Ижарани бузадиган нарсалар ҳақида


   يُفْسِدُهَا شُرُوطٌ تُفْسِدُ الْبَيْعَ. فَيَجِبُ أَجْرُ الْمِثْلِ لَا يُزَادُ عَلَى الْمُسَمَّى
وَصَحَّ إِجَارَةُ دَارٍ كُلَّ شَهْرٍ بِكَذَا، بِلَا بَيَانِ الْمُدَّةِ فِي وَاحِدٍ فَقَطْ، وَفِي كُلِّ شَهْرٍ يَسْكُنُ فِي أَوَّلِهِ.
وَإِنْ سَمَّى أَوَّلَ الْمُدَّةِ فَذَاكَ، وَإِلَّا فَوَقْتُ الْعَقْدِ. فَإِنْ كَانَ حِيْنَ يَهِلُّ اعْتُبِرَ الْأَهِلَّةُ. وَإِلَّا فَالْأَيَّامُ كَالْعِدَّةِ. وَإِجَارَةُ الْحَمَّامِ وَالْحَجَّامِ وَالظِّئْرِ بِأَجْرٍ مُعَيَّنٍ وَبِطَعَامِهَا وَكِسْوَتِهَا. وَلِلزَّوْجِ وَطْؤُهَا، لَا فِي بَيْتِ الْمُسْتَأْجِرِ. وَلَهُ فِي نِكَاحٍ ظَاهِرٍ فَسْخُهَا إِنْ لَمْ يَأْذَنْ لَهَا، لَا إِنْ أَقَرَّتْ بِنِكَاحِهِ. وَلِأَهْلِ الصَّبِيِّ فَسْخُهَا إِنْ مَرِضَتْ أَوْ حَبِلَتْ.
وَعَلَيْهَا غَسْلُ الصَّبِيِّ وَثِيَابِهِ، وَإِصْلَاحُ طَعَامِهِ وَدَهْنُهُ. وَعَلَى أَبِيهِ الْأَجْرُ وَثَمَنُهَا. فَإِنْ أَرْضَعَتْهُ بِلَبَنِ شَاةٍ، أَوْ غَذَّتْهُ بِطَعَامٍ وَمَضَتِ الْمُدَّةُ، فَلَا أَجْرَ لَهَا 

Ижарани байъни бузадиган шартлар бузади. Ижара фосид бўлганда ажри мисл вожиб бўлади ва келишилгандан зиёда қилинмайди. Ҳовлини «Ҳар ойга бунчадан», деб муддатни баён қилмай ижарага берса, бир ой учунгина ҳамда аввалида турган ҳар ой учун тўғри бўлади. Агар аввалги муддатга келишилган бўлса, ўшандан бошланади. Илло, ижара ақди тузилган пайтдан бошланади.
Агар «Ҳилолни кўргандан», дейилган бўлса, ҳилол эътиборга олинади. Бўлмаса, худди иддадагига ўхшаб, кунлар эътиборга олинади.
Ҳаммомнинг ва қон олувчининг ижараси дуруст. Эмизувчини тайинланган ажри ҳамда таоми ва кийимини бериш ила ижарага олиш дуруст.
Эмизувчининг эри унга яқинлик қилишга ҳаққи бор, лекин ижарага олувчининг уйида эмас. Эр зоҳир никоҳда бўлса ва аёлига изн бермаган бўлса, ижарани бекор қилишга ҳақли. Аммо аёлнинг унга никоҳланганига иқроридан бошқа аломат бўлмаса, ҳаққи йўқ.
Эмизувчи бемор ёки ҳомиладор бўлиб қолса, боланинг аҳли ижарани бекор қилишга ҳақли.
Болани ювинтириш, унинг кийимларини ювиш, таомини тайёрлаш ва мойлаш эмизувчининг зиммасида бўлади.
Боланинг отаси иш ҳақини беради ва сарф-харажатни кўтаради.
Агар эмизувчи қўй сути ёки таом бериб муддатни ўтказган бўлса, ҳақ олишдан маҳрум бўлади.
Энди «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни шарҳ қилишга ўтайлик.
Ижарани байъни бузадиган шартлар бузади.
Мисол учун, ижарага берилаётган нарса, ижара ҳақи, муддати ёки иш номаълум бўлса, ижара бузилади.
Ижара фосид бўлганда ажри мисл вожиб бўлади ва келишилгандан зиёда қилинмайди.
Нотўғри шаклда тузилган ижара ақди фосид (бузуқ) бўлади. Аммо иш бажарувчига, бузиб бўлса ҳам вазифа бажарилганидан кейин, ўша иш бажарилгани учун одатда бошқалар томонидан бериладиган ҳақ берилади. Аммо мазкур ҳақ фосид ижара ақдида келишилган ҳақдан кўп бўлмаслиги шарт.
Ҳовлини «Ҳар ойга бунчадан», деб муддатни баён қилмай ижарага берса, бир ой учунгина ҳамда аввалида турган ҳар ой учун тўғри бўлади.
Бунда ижарага берувчи то ўша ой тугагунича ижарага олувчини келишилмаганликни баҳона қилиб, уйдан чиқара олмайди. 
Агар «Бир йил мобайнида, ҳар ойга бунчадан», деб муддатни баён қилса, бир йилгача ижара дуруст бўлади.
Агар аввалги муддатга келишилган бўлса, ўшандан бошланади. Илло, ижара ақди тузилган пайтдан бошланади.
Агар «Ҳилолни кўргандан», дейилган бўлса, ҳилол эътиборга олинади. Бўлмаса, худди иддадагига ўхшаб, кунлар эътиборга олинади.
Идданинг аввали ойнинг бошида бўлса, ҳилолга биноан, ойнинг бошида бўлмаса, кунлар билан саналганидек бўлади.
Ҳаммомнинг ва қон олувчининг ижараси дуруст.
Ҳаммом ҳақини бериш қадимдан одат бўлиб келаётган иш.
Имом Бухорий ва Муслим Рофеъ ибн Хадийждан келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қон олдирганлари ва қон олувчига ҳақ берганлари зикр қилинган.
Эмизувчини тайинланган ажри ҳамда таоми ва кийимини бериш ила ижарага олиш дуруст.
Қуръони Каримда «Агар сизга (фарзандни) эмизиб берсалар, ҳақларини беринглар», дейилган. Бу иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ҳам бўлган ва у зот тасдиқлаганлар. Мусулмон уммати бу ишнинг жоизлигига доимо ижмоъ қилган.
Эмизувчининг эри унга яқинлик қилишга ҳаққи бор, лекин ижарага олувчининг уйида эмас. Эр зоҳир никоҳда бўлса ва аёлига изн бермаган бўлса, ижарани бекор қилишга ҳақли. Аммо аёлнинг унга никоҳланганига иқроридан бошқа аломат бўлмаса, ҳаққи йўқ.
Эмизувчи бемор ёки ҳомиладор бўлиб қолса, боланинг аҳли ижарани бекор қилишга ҳақли.
Болани ювинтириш, унинг кийимларини ювиш, таомини тайёрлаш ва мойлаш эмизувчининг зиммасида бўлади.
Боланинг отаси иш ҳақини беради ва сарф-харажатни кўтаради.
Агар эмизувчи қўй сути ёки таом бериб муддатни ўтказган бўлса, ҳақ олишдан маҳрум бўлади. 

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эгалик билан якунланувчи ижара(такрор)
Ижара битимининг ушбу тури Англияда 1846 йил “Hirе Purchase” (ижаравий савдо-сотиқ) номи билан пайдо бўлган. Кейинчалик 1953 йилга келиб Америкада лизинг (Leasing) кўринишида, 1962 йилда эса Францияда кредит гарови (Credit bail) шаклида давоми...
7 йил аввал 8156 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ижара китоби
وَلِلْمُؤْجِرِ طَلَبُ الْأُجْرَةِ لِلدَّارِ وَالْأَرْضِ لِكُلِّ يَوْمٍ، وَلِلدَّابَةِ لِكُلِّ مَرْحَلَةٍ، وَلِلْقِصَارَةِ وَالْخِيَاطَةِ إِذَا تَمَّتْ، وَلِلْخُبْزِ بَعْدَ إِخْرَاجِهِ مِنَ давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ижаранинг саҳиҳлиги шартлари
I. Ижарага оид шарт: Бевосита ижарага оид фақат битта шарт бор – ийжоб ва қабул, яъни икки томоннинг розилиги. II. Ижара давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ибодат ва маъсиятларга ижара олиш
وَلَا تَصِحُّ لِلْعِبَادَاتِ: كَالْأَذَانِ وَالْإِمَامَةِ وَتَعْلِيمِ الْقُرْآنِ. وَيُفْتَى الْيَوْمَ بِصِحَّتِهَا  Азон айтиш, имомгарчилик қилиш ва Қуръон таълими давоми...