Бошяланг намоз ўқиш


САВОЛ: Баъзи бировлар бошяланг намоз ўқийдилар. Хусусан, бу ҳолат яқин ўн-ўн беш йилликда кўп кузатилмоқда. Авваллари бизда ҳеч ким бошяланг намоз ўқимасди, ўқишга йўл ҳам қўймайдилар. Бизнинг Имоми Аъзам мазҳабида бунга қандай қаралади?

ЖАВОБ: Сиз баён қилган ушбу масъала бизнинг юртимизда мустақиллик йилларида жорий бўлган нохуш одатлардан биридир.

Бу нарса хорижий давлатлардан, хусусан, араб диёрларидан кўриб келганлар ва уларга эргашган ёшлар орасида урф бўла бошлади. Аслида, бизда авваллари намозда бундай ҳолат ҳеч ҳам кузатилмаган. Имоми Аъзам мазҳабига оғишмай амал қилиб келган бизнинг ота-боболаримиз намозда бошшяланг ўқишни гуноҳ санашган. Ҳатто ҳожатхонага киришдан қайтаришган...
Бошяланг намоз ўқиш ҳақида мазҳабимизнинг мўътабар китобларидан бири «Ҳовий» асарида бундай дейилган экан:

ان صلى مكشوف الرأس لاجل الحرارة والتخفيف يكره وان صلى تخشعا وتضرعا فلا بأس به

«Агар иссиқлик ва енгиллик жиҳатидан ялангбош намоз ўқиса, макруҳ бўлади. Агар хушуъ ва тазарруъ ҳолатида бошяланг намоз ўқилса, зарари йўқдир».
Лекин, «Мултақит» ва «Сирожиййа»да мутлақо (яъни, тавозуъни қасд қилса ҳам) яланг бош намоз ўқиш макруҳ дейилган . Чунки хушуъ қалбнинг ишидир. Бошяланг намоз ўқиш эса намоз ҳайъатини ва таъзимини тарк қилишдир. «Захира» номли улуғ фатво китобимизда бош кийимга қодир бўла туриб, бошяланг намоз ўқишни макруҳ дейилган.
Зеро, мазҳабимизда ҳатто ҳожатхонага бошяланг кириш ҳам макруҳ ҳисобланади .
«Фатовойи Ҳужжа» соҳибидан «Дўппи намозда тушиб кетса, намозхон нима қилади?» деб сўрашганда, ул зот:

رفع القلنسوة بعمل قليل بيد واحدة افضل من الصلوة مع كشف الرأس وامّا العمامة فان امكنه رفعها ووضعها على الرأس معقودة كما كانت فستر الرأس الى بيد واحدة افضل وان حلت العمامة فيحتاج الى تكورها فالصلوة مع كشف الرأس اولى من عقدة العمامة وقطع الصلوة

«Дўппини амали қалил яъни бир қўл билан олишлик бошяланг (намоз ўқишдан) афзалдир. Аммо саллани кўтариш ва ўралган ҳолда бошга қўйиш мумкин бўлса, шуни қилади, бас, бир қўл билан бошни ёпиб олишлик афзалдир. Агар салла ечилиб кетса, кейин ўрашга муҳтож бўлинса, бас, саллани ўраб, намозни тўхтатгандан (яъни, бузгандан) кўра, бошни очиб намоз ўқиш авлодир» .
Бошяланг намоз ўқишнинг макруҳи танзиҳий эканлигига уламоларимиз келишган ҳолда, мунофиқлар шаънида нозил бўлган мана бу:

اذا قاموا الى الصلوة قاموا كسالى

«Қачон намозга турсалар, дангасалик ҳолатида турадилар» деган маънодаги ояти каримани далил қилиб кўрсатадилар.
Яъни, намозга тураётган банда ҳамма тарафдан намозга тайёргарлик кўрмоғи лозим. У оддий дўппи кийишга эринса, дўппи кийиш лозимлигини тушунтирганларга қарши қайсарлик қилиб қодир бўла туриб ҳам дўппи киймайдиган бўлса, мунофиқлар каби намозга бепарво, ибодатга ихлоссиз эканлигини билдирган бўлади. Зеро, ҳар бир инсон “мана бу ишни қилсанг, намозингнинг савоби кўпаяди, мана бу ишни қилсанг, аксинча, намозингга нуқсон етади” дейилганда дарҳол ўзини ўнглаб олиши даркордир. Чунки, намоз ибодатларнинг энг афзали, қиёматда ҳам энг биринчи сўраладиган нарсадир!
Биз бу ерда баён қилган масъала эркакларга тегишлидир. Аёлларнинг эса бошлари ва осилган сочлари авратдир. Уни сатр қилиб, ёпиб ўқишлари фарзи айндир. Агар аёли кишининг боши ёки осилган сочининг тўртдан биридан кўпроғи намозда очилиб қолса, намоз фосид бўлади.
Валлоҳу аълам бис-савоб.


7 йил аввал 6891 Ҳамидуллоҳ Беруний
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 48384 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10216 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35550 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 7991 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12615 fiqh.uz