Мисрдаги исломий тадқиқотлар академияси


Ушбу академия дунёдаги энг қадимий ислом фиқҳи ака-демиясидир. Фатволарнинг бирлашиши ва янги пайдо бўлган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ислом оламининг барча томонидан келган ҳар турли уламоларни ўз ичига олади.

Исломий ҳукумат ва халқлар унинг фикридан фойда-ланишади. У академия шубҳасиз, ишончли нарсалар ҳақида қарорлар чиқаради.
Азҳари шариф дорулфунунидаги Исломий тадқиқотлар академияси ислом оламидаги энг қадимий фиқҳий акаде-миядир. У шаръий тафтиш қилиш бўйича илмий йўналиш бўлиб, таснийф этилган китоб ёки Мисрда содир этилган қонуннинг ислом шариатига мухолиф эмаслигини ўрганиб чиқади. Ушбу академияга «буюк имом», «Азҳар дорулфуну-ни шайхи» бошчилик қилади.
Азҳар дорулфунуни шайхининг миссияси ва хайрия тар-моқлари кўп бўлиб, Миср ва унинг ташқарисидаги ҳаётда, хоҳ у сиёсий, хоҳ ижтимоий ёки даъватга тааллуқли бўлсин, фаол таъсири ва катта ўрни бордир.
Азҳари шарифнинг тарихига назар солсак, ушбу акаде-мияни танишимиз осон бўлади. Азҳари шарифнинг тарихи Мисрдаги Фотимийлар давлатининг замонасига бориб тақа-лади. Қўмондон Жавҳар ас-Сақалий ҳижрий 358-сана, Шаъбон ойининг 17-сида Фустот шаҳрини босиб олганидан кейин Қоҳира шаҳрига асос солган эди. Аҳли сунна бўлган мисрликлар билан тўқнаш келмаслик учун Шийъа мазҳабига қарашли, фотимийлар шиори бўлган масжид қуришни ре-жалаштирди. Ва Мисрда Фотимийлар салтанати рамзи си-фатида масжид бино қуришга азму қарор қилди. Азҳар жо-меъсини ҳижрий 359, милодий 970-сана, жумодул аввалнинг 24-сида қуриш бошланди. Ҳижрий 361, милодий 972-санада масжид қуриб битказилди. Мазкур санада, яъни Рамазон ой-ининг еттинчисида биринчи Жумъа намози ўқилди.
Азҳар жомеъси аввалига Жавҳар ас-Сақалий барпо қилган янги пойтахт номи билан аталди. Азизбиллаҳ Фоти-мий замонасида зоҳира (гуллаб яшновчи, нур сочувчи) қасрлар бунёд этилгандан кейин, жомеъни «Азҳар» (гулла-ган, нур сочувчи) деб номланди.
Баъзиларнинг фикрича эса, келажакда илмлар ривож-ланиб, улуғ мақомларга эришиши кўзда тутилганлиги учун шундай номланган. Ва яна бошқа кишиларнинг фикрича, Фотима аз-Заҳрога нисбат қилиб шундай номланган. Чунки, Фотимийлар ўзларини Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қиз-ларига нисбат бериб шу ном билан аташган.
ИСЛОМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ
Тадқиқот маркази милодий 1961-санадаги Азҳари ша-риф дорулфунунни ривожлантириш хусусидаги 103-рақамли қонунда баён қилинганидек, катта уламолар ўрнини босиш мақсадида ташкил этилди. Ўша қонун бандида келтирили-шича, ушбу академия исломий тадқиқотлар учун олий ҳайъат бўлиб, унга Азҳар шайхи раислик қилади. Академия-нинг вазифаси тадқиқотга тегишли бўлган нарсаларни кўриб чиқиш ёки исломий маданиятнинг янгича шаклини амалга ошириш ва ушбу маданиятнинг ортиқча ва камчиликларини ажратиш, маданиятни жавҳари бўлмиш аслини аниқлаш, исломий даъват тарқалишини амалга ошириш, Азҳарнинг миссияларини Мисрдан тортиб бутун ислом оламида тартиб-га солиш.
Унинг рисоласи аср руҳида яшаётганлар билан мусул-мон уламолари орасидаги фикрни боғлашни мақсад қилади. У ташкил этган конференсияларда ушбу асримизда мусул-монлар ҳаётида учраб турадиган ҳар турлик масалаларда қарорлар чиқарилиб, бу қарорларни исломий ҳукумат ва халқлар ўзларига ечим сифатида қабул этишган.
Академия мусулмон уламолари орасида академик фикр маркази ва исломий ақийда майдонидаги масалаларни бир-лаштирувчи марказ ҳамдир. Шунда ислом руҳига зарар бе-рувчи якка шахслар ижтиҳоди юзага чиқмайди. Яна ҳам аниқроғи, ушбу академия замонавий исломий фикрлар учун тартибга солиб турувчи мослама вазифасини ўтайди. Исло-мий ақийдага тааллуқли бўлган барча фикрларни қолипга солиб, ундан шубҳа аралашмаган исломий фикрларни ман-баъ қилиб чиқаради. Шу билан у дийнни, ижтиҳод масала-сани ва мусулмонлар сулукини ҳимоя қилади.
Академия Миср ва ислом оламидаги 45 та мутахассис олимни ўз ичига олади. Уларнинг барчаларига янги пайдо бўлган ишларда ва янги нарсаларда ижмоъ билан фатво чиқаришдаги тадқиқот ва тафтиш ишлари масъулияти топ-ширилган.
Фатво қўмитаси
Академия фатво қўмиталарига бошчилик қилади. Унинг қароргоҳи Азҳар аш-Шариф. Фатво қўмиталари Мисрнинг вилоятларида ёйилган. Мана шу қўмиталар академиянинг қарор ва фатволарини татбиқ қилувчи томондир. Шунин-гдек, мазкур қўмита исломга кирганини эълон қилганлар би-лан ҳам шуғулланади. Фатво қўмитаси барча мазҳабда мута-хассис бўлган забардаст уламолардан ташкил топган. Ҳаётнинг барча жабҳаларидаги масалаларни сўровчиларга эшикларини бепул очиб қўйган. Унинг Мисрда муҳим сиёсий, ижтимоий ўрни бордир. Қўмита ишлаб чиқарган ҳар қандай масаладаги фиқҳий баёнот кўпинчаисломга мос ва омма фикрига аҳамиятли бўлиб келган.
Тафтиш ҳайъати
Тадқиқот маркази, шунингдек, таълийф ва таржима иш-ларига ҳам масъул томондир. Идоранинг муҳим иши ҳам шудир. Бу, тафтиш ҳайъати бўлиб, исломий таснийф этил-ган, аввало Мисрда чоп этиладиган ёки ташқаридан кирити-ладиган Қуръон китобларини ўрганиб чиқади. У тафтиш ҳайъати бозордаги Қуръон ва суннат китобларини суришти-риш ҳуқуқига эга. Мисрда мана шу ҳайъат рухсат бермагу-нича бирорта ҳам Қуръон чоп этилмайди.
Шу сингари, ушбу ҳайъат исломий моддаси мавжуд кас-сета ва рисолачаларни ёки шубҳасиз нарсаларга ҳужум қи-лувчи китобларни ҳам текширади.
Идора кассета, диск ва электрон жиҳозларни текши-ришда замонавий воситалардан фойдаланади.
Ваъз ва иршод қисми
Бундан ташқари, тадқиқот маркази Мисрдаги энг катта даъват секторини ҳам бошқаради. Мазкур ваъз сектори бўлиб, 5000 даъватчини ўз ичига олади. Улар Мисрнинг ҳудудида ёйилган бўлиб, Азҳар рисоласини одамлар тўпланадиган масжид, клуб, ижтимоий муассаса ва бошқа ҳар турли жамоат жойларида тарқатади.
Академиянинг фаолиятларидан бири ҳар ойда китоб бўлиб чиқадиган исломий тадқиқотларга маблағ ажратиш ва уни ҳар бир шахс сотиб олишга қодир бўладиган нархда со-тувга чиқариш. Бунга қўшимча равишда, исломий фиқҳ ва фикрий тадқиқотларни ўз ичига олган Азҳар мажалласини чоп этади.
Қонунда кўрсатилганидек, академиянинг раиси Азҳар шайхидир. Ва яна, бош котибни, вазирни аввалги вакил да-ражасига тайин қилиш ҳам қонунда кўрсатилган.
Бу мансабда 1961 йилдан ҳозиргача қуйидаги олимлар ўтиришган.
Доктор Маҳмуд Ҳасабуллоҳ
Доктор Абдулҳалим Маҳмуд
Доктор Муҳаммад Абдурроҳман Байсор
Доктор Муҳаммад Ҳусайн Заҳабий
Шайх Халаф Саййид
Доктор Абдулжалил Шалабий
Доктор Ҳусайний Абдулмажид Ҳошим
Доктор Абдурроҳман Барака
Шайх Саййид Сауд
Шайх Самий Муҳаммад Мутавалли Шаъровий
Шайх Саййид Вафо Абу Ажур
Ҳозирда бу мансабда шайх Иброҳим Файюмийдирлар.
Академия ташкил топганидан бери 15 та конференсия ўтказди. Унда мусулмонларга муҳим бўлган муаммоларни ҳур ва бетараф ҳолда ечиб беради. Бир қанча ишлаб чиқарган тавсияларига ҳукумат ҳам амал қилди. Миср ҳукумати билан биргаликда янги қонунларни ўрганиб, ислом шариатига мувофиқ бўлганини амалга оширади.
Ундай қонунларнинг энг муҳими гражданлик ҳолати ҳақидаги қонун, иқтисодий қонунлар ва банк муомалалари-дир. Бундан ташқари, иқтисодий муомалалар, жиҳод, ур-фдаги эр-хотинлик, Қуддус, Фаластин, Ироқ ва бундан бошқа янги муаммоларда фатво ва баёнотлар берди.
1690-йилдан бери Азҳарнинг шайхлик мансабини 42 та шайх эгаллади. Ўша шайхларнинг биринчиси шайх Муҳам-мад Абдуллоҳ ал-Хирошийдирлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
1 ўн йил аввал 6096 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
1 ўн йил аввал 5994 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
1 ўн йил аввал 6336 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
1 ўн йил аввал 5132 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
1 ўн йил аввал 5711 fiqh.uz