33-БОБ


33 – باب لا يتنجس الماء بموت ما ليس له دم سائل

33-БОБ. ОҚАДИГАН ҚОНИ БЎЛМАГАН ЖОНЗОТНИНГ

СУВДА ЎЛИШИ  СУВНИ НАЖОСАТ ҚИЛМАЙДИ

77 – روى البخاري: «إِذَا وَقَعَ الذُّبَابُ فِي شَرَابِ أَحَدِكُمْ فَلْيَغْمِسْهُ، ثُمَّ لِيَنْزِعْهُ، فَإِنَّ فِي أحْدِ جَنَاحَيْهِ دَاءً وَفِي الْآخَرِ شِفَاءً». وزاد أبو داود: «وَإِنَّهُ يَتَّقِي بِجَنَاحِهِ الَّذِي فِيهِ الدَّاءُ فَلْيَغْمِسْهُ كُلُّهُ». وفي رواية ابن ماجه والنسائي: «فَإِذَا وَقَعَ فِي الطَّعَامِ فَامْقُلُوهُ فِيهِ، فَإِنَّهُ يُقَدِّمُ السُّمَّ وَيُؤَخِّرُ الشِّفَاءَ».

77. Бухорий (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан) ривоят қилади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингизнинг ичимлигига пашша тушса, уни ботириб олсин-да, сўнг олиб ташласин, чунки унинг бир қанотида дард, бошқасида шифо бор», дедилар».

Абу Довуд: «У (пашша) дард бор қаноти билан ҳимояланади. Шунинг учун унинг ҳаммасини ботириб олсин»ни зиёда қилган.

Ибн Можа ва Насоийларнинг ривоятида: «Агар (пашша) таомга тушиб қолса, уни унга ботириб олинглар, чунки у заҳар(и бор қаноти)ни илгари суриб, шифо(си бор қаноти)ни ортда қолдиради».

78 – روى الدارقطني عن سلمان رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «يَا سَلْمَانُ كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ سَائِلٌ، فَمَاتَتْ فِيهِ، فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوُضُوؤُهُ». قال الدارقطني: لم يرفعه إلا بقية عن سعيد بن أبي سعيد الزبيدي وهو ضعيف. انتهى.

وأعله ابن عدي بجهالة سعيد، ودفعا بأن بقية هو أبو الوليد، روى عنه الأئمة مثل الحمادين وابن المبارك وزيد بن هارون وابن عيينة ووكيع والأوزاعي وشعبة، وناهيك بشعبة واحتياطه، قال يحيى: كان شعبة مبجلا لبقية حين قدم بغداد، وقد روى له الجماعة إلا البخاري، وأما سعيد بن أبي سعيد هذا فذكره الخطيب، وقال: واسم أبيه عبد الجبار، وكان ثقة، فانتفت الجهالة، والحديث مع هذا لا ينزل عن الحسن، كذا في (فتح القدير) و(شرح النقاية).

78. Дорақутний Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Салмон, оқувчи қони бўлмаган бирор ҳашорот тушган ҳар бир таом ва ичимликни ейиш, ичиш, ундан таҳорат олиш ҳалолдир», дедилар».

Дорақутний шундай деди: «Бу (ҳадис)ни Бақийядан бошқаси марфуъ тарзда ривоят қилмаган. У (Бақийя) Саъид ибн Абу Саъид Зубайдийдан ривоят қилган. У заифдир».

Ибн Адий бу ҳадиснинг иллати Саъиднинг мажҳуллигидир, деган. Иккала гапга ҳам шундай жавоб берилган: Бақийя Абул Валиддир. У кишидан икки Ҳаммод, Ибн Муборак, Зайд ибн Ҳорун, Ибн Уяйна, Вакийъ, Авзоъий ва Шуъбалар ривоят қилишган. Шуъба ва унинг эҳтиёткорлиги сенга кифоя қилади. Яҳё шундай деди: «Шуъба Бақийя Бағдодга келганида уни улуғлар эди. Ундан Бухорийдан бошқа бир гуруҳ (уламолар) ривоят қилишган. Саъид ибн Абу Саъидни Хатиб зикр қилиб: «Унинг отасини исми Абдужаббор. У сиқадир», деган. Шундай қилиб унинг мажҳуллиги кетади. Шундай экан ҳадис ҳасан мартабасидан пастга тушмайди. «Фатҳул Қодийр» ва «Шарҳи ниқоя»да шундай дейилган.

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
1 ўн йил аввал 6095 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
1 ўн йил аввал 5992 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
1 ўн йил аввал 6332 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
1 ўн йил аввал 5130 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
1 ўн йил аввал 5708 fiqh.uz