Фарздан афзал амаллар


Аслида, фарз амалнинг савобига ҳеч нарсани қиёслаб бўлмайди. Амалларнинг ичида энг афзали фарз амалдур. Аммо шундай нафл (суннат) амаллар борки, ўзининг аҳамияти, тақозоси ва фойдаси жиҳатидан фарздан устун ҳисобланади.

Мазҳабимиз китобларида ана шундай фарздан афзал нафл ибодатларни қуйидагича санайдилар:
1.    Намоз киришидан аввал таҳорат қилиш мустаҳаб, вақт киргандан сўнг эса фарз. Аммо намоз вақтидан аввал таҳорат қилиб олиш ундан афзалдир.
2.    Қарздор қарзини ўташидан аввал кечвориш мустаҳаб, қарздор қарзини мутлақо тўлай олмайдиган даражада камбағал бўлиб қолса, уни кечвориш вожибдир. Аммо шундан аввал кечвориш афзалдир.
3.    Саломни аввал бошлаш суннатдир, унга жавоб қайтариш фарздир. Аммо аввал салом берган афзалдир.
4.    Рамазон рўзасини мусофир тутиши суннатдир. Аммо муқим одамнинг рўза тутиши фарздир. Аммо мусофирнинг рўза тутиши ундан афзалдир.
5.    Жумъа намозига эрта бориш мустаҳабдир, азон айтилгандан сўнг бориши фарздир. Аммо азон айтмасидан аввал эрта бориш афзалдир.
6.    Оч одамга кифоясига яраша таом бериш фарздир, ундан зиёдасини ато қилиш нафлдир. Аммо ана шу нафл афзалдир.
7.    Қурбонликда бир қўй сўйиш вожибдир, иккинчи қўйини ҳам сўйиш мустаҳабдир. Ана шу мастаҳабнинг вожибдан кўра савоби кўпроқдир.
Ибн Обидин. “Радд ул-муҳтор”, 1жилди. -Байрут,
Дору улкутуб улилмиййа, 2003. -249-250 бетлар.

 


9 йил аввал 3473 Ҳамидуллоҳ Беруний
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6087 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5981 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6325 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5124 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5700 fiqh.uz