Бўлимлар
Истилоҳлар
Аёлларни мисвок ишлатиши

Савол: Мисвок ишлатиш аёлларга ҳам суннатми?
Жавоб: Мисвок ишлатиш эркагу аёлга суннатдир. Ҳадисларнинг зоҳиридан мисвок ишлатишда эркак ва аёлларнинг баробарлиги маълум бўлади. Сақични мисвок ўрнида қўллаш жоиз ишдир («Сиоя шарҳи Шарҳи Виқоя»).

عن واثلة بن الأسقع قال: كان اصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلمّ يوثقون مساويكهم فى ذوائب سيوفهم و النساء فى خمرهنّ.

Восила ибн Асқоъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари мисвокларини қиличларининг попугига, аёллар эса рўмолларига боғлаб олишар эди»  («Муснади Аҳмад ибн Маниъ»).

00:00 / 03.11.2016 9405