Масаланинг аслини билиш қоидаси


Масаланинг аслини билиш қоидаси:
1- Агар биринчи турдан 1/2 яъни ярим иккинчи турнинг ҳаммаси ёки баъзиси билан аралашса масаланинг асли олтидан бўлади.
2- Агар биринчи турдан 1/4 тўртдан бир иккинчи турнинг барчаси ёки баъзиси билан аралашса, масаланинг асли ўн иккидан бўлади.

3- Агар биринчи турдан 1/8 саккиздан бир иккинчи турнинг ҳаммаси ёки баъзиси билан аралашса, масаланинг асли йигирма тўртдан бўлади.
Ушбу қоидаларни ойдинлаштириш учун баъзи мисолларни келтирамиз.
1. Бир аёл ўлиб, ортидан эри, она бир акаси, онаси ва туғишган амакиси қолди. Биринчи рақамли шаклга қаранг:
1- Шакл.
    6    Масаланинг асли олтидан
Эр 1/2    3    Меросхўр фаръ йўқлиги учун эр ярим олади.
Она бир ака1/6    1    Меросхўр фаръ йўқлиги учун она бир ака олтидан бир олади
Она 1/3    2    Меросхўр фаръ йўқлиги ва ака-укалар бир неча бўлмаганлиги учун она учдан бир олади.
Туғишган амаки асаба    0    Амакига ҳеч нарса ортмади.
Ушбу мисолда кўрганимиздек, ярим, яъни 1/2 биринчи турдан ҳисобланади. У иккинчи турдан бўлган олтидан бир ва учдан бир билан аралаш келмоқда. Масала юқоридаги қоидага кўра олтидан бўлади. Бу натижа эр ва онанинг улушлари махражини кўпайтмасидан ҳосил бўлди. (2× 3= 6).
2. Бир киши ўлиб, ортидан хотини, онаси, она бир иккита акаси ва туғишган акаси қолди. Иккинчи рақамли шаклга қаранг:
2- Шакл.
    12    Масаланинг асли 12 дан
Хотин 1/4    3    Хотин меросхўр фаръ йўқлиги учун тўртдан бир олади.
Она 1/6    2    Она ака-укалар бир неча бўлганлиги учун олтидан бир олади.
Иккита она бир ака 1/3    4    Она бир иккита ака-ука фаръ ва асл йўқлиги учун учдан бир олади.
Туғишган ака асаба    3    Туғишган ака асаба биннафс бўлганлиги учун қолган молни олади.
Ушбу мисолда кўрганимиздек, тўртдан бир биринчи турдан бўлиб, у иккинчи турдан бўлган олтидан бир ва учдан бир билан аралаш келмоқда. Юқоридаги қоидага кўра масаланинг асли 12 дан бўлади. Буни хотин ва она бир акалар улушлари махражининг кўпайтмасидан чиқарамиз. (4× 3= 12)
3. Бир киши ўлиб ортидан хотини, қизи, ўғлининг қизи, онаси ва туғишган акаси қолди. Учинчи рақамли шаклга қаранг:
3- Шакл.
    24    Масаланинг асли 24 дан
Хотин 1/8    3    Хотин меросхўр фаръ борлиги учун саккиздан бир олади.
Қиз 1/2    12    Қиз асаба қилувчи йўқлиги учун ярим олади.
Ўғилнинг қизи 1/6    4    Ўғилнинг қизи учдан иккини комил қилиш учун олтидан бир олади.
Она 1/6    4    Она меросхўр фаръ борлиги учун олтидан бир олади.
Туғишган ака асаба    1    Туғишган ака асаба бўлганлиги учун қолган молни олади.
Ушбу мисолда кўриниб турибдики, саккиздан бир биринчи турдан бўлиб, иккинчи турдан бўлган олтидан бир билан аралашиб келмоқда. Масаланинг асли юқоридаги қоидага кўра 24 дан бўлади. Ушбу натижа олтининг ярмини саккизга кўпайтириш билан (3 × 8 = 24) ёки саккизнинг ярмини олтига кўпайтириш билан (6 × 4 = 24) ҳосил бўлмоқда. Чунки олти билан саккизнинг ярмида тавофуқ бор. Уларнинг бирини ярмини олиб, иккинчисининг бутунига кўпайтирамиз. Қолган шу каби масалаларни ҳам шундай давом эттириш мумкин.


9 йил аввал 5258 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар
Масалаларнинг асли еттита бўлиб, ундан учтаси авл бўлади ва тўрттаси авл бўлмайди. Учта авл бўладиганлар жумласига олти, ўн икки ва йигирма тўрт киради. Авл бўлмайдиган асллар жумласига икки, уч, тўрт ва саккиз давоми...
9 йил аввал 4734 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Акдария масаласи
Ушбу масала Бани Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқеъ бўлди. Шунинг учун бу масалани акдария масаласи деб номланади. Яна баъзилар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз давоми...
7 йил аввал 5418 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мерос тақсимоти Аллоҳ ҳақи
Бандаларига меросни Ўзи тақсим қилиб, васиятлар ишини тартибга солган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Сиз билан биз умматларига мерос илмини таълим бериб, васият масаласини амалда кўрсатган Пайғамбаримиз давоми...
7 йил аввал 6177 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фароиз илмига кириш ва китоблари
 Муқаддима. Мулк ва малакутда тасарруф қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! У фоний бўлмайдиган ва ўлмайдиган Боқийдир! Танзилнинг муҳкамида (яъни Қуръони Каримда қуйидагини) айтгувчидир: “Албатта, давоми...
7 йил аввал 7715 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асаба биғойриҳи
Асаба биғойриҳи тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:1. Сулбий қиз; Сулбий қиз ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади. (У ўғилдир).2. Ўғилнинг қизи; Ўғилнинг қизи ака ёки укаси давоми...
7 йил аввал 5114 fiqh.uz