Ҳожининг Маккаи мукаррамадаги ҳукми


Шаръий масофасини босиб ўтиб, Маккаи Мукаррамага етиб борган кишининг ҳукми икки хил кўринишда бўлади:
1. Агар арафа кунидан ўн олти кун олдин ўша жойга етиб борган бўлса ва у ерда туришни ният қилса, муқимга айланади ва намозларини тўлиқ ўқийди.
2. Арафа кунидан ўн олти кундан оз вақт қолганда етиб бориб, ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилган одам ҳам муқимга айланмайди, чунки Маккада турганига ўн беш кун бўлмасдан олдин Минога чиқиши, эртаси куни эса Арофатга чиқиши лозим бўлади.

 Бундай киши юқорида зикр қилинган ўн беш кунни иккита алоҳида-алоҳида жойда туришни ният қилган кишига ўхшаб қолади. Бу эса жоиз эмас. Гарчи оралиқ масофа сафар масофасича бўлмаса ҳам. 

أَنَّ الْحَاجَّ إذَا دَخَلَ مَكَّةَ فِي أَيَّامِ الْعَشْرِ وَنَوَى الْإِقَامَةَ نِصْفَ شَهْرٍ لَا يَصِحُّ، لِأَنَّهُ لَا بُدَّ لَهُ مِنْ الْخُرُوجِ إلَى عَرَفَاتٍ فَلَا يَتَحَقَّقُ الشَّرْطُ

«Ҳожи Маккага ўнинчи куни кирса ва ярим ой туришни ният қилса, дуруст бўлмайди. Чунки, албатта у арафотга чиқади ва шарт рўёбга чиқмайди» (Баҳрур роиқ).
Ийсо ибн Аббон раҳматуллоҳи алайҳи машҳур муҳаддис олим бўлиб, кўпроқ ҳадис илми билан машғул бўлар эдилар. Бир бор хаж қилиш ниятида Зулҳижжа ойининг ўн куни ичида Маккаи Мукаррамага етиб бордилар ва бир ой туришни ният қилиб, намозларини тўлиқ ўқий бошладилар. Шунда имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдларидан бири у кишига танбеҳ бериб:
«Сиз муқимликни ният қилишингиз мумкин эмас, чунки бу ерга келганингизга ўн беш кун бўлмасдан туриб, Мино ёки Арофатга чиқишингизга тўғри келади. Мино ва Арофат Маккадан бошқа алоҳида жой ҳисобланади», деди.
Шунда у киши намозларини қаср қилиб ўқий бошладилар. Арофат ва Минода хаж амалларини бажариб бўлганларидан кейин Маккага келиб, яна намозларини қаср қилиб ўқий бошладилар. Ваҳоланки, у ерда ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилган эдилар. У кишининг муқим эканликларини айтиб, яна танбеҳ беришди. Шунда Исо ибн Аббон раҳматуллоҳи алайҳи : "Бир масалада иккита хато қилдим" деб, фиқҳ илмини ўрганиш учун Имом Муҳаммаднинг олдиларига бордилар. Кейинчалик «фақиҳ» деган номга сазовор бўлдилар.
Аллома Косоний «Бу воқеани зикр қилишдан мақсадим у талабаларга ўрнак бўлсин дедим», деганлар.


7 йил аввал 6296 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳажнинг таърифи, фарзлиги ва шартлари
Ҳажнинг луғавий маъноси “қасд қилмоқ”. Истилоҳий маъноси эса “маълум вақтда”, “маълум маконда”, “маълум ибодатларни ният билан адо этиш”дир. Ҳаж ҳаж бўлиши учун албатта Зул-Ҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни, давоми...
7 йил аввал 13086 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳаж ҳақида рисола
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМУмрда бир маротаба ҳаж қилишни фарз қилган, ҳар вақт умра ибодатини бажаришни суннат қилган ва улуғ қабр соҳибига ҳаж ва фурқон сурасини нозил қилган давоми...
7 йил аввал 7636 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Шайтонга тош отиш ва муздалифада туриш
Агар тонг ёришиб, кун чиқар вақтига яқин бўлса, Минога келгай. Ул Мино Муздалифадан уч милдир, яъни бир тош йўлдир. Чунончи "Жомиъур – румуз"да мазкурдир.Таҳлил ва саловат айтгай. Лекин баён бўлган Водийи давоми...
7 йил аввал 10584 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эҳромдаги кишига руxсат ишлар
1.Ғусл қилиши, бошини ювиши мумкин. Аммо бунда тук ёки сочни туширмаслик шарт.2. Эҳромни ювиш ва алмаштириш мумкин.3.Эр кишилар соябон тутсалар, дараxт шохи билан соялансалар, жоиз. 4. Белга ҳамён, белбоғ боғлаш давоми...
7 йил аввал 6326 fiqh.uz