Намоз шартларининг баёни


Намозга киришдан олдинги ишлар шартлар дейилади. Улар 6 тадир.
1. Намозхон бадани ҳукмий нажас (бетаҳоратлик, жунублик) ва ҳақиқий нажас (ахлат, бавл) кабилардан пок бўлишидир. Бунинг далили

Муддассир сураси, 4- оятидир.
و ثيابك فطهّر
"Либосингни пок тут" ва Моида сураси 6-ояти ҳам далил бўлади.
و إن كنتم جنبا فطّهّروا
"Агар жунуб бўлсаларингиз чўмилингиз". Ушбу оятлар кийим ва баданнинг пок бўлиши шартлигига ҳам далилдир.
عن بن عمر رضى الله عنه عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال لا يقبل الله صلاة بغير
طهور ولا صد قة من غلول
Ибн Умар (р.а) дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в.) "Аллоҳ покликсиз намозни ва хиёнат аралашган садақани қабул қилмайди" дедилар.
عن علىّ رضى الله عنه عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال مفتاح الصلاة الطهورو
تحريمها التكبير و تحليلها التسليم
Али (р.а) дан ривоят қилинади: "Намознинг калити покликдир, унинг ҳаром қилишлиги такбирдир ва ҳалол қилиши саломдир" деганлар
عن عائشة رضى الله عنها عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال إذا احدث
احدكم فى صلاته فليأخذ بأنفه ثمّ لينصرف
Ойша (р.а) дан ривоят қилинади: Набий (с.а.в) "Қачонки бирортангиз намозда таҳоратини кетгазиб қўйса, бурнини ушласинда, сўнгра қайрилиб чиқиб кетсин", дедилар. Кейинги шарт авратни ёпишдир. Бунинг далили Аъроф сураси 31- оятидир
خذوا زينتكم عند كلّ مسجد
"Эй одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатларингиз яъни авратларингизни ёпингиз". Ушбу оятга мувофиқ ҳар бир намозда аврат ерни ёпиш фарздир.
Яна Расулуллоҳ (с.а.в);
عن عائشة رضى الله عنها لا صلاة لحائض الا بخمار
"Балоғатга етган аёлнинг рўмолида ўқиган намозигина қабул", деганлар.
عن ام سلمة رضى الله عنها قالت سئلت عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ أتصلى المرأة فى درع و خمار ليس عليها إزار قال إذا كان الدرع سابغا يغطى ظهور قدميها
Умму Салама (р.а.) дан ривоят қилинади Набий (с.а.в) : "Аёл киши куйлак ва химор ила лунгисиз намоз ўқиса бўладими деб, сўралдилар. У зот: "Агар куйлак бутун жисмни тўсиб икки қадамининг устини бекитса", бўлади дедилар
عن علىّ رضى الله عنه عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال لا تكشف فخذك و لا تنظر الى فخذ حى و لا ميت
Али (р.а.) дан ривоят қилинади: Набий (с.а.в) : "Сонингни очма, тирикни ҳам ўликни ҳам сонига қарама".
Амир Ибн Шуайб дан ривоят қилинади: у отасидан у бобосидан ривоят қилади:
عن عمرو بن شعيب عن ابيه عن جده عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال إذا زوّج أحدكم خادمه
اوعبده او إجيره فلا ينظر إلى ما دون السرة و فوق الركبة
Набий (с.а.в) "Қачон бирингиз ходимини, қулини ёки мардикорини уйлантирса, унинг киндигидан пастига ёки тиззасидан йўқорисига назар солмасин", дедилар
Бу ҳадисдан ходим, қул ва мардикорларни паст санаб авратига қарамаслик кераклиги билинади.
عن بن عبّاس رضى الله عنه عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال الفخذ عورة
Набий (с.а.в): "Сон авратдир" дедилар.
قال رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ الركبة عورة
"Тизза ҳам авратдир" деганлар.
Эркак кишининг аврати киндик остидан бошлаб то тизза остигачадир.
قال ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ عورة الرجل ما بين سرته الى ركبته
Набий (с.а.в): "Эркак кишининг аврати киндикдан бошлаб, то тиззасигача" деганлар
Ҳур аёлнинг юзи ва қўлларидан бошқа барча жойи авратдир.
Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.)
المرأة عورة مستورة
"Аёл киши ўраниши керак бўлган авратдир" деганлар
Чўрининг аврати ҳам эркакнинг аврати кабидир. Чўрининг орқаси ва қорни ҳам авратдир.
Ҳазрати Умар (р.а) бир чўрига айтдилар,
ألق عنك الخما ر يا دفار أتتشبهين بالحراءر
"Эй Дифор, устингдан рўмолингни олиб ташлагин, нима ҳур аёлларга ўхшамоқчимисан", деганлар.
Кейингиси қиблага юзланиш, бунинг далили. Бақара сураси, 150-оятидир.
فولوا وجوهكم شطره
"Юзларингизни қиблага бурингиз".
Барро (р.а) дан ривоят қилинади.
عن البراء رضى الله عنه يقول صلينا مع عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ
نحو بيت المقدس ستة عشر شهرا أو سبعة عشر شهرا ثم صرفنا نحو الكعبة
"Набий (с.а.в) билан 16 ой ёки 17 ой Байт ул-Мақдис томонга қараб намоз ўқидик. Сўнгра каъба томонга бурилдик.
Кимки юзини қиблага қаратишдан қўрқса, яъни душман хавфи бўлса, қодир бўлган томонга қараб намоз ўқийди. Агар киши қиблани тополмаса ва яқин орада билдирадиган киши бўлмаса, касд қилиб намоз ўқийди. Агар киши намоз ўқиб бўлгандан сўнг, қиблада янглишганини билса қайта ўқимайди. Шофиий агар орқаси қиблага бўлган бўлса қайтариб ўқийди дейдилар.
Агар хатосини намозини ичида билса айланиб олади.
Кейинги фарз амал киришаётган намозини ният қилишликдир. Бунинг далили Расулуллоҳнинг (с.а.в) Ушбу сўзларидир:
إنما الاعمال باالنيات
"Амаллар ниятга кўра бўлади"
Намоз ўқувчи ўз намозини ва имомга эргашганлигини қасд қилади. Агар имомга иқтидо қилса. Лекин ушбуларни лафз билан айтишлик афзалдир. Фарз ва вожиб намозлардан бошқа намозлар учун мутлоқ намоз нияти кифоя қилади, хатто фарз ва вожибдан бошка намозни ният қилдим деса ҳам бўлур. Лекин фарз ва вожибни тайин қилиш шартдир.
Лекин ададини айтиш шарт эмас.
Кейинги шарт вақтдир. Бунинг далили
إن الصلوة كانت على المؤمين كتبا موقوتا
"Албатта, намоз мўминларга вақтлик фарздир" Нисо сураси 102- оятдир.
عن بن عمر رضى الله عنه عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال الوقت الاول
من الصلوة رضوان الله و الوقت الاخر عفو الله
Набий (.с.а.в): “Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир” дедилар.

НАМОЗНИНГ СИФАТИ
Намознинг сифати деганда унинг рукни яъни ички фарзи ҳам тушинилади.
Рукн луғатда “бурчак” маъносини англатади. Худди бурчак уйда асосий нарса бўлганидек, рукн ҳам намозда асосий нарсалардир. Уларсиз намоз бўлмайди. Ҳанафий мазҳабида рукн фарз маъносида ишлатилади. Булар 6 тадир.
1. Такбири таҳрима . Бунинг далили Мудассир сураси, 3-оятидир.
و ربك فكبر
“Роббингни улуғла”.
Таҳрима маъноси ҳаром қилишдир. Бундай дейилишига сабаб уни айтиб намозга кириши билан кишига намоздан ташқарида қилиб юрган, намозга таъаллуқли бўлмаган амаллар ҳаром бўлгани учундир.
Бу такбирни “Аллоҳу Акбар” лафзи билан айтиш вожибдир.
Расулуллоҳ с.а.в
تحريمها التكبير
"Намозга кириш такбир биландир” деганлар.
2-Қиёмдир. Бунинг далили Бақара сураси 238-оятдир.
و قوموا لله قانتين
“Аллоҳ учун буўйсунган ҳолда туринглар”.
Қиём фарз намозларида қироат қилиниши лозим бўлган муддатда туришликдир. Нафл намозларида қиём фарз эмас. Балки қиёмга қодир бўла туриб ўтириб намоз ўқиса ҳам дуруст бўлади. Лекин фарз намозларда қиёмга қодир бўла туриб ўтириб ўқиш жоиз эмас. Қиём бунга умуман имконияти йўқ одамдан соқит бўлади.
3-Қироатдир. Бунинг далили Муззаммил сураси 20-оятдир.
فاقرأوا ما تيسر من القرآن
“Қуръондан муяссар бўлганича миқдорда ўқийверинглар”.
Бу қироат Қуръони Каримдан бир оят ўқишдир. Икки имом наздида бу миқдор бир узун оят, ёки уч қисқа оят қироат қилишдир. Мана шу гап олинган. Фарз намозларнинг аввалги 2 ракаатида, Вожиб ва Нафл намозларнинг барча ракаатида қироат қилиш фарздир. Имомга иқтидо қилувчи қироат қилмайди. Балки жаҳрий намозда қулок солиб, махфий намозларида жим туради. Имом орқасида турган кишининг Фотиҳани ё зам сурани қироат қилиши макруҳи таҳримийдир.
4 ва 5-рукн бу рукуъ ва саждадир.
Бунинг далили, Ҳаж сураси 77-оятидир
واركعوا واسجدوا
“Рукуъ қилингиз, Сажда қилингиз”.
“Рукуъ” бошни эгишликдир. Рукуънинг комил бўлиши икки қўлнинг тирсакларини букмай тиззани ушлаб, бош билан белини бир текисликда эгишликда ҳосил бўлади. Бу рукуъ қиёмга қодир кишилар учундир. Аммо ўтириб ўқийдиганларнинг рукуъси бошини тиззасига теккунга қадар эгиш билан бўлади. Ҳар бир ракаатда икки бор сажда қилиш фарз ҳисобланади.
Саккиз аъзонинг ерга тегиб туриши сажда дейилади.Булар пешона, бурун, икки кафт, икки тизза, икки оёк, қадамининг учлари, пешона ва буруннинг бирга ерга тегиб туриши вожибдир. Фатво ҳам шу юқоридаги сўзларгадир. Саждага боришида аввал икки тизза, кейини икки қўл, сўнг бурун ва пешона саждадан қайтишда бунинг акси бўлади. Аввал пешона сўнг бурун кейин қўллар охирида тиззалар кўтарилади.
Сажда қилётганда оёқлар ердан узилса намоз бузилади дейилади. Сажда пешона қарор топадиган ўринга қилиш билан дуруст бўлади. Пешона ботиб кетадиган пахта ё буғдой хирмонига сажда қилиш дуруст эмас.
Буларни яъни юқоридаги фарз амалларни Расулуллоҳ (с а в) бир қанча ҳадисларида таълим берганлар. Булардан бирини келтириб ўтамиз.
Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади. Набий (с а в) масжидга кирдирлар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўкиди. Сўнг келиб Набий (с а в) га салом берди. Бас Набий (с а в) алик олди ва “қайтиб бориб намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ” дедилар. У бориб намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий (с а в) га салом берди. Бас. У зот “Қайт, бориб намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ” дедилар. Уч марта шундоқ бўлди. Бас шунда ҳалиги одам “Сизни ҳақ ила юборган зот ила қасамки бундан яхши ўқий олмайман, менгаўргатинг”, деди. У зот (с.а.в) “Қачон намозга турсанг, такбир айт, сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил, кейин хотиржам бўлганингча рукуъ қил, сўнгра ғозтуриб тиклан, сўнгра хотиржам бўлиб тур. Сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил. Кейин намозингни ҳаммасида шундоқ қил” дедилар. Абу Довуд “Бас, қачон шундоқ қилсанг намозинг тўлиқ бўлади, бундан бирон нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан” деган жумлани зиёда қилган.
Бу ҳадисда Расуллоҳ (с.а.в) намоз ўқилиш тартибини ҳам билдириб ўтган.
6-Ташаҳҳуд микдорича охирги қаъдада ўтириш.
Бунинг далили “Расулуллоҳ(с.а.в)нинг Ибн Масъудга намозни таълим бераётиб:“Қачонки шуни айтсанг ва қачонки шуни бажарсанг намозинг мукаммал бўлади” деган сўзларидир. Бунда намознинг тўғри бўлиши амалга боғланди. Хоҳ ташаҳҳуд ўқисин, хоҳўқимасин.
7-Яна бир фарз намоздан ўз феъли билан чиқмокдир. Бу Имоми Аъзам(р.а)наздида фарздир. Бу чиқиш вожиб бўлган салом билан бўлсин ёки бошқа ишлар билан бўлсин ё ейиш-ичиш билан бўлсин. Бунинг аксига мисол Таяммум билан намоз ўқиётган кишининг намоз ичида сувни кўришлиги, ё махсига масҳ тортиб ўқиётган одамнинг масҳнинг муддати намоз ичида ўтиб қолишига ўхшаш.
Энди Намознинг вожибларини санаб ўтамиз.
Булар 17 тадир.
1- “Намозни: “Аллоҳи Акбар” лафзи билан очиш”.
2. “Фотиха сурасини қироат қилиш”.
3-“Зам сура ўқиш”.
4- “Икки ракаатда сура ўқиш”.
5-“Фотихани зам сурадан олдин ўқиш”.
6-“Саждада пешона билан бирга бурунни ҳам ерга теккизмоқ”.
7- “Тартибга риоя қилиш”.
8-“Фарз ва вожиб амалларни хотиржам бажариш”.
9-“Қаъдаи улода ташаҳҳуд ўқиш”.
10-“Қаъдаи охирда ташаҳҳуд ўқиш”.
11-“Биринчи ташаҳҳуддан кейин тезда учинчи ракаатга туриш”.
12-“Салом лафзи билан чиқиш”.
13-“Жаҳрий жойда жаҳрий ўқиш”.
14-“Имом ва якка намозхонни пешин ва аср намозларида махфий қироат қилиш”.
15-“Витрда қунут дуосини ўқиш”.
16-“Икки ийд такбирлари икки салом”.
17-“Муқтадийнинг имомга эргашиши ва қироатга қулоқ осиши”.
Энди бир қанча ҳадисларни келтириб ўтамиз.
Абу Ҳурайра(р.а)дан ривоят қилинади:
Набий(с.а.в): “Айтингларчи агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, ва унда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?” дедилар. Саҳобалар: “Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди” дедилар. У зот(с.а.в): “Ана шунга ўхшаш Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади” дедилар
Абу Ҳурайра(р.а)дан ривоят қилинади:
Набий(с.а.в): “Беш вақт намоз ва жумъа кейинги намоз ва жумъагача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир. Мадомики катта гуноҳлар қилинмаган бўлса”дедилар.
Ҳузайфа(р.а) дан ривоят қилинади: Набий(с.а.в): “Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради”, дедилар.
Агар намозхон такбири таҳримани имомдан олдин айтиб қўйса имомга иқтидо қилган бўлса, намози дуруст эмас. Иқтидо қилмаган бўлса якка ўқувчи сифатида намозни бошлаган бўлади.
Намоз қиёмида узрсиз бир оёқда туриб ўқиш макруҳдир. Агар узри бўлса зарарийўқ.
Эркак киши кўйлак, лозим, салла билан намоз ўқиши мустаҳаб, аммо фақат бир узун куйлак билан ўқиса ҳам макруҳ эмас, лекин бир лозимда ўқиши макруҳдир. Кийимдаги нажосат билан жойнамоздаги нажосатни қўшганда дирҳам микдорича бўладиган бўлса намозни бузмайди. Имомдан олдин рукуъдан ёки саждадан бошини кўтариб юборган одам дарҳол рукуъ ва сажда ҳолатига қайтиши лозим. Бу билан рукуъ ёки саждани икки бор қилган бўлмайди.


7 йил аввал 6061 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 48332 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10202 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35524 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 7979 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12606 fiqh.uz