Жаноза уч такбир билан ҳам адо бўладими?


Савол: Баъзи жаноза намозларида имом хатоан ёки саҳван (унутиб) жанозанинг тўрт такбири ўрнига учта такбир айтиб, салом бериб қўйса, жаноза намози тўлиқ адо бўладими?

Жавоб: Жаноза намозида тўрттала такбирни айтиш имомга ҳам, иқтидо қилгувчиларга ҳам фарздир. Агар такбирлардан бирортаси айтилмай қолиб кетса, ўша жаноза намози фосид бўлиб, уни қайтадан ўқиш шарт. 

 Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: 

قَالَ جَمَاعَة مِنْ الْعُلَمَاء التَّكْبِيرَات مِنْ الْأَرْكَان وَكُلّ تَكْبِيرَة قَائِمَة مَقَام رَكْعَة ، حَتَّى لَوْ تَرَكَ تَكْبِيرَة لَا تَجُوز صَلَاته كَمَا لَوْ تَرَكَ رَكْعَة

       «Жаноза намозидаги ҳар бир такбир намоздаги ракаъатлар ўрнидадир. Улардан бирор такбир тарк қилинса, намознинг ракаъатидан бири тарк қилинганда намоз бузилганидек, жаноза намози ҳам бузилади». 

       Тўрт такбирни айтиш имомга фарз бўлганидек, иқтидо қилгувчиларга ҳам фарздир. Такбир тўрттадан кам бўлиб қолса-ю, буни кўрган иқтидо қилувчилар жим тураверсалар, намознинг савобидан бебаҳра қолишади. Агар жаноза уч такбир билан ўқилиб, майит кўмиб юборилган бўлса, у ҳолда ҳали лаҳадга ғишт терилиб, тупроқ тортилмаган бўлса, майитни чиқариб, қайтадан ўқилади. Агар тупроқ тортилган бўлса, қабр устидан бўлса ҳам жанозани қайта ўқиш керак бўлади. Жаноза намозини қабр устида туриб ўқиш учун майит чиримаган бўлиши керак. Агар кўмилганидан кейин бир неча кун ўтиб кетган бўлса, майитнинг чирий бошлаганига кўпроқ гумон қилинса, жаноза намози ўқилмайди. Майитнинг қачон чириши йилнинг мавсумига, жойнинг хусусиятига боғлиқ равишда турлича бўлиб, уни мутахассислардан аниқлаб олиш керак. 

        Имом уч такбир айтиб салом бериб юборса, намозни бузадиган бирор гап гапирмаган бўлса ёки қибладан ўгирилиб олмаган бўлса, ҳали намоздан чиққан бўлмайди. Шунинг учун бундай ҳолатда дарҳол тўртинчи такбирни айтиб қайтадан салом бериш керак. 

Имом уч такбир айтиб салом бергач, намозни бузадиган бирор амал қилган бўлса, унда намоз қайтадан ўқилади. 

وَلَوْ كَبَّرَ إمَامُهُ خَمْسًا لَمْ يَتْبَعْ  لِأَنَّهُ مَنْسُوخٌ ( فَيَمْكُثُ الْمُؤْتَمُّ حَتَّى يُسَلِّمَ مَعَهُ إذَا سَلَّمَ ) بِهِ يُفْتَى

        Агар жанозада имом тўрт такбир ўрнига беш такбир айтиб юборса, иқтидо қилувчилар бешинчи такбирни айтмай, имомнинг саломини кутиб, жим турадилар. Имом салом бергач, қўшилиб салом берадилар. Бешинчи такбирни айтиш билан жаноза намози бузилмайди.

Абдулманнон Қосимий


3 йил аввал 5155 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Азанинг муддати
Аза муддати уч кундир. Уламолар бунга Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисни далил қилиб келтирадилар:  لاَ يَحِل لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ давоми...
5 йил аввал 6787 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жасадни бошқа юртга кўчириш
Ўлган одамнинг жони узилган шаҳарга ёки қишлоққа кўмиш мустаҳаб амалдир. Уни вафот топган жойидан бошқа бир жойга кўчиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар ва бу ишнинг макруҳлигининг бир неча сабабларини давоми...
5 йил аввал 5391 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабр зиёрати одоблари
Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш лозим; Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир; Қисқа муддат бўлса ҳам, дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйлаш; Зиёратгоҳда давоми...
3 йил аввал 4726 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрга белги қўйиш ёки бир жойга яқин қариндош-уруғларни бир жойга қўйиш
Қабрни белгилаш учун тош ёки шунга ўхшаш табиий, содда нарсалар қўйиш мумкин. Белгилашнинг ҳам, яқин кишиларни бир жойга қўйишнинг ҳам ҳикмати битта, у ҳам бўлса, тириклар уларни зиёрат қилишда тез ва осон давоми...
3 йил аввал 4434 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрнинг сифати
 Қабр икки хил – кифоя қилгудек ёки мукаммал бўлади. «Кифоя қилгудек» деганимиз одам бўйининг ярмигача чуқурликда кавлангани бўлади. «Мукаммал»и эса одам бўйи баробар, узунлиги маййитнинг давоми...
3 йил аввал 5628 fiqh.uz