Ғарбдан келаётган совунлар


Савол: Кўпинча ғарбдан келаётган совунларга чўчқа ва шу каби нопок нарсаларнинг ёғи аралаштирилади, дейилади. Бу гап қанчалик тўғри? Улардан фойдаланса бўладими?

 

Жавоб: Биринчидан, бундай хабарларнинг ҳақиқат экани буткул равшан эмас, яъни улар гумон даражасидаги гаплар. Шариатда эса аниқ ёки ғолиб гумонга амал қилинади.
Иккинчидан, фуқаҳолар икки нарсанинг эътибори билан бу нарсалар покдир, деганлар.
1. Бундай нарсалар совунга қўшилиб, ўзининг аслий ҳақиқатини йўқотади. Нопок нарсанинг ҳақиқати пок нарсага ўзгарса, унинг ҳукми ҳам ўзгаради. Масалан: Нопок саналадиган маний қонга айланади. Қон ҳам нопок. Лекин гўштга айлангач, болага ҳукм қилиниб, пок бўлади. Ҳақиқати манийликдан чиқиб, гўштга айланди; Мушк аслида қондир. Мушкка айлангач, пок ҳисобланади.
2. Баъзи  нарсаларнинг истеъмоли оммавийлашиб кетса ва улардан сақланиш жуда қийин бўлиб қолса, бир оз енгиллик берилади. Бу нарса фуқаҳолар наздида «умумул балво» дейилади. Умумул балво тақозосига кўра бундай совунларни истеъмол қилиш жоиз бўлади. Аллома  Ибн Обидийн «Роддул мухтор» китобида куйидагиларни баён қилганлар:

وَفِي الْمُجْتَبَى جَعْلُ الدُّهْنِ النَّجَسُ فِي صَابُونٍ يُفْتَى بِطَهَارَتِهِ ؛ لِأَنَّهُ تَغَيَّرَ وَالتَّغْيِيرُ يُطَهِّرُ عِنْدَ مُحَمَّدٍ وَيُفْتَى بِهِ لِلْبَلْوَى.

«Мужтабо» китобида: «Нопок ёғ совунга аралаштирилса, унинг поклигига ҳукм қилинади. Чунки у ўзгарди. Ўзгартириш ҳам имом Муҳаммад наздида покловчи саналади. Умумул балво туфайли шунга фатво берилган», дейилган».


9 йил аввал 10903 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тасбиҳнинг тарихи ҳақида
САВОЛ: Шайх жаноблари, биз мусулмонлар тасбиҳни кўп ишлатамиз. Унинг тарихи ва келиб чиқиши ҳақида билишни хоҳлар эдик. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳозирда мўмин-мусулмонлар ичида мазҳабга давоми...
9 йил аввал 11335 fiqh.uz