Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши


САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай?

ЖАВОБ: жунуб кишига гаплашиши, бироз ухлаши, оғзини чайгандан сўнг еб-ичиши жоиздир.

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- إِذَا كَانَ جُنُبًا فَأَرَادَ أَنْ يَأْكُلَ أَوْ يَنَامَ تَوَضَّأَ وُضُوءَهُ لِلصَّلاَةِ

 

Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб бўлган чоғларида ейишни ёки ухлашни хоҳлаб қолса, намозга таҳорат олгандек таҳорат олардилар”. Саҳиҳи Муслим.
Эмизикли аёллар эса кўкрагини ювиб ташлаганидан сўнг боласини эмизиши ҳам мумкин. Ювинишдан олдин бошқалар билан гаплашиши, бошқаларни унга кўзи тушиши, таомланиши мумкин бўлмайди, деган гаплар асоссиз, нотўғри сўзлардир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ لَقِيَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَأَنَا جُنُبٌ فَأَخَذَ بِيَدِي فَمَشَيْتُ مَعَهُ حَتَّى قَعَدَ فَانْسَلَلْتُ فَأَتَيْتُ الرَّحْلَ فَاغْتَسَلْتُ ثُمَّ جِئْتُ وَهْوَ قَاعِدٌ فَقَالَ أَيْنَ كُنْتَ يَا أَبَا هِرٍّ فَقُلْتُ لَهُ فَقَالَ سُبْحَانَ اللهِ يَا أَبَا هِرٍّ إِنَّ الْمُؤْمِنَ لاَ يَنْجُسُ

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени жунублигимда йўлиқиб қолдилар-да қўлимдан ушладилар, у зот билан бирга юржим ҳатто ўтирди. У ердан билдирмай чиқиб, юким турган жойга келдим кейин ғусл қилиб олдим. Сўнгра қайтиб келсам у зот ўтриган эканлар. Шунда мендан “Қаерда эдинг, эй Абу Ҳирр”, деб сўрадилар. Мен узотга нима бўлганини айтиб бердим. Шунда у зот “Субҳаналлоҳ, эй Абу Ҳирр, мўмин нажосат бўлмайди”, дедилар”
Саҳиҳи Бухорий.


10 ой аввал 2936 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
3 йил аввал 2689 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
10 ой аввал 1586 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
3 йил аввал 1518 Ҳамидуллоҳ Беруний