Байъ асосан икки қисм


Баъй асосан икки қисмга: Баъй биннасиъа (насия савдо ) ва баъй биннақд(нақдга савдо)га бўлинади.
Баъй биннасиъанинг (насия савдо, баъй муажжал ҳам дейилади) маъноси: молни ҳозир сотиб олиб, қийматини (пулини) келгусида, муайян бир кунда тўлашга айтилади. Насия савдосининг тўғри ва жоиз бўлиши учун  шарт шуки,  сотилган нарсанинг нархи (пули) берилиши муайян бир кунга тайин қилинган бўлиши керак.

Агар тайин қилинмаса, баъй фосид бўлади ва ундай баъйни бузиш вожиб бўлади. Масалан: харидор: «Мен сиздан мана шу кўйлакни нархини ўн кунда бериш шарти билан сотиб оламан», дейди. Шунда сотувчи: «Майли сотдим», деса ва олувчи: «Олдим», деса, насия савдо қилинган бўлади. Энди сотувчи ўн кунгача кўйлакнинг пулини талаб қилиши жоиз эмас. Ҳатто агар сотиб олган одам у нарсани ўша заҳоти нақдга бошқага сотиб юборган бўлса ҳам.
Баъй биннақд (нақд савдо, баъй муъажжал Юқорида: Баъй биннасиъа (насия савдо, баъй муажжал ҳам дейилади) дейилган эди) ҳам дейилади):
Насия савдодан бошқа барча баъйлар нақд баъйдир. Бу савдода  сотувчи ўша онда мабий(сотилган нарса)нинг нархини талаб қилишга ҳақлидир.
Шу ўринда бизлардан содир бўладиган бир савдони ҳам айтиб ўтиш керак. У бирор киши насияга ёки нақдга сотиб олишини савдонинг сулбидаёқ, яъни савдо қилинаётган вақтдаёқ айтмасдан сотиб олади. Кейин сотувчига: «Ҳозир ёнимда пул йўқ, нархини кейин бераман» ёки «Ташлаб кетаман», ёки «Жўнатиб юбораман», ёки «Сотилса, бераман», дейди. Бу савдо нақд савдога киради. Сотувчи хоҳласа, рози бўлади, хоҳласа, баъйни бузади. Сотувчининг бу шартга рози бўлиши билан баъй насияга айланиб қолмайди, балки сотувчи хоҳлаган вақтида пулни талаб қилиши жоиздир. Сотиб олган киши эса мабодо ўша молни сотиб юборган бўлса, пулини бошқа нарсага ишлатиши жоиз эмас.


Нақд билан насия савдоси ўртасидаги фарқ

Суратдаги фарқ – сотувчи ёки харидор савдонинг насияга эканини савдонинг сулбида, яъни савдо қилинаётган вақтда айтса, насия бўлади, савдолашишдан аввал ёки савдо қилиб бўлгандан кейин айтса, нақд бўлади.
Ҳукмдаги фарқ – сотилган нарсанинг пулини талаб қилишга ҳақли бўлиш ва бўлмасликда бўлади. Насия савдосида сотувчи берилиши тайин қилинган кунгача нархни талаб қилиши жоиз эмас. Агар мабодо пулни бошқа нарсага тикиб, айлантираётган бўлса ҳам.
Нақд савдода эса сотувчи пулни ўша заҳоти талаб қилишга ҳақлидир. Гарчи кечиктиришга ўзи рухсат берган бўлса ҳам («Инъомул Борий» Муҳаммад Тақий Усмоний).


7 йил аввал 7316 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Молни қўлга олмасдан сотиш
Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тақсит савдоси ҳақида
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Насияга сотиб нақдга қайта сотиб олиш
Бир киши бировга ҳар ойда маълум миқдордан бериб туриш шарти ила бир йил муддатга 10.000га машина сотса, сўнг бир йил тўлмасидан ва пулини тўлиқ тўламасидан аввал 8.000 нақдга ўзи қайтариб сотиб олса бўладими? Бундай давоми...
9 йил аввал 8782 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ масалалар ечими
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳга саловот ва саломлар бўлсин!Аммо баъд:Бугунги кунда пулнинг қадри тушишига боғлиқ масалалар, саволлар жуда ҳам кўпайди. Айниқса, бу давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сотилган молни гаров сифатида ушлаб туриши
Ҳозирги кунда одамлар орасида турли муомалалар ривожланиб кетган. Шундай муомалалардан бири насия савдода сотувчи сотилган молни харидор нархини тўлиқ ёки қисман тўлагунича ушлаб туришидир. Бу жоизми? Насия давоми...
7 йил аввал 6474 fiqh.uz