам деб улардан бирини таъйин қилмасдан ажрашишди. Сотиб олувчи ўзига маъқул бўлганнини ихтиёр қилар деган гумода. Бу савдо ижмоъ билан ҳаромдир. Икки тараф юқоридаги қисмлардан бирини таъйин қилиб, янгидан ақд тузишлари вожиб бўлади.
2. Савдо молининг нархига яна нарх зиёда қилиш жоиз. Фойда олиш жоиз эмас. Бу масалада огоҳлантириб қўйиш лозим гаплардан бири шуки, ушбу савдодаги жоиз нарса нархнинг ўзига зиёда қилишдир.
Аммо баъзи бир одамлар нақд савдо боҳосини асос қилиб олиб, тўлашда кеч қолиш эвазига фойда сўрашлари айни рибонинг ўзидир. Мисол учун, савдогар сенга мана шу савдо молини нақд берадиган бўлсанг саккиз рупяга сотдим. Агар нархни бир ойгача тўлай олмасанг, унда икки рупя яна зиёда берасан деса, бўлмайди. Бу нарсани фойда дейдими ёки бошқа ном билан номлайдими барибир, рибовий муомалага кириб қолади. Чунки савдо вақтида савдо молининг нархи саккизга келишилди. Демак, нарх саккиз, шу саккиз харидорнинг зиммасида турибди. Уни адо қилиши керак. Замон ўтиши билан зиёда сўраш, сотувчи тарафидан рибо талаб қилиш бўлиб қолади.
Мазкур икки суратдаги амалий фарқ қуйдагилардан иборат:
Биринчи суратда баҳо белгиланди. Икки тараф жазм қилгандан кейин бу ҳақиқий нархга айланди. Энди бу ерда нарх зиёда бўлмайди. Савдо тугадими, савдонинг тугаган вақтидаги келишилган нарх тураверади. Харидорни аҳволи бошқача бўлиб қолса, нарх камайиб қолмайди. Мисол учун, харидор бир савдо молини ўн сўмга сотиб олди ва мен бунинг нархини бир ойдан кейин бераман, деди. Лекин бир ойда нархни беришга қодир бўлмади. Икки ойда берди. Икки ойда берса ҳам, нарх ўн бўлиб тураверади. Муддат зиёда бўлиши билан нархга қўшимча қўшилмайди.
Иккинчи суратда нархни саккиз сўмга келишилди. Кейин сотувчи, агар вақтида тўлай олмай қолсанг, нарх ўн сўм бўлади деди. Шу тарзда тўлай олмай қолиш муддати ўсиб боргани сайин, нарх ўсиб бораверади. Мисол учун, бир ойда тўласанг, келишилган нархга икки рупия қўшилади. Икки ойда тўлайсан, тўрт рупия қўшилади. Ҳар ойда икки қўшилиб бораверади. Демак, савдогар бу ерда вақтни сотмоқда. Тўлай олмаслик вақти кўпайган сари, рибо кўпайиб бораяпти. Мана шу ҳолат шариатда ҳаром қилинган рибо шаклига киради.


9 йил аввал 34094 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Молни қўлга олмасдан сотиш
Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тақсит савдоси ҳақида
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Насияга сотиб нақдга қайта сотиб олиш
Бир киши бировга ҳар ойда маълум миқдордан бериб туриш шарти ила бир йил муддатга 10.000га машина сотса, сўнг бир йил тўлмасидан ва пулини тўлиқ тўламасидан аввал 8.000 нақдга ўзи қайтариб сотиб олса бўладими?Бундай давоми...
9 йил аввал 7281 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ масалалар ечими
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳга саловот ва саломлар бўлсин!Аммо баъд:Бугунги кунда пулнинг қадри тушишига боғлиқ масалалар, саволлар жуда ҳам кўпайди. Айниқса, бу давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сотилган молни гаров сифатида ушлаб туриши
Ҳозирги кунда одамлар орасида турли муомалалар ривожланиб кетган. Шундай муомалалардан бири насия савдода сотувчи сотилган молни харидор нархини тўлиқ ёки қисман тўлагунича ушлаб туришидир. Бу жоизми? Насия давоми...
7 йил аввал 6404 fiqh.uz