Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (ҳафизаҳуллоҳ)


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари 1952-мелодий сана 15-апрел куни Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятида таваллуд топганлар.
Ўрта мактабни тугатгач, Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасига ўқишга кирдилар. Сўнгра Тошкентдаги имом Бухорий номли Ислом олий маъҳадида таҳсилни давом эттирдилар. Олий маъҳадни битиришлари биланоқ «Совет шарқи мусулмонлари» журналида ишладилар.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларини чет элга, яъни Ливия Араб Республикасининг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетига ўқишга юборди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мазкур факультетни 1980-мелодий санада имтиёзли тамомлаб, юртга қайтдилар.
Сўнгра шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташқи алоқалар бўлимида ишлаб, айни пайтда Олий маъҳадда дарс бердилар. Кейин мазкур маъҳадда мудир ноиби, сўнгра мудир лавозимларида ишладилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари диний идоранинг 1989-йилда бўлиб ўтган Умумий қурултойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний идораси муфтийси лавозимига тайинландилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи муфтийси бўлдилар.
Шу йили шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари собиқ совет Олий кенгашига депутат этиб сайландилар. Шайх ҳазратлари собиқ совет иттифоқи президенти Михаил Горбачёв ҳамда Олий кенгашга собиқ совет иттифоқи мусулмонларининг ҳаёти ифода этилган баённома тақдим этдилар. Баённомада мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурматлаш, уларнинг ҳуқуқларини қайтариш масалалари кўтарилган эди. Шайх ҳазратларининг Горбачёв билан бевосита мулоқотларидан сўнг коммунистик тузумнинг мусулмонларга нисбатан сиёсатида ижобий ўзгаришлар сезила бошланди. Шайх ҳазратларининг саъй-ҳаракатлари билан собиқ иттифоқда кўплаб масжидлар ва мадрасалар очила бошланди, мусулмонларга ўз диний урф-одатларини, маросимларни адо этишга рухсат берила бошланди. Шайх ҳазратларининг кўплаб талабларига биноан, Горбачёв собиқ иттифоқдан ҳаж сафарига борадиган мусулмонларнинг сони кескин ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, ана шу даврда шайх ҳазратлари мусулмонларнинг тақдирини ҳал қилувчи катта миқёсдаги ишларни ҳам амалга оширдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари совет делегацияси аъзолигида бир неча давлатларга сафар қилдилар. Президент Горбачёвнинг таклифи билан афғон мужоҳидларининг Пешовардаги вақтинча қароргоҳига бориб, афғоний жиҳод қўмондонлари билан музокаралар олиб бордилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўз саъй-ҳаракатларини собиқ иттифоқ мусулмонларининг диний ҳуқуқлари, диний таълим ва маданиятини тиклаш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашга йўналтирган эдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари сўнгги йилларда илмий ва даъватга ҳамда диний маданиятни оширишдаги фаолиятларга ўзларини бағишлаганлар.
Шайх ҳазратлари қуйидаги халқаро ташкилотларнинг аъзосидирлар;
1. Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси аъзоси.
2. Бутун дунё тасаввуф уюшмасининг аъзоси.
3. Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти аъзоси.
4. Бутун дунё даъват уюшмаси аъзоси.
5. Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси аъзоси.
6. Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси аъзоси.
7. Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси аъзоси.
8. Бутун дунё масжидлар уюшмасининг аъзоси.
9. Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси.
Шунингдек, шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Либия Жамоҳирийяси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар.
Шайх ҳазратларининг илмий даражалари
– Тошкентдаги имом Бухорий номли Олий маъҳадни тамомлаганлар.
– Триполи шаҳридаги Бутун дунё Исломга даъват факультетини битирганлар.
– Тошкентдаги имом Бухорий номли Олий маъҳадда тафсир, улумул Қуръон ва фароиз фанидан дарс берганлар.
– Тошкентдаги имом Бухорий номли Олий маъҳадда мудир ноиби бўлиб ишлаганлар.
– Тошкентдаги имом Бухорий номли Олий маъҳадда мудир бўлиб ишлаганлар.
– Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ҳамда муфтий лавозимида ишлаганлар.
– Тошкент Ислом университетида дарс берганлар.
Шайх ҳазратлари қуйидаги китобларни таълиф этганлар:
1. Етти жуздан иборат «Тафсири Ҳилол». Ҳар бир жуз 640 саҳифа. Биринчи босма 22 жуздан иборат.
2. Мансур Али Носифнинг «Ат-Тожул жомеъ лил усул фий аҳадисур Росул» номли ҳадис китобига ёзган 39 жуздан иборат «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи:
1. “Муқаддима”
2. “Иймон ва Ислом китоби”
3. “Ният, ихлос ва илм китоби”
4. “Таҳорат китоби”
5-7. “Намоз китоби”
8. “Закот китоби” 288 бет.
9. “Рўза китоби” 240 бет.
10. “Ҳаж ва умра китоби” 368 бет.
11. “Байъ ва зироат китоби”
12. “Фароиз китоби” 208 бет.
13. “Никоҳ, талоқ ва идда китоби” 432 бет.
14-15. “Қасам, назрлар, ов ва сўйиш китоби” 240 бет.
16-17. “Таом, шароб ва либос китоби” 432 бет.
18. “Тиб ва дам солиш китоби”
19. “Оламларга раҳмат пайғамбар”
20. “Қуръонда зикри келган набийлар фазилати”
21. “Ҳадлар китоби”
22. “Амирликлар китоби”
23. “Саҳобалар фазилати; Абу Бакр ва Умар".
24. “Усмон ва Али фазилатлари”
25. “Жаннатга башорат қилинган ўн киши фазилати”
26. “Баъзи муҳожирлар фазилати”
27. “Нубувват хонадони хонимлари”
28. “Баъзи ансорлар фазилати”
29. “Ансор ёки муҳожир бўлмаган бир неча саҳобалар фазилати”
30. “Қуръони карим фазилати”
31. “Тафсир китоби”
32. “Туш ва масаллар китоби”
33. “Жиҳод ва юришлар китоби”
34. “Яхшилик ва ахлоқ китоби”
35. “Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби”
36. “Зуҳд ва рақоиқлар китоби”
37. “Одоб китоби”
38. “Фитна ва Қиёмат аломатлари китоби”
39. “Қиёмат, жаннат ва дўзах китоби”
Бундан ташқари шайх хазратларининг бир неча китоблари чоп этилган. Улардан;
1. “Иймон”
2. “Васатийя - ҳаёт йўли”
3. “Тасаввуф ҳақида тасаввур”
4. “Ихтилофлар ҳақида”
5. “Дин насиҳатдир”
6. “Шоядки тақводор бўлсак”
7. “Поклик иймондандир”
8. “Ҳаж ибодати”
9. “Исломда инсон ҳуқуқлари”
10. “Исломда оила”
11. “Тарих омонатдир”
12. “Жамият кўксига урилган ханжар”
13 “Ислом мусаффолиги йўлида”
14. “Ислом маънавий жиноятларга қарши”
15. “Рамазонни қандай қаршилаймиз”
16. “Ислом ва атроф муҳит муҳофазаси”
17. “Сунний ақийдалар”
18. “Руҳий тарбия” 1-2-3-жузлар.
19. “Кифоя шарҳи мухтасари виқоя” 1-2-3-жузлар.
20. “Шарҳи адабул муфрад” 1-2-3-жузлар. Ҳаммаси 1500 бет.
21. Усулул фиқҳ
22. "Китабул бирри вас-сила" Яхшилик ва силаи раҳм китоби
Шайх хазратларининг қуйидаги тўлқинларда радио эшиттириш орқали дастурлари бор. "Наврўз", "Озодлик", "Хуросон", "Пойтахт" ва "Биринчи канал".
Ҳар жума куни бир соат наврўз радиоси орқали саволларга жавоб қайтарадилар. Ушбу эшиттириш кечаси ҳам қайтарилади.
CD форматида овоз дискларини қуйидагилари сотувга чиқарилган.
1. Адабул муфрад. Имом Бухорий.
2. Ҳадис ва ҳаёт силсиласининг закот китоби.
3. Ҳадис ва ҳаёт силсиласининг рўза китоби.
4. Ҳилол тафсирининг 30-жузи.
5. Ҳикматли дунё силсиласининг биринчи жузи.
6. Ҳикматли дунё силсиласининг иккинчи жузи.
7. Ҳикматли дунё силсиласининг учинчи жузи.
8. Ҳикматли дунё силсиласининг тўртинчи жузи.
9. Ҳикматли дунё силсиласининг бешинчи жузи.
DVD форматида сурат ва овоз шаклида қуйидагилари сотувга чиқарилган.
1. “Умр сафари” Ҳаж ва умра таълимоти.
2. Ҳикматли дунё силсиласининг биринчи жузи.
3. Ҳикматли дунё силсиласининг иккинчи жузи.
4. Ҳикматли дунё силсиласининг учинчи жузи.
Булардан ташқари шайх хазратларининг интернетнинг қуйидаги адресларда “websayt”лари бор. Улар;
www.islom.uz
www.quran.uz
www.islam.uz
www.info.islam.uz
www.muslimaat.uz
www.hadis.islom.uz
www.halol.org
Ушбу “websayt”лар ўзбек ва рус тилларида ҳамда крилл ва лотин ҳарфларидадир. Мазкур сайтлар Марказий Осиёда энг катта ва машҳур сайтлар бўлиб, деярлик ҳар куни янгилаб борилади. Ундаги зиёратчиларнинг диний ва ижтимоий саволларига "online" усулида жавоб берилади. Ва ҳар турли танлов ва мусобақалар олиб борилади. Ислом.Уз сайти 2009 йил UZ доменлари орасида ўтказилган Интернет-фестивалида "Давлат тилидаги энг яхши сайт" деб тан олинган.
Шунингдек шайх хазратлари ҳафтада икки марта катта имомларга тафсирдан, олий маъҳад устозларига ҳадисдан ва баъзи масжид имомларига улумул Қуръондан дарс ўтказадилар. Ва яна булардан ташқари мусулмонлар уйларида, масжидларда, маросимларда ва бошқа ўринларда хутба ва мавъиза билан мусулмонларни хушнуд этадилар.


7 йил аввал 5852 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фахруддин Қозихон ва унинг илмий мероси
Мовароуннаҳр фиқҳ илми тарихида X —XIII асрлар буюк фақиҳлару мужтаҳид алломалар даври деб эътироф этилади. Бу даврда ҳанафий мазҳабида ёзилган имом ас-Сарахсийнинг " ал-Мабсут", имом Бурҳонуддин Маҳмуднинг “ал-Муҳит давоми...
7 йил аввал 5080 Акмал Икромжонов
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Басра мадрасаси
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари ила Басра шаҳари қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди. Куфа ва давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қозилар
Абу Ҳанифа Имом Аъзам (р.ҳ.)нинг шогирдлари ичида ўн тўрт нафари қози ал-қузот ва оддий қозилар бўлганлар. Ҳанафийлик мазҳабининг ривожланиши, исломий мамлакатларга тарқалишида мана шу қозиларнинг ҳиссаси катта давоми...
9 йил аввал 4195 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ваҳба аз-Зуҳайлий
1932-мелодий йили Дамашқнинг Дияри атийя шаҳарчасида дунёга келдилар. Оталари Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, Қуръонга қаттиқ амал қилувчи, набавий суннатга ошиқ, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланувчи зот эдилар. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Етти нафар фақиҳ саҳоба
Cаҳобаларнинг умумий сони ҳақида тадқиқотчилар ихтилоф қилганлар. Улар 30 минг нафардан 90 минг нафаргача дейилган бўлса-да, барчалари фиқҳий салоҳиятда тенг эмаслар. Фиқҳий фатво бериш билан шуғулланган ёки давоми...
9 йил аввал 5229 Ҳамидуллоҳ Беруний