Таъзия ва мусибатзадалар


Таъзия билдириш учун афзал вақт маййитни дафн қилиб бўлгандан кейинги вақтдир. Чунки ундан олдин маййит эгалари дафн ишлари билан машғул бўладилар, қолаверса, уларга маййитдан ажраганликларининг ҳисси дафндан кейин кучлироқ сезилади. Бу пайт эса айни сабрга чақириш, бардошли бўлишга ундаш вақтидир. Суннат бўйича, хоҳ дафндан олдин, хоҳ дафндан кейин бир марта таъзия изҳор қилинса бўлди.

Таъзияни ҳамма жойда ҳам билдириш мумкин. Ҳозирги кундагидек Маййит эгалари таъзияга келганларни кутиб олиш учун маййит чиққан ҳонадоннинг эшиги олдида ўтиришлари   шарт эмас,  ҳамда бошқалар ўтадиган йўлда бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳанафий мазҳаби уламолари гуноҳдан холи бўлгандагина   эшик олдида ўтиришга рухсат берганлар .[1]  Агар ўтирши гуноҳга сабаб бўлса, жоиз эмас.
Таъзия «Аллоҳ сабр берсин», «Ажр-савобли қилсин», «Ўлганни Аллоҳ раҳматига олсин» каби лафзлар билан билдирилади.
________________________________________
[1] «Ал мавсуатул-Фиқҳиятул-Кувайтийя», Қувайт, Дорус Салосил. –Ж. 12, –Б. 289.

Мусибатзадаларга лозим ишлар

Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб, сабр тилаши, сабрлиларга бериладиган ажрларни умид қилиши лозим бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ўзининг бандаларига дастуруламал қилиб юборган Қуръонида шундай дейди:
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ
“Улар ўзларига мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир. Ана ўшаларга Роббларидан салавотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир”[1] (Бақара сураси, 156-157-оятлар).
Истиржо айтиш, яъни «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», дейиш суннат саналади.
Яна
اَللّهُمَّ أْجُرْنِي فِي مُصِيبتِي، وأخْلُف لِي خَيْراً مِنْها
“Аллоҳим! Мусибатим эвазига ажру савоб бергин ва ўрнига яхшироғини келтиргин”, дейиш ҳам суннатдир.
________________________________________
Шайх Абдулазиз Мансур, «Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири». Тошкент, Шарқ 2009.

Маййитни эслаб, ёмон гапирмасдан, овоз кўтармасдан ва уввос солмасдан йиғлаш жоиз. Аммо овоз кўтариб, жазавага тушиб, яъни сочларни юлиб, кўкракларга уриб, маййитнинг сифатларини айтиб, “Суянган тоғим эди”, “Устуним эди”, деб йиғлаш харом ҳисобланади.
عن جابر: أنّ رَسولَ اللهِ صلّى الله عليه وسلَّم قال: «يا إبراهيم، إنا لا نغني عَنكَ من الله شيئاً، ثُمّ ذَرَفَتْ عَيْناه، فَقَالَ لَه عَبد الرَّحمن بن عَوف: يارَسولَ الله ، أتَبكِي، أو لم تنه عَن البُكاء؟ قال: لا، وَلَكِن نهيت عَن النوْح رواه الترمذي
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Иброҳим, биз сендан Аллоҳдан келадиган бирор нарсани қайтара олмаймиз”, дедилар. Сўнгра кўзларидан ёш оқди. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф: “Йиғлаяпсизми? Бизларни ўзингиз йиғлашдан қайтармадингизми?” деди. У зот: “Йўқ!   мен фақат уввос солиб йиғлашдан қайтарганман”, дедилар.
Термизий ривоят қилган.


3 йил аввал 4596 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Азанинг муддати
Аза муддати уч кундир. Уламолар бунга Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисни далил қилиб келтирадилар:  لاَ يَحِل لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ давоми...
5 йил аввал 6787 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жасадни бошқа юртга кўчириш
Ўлган одамнинг жони узилган шаҳарга ёки қишлоққа кўмиш мустаҳаб амалдир. Уни вафот топган жойидан бошқа бир жойга кўчиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар ва бу ишнинг макруҳлигининг бир неча сабабларини давоми...
5 йил аввал 5391 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабр зиёрати одоблари
Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш лозим; Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир; Қисқа муддат бўлса ҳам, дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйлаш; Зиёратгоҳда давоми...
3 йил аввал 4726 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрга белги қўйиш ёки бир жойга яқин қариндош-уруғларни бир жойга қўйиш
Қабрни белгилаш учун тош ёки шунга ўхшаш табиий, содда нарсалар қўйиш мумкин. Белгилашнинг ҳам, яқин кишиларни бир жойга қўйишнинг ҳам ҳикмати битта, у ҳам бўлса, тириклар уларни зиёрат қилишда тез ва осон давоми...
3 йил аввал 4434 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрнинг сифати
 Қабр икки хил – кифоя қилгудек ёки мукаммал бўлади. «Кифоя қилгудек» деганимиз одам бўйининг ярмигача чуқурликда кавлангани бўлади. «Мукаммал»и эса одам бўйи баробар, узунлиги маййитнинг давоми...
3 йил аввал 5628 fiqh.uz