Фойда


Савол: Бир неча киши ўртага сармоя ташлаб ширкат ақдини тузишса ва улардан бири йигирма беш фоиз, иккинчиси эллик фоиз, бошқаси ўн фоиз ҳамда бошқаси ўн беш фоиз сармоя эгаси бўлса ва уларнинг барчаси тенгдан ишлашлари шарт қилинса, фойда эса, тикилган сармоясига қараб олинадиган бўлса, жоиз бўладими?

Жавоб: Жоиз бўлади.

Савол: Сармоя тенг бўлса, томонлардан баъзилари кўп ва баъзилари кам ишласа, баъзилари эса умуман ишламаса, фойдани ишга қараб тақсим қилинса жоиз бўладими?
Жавоб: Тиккан дастмоялари тенг бўлсада, қилган ишларига қараб фойдани тақсим қилиш жоиз бўлади, яъни яхши ишлайдиганга фойдадан кўпроғи, умуман ишламайдиганга тиккан дастмоясига нисбатан фойдадан камроғи каби.

Савол: Бир киши томонидан ошхона, бошқаси тарафидан эса ошхона жиҳозлари бўлса ва улар биргаликда иш юритишиб, чиққан фойда зиёнда тенг шерикмиз деб, шерикчилик қилишлари дурустми?
Жавоб: Бундай ширкат жоиз.

عَنْ الْبَزَّازِيَّةِ لِأَحَدِهِمَا آلَةُ الْقِصَارَةِ وَلِلْآخَرِ بَيْتٌ اشْتَرَكَا عَلَى أَنْ يَعْمَلَا فِي بَيْتِ هَذَا وَالْكَسْبُ بَيْنَهُمَا جَازَ ، وَكَذَا سَائِرُ الصِّنَاعَاتِ

“Баззозиядан нақл қилинади: “Томонлардан бирида кир ювиш ускуналари, бошқасининг эса уйи бўлса ва иккалалари ўша жойда иш юритишиб, топганлари ўртада деб ширкат тузсалар жоиздир. Бошқа ишлаб чиқаришлар ҳам шу кабидир” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир киши бирор иш билармонга маблағ бериб, топган фойдангдан бериб турарсан, деб фойдани нисбатда белгилаб қўймаса, чиққан фойдадан қанчасини дастмоя берган кишига беради ва ўзи бундай қилиш дурустми?
Жавоб: Бундай муомалани музораба дейилади ва бунда фойда нисбатга кўра тайин қилиниши шартдир. Агар фойда белгилаб олинмаса, ушбу муомала фосид бўлади ва дастмоядан чиққан фойданинг барчаси маблағ эгасига бўлади. Ишчига эса, иш ҳақи берилади.

Савол: Ҳозирги кунда кўплаб шерикчилик асосида тузилган компанияларнинг бутун сармояси маълум эмас. Ширкатда фойдани тақсимлаш учун эса, дастмояни барчаси маълум бўлиши шартдир. Демак, фойдани қай тарзда тақсим қилинса шариатга мувофиқ бўлади?
Жавоб: Шариат кўрсатмаларига биноан шерикчилик қилиш учун томонларнинг тиккан сармоясига қараб фойда тайин қилиниши лозим. Фойдани тайин қилинган нисбатга кўра тақсим қилиш учун томонлар ўртасидаги барча маблағ аниқ бўлиши шартдир. Агар барча сармоя аниқ бўлмаса, фойданинг нисбати ҳам аниқ бўлмай қолади. Масалан, шериклардан бирининг сармояси юз минг бўлса, унга қанча фойда тегади? Буни билиш учун аввал томонларнинг тиккан сармояси бутун сармоянинг неча фоизини ташкил қилишини билиш лозим. Агар сармоядорларнинг барчасининг сармояси бир миллион бўлса, демак унинг сармояси шерикчиликдаги дастмояларнинг ўндан бирини ташкил қилади.
Иш бажараувчи шериклар дастмоясидан ташқари иш юритганлиги учун ҳам фойда оладиган бўлсалар фойдаси қанча бўлади? Уни ҳам билиш лозим. Масалан, тўрт киши шерик бўлса, дастмоядаги ҳар бирининг ҳиссаси йигирма беш фоиздан бўлса ва булардан иккитаси иш юритиб, қолган иккитаси фақат пул тиккан бўлса, шу боис иш юритувчиларга олинган фойдадан ўттиз фоиз, фақат сармоя тикиб иш юритмаганларга йигирма фойиздан тайин қилинса, бу мисолдан бутун дастмояни маълум бўлиши билан биргаликда шерикларнинг оладиган фойдасининг фоизлари ҳам маълум бўлиши керак. Акс ҳолда фойда ноаниқ бўлиб қолади. Агар шериклар сафига янги бир шерик қўшиладиган бўлса, унинг дастмоядаги ҳиссаси ва фойдадаги улуши аниқ бўлиши шартдир. Бу билан аввалги шерикларнинг фойдадаги ҳиссалари ҳам ўзгаради.
Агар шериклар биргалашиб ўртадаги сармояларини бирор кишига музорабага берсалар, музораба қилувчи билан маблағ эгаларининг фойдаларини аниқ қилиб қўйиш зарур. Масалан, музорибга фойдани эллик фоизи, қолган эллик фоизи сармоядорларга. Агар музориб сармоядорларга фойдани нисбатини бир хил белигиламай, кимгадир эллик, кимгадир олтмиш ва кимгадир қириқ фоиз қилиб белгиласа, сармоя тикканларнинг ҳар бири фойдадаги нисбатини ва сармоядаги дастмоясини ҳиссасини аниқлаб олиши шарт.
Музорибга ширклар ёки бир киши сармоя тикса, улар музорибнинг қўлидаги барча нақд ва тавар тарзидаги нарсаларни аниқ қийматини аниқлаб олишлари ва улар томонидан тикилаётган маблағ дастмояни неча фоизини ташкил қилишини ва фойдадаги улушлари қанча фоизни ташкил қилишини аниқлаб олишлари шарт. Буни ҳар ойда аниқлаш қийин иш. Шунинг учун музорабага ёки ширкатга янги сармоя киритиш учун уч, олти ёки бир йилни тайин қилиб олиш керак ва шу оралиқ ичида янги инвесторларни сармояларини қабул қилмай туриш лозим.

Савол: Бир неча киши ўртага сармоя ташлаб ширкат ақдини тузишса ва улардан бири йигирма беш фоиз, иккинчиси эллик фоиз, бошқаси ўн фоиз ҳамда бошқаси ўн беш фоиз сармоя эгаси бўлса ва уларнинг барчаси тенгдан ишлашлари шарт қилинса, фойда эса, тикилган сармоясига қараб олинадиган бўлса, жоиз бўладими?
Жавоб: Жоиз бўлади.

Савол: Сармоя тенг бўлса, томонлардан баъзилари кўп ва баъзилари кам ишласа, баъзилари эса умуман ишламаса, фойдани ишга қараб тақсим қилинса жоиз бўладими?
Жавоб: Тиккан дастмоялари тенг бўлсада, қилган ишларига қараб фойдани тақсим қилиш жоиз бўлади, яъни яхши ишлайдиганга фойдадан кўпроғи, умуман ишламайдиганга тиккан дастмоясига нисбатан фойдадан камроғи каби.

Савол: Бир киши томонидан ошхона, бошқаси тарафидан эса ошхона жиҳозлари бўлса ва улар биргаликда иш юритишиб, чиққан фойда зиёнда тенг шерикмиз деб, шерикчилик қилишлари дурустми?
Жавоб: Бундай ширкат жоиз.

عَنْ الْبَزَّازِيَّةِ لِأَحَدِهِمَا آلَةُ الْقِصَارَةِ وَلِلْآخَرِ بَيْتٌ اشْتَرَكَا عَلَى أَنْ يَعْمَلَا فِي بَيْتِ هَذَا وَالْكَسْبُ بَيْنَهُمَا جَازَ ، وَكَذَا سَائِرُ الصِّنَاعَاتِ

“Баззозиядан нақл қилинади: “Томонлардан бирида кир ювиш ускуналари, бошқасининг эса уйи бўлса ва иккалалари ўша жойда иш юритишиб, топганлари ўртада деб ширкат тузсалар жоиздир. Бошқа ишлаб чиқаришлар ҳам шу кабидир” (Раддул муҳтор).

Савол: Бир киши бирор иш билармонга маблағ бериб, топган фойдангдан бериб турарсан, деб фойдани нисбатда белгилаб қўймаса, чиққан фойдадан қанчасини дастмоя берган кишига беради ва ўзи бундай қилиш дурустми?
Жавоб: Бундай муомалани музораба дейилади ва бунда фойда нисбатга кўра тайин қилиниши шартдир. Агар фойда белгилаб олинмаса, ушбу муомала фосид бўлади ва дастмоядан чиққан фойданинг барчаси маблағ эгасига бўлади. Ишчига эса, иш ҳақи берилади.

 Савол: Музораба битми тугатилмасдан аввал фойдани тақсим қилиш жоизми?
Жавоб: Музораба битми бекор қилинишидан аввад фойдани тақсим қилиш аслида жоиз эмас. Лекин тақсим қилиб олган бўлсалар бу қарз каби бўлиб туради.


 Мабодо музораба моли ҳалокатга дучор бўлса, олинган фойдалар ортга қайтарилади. Чунки, сармоя сармоя эгасига тўлиқ қайтиб келишидан аввал фойда кўрган ёки кўрмаганлиги маълум бўлмайди. Шунинг учун музораба битми ўз ҳолича давом этиб, фойдани маълум бир муддатда бўлишиб турган бўлсалар кейин молнинг баъзиси ёки ҳаммаси ҳалокатга дучор бўлса, музораба битми тузилгандан бери кўрилган фойданинг барчаси ортга қайтарилади. Токи, сармоя эгаси сармоясини тўлиқ зарарини қопласин. Чунки, сармоя эгаси сармоясини тўлиқ қўлга олмагунича фойдани тақсими дуруст эмас эди. Гўёки, ўртадан қарз олишиб тургандай бўлдилар.

وَإِنْ كَانَا يَقْتَسِمَانِ الرِّبْحَ وَالْمُضَارَبَةُ بِحَالِهَا ثُمَّ هَلَكَ الْمَالُ بَعْضُهُ أَوْ كُلُّهُ تَرَادَّا الرِّبْحَ حَتَّى يَسْتَوْفِيَ رَبُّ الْمَالِ رَأْسَ الْمَالِ لِأَنَّ قِسْمَةَ الرِّبْحِ لَا تَصِحُّ قَبْلَ اسْتِيفَاءِ رَأْسِ الْمَالِ لِأَنَّهُ هُوَ الْأَصْلُ وَهَذَا بِنَاءٌ عَلَيْهِ وَتَبَعٌ لَهُ، فَإِذَا هَلَكَ مَا فِي يَدِ الْمُضَارِبِ أَمَانَةً تَبَيَّنَ أَنَّ مَا اسْتَوْفَيَاهُ مِنْ رَأْسِ الْمَالِ، فَيَضْمَنُ الْمُضَارِبُ مَا اسْتَوْفَاهُ لِأَنَّهُ أَخَذَهُ لِنَفْسِهِ وَمَا أَخَذَهُ رَبُّ الْمَالِ مَحْسُوبٌ مِنْ رَأْسِ مَالِهِوَإِذَا اسْتَوْفَى رَأْسَ الْمَالِ، فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ كَانَ بَيْنَهُمَا لِأَنَّهُ رِبْحٌ وَإِنْ نَقَصَ فَلَا ضَمَانَ عَلَى الْمُضَارِبِ

“Музораба битми тугатилмай томонлар фойдани ўртада бўлишиб олсалар. Сўнг молнинг баъзиси ёки барчаси ҳалокатга учраса сармоя эгаси сармоясини қайтариб олишлиги учун олинган фойдалар ортга қайтарилади. Чунки, сармоя тўлиқ қайтариб олинмагунича фойданинг тақсими жоиз эмас. Сармоя асл фойда унга тобе бўлгани учун. Музорибнинг қўлидаги нарса талофатга учраса, фойда деб бўлишиб олганлари сармоядан эканлиги ошкор бўлади. Музориб сармоядан ўзига деб олган нарсасини қайтаради. Сармоя эгаси олган нарса эса, сармоядан деб ҳисоб қилинади. Фойдалар ортга қайтарилиб сармоя тўлиқ қопланса, ортгани икковлари ўртасидаги фойда ҳисобланади. Агар қайтарилган фойдалар сармояни қоплай олмаса, музориб тўламайди” (Иноя шарҳул ҳидоя).
Музораба битмида зарар кўрилса, музориб тўламайди деган нарса, қачонки сармоя эгаси сармоясини тўли қайтариб олса, фойдалар бўлинса, қайтадан янги битм тузилгандан кейин зарар кўрилса ёки биринчи музораба битмини тузишда фойда кўрмай зарарга учралса бўлади.
Ширкат билан музорабани жамлаш
Савол: Ширкат билан музорабани жамлаган суратда иккисини фойдасини бир қилиб, маълум бир нисбатга келишиш жоизми? Масалан, бир киши бошқасига юз минг шериклик тарзда ва юз минг музораба тарзида маблағ бериб иккисидан кўрилган фойдани қириқ фоизини берасан дейиши жоизми?
Жавоб: Музориб, яъни сармояни айлантирувчи сармоя эгаси билан шерик бўлиши учун у ҳам ўртга маблағ тиккан бўлиши керак бўлади. Бу суратда икки юзминг берган сармоя эгаси музорибга сармоя тикишга ижозат берган ҳисобланади ва бу суратда икки юз минг сармоя бераётган кишининг фойдадаги ҳиссаси сармоясини нисбатидан ошмаслиги керак. Масалан, икки юз минг бериб фойдадан қириқ фоизига келишган бўлса, унинг тиккан икки юзминги ҳам ширкат молини қириқ фоизини ташкил қилган бўлиши керак. Музориб сармояни олтмиш фоизини тиккан бўлиши керак. Чунки, ишламасликни шарт қилиш ҳолатида сармоя эгаси сармоядаги ҳиссасидан зиёда миқдорда фойда олиши жоиз эмас.

خلط الف المضاربة بالف من ماله قبل الشراء جاز

“Иш юритувчи музориб музораба молининг минг дирҳамига бирор нарса сотиб олишдан аввал ўзининг молидан минг дирҳамни қўшиб кейин сотиб олса, жоиз бўлади” (Бадоиъ саноиъ. Саъийд матбааси).
Томонлар ўртага маълум бир маблағ тикиб ширкат қилишлари ва музорабадан фарқи
Савол: Икки киши ширкат битмини тузиб, иш юритмайдиган киши томонидан беш юз минг, иш юритадагиан киши томонидан икки юз минг ўртага маблағ тикилса, фойда эса, элликка-элик деб тақсим қилишга келишишлари жоизми ва бу келишувнинг музорабадан нима фарқи бор?
Жавоб: Бу келишув жоиз. Чунки, иш юритувчи оз дастмоя тиккан бўлсада, иш юритганлиги туфайли ҳам маълум бир фойдага эга бўлади. Чунки, фойдага эга бўлиш ҳаққи сармоя, иш юритиш, тўловни зиммасига олиш билан бўалди. Бу суратда иш юритувчи сармоя ҳам тикмоқда, иш ҳам юритаяпти. Шериги эса, фақат сармоя тикаяпти. Бу ширкатнинг музорабадан фарқи шуки, зарар кўрилган суратда, иш юритувчи икки юзминг, шериги эса беш юз минг зиён кўради.

الوضيعة على المال، والربح على ما اصطلحوا عليه

“Зиён молгадир. Фойда эса, келишувга кўрадир” (Аҳкому ширкатул музораба).

 


9 йил аввал 5222 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Молни қўлга олмасдан сотиш
Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тақсит савдоси ҳақида
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Насияга сотиб нақдга қайта сотиб олиш
Бир киши бировга ҳар ойда маълум миқдордан бериб туриш шарти ила бир йил муддатга 10.000га машина сотса, сўнг бир йил тўлмасидан ва пулини тўлиқ тўламасидан аввал 8.000 нақдга ўзи қайтариб сотиб олса бўладими?Бундай давоми...
9 йил аввал 7281 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ масалалар ечими
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳга саловот ва саломлар бўлсин!Аммо баъд:Бугунги кунда пулнинг қадри тушишига боғлиқ масалалар, саволлар жуда ҳам кўпайди. Айниқса, бу давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сотилган молни гаров сифатида ушлаб туриши
Ҳозирги кунда одамлар орасида турли муомалалар ривожланиб кетган. Шундай муомалалардан бири насия савдода сотувчи сотилган молни харидор нархини тўлиқ ёки қисман тўлагунича ушлаб туришидир. Бу жоизми? Насия давоми...
7 йил аввал 6404 fiqh.uz