Тижоратда фойданинг шаръий миёри


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Cавол: Шариатда сотаётган нарсасидан қанча фойда кўриш тайин қилинганми?
Жавоб: Шариатда сотувчи молни шунчага сотсин ёки сотмасин деб тайин қилмаган. Лекин, одамларга зулм етадиган даражада ҳаддан зиёд қиммат қилиб сотиш ҳам жоиз эмас. Шунинг учун урфдаги қийматдан ортиқ баҳога сотиш жоиз эмас.

 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: غَلَا السِّعْرُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ سَعِّرْ لَنَا، فَقَالَ: "إنَّ اللَّهَ هُوَ الْمُسَعِّرُ، إنِّي لَأَرْجُو اللَّهَ أَنْ أَلْقَاهُ، وَلَيْسَ أَحَدٌ مِنْكُمْ يُطَالِبُنِي بِمَظْلِمَةٍ فِي دِينٍ، وَلَا دُنْيَا".

Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида нарх қимматлаб кетиб, одамлар: “Эй, Аллоҳнинг расули нархни бизга белгилаб беринг” дедилар. Шунда (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Нархни белгиловчи Аллоҳдир. Мен дин ва дунёйим борасида бирор киши мендан ҳаққини талаб қилмаган ҳолатда Аллоҳга йўлиқишни хоҳлайман” дедилар” (Табароний ривояти).

إنْ غَرَّهُ أَيْ غَرَّ الْمُشْتَرِي الْبَائِعَ أَوْ بِالْعَكْسِ أَوْ غَرَّهُ الدَّلَّالُ فَلَهُ الرَّدُّ وَإِلَّا لَا وَبِهِ أَفْتَى صَدْرُ الْإِسْلَامِ وَغَيْرُهُ.

“Харидор сотувчини ёки сотувчи харидорни ёки даллол алдаса, алданган кишига нарсасини қайтариш ҳаққи бор. Агар алданмаса, қайтаришга ҳаққий йўқ. Содрул ислом ва бошқалар шунга фатво берганлар” (Раддул муҳтор).

Савол: Ҳадисда баъзи бир нарсаларни баъзи нарсалар эвазига айри бошлаётган вақтда тенг ва қўлма-қўл бўлиши шарт дейилган. Бошқа нарсалар ҳам шу ҳадис остига кирадими?
Жавоб:

عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ مِثْلاً بِمِثْلٍ سَوَاءً بِسَوَاءٍ يَدًا بِيَدٍ فَإِذَا اخْتَلَفَتْ هَذِهِ اْلأَصْنَافُ فَبِيعُوا كَيْفَ شِئْتُمْ إِذَا كَانَ يَدًا بِيَدٍ. وَزَادَ فيِ رِوَايَةٍ: فَمَنْ زَادَ أَوِ اسْتَزَادَ فَقَدْ أَرْبَى اْلآخِذُ وَالْمُعْطِي فِيهِ سَوَاءٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ تِبْرُهَا وَعَيْنُهَا وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ تِبْرُهَا وَعَيْنُهَا..

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Тиллога тилло, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз ўхшашига-ўхшаш, тенгма-тенг, қўлма-қўл. Қачон ушбу аснофлар ихтилофли бўлса, агар қўлма-қўл бўлса, қандоқ ҳохласангиз сотаверинглар”, дедилар”.
Бошқа бир ривоятда:
“Бас, ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни талаб қилса, батаҳқиқ, рибога йўл қўйибди. Уни олувчи ҳам, берувчи ҳам барибир», дейилган.
Бешовлари ривоят қилишган.
Абу Довуднинг лафзида:
«Тиллога тилло; ёмбиси ҳам, чекилгани ҳам. Кумушга кумуш; ёмбиси ҳам, чекилгани ҳам», дейилган.
Килограм ва литр билан ўлчанадиган барча нарсалар ўз жинсидаги нарсалар эвазига айрибошланаётганда қўлма-қўл ва вазнда, литрда тенг бўлиши шартдир. Мабодо, тенгма-тенг ёки қўлма-қўл бўлмаса, рибо бўлади.

وَعِلَّتُهُ أَيْ عِلَّةُ تَحْرِيمِ الزِّيَادَةِ الْقَدْرُ الْمَعْهُودُ بِكَيْلٍ أَوْ وَزْنٍ ( مَعَ الْجِنْسِ فَإِنْ وُجِدَا حَرُمَ الْفَضْلُ ) أَيْ الزِّيَادَةُ ( وَالنَّسَاءُ ) بِالْمَدِّ التَّأْخِيرُ فَلَمْ يَجُزْ بَيْعُ قَفِيزِ بُرٍّ بِقَفِيزٍ مِنْهُ مُتَسَاوِيًا وَأَحَدُهُمَا نَسَاءٌ ( وَإِنْ عَدِمَا بِكَسْرِ الدَّالِ مِنْ بَابِ عَلِمَ ابْنُ مَالِكٍ ( حَلَّا ) كَهَرَوِيٍّ بِمَرْوِيَّيْنِ لِعَدَمِ الْعِلَّةِ فَبَقِيَ عَلَى أَصْلِ الْإِبَاحَةِ وَإِنْ وُجِدَ أَحَدُهُمَا ) أَيْ الْقَدْرُ وَحْدَهُ أَوْ الْجِنْسُ ( حَلَّ الْفَضْلُ وَحَرُمَ النِّسَاء.

“Иллати, яъни килолаб ёки литрлаб сотиладиган нарсаларни килолаб ёки литрлаб сотиладиган нарсанинг эвазига айри бошланаётган пайтда бир бошқасидан ортиқ бўлишининг ҳаромлигини иллати килоланадиган ва литрланадиган нарса бўлиши ҳамда иккисининг ҳам жинси бир бўлишидир. Айрибошланаётган вақтда иккаласи ҳам килоланадиган ёки литрланадиган нарсалардан бўлса, бири бошқасидан кўп бўлиши ва иккисидан бирининг насияга бўлиши ҳаромдир. Агар шу икки шартдан бири топилса, бири бошқасидан кўп бўлиши ҳалол, лекин улардан бирининг насия бўлиши ҳаромдир” (Раддул муҳтор).
Масалан, арматурани темирга айрибошланаётган вақтда икки шарт ҳам топилади. Улар, вазн (килолаб тортиладиган нарса) ва жинс (иккиси ҳам темир). Шу ўринда арматурани темирдан кўп ёки кам ва иккисидан бирининг насияга бўлиши ҳалол бўлмайди. Қўлма-қўлдан мурод айрибошланаётган нарса, қаердадир нақд, аниқ бор бўлса бўлди. Икки шартдан бири топилса, масалан, бири арматура бошқаси буғдой бир-бирига айри бошланаётган вақтда бири бошқасидан кўп бўлса жоиз. Лекин, насияси жоиз эмас. Масалан, ҳозир бир тўнна арматура берсанг баҳорда бир ярим тонна буғдой бераман дейиши жоиз эмас. Агар икки шарт топилмаса, насия ҳам, кам-кўп ҳам жоиз бўлади.

давомини кузатиб боринг....


9 йил аввал 6385 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Молни қўлга олмасдан сотиш
Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тақсит савдоси ҳақида
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Насияга сотиб нақдга қайта сотиб олиш
Бир киши бировга ҳар ойда маълум миқдордан бериб туриш шарти ила бир йил муддатга 10.000га машина сотса, сўнг бир йил тўлмасидан ва пулини тўлиқ тўламасидан аввал 8.000 нақдга ўзи қайтариб сотиб олса бўладими?Бундай давоми...
9 йил аввал 7281 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ масалалар ечими
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳга саловот ва саломлар бўлсин!Аммо баъд:Бугунги кунда пулнинг қадри тушишига боғлиқ масалалар, саволлар жуда ҳам кўпайди. Айниқса, бу давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сотилган молни гаров сифатида ушлаб туриши
Ҳозирги кунда одамлар орасида турли муомалалар ривожланиб кетган. Шундай муомалалардан бири насия савдода сотувчи сотилган молни харидор нархини тўлиқ ёки қисман тўлагунича ушлаб туришидир. Бу жоизми? Насия давоми...
7 йил аввал 6405 fiqh.uz