Бегона одамнинг тушириб қолдирган молини топиб олса!!!


Оёқ кийим кабилар алмашиб қолса!!!

Савол: Масжид, автобус ёки енгил машиналарда бирор кишининг оёқ кийим, жомадони каби нарсалари алмашиб қолса, уни истемол қилиш жоизми?

Жавоб: Бу борада шариатнинг хукми шуки, ундай нарсалардан фойдаланиш жоиз эмас. Биринчидан алмашиб қолган нарса алмаштириб кетган кишиники бўлмай бошқадан ориятга олинган нарса бўлиши мумкин. Алмаштирган рози бўлган тақдирда хам асл эгаси табаррук, бобомдан момомдан қолган деб рози бўлмас. Алмаштирган кишининг ўз мулки бўлган тақдирда хам савдодаги каби ўзаро розичилик билан алмаштириш содир бўлгани йўқ. Шунинг учун унинг хукми топилма хукмида бўлади. Яъни аввал эълон қилиб эгасини топишга харакат қилади. Эгаси чиқса, қайтаради. Эгаси чиқишидан умидини узса, эгаси тарафидан садақа қилади.  Агар ўзи закот олишга хақлилардан бўлса, ўзи истемол қилса хам бўлади.

Бир аёл келиб ёпқичини бир нарса устига қўйиб кетиб, ортидан бошқа аёл келиб у хам ёпқичини ўша ерга қўйса, сўнг аввалги аёл келиб иккинчининг ёпқичини олиб кетса, иккинчи аёл биринчи аёлнинг қолдирган ёпқичидан бировнинг мулки бўлгани учун  фойдаланиши жоиз бўлмайди. Иккинчи аёл фақира бўлса, биринчининг ёпқичини “савоби эгасига бўлсин” деб топилма сифатида ўз қизига садақа қилсин. Сўнгра қиз онасига хадя қилса, онаси фойдаланиши мумкин. Агар бой бўлса, фойдаланиши жоиз эмас. Ўғирланиб ўрнига бошқасини қўйиб кетилган мукаъаб (оёқ кийим)нинг хукми ҳам шундай.(Фатаво ҳиндия).


3 йил аввал 3168 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
4 йил аввал 9337 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
1 йил аввал 5358 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
1 йил аввал 8996 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
4 йил аввал 4342 Ҳамидуллоҳ Беруний