Аёллар қонининг қисмлари


САВОЛ: аёлларга хос бўлган қонларнинг қисмлари нечта?
ЖАВОБ:  аёл кишининг жинсий аъзосидан келадиган қонлар уч қисмга бўлинади.
Ҳайз
Нифос
Истиҳоза

اعلم ان الدماء المختصة بالنساء ثلاثة :  حيض و نفاس و استحاضة.

Билинг аёлларга хос бўлган қонлар учтадир:  ҳайз, нифос, истиҳоза. (Манҳалул Варидийн)
Савол: Аёлларга ҳайз, нифос илмини ўрганиш қандай амал?
Жавоб: Аёлларга поклик билан нопокликни ажратдиган даражада ҳайз, нифос, истиҳоза масалаларини ўрганиш, шунингдек уларнинг валий, эрларига унинг масалаларини қизлари, сингиллари, аёллари ва қўл остидагиларига ўргатиш вожибдир. Ҳайз кўришни бошлаган аёлларга унинг бошланиш, тугаган кунлари, соатлари, минутларини ёдда тутиши вожиб амал ҳисобланади.

فمعريفة احكام الدماء المختصة بالنساء واجبة عليهن وعلي الازواج والاولياء

Аёлларга хос бўлган ҳукмларни билиш уларга ва уларнинг эрларига, валийларига вожибдир. (Манҳалул Варидийн)

Ҳайзнинг луғавий маъноси

Савол: Ҳайз луғатда нима маънони билдирад?
Жавоб: Ҳайз сўзи луғатда оқиш маъносини билдиради.

هو لغة السيلان

Ҳайз сўзи луғатда оқиш маъносини билдиради. (Дуррул Муҳтор)

قال اهل اللغة اصله السيلان يقال حاض الوادي اي سال فسمي حيضا لسيلانه في اوقاته

Луғат аҳли айтадилар:
“Ҳайз, унинг асли оқишдир. “Ҳазол вадий” дейилади, яъни оқди. Ҳайз ўз вақтларида оқиб тургани учун ҳам ҳайз деб ном олди”. (Мазоҳиру Хақ)
Араб тилида ҳайз кўрган аёлни Ҳоиза, деб номланади.

Ҳайзнинг истилоҳий таърифи

Савол: Шариат истилоҳида ҳайз деб нимага айтилади?
Жавоб: Шариат истилоҳида ҳайз деб “Аёлнинг бачадонидан бирор касалликсиз ва туғишсиз келадиган қонга айтилади”.

فالحيض دم ينفضه رحم امرأة بالغة لا داء بها ولا حبل ولم تبلغ سن الاياس

Ҳайз балоғатга етган, касал ва ҳомиладор бўлмаган, қондан қолиш ёшига етмаган аёлнинг бачадони чиқариб турадиган қондир. (Мароқил Фалоҳ)
Урфимизда ҳайз қонини “одат қони”, “ой кўриш қони”, “узрли бўлиш”, дейилади.

Ҳайзнинг бошланиши

Савол: Биринчи ҳайз кўриш кимдан бошланган?
Жавоб: Ҳоким роҳматуллоҳи алайҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан саҳиҳ санад билан ривоят қилган ҳадисда ҳайз кўриш Ҳавво онамиз жаннат чиқарилгандан кейин бошланган. (Саҳиҳи Ҳоким, Ибн Мунзир) Бухорийдан таълиқан ривоят қилинган ҳадисда:  “Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг қизларига ҳайз (кўриш)ни мусаллат (одат) қилди”, дейилган. (Бухорий таълиқ) Салафларнинг баъзилари ҳайз кўриш Бани Исроилдан бошланган, дейдилар. Бундан мақсад ҳайзга тегишли ҳукмлар Бани Исроилдан бошланганлигидир.Чунки Абдурраззоқ роҳматуллоҳи алайҳнинг Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда бани Исроилда эркаклар билан аёллар бир жойда намоз ўқиганликлари ва ўша кунларда эркак билан аёл ўзаро алоқада бўлганликлари, Аллоҳ таоло аёлларга ҳайз туфайли қайтариқлар белгилагани ҳамда уларни масжидга келишларидан қайтарганлиги ҳақида зикр қилинган. Бу нарса уларга жазо тарзда эмас, балки ҳикматга биноан жорий қилингандир.
Савол: Аёлнинг орқа томонидан келган қон ҳам ҳайз дейиладими?
Жавоб: Орқадан келган қон ҳайз эмас. Мобода қон келса, ундан ғусл қилиш ҳам вожиб бўлмайди.

وما يخرج من الدبر من الدم فانه ليس بحيض
لكن يستحب لها ان تغتسل عند انقطاع الدم

Аёлнинг орқасидан келган қон ҳайз эмасдир. Лекин покизалик маъносида қон келиб тўхтаса, ғусл қилмоғи мустаҳаб саналади. (Баҳрур Роиқ)
Савол: Ҳайзнинг энг оз муддати қанча?
Жавоб: Ҳайзнинг энг кам муддати уч кечаю кундуз. Яъни етмиш икки соатдир. Агар бундан бир неча дақиқа кам бўлса ҳам у ҳайз эмас, истиҳозадир.

اقل الحيض ثلاثة ايام وثلاث ليال في ظاهر الرواية هكذا في التبيين

Зоҳир ривоятга кўра ҳайзнинг энг оз муддати уч кечаю, уч кундуздир. Табйин китобида ҳам шундай келтирилган.

وَالنَّاقِصُ إلَخْ ) أَيْ وَلَوْ بِيَسِيرٍ .
قَالَ الْقُهُسْتَانِيُّ :  فَلَوْ رَأَتْ الْمُبْتَدَأَةُ الدَّمَ حِينَ طَلَعَ نِصْفُ قُرْصِ الشَّمْسِ وَانْقَطَعَ فِي الْيَوْمِ الرَّابِعِ حِينَ طَلَعَ رُبُعُهُ كَانَ اسْتِحَاضَةً إلَى أَنْ يَطْلُعَ نِصْفُهُ ، فَحِينَئِذٍ يَكُونُ حَيْضًا .
وَالْمُعْتَادَةُ بِخَمْسَةٍ مَثَلًا إذَا رَأَتْ الدَّمَ حِينَ طَلَعَ نِصْفُهُ وَانْقَطَعَ فِي الْحَادِيَ عَشَرَ حِينَ طَلَعَ ثُلُثَاهُ فَالزَّائِدُ عَلَى الْخَمْسَةِ اسْتِحَاضَةٌ ؛ لِأَنَّهُ زَادَ عَلَى الْعَشَرَةِ بِقَدْرِ السُّدُسِ

Уч кундан ками гарчи озгина муддат бўлса ҳам. Қуҳустоний айтдилар: “Биринчи бор ҳайз кўраётган қиз биринчи кун қуёшнинг думалоғининг ярми ердан кўтарилган вақтда қон кўришни бошласа ва тўртинчи куни қуёш умалоғининг (ярмидан кам) тўртдан бири кўтарилганда қон тўхтаса, қонларнинг барчаси истиҳоза бўлади. қон қуёшнинг ярми кўтарилгунча давом этса, ҳайз бўлади. Беш кун ҳайз кўриш одати бор аёл биринчи кун қуёш думалоғининг ярми кўтарилганда қон кўришни бошласа ва ўн биринчи куннинг қуёш думалоғининг (ярмидан кўпи) учдан иккиси кўтарилганда тўхтаса, қон ўн кундан ортганлигига ҳукм қилиниб, беш кундан ошгани истиҳоза ҳисобланади. Чунки қон ўн кунга қуёш думалоғининг олтидан бир миқдорича зиёда бўлди” (Роддул Муҳтор)
Савол: Қон ҳайз ҳисобланиши учун уч кеча кундуз тўхтамасдан келиши шартми?
Жавоб: Тўхтамасдан келиши шарт эмас. орада тўхтаб кейин давом этса ҳам ҳайз саналаверади.

وَلَا يَخْفَى أَنَّهُ لَيْسَ بِشَرْطٍ أَنْ يَكُونَ الدَّمُ مُمْتَدًّا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ بِحَيْثُ لَا يَنْقَطِعُ سَاعَةً حَتَّى يَكُونَ حَيْضًا ؛ لِأَنَّ ذَلِكَ لَا يَكُونُ إلَّا نَادِرًا

Қоннинг ҳайз бўлиши учун уч кеча кундуз қоннинг тўхтамай келиши шарт эмас. Чунки бу нарса камдан-кам бўлади.
Савол
: Ҳайз муддатининг кўпи қанча?
Жавоб: Ҳайзнинг кўпи ўн кеча кундуз, деб белгиланган.

اكثره عشرة ايام وليالها

Ҳайз қонининг кўпи ўн кеча кундуздир. (Фатавои Ҳиндия
Савол: Биринчи ҳайз кўриш ўн кун, деган гап қанчали асосли?
Жавоб: Қиз бола биринчи бор ҳайз кўриб, қони тўхтамай ўн кундан ортиб кетса ўн куни ҳайз ҳисобланади. Агар ўн кундан озроғида қон тўхтаса, ўн кунгача кутиб ўтирмайди. Балки қон тўхташи билан ғусл қилиб намоз, рўзасини бошлайди.

أَنَّ الْمُبْتَدَأَةَ إذَا اسْتَمَرَّ دَمُهَا فَحَيْضُهَا فِي كُلِّ شَهْرٍ عَشْرَةٌ وَطُهْرُهَا عِشْرُونَ كَمَا فِي عَامَّةِ الْكُتُبِ

Биринчи бор ҳайз кўрувчининг қони тўхтамай давом этса, ҳар ойнинг ўн куни ҳайз бўлиб, йигирма куни поклик бўлади. (Роддул Муҳтор)
Савол: Аёллар неча ёшдан ҳайз кўра бошлайди?
Жавоб: Қиз бола тўққиз ёшга тўлгандан кейинги қонларни ҳайз қони, дейилади. Ундан аввалги кўрилган қонлар ҳайз ҳисобланмайди.

الوقت من تسع سنين الي الاياس

Ҳайзнинг вақти тўққиз ёшдан бошлаб қондан қолгуничадир. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Балоғатга етмаганларни ўн беш ёшдан балоғатга етди, деб ҳукм қилинади. Шунга биноан ҳайз кўрмай юрган аёлларга ҳам ҳайз кўрувчи, деб ҳукм қилишга бирор ёш белгиланганми?
Жавоб: Қизлар қон кўрсалар, тўққиз ёшдан бошлаб кўрганлари ҳайз, деб ҳукм қилинади. Агар қон кўрмасалар, то қон кўргунларигача ҳоизаликка ҳукм қилинмайди. (Имдадус Саилийн)
Савол: Аёллар қачон ҳайз кўришдан тўхтайдилар. Бунинг маълум муддати борми?
Жавоб: Аёлларда қон кўришдан қолишлик уларнинг мижози, табиатларига боғлиқ бўлиб, ҳамма аёллар ҳар хил ёшда қондан қоладилар. Лекин уламоларимиз эллик беш ёшгача кўрилган қонни ҳайзга ҳукм қилиб, ундан кейин кўрилган қонни ўрганиб чиқишга буюрганлар. Агар эллик беш ёшдан кейинги кўрилган қон қизил ёки қора бўлса ҳайз бўлади. Агар яшил, сариқ, лойқа ранг бўлса, ҳайз эмас. лекин эллик беш ёшга кирмасдан кўрган қонлари ҳам ўша рангда бўлса улар ҳам ҳайзга ҳукм қилинади

الاياس مقدرة بخمس و خمسين سنة وهو المختار .... وعليه الفتوى
وَمَا رَأَتْهُ بَعْدَهَا ) أَيْ :  الْمُدَّةِ الْمَذْكُورَةِ ( فَلَيْسَ بِحَيْضٍ فِي ظَاهِرِ الْمَذْهَبِ ) إلَّا إذَا كَانَ دَمًا خَالِصًا كلاسود والاحمر فَحَيْضٌ إذَا كَانَتْ عَادَتُهَا قَبْلَ الْإِيَاسِ أَصْفَرَ فَرَأَتْهُ كَذَلِكَ أَوْ عَلَقًا فَرَأَتْهُ كَذَلِكَ كَانَ حَيْضًا

Қондан қолиш эллик беш ёш, деб белгиланган. Шу қовл ихтиёр қилингандир ва шунга фатво берилгандир. Мазкур ёшдан кейин аёл киши кўрган қон мазҳабнинг зоҳирига биноан ҳайз эмасдир. Лекин (қора ва қизил каби) соф қон бўлса, ҳайздир. Аёл киши қондан қолишидан аввал одатда ҳайз кунларида сариқ ёки қуюқ қон кўрадиган бўлса, қондан қолгандан кейинги кўрган қони ҳам шу каби сариқ ёки қуюқ бўлса, ҳайздир. Қондан қолган аёл қондан қолишидан аввал одатда кўрадиган ҳайз қонидан ўзгача қон кўрса, ҳайз саналмай, истиҳоза қони бўлади. (Роддул Муҳтор)
Савол: Ҳайз қони неча хил рангда бўлади?
Жавоб: Ҳайз қони олти хил рангда бўлади.

أَنْ يَكُونَ عَلَى لَوْنٍ مِنْ الْأَلْوَانِ السِّتَّةِ :  السَّوَادُ وَالْحُمْرَةُ وَالصُّفْرَةُ وَالْكُدْرَةُ وَالْخُضْرَةُ وَالتُّرْبِيَةُ هَكَذَا فِي النِّهَايَةِ

Ҳайз олти рангдан бирида бўлади:
Қора, қизил, сариқ, лойқа ранг, яшил, тупроқ ранг. Ниҳояда шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Бундан ташқари аёлларда оқ рангдаги суюқлик ҳам келади. У қандай қон ҳисобланади?
Жавоб: Ҳайздан кейин келадиган оқ суюқликни ҳайз тўхтаганига аломат, дейилиб, уни ҳайзга ҳукм қилинмайди.

وَمَا تَرَاهُ الْمَرْأَةُ مِنْ الْحُمْرَةِ وَالصُّفْرَةِ وَالْكُدْرَةِ فِي أَيَّامِ الْحَيْضِ حَيْضٌ ) حَتَّى تَرَى الْبَيَاضَ خَالِصًا

Ҳайз кунларида аёл киши токи, соф оқ нарсани кўргунича қизил, сариқ, лойқа рангли нарсани кўрса, ҳайз саналади. (Фатҳул Қодир)
Савол: Фиқҳий китоблардаги “Курсуф” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Луғатда-пахта, истилоҳда эса-жинсий аъзонинг ички лабига қўйиладиган нарса (нима бўлишидан қатъий назар).
Савол: Ҳайзни зоҳир бўлиш вақти қачондан бўлади?
Жавоб: Аёл кишининг жинсий аъзоси ташқи ва ички бўлади. Ҳайз кела бошлаганини ичида ҳис қилиши билан ҳайз келган ҳисобланмайди, балки ташқи жинсий аъзода қонни чиқиб, зоҳир бўлиши билан ҳайз кўрувчига айланади.

لَا يَثْبُتُ حُكْمُ كُلٍّ مِنْهَا إلَّا بِخُرُوجِ الدَّمِ وَظُهُورِهِ وَهَذَا هُوَ ظَاهِرُ مَذْهَبِ أَصْحَابِنَا وَعَلَيْهِ عَامَّةُ مَشَايِخِنَا وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى

Қон ташқарига чиқиб, кўринсагина унга тааллуқли ҳукм собит бўлади. Бу бизнинг асҳобларимиз мазҳабининг зоҳири ҳамда барча машойихларимизнинг фикридир. Бунга кўра фатво берилгандир. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Баъзи аёлларда ҳайздан аввал оғриқ бошланади. Улар шу вақтдан намозларини тўхтатсалар бўладими?
Жавоб: Аёл кишининг жинсий аъзодан қон ташқарига чиқиб зоҳир бўлмагунича ҳоизага ҳукм қилинмайди.
Савол: Аёл киши олд жинсий аъзосига қонни тўхтатиш мақсадида бирор нарса киргизиб олган бўлса, қачондан ҳоиза ҳисобланади?
Жавоб: Жинсий аъзосига пахта ёки шу каби бирор нарсани киргизиб олган бўлса, то қон чиқиб, қўйган нарсасига зоҳир бўлмагунича ҳоиза ҳисобланмайди. Масалан:  аср намозидан аввал ўша жойига бирор нарсани киргизиб олмаса ҳоиза бўлар эди, лекин киргизиб олса, ҳуфтон намозига қадар қон зоҳир бўлмай турса, ҳоизага ҳукм қилинмайди ҳамда намозларини вақтида адо этади. Қон қўйган нарсасига зоҳир бўлса ёки қўйган нарсасини чиқариб олса ва қон зоҳир бўлса ҳоиза ҳисобланади.

وَمِنْهَا خُرُوجُ الدَّمِ إلَى الْفَرْجِ الْخَارِجِ وَلَوْ بِسُقُوطِ الْكُرْسُفِ فَمَا دَامَ بَعْضُ الْكُرْسُفِ حَائِلًا بَيْنَ الدَّمِ وَالْفَرْجِ الْخَارِجِ لَا يَكُونُ حَيْضًا

Қон ҳайз бўлишига тааллуқли ишлар сарасига қўйилган латтани олиб ташлаш билан бўлса ҳам қонни ташқи жинсий аъзога чиқишлигидир. Қачонки, латта қон билан ташқи жинсий аъзонинг ўртасини тўсиб турар экан қонни ҳайзга ҳукм қилинмайди. Мазҳабнинг зоҳири шудир. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Уйқудан тургач, текшириб, қўйиб олган нарсасида қон кўрса, қачондан қон кўрганликка ҳукм қилинади?
Жавоб: Уйқудан уйғониб қонни кўрган вақтидан бошлаб ҳоизаликка ҳукм қилинади. Масалан:  пешин, асрга ухлаб қолган аёл шомга азон айтиш чоғида уйғонса ва қонни кўрса шом вақтидан ҳоизаликка ҳукм қилинади.

طَاهِرَةٌ رَأَتْ عَلَى الْكُرْسُفِ أَثَرَ الدَّمِ يُحْكَمُ بِحَيْضِهَا مِنْ حِينِ الرَّفْعِ

Қиннинг ичига бирор нарсани тўлалигича киргизиб олиши тахримий макрух саналади. Чунки бундай қилувчи қўлига никоҳланувчига ўхшаб қолади. (Муҳийтул Бурҳоний)
Огоҳлантирув:  Ҳадисларда қўли билан ҳожатини қондирувчини “қўлига никоҳланувчи”, деб, бу каби феълли кишиларга нисбатан Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча дуоси ижобат бўлувчи Пайғамбар алайҳимус саломларнинг лаънати бўлиши таъкидланган. Ўзини ўзи турли хил воситалар, қўллари билан қондирадиган аёллар ҳам бу лаънат остидадурлар.
Савол: Ҳайз ва ундан бошқа ҳолатда жинсий аъзосига бирор нарсани қўйиб олиш қандай амал?
Жавоб: Бокира қизлар ҳайз ҳолатида, бокира бўлмаганлар эса ҳайз ва ундан бошқа ҳолатда ҳам латта каби нарсаларни қўйиб юришлари мустаҳаб саналади.

استحب وضعه للبكر عند الحيض فقط اى دون حالة الطهر وللثيب اى من زالت بكارتها مطلقا لانها لا تأمن عن خروج شيء منها فتحتاط في ذلك خصوصا في حالة الصلاة بخلاف البكر

Бикрларни ҳоиза бўлган ҳолатида, поклик ҳолатидан ташқари махсус жойига бирор нарсани қўйиб олиши мустаҳабдир. Қизлиги кетган аёллар учун эса ҳамма ҳолатда нарсани қўйиб олишлари мустаҳабдир. Чунки улардан бирор нарса чиқиб кетиши мумкиндир. Хусусан, намоз ҳолатида эҳтиёт бўлиши учун. Бокиранинг хилофи ўлароқ. (Манҳалул Варидийн)
Савол:  Ҳайз кўрувчи аёллар неча қисмга бўлинадилар?
Жавоб: Улар икки қисмга бўлиниб:

والمبتدأة من كانت في اول حيض ونفا


Мубтадаа – ҳаётида биринчи бор ҳайз ёки нифос кўраётган аёлга айтилади.
а) Биринчи бор ҳайз кўрган қиз 10 кун ёки ундан камроқ қон кўрса, бу унинг ҳайзи ҳисобланиб, ундан кейин энг ками 15 кун ва ундан зиёда қанча пок бўлса, бу унинг поклиги бўлади.
б) агар унинг кўрган қони 10 кундан ошиб кетса, 10 куни ҳайз бўлиб, қолгани истиҳоза бўлади.
в) икки ҳайз ўртасига тушган поклик бу ерда ҳам эътиборга олиниб, 15 кундан кам бўлса, “дами мутаволий-кетма-кет келган қон” ҳукмида бўлади. агар поклик 15 кун ёки ундан зиёда бўлса, “туҳри фосил-икки қоннинг ўртасини ажратувчи” ҳақиқий поклик ҳисобланади. Шунинг учун биринчи бор ҳайз кўраётган қиз биринчи кундан тўртинчи кунгача қон кўрди, бешинчи кундан 18 кунгача, яъни 14 пок бўлди, сўнг 21 кунгача қон кўрди, бу суратда аввалги 10 кун ҳайз бўлиб, қолгани истиҳозадир. Бу ўринда қизнинг ҳайз кўриши қон билан бошланиб, ҳайзининг охири поклик билан тугади. Ўртадаги 14 кун поклик икки қоннинг ўртасини ажратувчи поклик бўла олмайди.
г) биринчи бор нифос кўрувчининг ҳукми ҳам шу кабидир. 40 кунгача неча кун қон келса ҳам нифосдан ҳисобланади. 40 кундан ошгач кўрилган қон истиҳоза саналади. Икки қон ўртасига тушган поклик бу ерда ҳам қон, деб эътиборга олинади. Масалан:  аёл фарзанд кўргач 4 кун қон кўрди. Сўнг қон тўхтаб, туққанига 38 кун бўлганда яна қон кўра бошлади. Бу икки кун давом этди. Бу нифос муддати бўлган 40 кун ичида иккита қон ўртасига тушган покликни тўхтамай келган қон ҳукмига саналиб, нифос қони 40 кун, деб эътиборга олинади. Мободо, қон тўхтаб турган кунларида рўза тутган бўлса, рўзасини қайта тутади.

 

المعتادة من سبق منها من حين بلوغها دم و طهر صحيحان او أحدهما

Муътода – балоғатга етгач, бир бор поклик, ва бир бор қон кўрган ёки икаласидан бирини кўрган аёлга айтилади. (Манҳалул Варидийн)

Саҳиҳ ва фосид қонларнинг бўлими

Савол: Ҳайз ва нифос қони неча қисмга бўлинади?
Жавоб: Икки қисмга: 
Саҳиҳ қон; ҳайзда 3 кундан кам бўлмаган ҳақиқатда ё ҳукман 10 кундан ошмаган, нифосда эса ҳақиқатда ё ҳукман 40 кундан ошмаган қондир. Ҳақиқатда 10 кундан ошмаслигидан мақсад 10 кун бўлганда қон тўхтаб умуман келмаслиги. Ҳукман ошмаслигидан мақсад ҳайз кўришда одати бор аёлнинг қони бўлиб, қон одат кунидан ошиб 10 кундан ҳам ошиб кетса. Бу суратда гарчи қон ҳақиқатда ўн кундан ошиб кетсада, ҳукман ошмаганга ҳукм қилинади. Чунки одатдан ортиб яна 10 кундан ҳам ошган қонлар истиҳоза бўлиб, йўқнинг ҳукмида бўлади. Гўёки, қон одат кунларига етгач тўхтаган ҳисобланади. Масалан:  бир аёлнинг одати таъйин топмаган бўлса, 10 кун ё ундан камида қон тўхтаса, бу суратда ҳақиқатда қон 10 кундан ошмади. Бир аёлнинг одати 6 кун бўлса, қон кўриши 10 кундан ортиб кетса, ҳақиқатда қон 10 кундан ортган бўлсада, ҳукман ортмади, гўёки одат кунида тўхтаганига ҳукм қилинади.
Фосид қон; Етти қисмга бўлинади, буларни истиҳоза, деб ҳам айтилади.
1. Тўққиз ёшга етмаган қизнинг қони, 3 кундан кўп 10 кундан кам бўлсада;
2. Ноумиддик ёшига етган аёлнинг қони, яъни 55 ёки ундан юқори ёшдаги аёллар кўрган қон. Лекин бунда қора ёки холис қизил қон бўлмаслиги шарт. Агар қора ёки холис қизил қон бўлса, ҳайзнинг шартлари топилса, ҳайзга ҳукм қилинади.
3. Ҳомиладор аёл кўрган қон.
4. Биринчи бор ҳайз ёки нифос кўраётган аёлнинг қони ҳайзнинг (10 кун) ёки нифоснинг (40 кун) муддатидан ўтган қон.
5. Ҳайзнинг оз муддати (3 кун) дан кам  келган қон.
6. Ҳайз кўришда одати бор аёлнинг одатидан ошиб ўн кундан ҳам ошиб кетса, одатидан ташқари қон.
7. Одат кунларидан кейин ёки одат кунларидан аввал қон келиб, у 11 кун ёки унлан ортиқ давом этса, одат кунлари ҳайз, одат кунларидан ташқари, аввали ёки кейинида келган қонлар фосид қонлардир. Одат кунларида буткул қон кўрмаган бўлсин, ёки 3 кундан оз қон кўрсин, қон бошлангандан одат миқдоричаси ҳайз, қолгани истиҳоза бўлади. Масалан:  бир аёлнинг одати ҳар ойнинг 10-кунидан 5 кун қон кўради. Бир бор 9 чи ёки 10 чи кундан қон кўра бошлади. Бу эса 11 кун давом этди. Аввалги 5 куни ҳайз, қолгани истиҳозадир. Ёки аввалги ойнинг 30 чисидан ёки янги ойнинг 1 чи кунидан қон кела бошлади. 11 кун ёки ундан ортиқроқ қон кўрди. Аввалги 5 куни ҳайз бўлиб, қолган кунлари истиҳоза бўлади. Бундай аёлни замонни эътибори билан одати ўзгарган, ҳайз кунларининг адади эътибори билан ўз ҳолича қолган дейилади.
Савол:  Ҳайзда одати бор аёлда одатига хилоф ўлароқ бир бор “саҳиҳ қон” келиши одатини ўзгаришига кифоя қиладими ёки ўша ўзгарган қон такрор келиши зарурми?
Жавоб: Бу борадаги фатволарга биноан “Бир бор ўзгариши билан одати ўзгарганликка ҳукм қилинади”, ўзгарган қон такрор келиши шарт эмас. масалан ҳар ойдан беш кун қон кўрадиган аёл бир бора олти кун қон кўрса, одати ўзгарганга, яъни 5 кундан 6 кунга ўзгарганга ҳукм қилинади. Мободо, кейинги ой 10 кундан ортиқ қон кўрса, 6 куни одат қони ҳисобланиб, қолганлари истиҳоза бўлади. Ўша 6 кун икки бор такрорланган бўлиши шарт эмас.

Покликнинг қисмлари

Савол: Поклик неча қисмга бўлинади?
Жавоб:  поклик икки қисмга бўлинади:
Саҳиҳ (ёки тўлиқ) поклик;
Фосид (ёки тўлиқсиз) поклик;
Саҳиҳ (ёки тўлиқ) поклик; учта шарти топилган покликни саҳиҳ поклик дейилади.
1. Энг ками 15 кундан кам бўлмасин;

والطهر التام طهر خمسة عشر يوما فصاعدا

Тўлиқ поклик бу ўн беш кун ёки ундан ортиқ бўлган покликдир. (Манҳалул Варидийн)
Танбеҳ: Саҳиҳ поклик ҳамиша 15 кун бўлиб, ундан кам бўлмайди.
2. Аввалида, ўртасида ёки охирида фосид қон аралашмасин;
3. Иккита саҳиҳ қоннинг ўртасида келсин, яъни икки ҳайзнинг ўртасида ёки нифос билан ҳайзнинг ўртасида бўлсин.
Фосид (ёки тўлиқсиз) поклик; саҳиҳ покликдаги 3 та шартидан қайсидир бири топилмаса;
Биринчи шарт топилмаслигининг мисоли:  поклик 15 кундан кам бўлса.

والطهر الناقص ما نقص منه اى من التام

Нуқсонли поклик бу тўлиқ покликдан оз, яъни ўн беш кундан оз покликдир.
(Манҳалул Варидийн)
Иккинчи шарт топилмаслигининг мисоли:  бунинг ўзини учта мисоли бор:
1. Аввалида фосид қон топилган поклик. Масалан:  биринчи ҳайз кўрган қиз 11 кун қон кўрса, сўнг 15 кун пок бўлса, бу суратда 10 кун ҳайз бўлиб, 16 кун поклик бўлади. Покликнинг биринчи куни фосид қон билан бошланган бўлади.
2. Ўртасида фосид қон аралишиб қолиши. Масалан:  5 кун қон кўрди, сўнг 15 кун пок бўлди. 16 чи кун бир кун қон кўриб, ундан сўнг 15 кун поклик кўрса. Бу суратда 5 кун ҳайз, қолган 31 кун фосид поклик ҳисобланади. Чунки икки қоннинг ўртасида 3 кундан кам бўлган қон аралашиб қолди. 3 кунга етмагани учун қон фосид ҳисобланади, у аралашган поклик эса фосид поклик бўлади.
3. Охирида фосид қон топилган поклик. Масалан:  ҳайзда одати бор аёл 5 кун қон кўрди. Сўнг 24 кун пок бўлди. Шундай аёл бир бор одатидан аввал 6 кун қон кўриб, 11 кун давом этди. 5 куни одат қони, аввалги 6 куни икки ҳайзнинг орасидаги покликнинг охирига қўшилган фосид қон ҳисобланади. Яъни икки ҳайзнинг ўртасида 24 кун поклик кўрарди. Шундан 18 куни қонсиз, 6 куни фосид қон билан бўлиб, 24 куни поклик бўлиб қолди.
Учинчи шарт топилмаслигининг мисоли:  ҳайз ёки нифос қонини кўргандан кейин қондан қолиш ёшига етса, сўнг истиҳоза қони кўришни бошласа. Бу суратда аввалги қон саҳиҳ қон бўлиб, кейингиси фосиб қон бўлиб қолди.
Савол: Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати қанча?
Жавоб: Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати ўн беш кун бўлиб, кўпини чегараси йўқ.

واقل الطهر خمسة عشر يوما ولا غاية لاكثره لانه يمتد الى سنة وسنتين فلا يتقدر بتقدير الا اذا استمر بها الدم

Покликнинг энг ози ўн беш кун бўлиб, кўпини чегараси йўқ. Зеро у бир ёки икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Маълум бир муддат билан белгиланмайди. Лекин қон тўхтамай давом этса покликни белгиланади. (Шарҳул Бидоя)
Савол: Фиқҳ китобларимизда покликнинг муддатини 15 кун деб баён қилинган. Агар ундан андак миқдор кам бўлсачи?
Жавоб: 15 кун покликдан тўлиқ 15 кеча-кундуз ирода қилингандир. Агар ундан бироз кам бўлса ҳам поклик саҳиҳ поклик бўлмайди.
Савол: Биринчи бор ҳайз кўраётган аёл икки кун қон кўриб, тўрт кун пок бўлса, бешинчи кун яна қон келиб қолса нима қилади?
Жавоб: Барча кунлари ҳайз ҳисобланиб, икки кундан кейин ўқиган намозларини эътиборга олинмайди. (Гулдастаи Ховатийн)
Савол: Уч кун ҳайз кўриб сўнг ўн беш кун поклик бўлса сўнг яна уч кун қон кўрган аёлнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Икки қоннинг ўртасига тушган поклик ўн беш кунга етса, аввалги ва кейинги қонларни ҳайз дейилади. Қачонки, иккала ҳайз қонлар ҳайз муддатига етсалар.

اعْلَمْ أَنَّ الطُّهْرَ الْمُتَخَلِّلَ بَيْنَ الدَّمَيْنِ إذَا كَانَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا فَأَكْثَرَ يَكُونُ فَاصِلًا بَيْنَ الدَّمَيْنِ فِي الْحَيْضِ اتِّفَاقًا فَمَا بَلَغَ مِنْ كُلٍّ مِنْ الدَّمَيْنِ نِصَابًا جُعِلَ حَيْضًا ، وَأَنَّهُ إذَا كَانَ أَقَلَّ مِنْ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ لَا يَكُونُ فَاصِلًا وَإِنْ كَانَ أَكْثَرَ مِنْ الدَّمَيْنِ اتِّفَاقًا

Икки ҳайзнинг ўртасига тушган поклик ўн беш кун ёки ундан ортиқ бўлса иккита қоннинг ўртасини ажратувчилигига иттифоқ қилинган. Покликнинг икки тарафидаги қонлардан ҳар бири уч кеча кундузга етса ҳайз ҳисобланади. Агар ундан оз бўлса, поклик иккита ҳайзнинг ўртасини ажратувчи бўлмайди. Гарчи поклик муддати икки ҳайзнинг муддатидан кўп бўлсада. Шунга иттифоқ қилинган. (Роддул Муҳтор)
Савол: Ўн беш кун покликнинг икки тарафидаги қонларнинг ҳар бири 3 кундан оз бўлса, ҳукми қандай бўлади.
Жавоб: Бир аёл бир ёки икки кун қон кўрди. Сўнг ўн беш кун поклик бўлди. Сўнг яна бир ё икки кун қон кўрди. Покликнинг икки тарафидаги бу қонлар ҳайзга ҳукм қилинмайди. Балки истиҳоза қони ҳисобланиб, у кунларда намозни қолдирган бўлсалар қазосини ўқийдилар.

واقل الحيض ثلاثة ايام ولياليها وما نقص من ذلك فهو استحاضة

Ҳайзнинг ози уч кеча кундуздир. Бундан ками истиҳозадир. (Шарҳул Бидоя)
Савол: Бир-икки кун қон кўриб қони тўхтаган сўнг таҳорат қилиб намозини ўқий бошлагандан кейин поклик  ўн беш кун бўлмай туриб яна қон кўрган аёлнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Ўн беш кундан кам бўлган покликка эътибор қилинмайди. Балки бир икки кун қон келгандан кейинги покликларни ҳам қон кўрганга ҳукм қилиниб, одати неча кун бўлса, шунчаси ҳайз, қолгани истиҳоза бўлди, деб тушунилади. Бунда одатидан ташқари кунлардаги қолдирган намозларининг қазосини ўқийди. Агар одатича кун ўтгандан сўнг ғусл қилиб олган бўлса ва намозларини ўқиган бўлса, қазосини ўқимайди. Шунинг учун бир икки кун қон кўриб қони тўхтаган аёл одатий қон кўриш кунларга етганда ғусл қилиб олишлари лозим бўлади.

اعْلَمْ أَنَّ الطُّهْرَ الْمُتَخَلِّلَ بَيْنَ الدَّمَيْنِ إذَا كَانَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا فَأَكْثَرَ يَكُونُ فَاصِلًا بَيْنَ الدَّمَيْنِ فِي الْحَيْضِ اتِّفَاقًا فَمَا بَلَغَ مِنْ كُلٍّ مِنْ الدَّمَيْنِ نِصَابًا جُعِلَ حَيْضًا ، وَأَنَّهُ إذَا كَانَ أَقَلَّ مِنْ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ لَا يَكُونُ فَاصِلًا وَإِنْ كَانَ أَكْثَرَ مِنْ الدَّمَيْنِ اتِّفَاقًا

Икки ҳайзнинг ўртасига тушган поклик ўн беш кун ёки ундан ортиқ бўлса иккита қоннинг ўртасини ажратувчилигига иттифоқ қилинган. Покликнинг икки тарафидаги қонлардан ҳар бири уч кеча кундузга етса ҳайз ҳисобланади. Агар ундан оз бўлса, поклик иккита ҳайзнинг ўртасини ажратувчи бўлмайди. Гарчи поклик муддати икки ҳайзнинг муддатидан кўп бўлсада. Шунга иттифоқ қилинган. (Роддул Муҳтор)
Савол:  Бир икки кун қон кўриб сўнг поклиги ўн тўрт кун давом этиб яна қон кўра бошлаган аёлнинг одатий куни бўлмаса нима қилади?
Жавоб: Аввалги ўн кунини ҳайзга, қолган кунларини эса истиҳозага ҳукм қилинади. Агар ўн кундан кейин ғусл қилиб олган бўлса, намозлари дуруст. Ўн кун бўлганда ғусл  қилмаган бўлса, ўн кундан кейинги то ғусл қилгунча бўлган кунларнинг қазосини ўқийди. (Имдадус Саилийн)
Савол: Ҳайзнинг бошланиши ҳам тугаши ҳам поклик билан бўлиши мумкинми?
Жавоб: Одатда ҳайз кўрадиган аёлнинг ҳайзининг бошланиш ва тугалланиши поклик билан бўлиши мумкин. Масалан:  бир аёл ҳар ойнинг иккинчи кунидан бошлаб, тўртинчи кунгача 3 кун қон кўрса, бир бор биринчи кун қон келиб, 3 кун қон тўхтаса сўнг 5-кундан бошлаб, 11-кунгача қон келиши давом этди. Иккинчи кундан тўртинчи кунгача ҳайз, ундан аввалги бир кун, тўртинчи кундан кейинги етти кун истиҳозадир. Бу ерда ҳайзнинг бошлани ҳам тугаши ҳам поклик бўлмоқда. Биринчи бор ҳайз кўраётган қизнинг ҳайзининг бошлани, албатта, қон билан бўлади. Лекин тугаши поклик билан бўлиши мумкин. (Бунинг сурати - қиз 5 кун қон кўрди кейин ўртада 7 кун пок бўлди, кейин яна 2 кун қон кўрди. Қонни бошланганидан 10 куни ҳайз, қолгани истиҳозадир)

Биринчи бор ҳайз ёки нифос кўрган қизнинг намоз, рўза ва эрига яқинлик қилишлик ҳукмлари

савол: Ҳайз  бобида “Бокира”, “Саййиба” сўзларининг маъноси нима?
Жавоб:  “Бокира” - қизлик пардаси кетмаган аёл. “Саййиба” - қизлик пардаси кетган аёл.
Биринчи бор ҳайз кўришликнинг 3 сурати бўлиб,
1. Биринчи бор ҳайз кўрган аёлнинг қони 3 кун тўлиқ бўлишидан илгари тўхтаб қолса:
а) ғусл қилмасдан намозни ўқийверади. Лекин намозни мустаҳаб вақтига қадар кечиктириши вожиб бўлади.
б) 3 кундан кам қон кўрган бўла туриб, шаръий нисфи наҳордан илгари пок бўлса, субҳи содиқ кирганидан бери бирор нарса еб-ичмаган бўлса, рўза тутиши жоиздир.
в) 3 кундан илгари қон тўхтаган суратида одатий аёллар ҳайз кўргандан кейин келадиган оқлик келиши зарурий эмас.
г) 3 кундан кам қон келди, сўнг 10 кун ичида бир томчи бўлса ҳам қон кўрса, намоз ва рўзасини тарк қилади.
д) биринчи бор ҳайз кўраётган қиз эрга теккан бўлса, қон кўришни бошлагач 3 кунга етмай тўхтаган бўлса ҳам 10 кунгача эрига яқинлик қилиши харомдир.
2. биринчи бор ҳайз кўрган қизнинг қони 3 кундан кейин 10 кундан илгари тўхтаса:
а) зудлик билан ғусл қилиб намоз ўқишга киришади. Лекин намозларини мустаҳаб вақтига қадар кечиктириши мустаҳабдир, вожиб эмас.
б) агар намознинг охирги вақтида тўхтаб, ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтишлик миқдорича вақт қолган бўлса, ўша вақтнинг намози зиммасига фарз бўлади. кейин қазосини ўқишлиги зарурдир. Қон тўхтагандан намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтишлик миқдоридан камроқ вақт қолган бўлса, ўша вақтнинг намози зиммасига фарз бўлмайди.
в) субҳи содиқдан ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтишлик миқдоридан илгари қон тўхтаган бўлса, ўша кунги рўзани тутишлиги дурустдир. Ундан кам ёки субҳи содиқдан кейин қон тўхтаган бўлса, ўша куннинг рўзасини тутишлиги жоиз эмас.
г) 3 кундан кўпроқ ўтгандан кейин қон тўхтаган суратида одатий аёллар ҳайз кўргандан кейин келадиган оқлик келиши зарурий эмас.
д) 3 кундан кўп қон кўргач, қон тўхтаб, 10 куннинг ичида бир томчи қон кўрса ҳам намоз ва рўзаларни тарк қилиб туради.
е) бундай, яъни биринчи бор ҳайз кўриб, 3 кундан кўпроқ ҳайз кўриб эрга теккан бўлса, ғусл қилиб, эрига яқинлик қилиши мумкин.
Танбеҳ:  ғусл ва “Аллоҳу акбар” ни айтишлик вақти ичига сувни иситиш, кийимларни ечиб-кийиш вақти ҳам кириб кетади.
3. биринчи бор ҳайз кўраётган қизнинг қони 10 кун тўлиқ бўлганидан кейин тўхтаса:
а) ғусл қилиб, зудлик билан намозга киришади.
б) намоз вақти чиқиб кетишига “Аллоҳу акбар”ни айта олиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша вақтнинг намозининг қазоси зиммасига лозим бўлади. Ғусл қилиш вақти қолган бўлиши шарт эмас.
в) субҳи содиқдан бироз илгари қон тўхтаган бўлса, ўша куннинг рўзасини тутса, жоиз бўлади. Субҳи содиқдан илгари ғусл  қилиш муддатича вақт қолган бўлиши шарт эмас.
г) 10 кун ёки ундан кўпроқ муддатда қон тўхтаган суратида одатий аёллар ҳайз кўргандан кейин келадиган оқлик келиши зарурий эмас.
д) 10 кун ёки ундан кўпроқ муддатда қон тўхтагач, ғусл қилса мустаҳаб, ғусл қилмасдан эри билан яқинлик қилса ҳам жоиз.

Ҳайз ёки нифосда одати бор аёлларнинг намоз, рўза ва эрига яқинлик қилишлик ҳукмлари

المعتادة من سبق منها من حين بلوغها دم و طهر صحيحان او أحدهما

Муътода – балоғатга етгач, бир бор поклик, ва бир бор қон кўрган ёки икаласидан бирини кўрган аёлга айтилади. (Манҳалул Варидийн)
Муътода одатидан ташқари, одат кунларидан кейин қон кўрса:
Қоида:  Ҳайзда одати бор аёл одатидан ташқари қон кўрса, бу икки ҳолатнинг бирида бўлади.
Кўрилган қон 10 кундан ошиб кетади;
Кўрилган қон 10 кундан ошиб кетмайди.
Агар 10 кундан ошиб кетса одатда кўрадиган кунларининг 3 кунига тўғри келади;
Ёки одатда кўрадиган кунларининг 3 кунига тўғри келмайди.
Агар кўрилган қон одат қонининг энг ками 3 кунига тўғри келса, одатига мувофиқ бўлади;
Ёки одатига мувофиқ бўлмайди.
Агар одатга мувофиқ бўлса, одат боқий қолади ёки қолмайди. Агар одат боқий қолмаса одатнинг адади ўзгариб, вақти боқий қолади. Агар одат кунларида кўрилган қон ҳайз нисобича бўлмаса замоннинг эътибори билан одат ўзгаради, ададнинг эътибори билан одат боқий қолади. Бу суратда қоннинг бошланишидан одат миқдори ҳайз бўлиб, қолгани истиҳоза бўлади. агар одатдан ташқари кўрилган қон 10 кундан ошиб кетмаса, барчаси ҳайз бўлади.
Сўнг кўрилган қон одатнинг ададига мувофиқ бўлса, ададнинг эътибори билан одат боқий қолади, агар одатга мувофиқ бўлмаса, ададнинг эътибори билан одат ўзгаради, замоннинг эътибори билан одат ўзгариши ва ўзгармаслиги мумкин. Бу қоиданинг хулосаси 5 та сурат бўлади.
1. ҳайзда одати бор аёл одатидан ташқари қон кўрса. Агар одат кунларида кўрган қони ҳайз нисобича, яъни энг ками 3 кун бўлса, ҳамда қон одатий кунларидан ошиб, 10 кундан ҳам ўтиб кетса, одатичаси қон, қолгани истиҳоза бўлади. унинг ҳукми:  адад ва замоннинг эътибори билан унинг илгарги одати боқий қолди, деб ҳукм қилинади.
Масалан:  бир аёлнинг одати биринчи кундан 5 кун қон кўриш бўлса, бир бор одатидан ташқари биринчи кундан бошлаб 11 кун қон кўрса, илгарги одатига мувофиқ 5 кун ҳайз, қолган 6 куни истиҳозадир. Бу суратда муътоданинг ҳайз муддати ҳам адади ҳам ўзгармаганлигига ҳукм қилинади.
Савол: Бир аёлнинг одатда кўрадиган қони одатидан ҳам ўн кундан ҳам ортиб кетса ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Масалан:  бир аёлнинг одат қони уч кун бўлиб, уч кундан кейин ҳам қон келиши давом этса, ўн куннинг ичида тўхтаса, одати ўзгарганига, агар ўнинчи кунда ҳам тўхтамай ўн биринчи кунга ҳам ўтиб кетса, уч кунни ҳайзга ҳукм қилиниб, қолган кунларни истиҳозага ҳукм қилинади. Уч кундан кейинги кунлар намозларининг қазоси зиммасига лозим бўлади.

فَإِنْ لَمْ يُجَاوِزْ الْعَشَرَةَ فَالطُّهْرُ وَالدَّمُ كِلَاهُمَا حَيْضٌ سَوَاءٌ كَانَتْ مُبْتَدَأَةً أَوْ مُعْتَادَةً وَإِنْ جَاوَزَ الْعَشَرَةَ فَفِي الْمُبْتَدَأَةِ حَيْضُهَا عَشَرَةُ أَيَّامٍ وَفِي الْمُعْتَادَةِ مَعْرُوفَتُهَا فِي الْحَيْضِ حَيْضٌ وَالطُّهْرُ طُهْرٌ

Агар қон келмай туриш ва қоннинг келиши ўн кундан ошмаса, иккиси ҳам ҳайзга ҳукм қилинади. Бу ҳолатга тушган аёл биринчи бор ҳайз кўраётган бўлсин, ёки одатда ҳайз кўриб юрган аёл бўлсин. Агар қон ўн кундан ортиб кетса, биринчи бор ҳайз кўраётган аёлнинг ўн кунини ҳайзга ҳукм қилиниб, одатдаги аёлнинг одатини ҳайзга, қолганини покликка ҳукм қилинади. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Етти кунлик одати бор аёл гоҳида ўн кун, гоҳида ўн бир кун қон кўра бошласа, беш кунидан кейин ҳоиза бўладими ёки покиза?
Жавоб: Агар қон ўн кунда тўхтаса, барчаси ҳайз, ўн кундан ошиб кетса, одати бўйича етти куни ҳайз, қолгани истиҳоза ҳисобланади.
2. Муътода одатидан кўп ва 10 кундан ҳам зиёда қон кўрса ва одат кунларининг ичида ҳайз деб ҳукм қилса бўладиган миқдорича энг ками 3 кун мавжуд эди, лекин одатидан озроқ бўлди. Масалан:  1 чи кундан 5 кун кўрадиган аёл 3 чи кундан 11 кун ҳайз кўрди. 3, 4, 5 чи кунлари 3 кун ҳайз ҳисобланиб,  қолган 8 куни истиҳоза бўлади. бу суратда ададининг эътибори билан одати ўзгариб, замоннинг эътибори билан ўзгармаганликка ҳукм қилинади. Чунки одат кунларида ҳайз деб ҳукм қилса бўладиган қон кўрди.
Савол: Бир аёлнинг одатда бошланадиган муддатидан икки кун кейин қон кела бошласа, одати эса етти кун бўлса, қон кўриш ўн бир кун давом этса, бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Аввалидан беш куни ҳайз, қолган олти куни истиҳоза бўлади. Бу суратда аёлнинг одати ўзгарган бўлади. Шунинг учун келгуси ойда ҳам беш кун янги одат бўлади. Қолган кунларидаги қон истиҳоза бўлгани боис намоз ва рўзаларининг қазосини тутади.

Ҳайзда одати бор аёлнинг қони 3 кунга етмай тўхтаса

1. Ғусл қилмасдан намозга киришаверади. Лекин одат кунларининг миқдорича намозларини мустаҳаб вақтининг охирига қадар кечиктириши вожибдир. 
2. Шаръий нисфуннаҳордан илгари қон тўхтаса ва ҳали еб-ичмаган бўлса, ўша куннинг рўзасини тутаверади. Агар ушбу уч кунга етмай тўхтаган қон шаръий нисфуннаҳорда ёки ундан кейин тўхтаса ёки унга қадар еб-ичиб қўйган бўлса, рўза тутмай, ўзини рўзадорларга ўхшатиб туради.
3. Қон тўхтаган бўлсада, лекин ҳайздаги одат кунлари тўлиқ бўлгунича эрига яқинлик қилиши ҳаромдир.
4. Шундай аёл 10 кун бўлмасдан яна қон кўриб қолса, намоз, рўзаларини тўхтатиб туради.
5. Уч кундан аввал қон тўхтаган суратда намоз ва рўзани бошлашлик учун оқ суюқлик келиши шарт эмас.

Ҳайзнинг тугаганлигининг ҳукми

Савол: Қачондан бошлаб ҳайз тугаганлигига ҳукм қилинади?
Жавоб: Аёл киши ҳар намоз вақтида қон тўхтаган тўхтамаганлигини текшириб туриши лозимдир. Бир аёл аср намозида қўйган нарсасини янгиласа сўнг ҳуфтон намозида текшириб кўрганда қўйган нарсасида қон топмаса аср вақтида қон тўхтаганига ҳукм қилинади ва аср, шомнинг қазосини ўқиши лозим бўлади. Шунингдек, уйқудан аввал ички жинсий аъзосига бирор нарсани қўйса, эрталаб туриб бирор қонни топмаса, ҳуфтоннинг қазосини ўқийди.

وَالْحَائِضُ إذَا لَمْ تَجِدْ عَلَيْهِ أَثَرَ الدَّمِ حُكِمَ بِالِانْقِطَاعِ مِنْ حِينِ الْوَضْعِ

Ҳайз кўрган аёл жинсий аъзосига қўйган нарсасида қоннинг изини топмаса, қўйган вақтидн бошлаб ҳайз тўхтаганлигига ҳукм қилинди. (Фатавои Ҳиндия)
Қин оғзидан ички томонини ички фарж, қиннинг оғзидан ташқи томонини ташқи фарж деб юритилади. Қон қиннинг оғзида зоҳир бўлиши билан ҳайзга ҳукм қилинади.
Савол: Ҳайз ҳолатидаги аёл қўйган нарсасини текшириб кўрганда лойқа ранг, яшил, тупроқ ранг, яъни ҳайз ҳолатда кўрадиган ранглар зоҳир бўлса, қуригач эса ранги оқариб қолса, нарсани қўйган вақтдан поклигига ҳукм қилинадими?
Жавоб:  Қоннинг ранги ҳўл ҳолатига эътибор қилинади. Кейинчалик оқариб қолса ҳам.  (Зубдатул Фиқҳ)
Савол:  Қайз ҳолатидаги аёл қўйган нарсасини текшириб кўрганда оқ бўлса, қуригач эса лойқа ранг, яшил, тупроқ ранг, яъни ҳайз ҳолатда кўрадиган ранглар зоҳир бўлса, нарсани қўйган вақтдан поклигига ҳукм қилинадими?
Жавоб:  Қоннинг ранги ҳўл ҳолатига эътибор қилинади. Кейинчалик ранги ўзгариб кетса ҳам.

والمعتبر في اللون من خضرة او غيرها حين يرتفع الحشو اى الكرسف وهو طري لا يعتبر التغير الى لون اخر بعد ذلك لو رأت بياضا فاصفر بعد اليبس او بالعكس اعتبر ما كان قبل التغير

Яшил ва бошқа рангларда қўйилган нарсани олингандаги ҳўл ҳолати эътиборга олинади. Кейинчалик бошқа рангга ўзгариб қолиши эътиборга олинмайди. Ҳўллигида оқни кўриб, қуригач сарғайиб қолса ёки акси бўлса, қуришидан аввалги ҳолати эътиборга олинади. (Манҳалул Варидийн)
Савол: Қони одатий кунларга етмай тўхтаган аёл ғусл қилаверадими ёки кутиб турадими?
Жавоб: Ҳар ойда беш кундан қон кўрадиган аёл тўрт кун қон кўргандан сўнг қони тўхтаса, бешинчи кунини ўтишини кутмайди. Балки қон тўхтаган намоз вақтини охирига қадар кутиб, қон келмаса, ғусл қилиб намоз ўқиши вожиб бўлади. (Имдадус Саилийн)
Савол: Ўн кун қон кўргандан кейин қайси вақтда тўхтаган бўлса, ўша вақтнинг намози унинг зиммасига зарурми?
Жавоб:  ўн кун қон кўргандан кейин намоз вақти чиқиб кетишига жуда оз вақт қолиб фақат намозига қулоқ қоққунча вақт қолган бўлса, ўша вақт намознинг қазоси зиммасига лозим бўлади. Агар шу миқдор ҳам вақт қолмаган бўлса, зиммасига лозим бўлмайди.

وَلَوْ انْقَطَعَ لِعَشْرَةٍ ، فَتَقْضِي الصَّلَاةَ إنْ بَقِيَ قَدْرُ التَّحْرِيمَةِ فَقَطْ .

Тўлиқ ўн кун қон кўриб тўхтаса, қон тўхтаган вақтдаги намознинг вақти чиқиб кетишига қулоқ қоқиш (ғусл қилиш эмас) миқдоргина муддат қолган бўлса, ўша вақт намознинг қазоси зиммасига лозим бўлади.
Агар ўн кундан оз қон кўриб, қон тўхтагач, намоз вақтидан ғусл қилиб намозга қулоқ қоқиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша вақт намознинг қазоси зиммасига лозим бўлади, қолмаган бўлса, лозим бўлмайди.

وَالْحَاصِلُ أَنَّ زَمَنَ الْغُسْلِ مِنْ الْحَيْضِ لَوْ انْقَطَعَ لِأَقَلِّهِ ؛ لِأَنَّهَا إنَّمَا تَطْهُرُ بَعْدَ الْغُسْلِ

Ўн кундан оз қон кўрганда ғусл қилиш вақти ҳайздан ҳисобланади. Ғусл қилгандан кейингина ҳайздан пок бўлади.
Демак, тўлиқ ўн кун ҳайз кўрилганда ғусл қилиш ҳайздан ҳисобланмайди. Ўн кундан кам миқдорда эса ғусл қилиш ҳайздан ҳисобланади.
Савол:  Қон тўхтагандан кейин ғуслнинг аҳамияти нима?
1) Жавоб:  (ўн кундан оз вақтда қони тўхтаган аёл учун) ғусл аввало поклик бўлиб, қолаверса, ҳайздан пок бўлиб, ғусл қилиш ва намозни ният қилиб, бир марта “Аллоҳу Акбар”, дейиш миқдорича вақт қолган бўлса, гарчи дангасалик билан ғусл қилмай, намозга турмаган бўлса ҳам, ўша вақтдаги намознинг қазоси лозим бўлади.
Эътибор қаратиш лозимки:  бу ўринда ғусл ва намозни ният қилиб, бир марта “Аллоҳу Акбар”, дейиш биргаликда топилиши даркор.
2) Жавоб:  (тўлиқ ўн кундан кейин қони тўхтаган аёл учун) ғусл аввало поклик бўлиб, қолаверса, ҳайздан пок бўлиб, (ғусл қилиш эмас) фақат намозни ният қилиб, бир марта “Аллоҳу Акбар”, дейиш миқдорича вақт қолган бўлса, гарчи дангасалик билан намозга турмаган бўлса ҳам, ўша вақтдаги намознинг қазоси лозим бўлади.

وَأَمَّا إذَا انْقَطَعَ لِأَكْثَرِهِ فَإِنَّهَا تَخْرُجُ مِنْ الْحَيْضِ بِمُجَرَّدِ ذَلِكَ ، فَيَكُونُ زَمَنُ الْغُسْلِ مِنْ الطُّهْرِ وَإِلَّا لَزِمَ أَنْ تَزِيدَ مُدَّةُ الْحَيْضِ عَلَى الْعَشَرَةِ ، فَإِذَا أَدْرَكَتْ مِنْ آخِرِ الْوَقْتِ قَدْرَ التَّحْرِيمَةِ وَجَبَ الْقَضَاءُ وَإِنْ لَمْ تَتَمَكَّنْ مِنْ الْغُسْلِ ؛ لِأَنَّهَا أَدْرَكَتْ بَعْدَ الْخُرُوجِ مِنْ الْحَيْضِ جُزْءًا مِنْ الْوَقْتِ

Ўн кун тўлиқ бўлгандан сўнг қон тўхташи билан ҳоизаликдан чиқади. Ғусл қилиш вақти покликдан ҳисобланади. Агар ғусл қилиш вақтини ҳам ҳайздан деб ҳисобланса, ҳайз ўн кундан ошиб кетишига тўғри келади. Бундай бўлиши мумкин эмас. ҳайз тўхтагандан сўнг намоз вақтидан “Аллоҳу Акбар” дейиш миқдорича вақт топса, ўша вақт намозининг қазоси зиммасига вожиб бўлади. Вақт чиқиб кетишидан олдин ғусл қилишга улгурмаса ҳам. Чунки у аёл ҳайздан пок бўлгандан кейин намоз вақтидан бир бўлакни топди. (Шунинг учун ўша вақт намози зиммасига лозим бўлди)
Савол: Ҳайз муддатида жинсий аъзога қўйилган латталарга қай махал эътибор бериш керак?
Жавоб: Бу ҳолатдаги аёллар ҳар намоз вақтида бир бор қон тўхтаган ёки тўхтамаганига эътибор беришлари керак бўлади. Агар дангасалик қилиб, намозни вақтидан кечиктирсалар, қазосини ўқисаларда Пайғамбаримизнинг ҳадисларига биноан бир ҳуқуб жаҳаннамда куйишларига тўғри келади. Ҳуқубни уламолар 80 000 йил деб айтганлар. Ҳадисларда қиёматнинг бир куни бизнинг 1000 йилимизга тўғри келиши айтилинган. Шу эътибордан ҳуқубнинг миқдори жуда катта адад бўлади.

روى انه عليه الصلاة والسلام قال:  من ترك الصلاة حتى مضى وقتها ثم قضى عذب في النار حقبا

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:  “Ким  бир вақт намозни ўқимай ҳатто вақти чиқиб кетса, сўнг қазосини ўқиса, дўзахда бир хуқуб азобланади”. (Фазоилул Аъмол)
Савол: Бир аёл намоз вақтининг охирида текшириб кўрса, қон зоҳир бўлибди, лекин оқмабди. Ўша вақтда ўқилган намоз унинг зиммасидан соқит бўладими?
Жавоб: Ҳайзга ҳукм қилиш учун зоҳир бўлиши кифоя қилади. Оққан бўлиши шарт эмас. шунинг учун бу намоз унинг зиммасидан соқит бўлади.

لَا يَثْبُتُ حُكْمُ كُلٍّ مِنْهَا إلَّا بِخُرُوجِ الدَّمِ وَظُهُورِهِ وَهَذَا هُوَ ظَاهِرُ مَذْهَبِ أَصْحَابِنَا وَعَلَيْهِ عَامَّةُ مَشَايِخِنَا وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى

Қон чиқиб зоҳир бўлиши билан ҳайз, нифос, истиҳозаларга ҳукм қилинаверади. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: биринчи бор ҳайз кўраётган аёл уч кундан кейин қон тўхтаса, ўн кунга қадар кутадими ёки ғусл қилиб намозини давом эттираверадими?
Жавоб:  қон тўхтагач ғусл қилиб намозини давом эттираверади. Мободо қон келиб, ўн кун ичида тўхтаса, ўша муддат унга одат бўлади. Агар ўн кундан ортиб кетса, ўн куни ҳайз бўлиб, қолгани истиҳоза бўлади.

فَإِنْ لَمْ يُجَاوِزْ الْعَشَرَةَ فَالطُّهْرُ وَالدَّمُ كِلَاهُمَا حَيْضٌ سَوَاءٌ كَانَتْ مُبْتَدَأَةً أَوْ مُعْتَادَةً وَإِنْ جَاوَزَ الْعَشَرَةَ فَفِي الْمُبْتَدَأَةِ حَيْضُهَا عَشَرَةُ أَيَّامٍ

Агар қон келмай туриш ва қоннинг келиши ўн кундан ошмаса, иккиси ҳам ҳайзга ҳукм қилинади. Бу ҳолатга тушган аёл биринчи бор ҳайз кўраётган бўлсин, ёки одатда ҳайз кўриб юрган аёл бўлсин. Агар қон ўн кундан ортиб кетса, биринчи бор ҳайз кўраётган аёлнинг ўн кунини ҳайзга ҳукм қилинади.
(Фатавои Ҳиндия)

Турли саволлар

Савол: Ҳоиза учун одат кунларида улар бажарса бўладиган махсус бир амал борми?
Жавоб: Ҳоиза одат кунларида тиловат Қуръондан ташқари барча зикрлар билан машғул бўлиши мумкин. Ва уларга ҳар намоз вақти кирганда таҳорат олиб, уйнинг намоз учун мўлжалланган жойида, пок ҳолатда намоз ўқиганда сарф бўладиган вақт миқдорича тасбиҳ ва таҳлилга машғул бўлиши мустаҳаб саналади.

وَيُسْتَحَبُّ لِلْحَائِضِ إذَا دَخَلَ وَقْتُ الصَّلَاةِ أَنْ تَتَوَضَّأَ وَتَجْلِسَ عِنْدَ مَسْجِدِ بَيْتِهَا تُسَبِّحُ وَتُهَلِّلُ قَدْرَ مَا يُمْكِنُهَا أَدَاءَ الصَّلَاةِ لَوْ كَانَتْ طَاهِرَةً

Ҳоизаларга ҳар намоз вақти кирганда таҳорат олиб, уйнинг намоз учун мўлжалланган жойида, пок ҳолатда намоз ўқиганда сарф бўладиган вақт миқдорича тасбиҳ ва таҳлилга машғул бўлиши мустаҳаб саналади. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Ҳоиза одат кунларида азонга жавоб берса бўладими?
Жавоб: Мумкин бўлади

وَيَجُوزُ لِلْجُنُبِ وَالْحَائِضِ الدَّعَوَاتُ وَجَوَابُ الْأَذَانِ وَنَحْوُ ذَلِكَ

Жунуб ва ҳоиза учун дуолар қилиш ва азонга жавоб бериши, шу каби зикрларни қилиши жоиздир. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Ҳайз кунларида ҳоизалар намоз ўқисалар бўладими?
Жавоб:  ҳайз кўрган пайтда намоз ўқиши жоиз эмас. пок бўлгач унинг қазоси ҳам вожиб бўлмайди.

ولاحيض يسقط عن الحائض الصلاة ويحرم عليها الصوم تقضى الصوم ولا تقضى الصلاة

Ҳайз ҳоизадан намозни соқит қилиб, рўза тутишни ҳаром қилади. Рўзани қазо қилиб беради, намозни эмас. (Шарҳул Бидоя)
Савол: Намоз ўқиётган пайт ҳайз келиб қолса, пок бўлгач қазосини ўқийдими?
Жавоб: Агар фарз намози чоғида ҳайз келса, намози бузилади, пок бўлгач қазоси ҳам лозим бўлмайди. Лекин нафл ва суннат намозларга киришганда ҳайз кўриб қолса, пок бўлгач ўша нафл ёки суннатни қазоси лозим бўлади.

ولو شرعت تطوعا في الصلاة والصوم قضتها

Агар нафл намоз ёки рўзага киришса (ҳайз кўриб қолса), пок бўлгач уларни қазосини адо қилади.  (Имдодус Саилийн)
Савол: Намоз ўқиб бўлгач, намоз вақтида ҳайз кўрганини билса нима қилади?
Жавоб: Ўқиган намози фарз бўлса, қазоси лозиммас, нафл бўлса қазосини ўқийди.

لَوْ افْتَتَحَتْ الصَّلَاةَ فِي آخِرِ الْوَقْتِ ثُمَّ حَاضَتْ لَا يَلْزَمُهَا قَضَاءُ هَذِهِ الصَّلَاةِ بِخِلَافِ التَّطَوُّعِ كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ

Агар фарз намознинг охирги вақтида ҳайз кўриб қолса, бу вақт намознинг қазосини ўқиш лозим бўлмайди. Нафлнинг хилофи ўлароқ. “Хулоса”да ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Намоз вақти киргач, уни кечиктирган аёл охирги вақтда ҳайз кўриб қолса пок бўлгач ўша намознинг қазосини ўқийдими?
Жавоб:  Йўқ, қазосини ўқимайди.

ام الفرض ففي الصوم تقضيه دون الصلاة وان مضى من الوقت ما يمكن أداؤها فيه لان العبرة عندنا في اّخر الوقت

Фарзлар:  ҳайз кўрган аёл рўзани қазо қилиб, намозларни қазо қилмайди. Гарчи намоз вақтидан адо қилишга имконияти бор миқдорда вақт ўтган бўлса ҳам. Чунки бизнинг наздимизда охирги вақтга эътибор қилинади. (Роддул Муҳтор)
Савол: Ҳоиза аёл нега рўзанинг қазосини тутадию, намознинг қазосини ўқимайди?
Жавоб: Бунга далил Оиша розияллоҳу анҳонинг қуйидаги ҳадисларидир:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида бизлардан бирортамиз ҳайздан пок бўлсак, рўзасининг қазосини тутар, намозларнинг қазоларини ўвимар эдик. Чунки намознинг қазосини ўқишда кўпайиб кетгани учун қийинчилик бордир. Рўзанинг қазосини тутишда эса қийинчилик йўқдир”. (Бидоя)
Савол: Бир-икки кун қон кўрган аёл ғусл қилиб, намозни давом эттирадими?
Жавоб: Агар бир ёки икки кун қон келиб тўхтаб қолса, ғусл қилиш вожиб эмасдир. Балки таҳорат қилиб намозини ўқийверади. Лекин ўша намоз вақтининг охирига қадар кутиши вожибдир.
Савол: Ҳоиза аёл қабр зиёратига борса бўладими?
Жавоб: Ҳоиза ва унинг ҳукмидагилар қабр зиёратларига боришлари жоиздир.

وَلَا بَأْسَ لِلْحَائِضِ وَالْجُنُبِ بِزِيَارَةِ الْقُبُورِ

Ҳоиза ва жунубнинг қабр зиёратларига борсалар зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Масжидни супуриш, ойналарини артиш учун аёлларни олиб келинади, гоҳида уларнинг орасида ҳоизалари ҳам бўлади. Улар эса бу ҳолатда масжидга кириш мумкин эмаслигидан хабарлари бўлмай, масжидга киришаверади. Бу вазиятда уларни олиб келган одам суриштирмай, еткизмаганли учун гуноҳкор бўладими, йўқми?
Жавоб: Гуноҳкор бўладилар.

يَمْنَعُ الْحَيْض دُخُولَ الْمَسْجِدِ وَكَذَا الْجَبَّانَةُ

Ҳайз кўриш, шунингдек жунублик масжидга киришдан манъ қилади.

أَنَّهُ يَحْرُمُ عَلَيْهِمَا وَعَلَى الْجُنُبِ الدُّخُولُ فِي الْمَسْجِدِ سَوَاءٌ كَانَ لِلْجُلُوسِ أَوْ لِلْعُبُورِ

Ҳоиза, нуфасо ва жунубларга масжидга киришлари харом ҳисобланади. Хоҳ ўтириш, хоҳ ичидан ўтиб кетиш мақсадида бўлса ҳам. (Фатавои Ҳиндия)
Ҳаттоки, буларга ташқаридан масжиднинг томига чиқишлари ҳам жоиз эмасдир.

وَسَطْحُ الْمَسْجِدِ لَهُ حُكْمُ الْمَسْجِدِ

Масжиднинг томи масжиднинг хукмидадир. (Фатавои Ҳиндия)
Савол: Ҳоизаларнинг пиширган таомларидан истеъмол қилса бўладими?
Жавоб: Эрига яқинлик қилиш, киндик ва тизза орасидан кийимсиз фойдаланиш мумкин эмас. булардан бошқа барча ишлар жоиздир. Яъни уларнинг пиширган таомларидан истеъмол қилса бўлади.

عَنْ أَنَسٍ  أَنَّ الْيَهُودَ كَانُوا إِذَا حَاضَتِ الْمَرْأَةُ فِيهِمْ لَمْ يُؤَاكِلُوهَا وَلَمْ يُجَامِعُوهُنَّ فِي الْبُيُوتِ فَسَأَلَ أَصْحَابُ النَّبِيَّ  فَأَنْزَلَ اللهُ - وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلاَ تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ إِذَا طَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللهُ - فَقَالَ رَسُولُ اللهِ:  اصْنَعُوا كُلَّ شَيْءٍ إِلاَّ النِّكَاحَ فَبَلَغَ ذَلِكَ الْيَهُودَ فَقَالُوا مَا يُرِيدُ هَذَا الرَّجُلُ أَنْ يَدَعَ مِنْ أَمْرِنَا شَيْئًا إِلاَّ خَالَفَنَا فِيهِ فَجَاءَ أُسَيْدُ بْنُ حُضَيْرٍ وَعَبَّادُ بْنُ بِشْرٍ فَقَالاَ:  يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ الْيَهُودَ تَقُولُ كَذَا وَكَذَا فَلاَ نُجَامِعُهُنَّ؟ فَتَغَيَّرَ وَجْهُ رَسُولِ اللهِ  حَتَّى ظَنَنَّا أَنَّهُ قَدْ وَجَدَ عَلَيْنَا فَخَرَجَا فَاسْتَقْبَلَهُمَا هَدِيَّةٌ مِنْ لَبَنٍ إِلَى رَسُولِ اللهِ  فَأَرْسَلَ فِي آثَارِهِمَا فَسَقَاهُمَا فَعَرَفَا أَنَّهُ لَمْ يَجِدْ عَلَيْهِمَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Яҳудийлар аёл киши ҳайз кўрса, уйларида у билан бирга таом емас, унга жинсий яқинлик қилмас эдилар. Саҳобалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрадилар. Бас, Аллоҳ:  «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен:  «У озор, нопокдир. Бас, ҳайз пайтида аёллардан четда бўлинглар. Токи, пок бўлмагунларича уларга яқинлик қилманглар. Қачон пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган томондан келинглар», деб айт» оятини нозил қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Никоҳдан бошқа ҳамма нарсани қилаверинг¬лар», дедилар. Бу яҳудийларга етиб борди ва улар:
«Бу одам бизнинг ишимиздан бирортасини қўймай хилоф қилади», дейишди.
Кейин Усайд ибн Ҳузайр ва Аббод ибн Башр¬лар келиб: 
«Эй Аллоҳнинг Расули, яҳудийлар бундоқ, бундоқ, демоқдалар, у(аёл)ларга яқинлик қилаверайликми?» дедилар.
Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди, ҳатто биздан аччиқлари чиқди, деб ўйладик. Икковлари чиқишди. Шунда уларнинг қаршисидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадяга сут келиб қолди. У зот уларнинг ортларидан сут юбориб, икковларига ичирдилар. Бас, улар у зотнинг ўзларидан аччиқланмаганларини билдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган

[Ҳадис ва Ҳаёт. Поклик китоби.].


7 йил аввал 43546 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ғуслда аёлларнинг сочлари
Савол: Ғуслда аёллар сочларининг барчасига сув етказадиларми?Жавоб: Аввалда аёллар сочларини майда қилиб ўрар эдилар. Шунинг учун улар бош қисмидаги сочларига сув теккизиб, ўрилган қисмига давоми...
1 ўн йил аввал 8586 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қон тўхтагач, яқинликдан кейин ғусл қилиш
Савол: Кўпчилик аёлларда қон кўриш одати ўн кундан кам бўлади. Қон тўхтагач, қонни кетказиб, бир йўла яқинликдан кейин ғусл қилса бўладими?Жавоб: Одат қони ўн кундан кам бўлиб, тўхтаганда яқинлик давоми...
7 йил аввал 9248 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аёллар бола чиқиш йўлига бирор нарсани киргизиб олса
Савол: Аёллар бола чиқиш йўли (қин)га бирор нарсани киргизиб олган ҳолатда таҳоратларининг ҳукми нима бўлади?Жавоб: Киргизилган нарса тўлалигича ичкарига киргизилса, ташқарига намлик чиқмаса, давоми...
7 йил аввал 12190 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аёлларни мисвок ишлатиши
Савол: Мисвок ишлатиш аёлларга ҳам суннатми?Жавоб: Мисвок ишлатиш эркагу аёлга суннатдир. Ҳадисларнинг зоҳиридан мисвок ишлатишда эркак ва аёлларнинг баробарлиги маълум бўлади. Сақични мисвок давоми...
7 йил аввал 8563 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Зирак таққан аёллар таҳорати
Савол: Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар?Жавоб:  وَجَبَ تَحْرِيكُ الْقُرْطِ وَالْخَاتَمِ الضَّيِّقَيْنِ وَلَوْ لَمْ يَكُنْ давоми...
7 йил аввал 11353 fiqh.uz