Икки ийд намози


Аллоҳ таоло:

قال الله تعال: إنّآأعطيناك الكوثر فصلى لربك والنهر

"Албатта биз сенга Кавсарни бердик, бас Роббинг учун намоз ўқи вақурбонлик сўй," деган (Кавсар 1–2).

Ушбу сура аввалида Аллоҳ Пайғамбаримизга Кавсар ҳовузини берганини хабарини бераяпти. Давомида эса Пайғамбар(с.а.в)ни намозга амр қилмоқда. Бу одатдаги намоз ийд намозидир. Чунки унинг орқасидан қурбонлик сўйишга ҳам амр келмокда. Шунинг учун ҳам Ҳанафий мазҳаби ийд намозлари вожибдир деганлар. Бу намозни Ҳанбалий мазҳаби фарзи кифоя, Моликий ва Шофиий мазҳаблари суннат дейишган.
Ийди фитр Рамазон рўзаси томон бўлгани муносабати ила хурсандчилик ва шукрни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир. Ийди Қурбон эса, ҳаж ибодатлари тамом бўлгани муносабати билан шариатга киритилган байрамдир.

عن عليّ رضى الله عنه قال: من السنة أن تخرج إلى العيدما شيا و ان تاءكل شياء قبل ان تخرج

Али (р.а)дан ривоят қилинади: Ийдга пиёда чиқмоғинг ва чиқишингдан олдин бирор нарса емоғинг суннатдир.
Ийдга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ийди фитрдадир.
Қурбонда эса, намозга чиқишдан олдин таом емаслик суннат ҳисобланади. Ийдга пиёда чиқиш суннатлиги ҳар босган қадамга савоб олиб, кўпроқ ажрга эга бўлиш учундир.

عن جابر بن سمورة رضى الله عنه قال: صليت مع لرسول الله صلى الله عليه و سلم العيدين
غير مرة و لا مرتين بغير أذان و لا إقامة

Жобир ибн Самура (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) икки ийдни бир икки марта эмас бир неча марта азонсиз ва иқоматсиз ўқидим. Демак шунга кўра ийд намози азонсиз ва такбирсиз ўқилади.

عن بن عمر رضى الله عنه كان ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ وابو بكر و عمر رضى الله عنه
يصلون العيدين قبل الخطبة

Ибн Умар (р.а) дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в), Абу Бакр ва Умар икки ийд намозини хуфтондан олдин ўқир эдилар”. Улардан кейингилар ҳам ҳозиргача икки ийд намозини хуфтондан олдин ўқиб келмокдалар.
Ийд намозлари такбирлари тўғрисида ҳам имомларимиз орасида ихтилоф бор.Шофиийлар ийд намозида такбирни эҳромдан кейин етти марта айтилади дейдилар. Моликий ва Ҳанбалийлар эса етти марта айтилади. Биттаси эҳромники, қолгани ийдники дейдилар. 3. Ҳанафий мазҳабида эса Эҳром учун такбир айтилиб намоз бошланиб сўнг уч такбир айтади. Сўнг қироатдан кейин бир такбир айтиб рукуъга кетади. Сажда қилади.Қайтиб туради. Қироат қилади. Сўнг уч такбир айтади. Сўнгра яна бир такбир айтиб рукуъга кетади.
Шофиий мазҳабида 1-ракаатга “Коф сураси”ни, иккинчи ракаатига “Қамар сураси”ни зам қилиш суннатдир: Моликий мазҳабида эса “Аъла” ва “Ваш-шамси сураларини” зам қилиш суннатдир. Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳабларида “Аъла ва Ғошия суралари”ни ўқиш яхши дейилади.
Исломдан олдин Мадина аҳлининг 2 байрами бор эди. Биринчиси шамсий сананинг аввалги куни ҳисобланар эди. Бу кун баҳорда кеча билан кундуз тенглашган,иссиқ ҳам совуқ ҳам ўртача бўлгани учун қадимги ҳокимлар байрам куни, деб ихтиёр қилишган. Иккинчиси эса кузда, мезонда кеча билан кундуз тенг бўлиб ҳаво мўътадилбўлганда байрам қилинар эди. Ислом келиб, бу икки байрам ўрнига икки Ислом байрамини жорий қилди.
Жорий байрамларда уйнаб-келиб хурсандчилик қилган, аҳли-аҳоли, таниш-билишга кенгчилик яратганлар савоб олади. Мусулмонлар учун бу икки байрам еб-ичмоқ, ўйнаб кулмоқ кунидир. Ҳар бир миллат ўз байрамига эга бўлгани каби мусулмон уммати ҳам ўз байрамига шу тариқа эга бўлган.
Ийд намозларини ўқишлик вожиб бўлиш ва дуруст бўлиш шартлари.
Жума намозининг шартлари ийд намозлари учун шарт қилинади. Фақат иккинарсада жума намози шартларига хилоф бўлади.
1. Ийд намозларида хутба ўқиш суннат бўлиб, жума намозида эса у шарт эди. Жума намозида хутба намоздан олдин ўқилса, ийд намозларида намоздан кейин ўқилади. Хутбага киришишдан олдин имомнинг бир оз ўтириши ийд намозларининг хутбасида мандуб ҳисобланади.
Аммо жума намози хутбасини бошлашдан олдин унинг бир оз ўтириши суннат эди. Рамазон ҳайи биринчи куни ўқилмай қолса, у иккинчи куни ўқилади. Қурбон ҳайити маълум узрлар сабабли биринчи куни ўқилмаса иккинчи ёки учунчи куни ўқишнинг зарари йўқ. Аммо узрсиз кечиктириш макруҳ.
Такбири ташриқлар:
Арафа кунининг бомдодидан бошлаб яъни Зул-ҳижжанинг 9-кунидан, ҳайитнингтўртинчи кунининг аср намозигача яъни Зул-ҳижжанинг ўн учунчи кунигача ҳар бир фарз намоздан сўнг такбири ташриқни айтиш намозхонлар учун вожиб бўлади.
Икки ҳайитдаги суннат амаллар:
Икки ийдда ҳам намоздан олдин ғусл қилиш, янги кийимларини кийиш, хушбўйланиш суннатдир. Рамазон ҳайитига чиқаётган киши махфий такбир айтиб бориши, Қурбон ҳайитига чиқаётганда эса жаҳрий қилиб, такбир айтиш суннатдир. Ийд намозларига бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш ҳам суннатдир.


7 йил аввал 6206 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 48319 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10201 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35517 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 7977 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12601 fiqh.uz