19-дарс. Мерос низомига мувофиқ тариканинг (яъни қолган мероснинг) тарқалиш чегараси.


1. Агар Исломда мерос баъзи ношаръий тузумлар каби фақат бир кишига берилганда (мисол учун фақат катта ўғилга) унда бойлик тарқалмай бир жойда марказлашиб, йиғилиб қолган бўларди.

2. Исломда мерос ёлғиз бир кишининг низоми эмас, балки оилавий низомдир. Бунга кўра тарика оила ичидаги шахсларга тарқайди. Оиладаги ёлғиз бир кишида марказлашиб қолмайди. Агар оилади фақат бир киши қолган бўлса ва бу ёлғиз қолган шахс ота ёки ўғил каби кучли меросхўр бўлса, мерос шу кишининг ўзида қолади. Бунинг баёни иншаа Аллоҳ кейин келади.
3. Вафот топган кишининг оила аъзолари қанча кўп бўлса тариканинг тарқалиши ҳам шунча кўпаяди. Агар унинг аёллари кўп бўлиб, ўғил-қизлари ҳам шу сабабли кўп бўлса тарика шунга яраша тарқалади. Бунинг акси ўлароқ вафот этган кишининг аёли битта бўлиб, унинг фарзандлари ҳам оз бўлса, буни ўзи хоҳлаб ёки хоҳламай қилганидан қатъий назар, тариканинг тарқалиши шуларнинг ўзидагина чегараланади. Агар мутаваффонинг боласи бўлмаса хотинлар 1/4 да шерик бўлишади, агар боласи бўлса  1/8QUOTE да шерик бўладилар. Демак хотиннинг мероси  1/4 ёки 1/8  да собитдир, агар улар тўртта бўлса ушбу ҳисса тўртга бўлиниб кетади ёки хотин битта бўлса ҳисса шу биттада қолади. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 12-оятида хотинларнинг меросини зикр қилиб ولهن яъни уларга деб жам сийғасида келтирган. Агар бир қиз қолиб у билан бирга ўғил қолмаган бўлса, тариканинг 1/2 ни олади. Агар қизлар иккита ёки ундан кўп бўлишса 2/3ни тенг бўлишиб олишади. Демак қизлар қанча кўп бўлишса тариканинг тарқалиши ҳам шунча кўп, оз бўлишса шунча оз бўлади. Ҳудди шунингдек туғишган опа-сингиллар ёки ота бир опа-сингилларда ҳам, агар вафот топганнинг ота ва ўғиллари бўлмаса қизларга айтилган мерос уларга ҳам тўғри келади. Битта опа ёки сингил қолса мероснинг ярмига эга бўлади. Агар опа-сингиллар иккита ёки ундан кўп бўлишса 2/3да шерик бўладилар. Агар ададлари кўпайса улушлари шунча камайиб бораверади.
4. Фарз эгаларидан кейин ортган меросни агар ўғил-қизлар аралаш қолишган бўлса “Бир эркакка икки аёл насибаси” қоидасига мувофиқ тақсим қилинади. Шунда болалар қанча кўп бўлса мерос шунча кўп тарқалади, кам бўлишса кам тарқалади. Шунга кўра наслни чегаралаш тарикани бир жойда тўпланишига сабаб бўлса, уни чегарамаслик меросни кўп тарқалишига сабаб бўлади. Бу туғишган ака-укалар ёки ота бир ака-укаларга ҳам шу каби татбиқ қилинади. Агар мерос ёлғиз туғишган ака-укалар ёки ота бир ака-укаларга тарқалса калоланинг ҳолатидек бўлинади. (Калола деб вафот топган кишининг ўғли ҳам отаси ҳам бўлмаган ҳолатга айтилади. Шунда ака-укалар ёки ота бир ака-укалар”Бир эркакка икки аёл насибаси” қоидаси асосида меросни бўлиб олишади).
5. Она бир ака-ука, опа-сингиллардан агар бирлари қолган бўлса меросни 1/6 ни олган бўлади. Агар улар икки ёки ундан кўп бўлса 1/3 да шерик бўлишади. Бунда ҳам сонлари кўпайган сари мерос кенг тарқалиб, оз бўлса кам тарқалади.
6. Баъзиларнинг наздида агар мутаваффонинг асабалари бўлмаса фарз эгаларидан ортганни яна уларга қайтарилмайди. Бунда ҳам мероснинг тарқалиши кенгаяди. Бошқалар эса ортган тарикани агар асабалар бўлмаса фарз эгаларига рад қилинади, яъни қайтарилади дейишади. Бу кўринишда эса мерос камроқ тарқалади. Шундан кўринадики мерос масаласида мазҳабларнинг турли фикрда бўлишлари ҳам гоҳо меросни тарқалишига сабаб бўлса, гоҳида тўпланишига сабаб бўлади.
7. Агар авл бўлса ҳам тариканинг ёйилиши кўпаяди. Авл деб фарз эгаларидан етмай қолганлари учун қайтариб олиб беришга айтилади. Авл меросхўрлар нисбатидан (1-бир)  зиёда бўлганда вужудга келади. Мисол меросхўр бир эр ва икки туғишган опа-сингил бўлса эрга1/2 , опа-сингилларга 2/3 берилади. Шунда қуйидаги кўриниш вужудга келади. 1/2+2/3=3/6=4/6=7/6 Натижа 7/6 бўлиб қолди. Бунда бир  ошиб қолмоқда. Авлни бор дейдиган мазҳаблар ушбу кўринишда тарикани еттига бўлиб беришади. Шунда ошиб қолган бир ҳамманинг ҳиссасига тақсим бўлиб кетади. Яъни ҳар ким ўз ҳиссасига қараб нуқсонни тўлдиради. Салаф уламоларимиздан баъзилари Ибн Аббос ва у кишининг сўзларини маъқуллайдиганлар авлни йўқ дейишади. Лекин ҳақиқатни олиб кўрсак, Ибн Аббос ва у кишига хилоф қилганлар ҳам авлни эътироф қилишади. Бироқ аввалги мазҳаб нуқсонни барча меросхўрларага киргизса, кейингисини баъзисига киргизишади.
8. (Ҳажб масаласини кўрайлик; Ҳажб икки хил бўлади. Ҳажб хирмон ва ҳажб нуқсон. Ҳажб хирмон деб – бир киши бошқа кишини мутлақ меросдантўсиб қўйишликка айтидаи. Ҳажб нуқсонда эса меросни ҳаммасини эмас, балки баъзисини тўсади).
Ҳажб хирмон сабабли тариканинг тарқалиши чегараланади. Чунки тўсувчи ўзининг ортидагиларга мерос тарқалишини олдини олиб қўяди. Ҳажб хирмон асосан асабаларда воқеъ бўлади.
(Оталар, ўғиллар, ака-укалар, амакилар. Ота ўлса ўғил ва набира қолган бўлса ўғил меросни олиб набира меросдан тўсилади).
Чунки мерос фарз эгаларидан кейин ўлганнинг энг яқин эркак қариндошларига берилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Бухорий ва Муслим роҳматуллоҳи алайҳимлар ривоят қилишган ҳадисда:
“Фароизни (меросни) ўз аҳлига беринглар, ортиб қолгани эркак қариндош киши учун”.
Ушбу ҳукмни Қуръони Каримдан ҳам истинбод қилиб олиш мумкин. Нисо сурасидаги мерос оятларида бу ҳақда тўғридан-тўғри айтилган. Алмуҳим эркак қариндош гоҳида тариканинг хаммасини олса, гоҳо фарз эгаларидан ортганини олади ва ўзидан кейингиларини тўсади. Ҳажби нуқсон сабабидан тариканинг тарқалиши кенгаяди. Чунки бунда баъзи меросхўрларнинг насибаси нуқсонга учрасада, лекин бошқа меросхўрлар учун йўл очилади. Мисол учун бола онасини 1/3 насибасини 1/6 га тушуриб қўяди. Шунингдек ака-укалар ҳам, аёлни 1/3насибасини 1/6га тушуриб қўйишади. Лекин биринчи ҳолатда онанинг нуқсонидан бола фойдаланса, иккинчи ҳолатда аёлнинг нуқсонидан ака-укалар фойда топмайди, балки ота фойдаланади. Демак биринчи кўринишдаги ҳажби нуқсонга сабаб бўлган ўзи учун фойдаланса, иккинчи кўринишдаги ҳажби нуқсонга сабаб бўлган бошқани фойдалантиради. Бола эрни ½ насибасини тўсиб 1/4 га тушуриб қўяди, эр вафот топиб уни аёли бола билан қолган бўлса шу бола аёлнинг 1/4  насибасини ҳажб қилиб, 1/8 га тушуриб қўяди. Бу икки ҳолатда ҳам бола фойда топади. Яъни тарикадан насиба олади.
9. Хулоса қилиб айтганда мерос ёлғиз шахсларда тўпланиб ҳам қолмайди ва шу билан бирга бутун миллатга ҳам тарқалиб кетмайди. Балки уни тарқалиши оила ичида бўлади. Буни оилада марказлашади десак ҳам тўғри бўлади. Фақат ўлган кишининг бирорта ҳам қариндоши бўлмаса, унда давлат меросхўрлик қилади ва у бутун қавмга тарқалади. Яна баъзи мазҳаблар наздида радд ва завил арҳомларга мерос бериш йўқ дейилса ҳам шундай бўлади.
(Бу каби ҳолатлар нодир учрайди).
10. Агар эр-хотин ўзаро бойликлари баробар бўлган вақтида мерос юзасидан бойликни тарқалиши кўп аҳамият қилмасада, лекин эр-хотин ўртасидаги мулкдорлик тафовути катта бўлса, бунда мерос тақсимоти тўғрисида ҳамма бош қотиришни бошлайди.
(Бир неча млрд бойлиги бор одам дунёдан ўтса, унинг бойлиги қандай тақсимланишини ўйлаб кўринг)
Энди икки аёл насибасини бир эркак олиши билан мерос аёлларда тарқалиб, эркакларга тўпланадику, дейилса, тўғри, лекин эркаклар олган мерослари яна тезда оиланинг нафақаси учун сарфланиб кетади. Чунки шариат оиланинг эҳтиёжлари учун нафақани аёлга эмас, балки фақат эркак зиммасига фарз қилиб юклаб қўйган.
(Аёллар меросда эркак насибасининг ярмини олсаларда, барча моддий эҳтиёжларини эркаклардан талаб қилиш ҳақлари ҳам собитдир).
11.Агар мерос нисбатларига назар солсак улар          1/2,1/4,1/8 =2/3, 1/3, 1/6 эканлигини кўрамиз. Энг кўп насиба1/2 ҳисобланади. Буни фақат бир киши олади. (1/2 қизнинг ёки туғишган опа-сингилларнинг ёки ота бир опа-сингларнинг ёки эрнинг насибаси бўлади). 2/3эса бир кишилик насиба эмас, чунки унга икки ёки ундан кўп бўлган меросхўрлар эгалик қилади. (2/3 икки ёки ундан кўп қизлар, туғишган опа-сингиллар, ота бир опа-сингиллар учун насибадир. Булар ҳам икки ёки ундан кўп бўлишлари керак). Биринчи мажмуадаги энг оз нисбат 1/8дир. Иккинчи мажмуада эса 1/6 энг оз нисбатдир. Ушбу нисбатлар воситаси ила мероснинг тарқалиш ёки марказлашиши мўътадил бўлишини яъни ҳаддан ошиш ҳам, нуқсонга учраши ҳам бўлмаслигини кўрамиз.
12. Охирида амалий бирорта мисол келтирайлик. Осонроғини фараз қилайлик. Меросхўрлар болалар, ота-она, эр-хотин. Булар вафот топган шахснинг асосий оиласини ташкил қилади. Агар вафот топган эр ёки хотин бўлса буларнинг барчаси Қуръони Каримда зикр қилинган.
11. “Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилга икки қиз насибасича беришни амр этади. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросҳўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васияти ёки қарзини адо этгандан сўнг, оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмассизлар. Бу Аллоҳ жорий қилган фарздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир”
12. “Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг-агар уларнинг боласи бўлмаса-ярми тегади.агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзларини адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг-агар болангиз бўлмаса-чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзингизни адо этгандан сўнг. Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир тегур. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар. Зарар қилмайдиган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг. Булар Аллоҳни васиятидир. Ва Аллоҳ билувчи ҳамда ҳалийм Зотдир”. Нисо сураси 11-12-оятлар.
Калола эса бундай эмас. Калолада яъни ота ёки ўғиллари бўлмаган мутаваффонинг меросини ака-укалар ва бошқа қариндошлар олишади.
1-Агар ёлғиз ўғил қолган бўлса мероснинг ҳаммасини олади.
2-Ёлғиз ота қолган бўлса у ҳам мероснинг ҳаммасини олади.
3-Агар ёлғиз қиз қолган бўлса, у мероснинг ярмини олади. (Қолгани эса яқин эркак қариндошларга берилади).
4-Агар иккита ёки ундан кўп қиз қолган бўлса мероснинг 1/3 да тенг шерик бўлишади. (Қолгани эса яқин эркак қариндошларга берилади).
5-Агар фарзандлардан ўғил-қиз аралаш қолган бўлса, “Бир эркакка икки аёл насибаси” асосида меросни тақсим қилинади.
6-Агар эр ўзи ёлғиз бўлиб, у билан бола қолмаса тариканинг ярмига эгалик қилади. (Қолган ярми яқин эркак қариндошларга бўлиб берилади).
7-Хотин ўзи ёлғиз бўлиб, у билан бола қолмаган бўлса, тариканинг1/4 ни олади. (Қолгани эса яқин эркак қариндошларга берилади).
8-Агар она ёлғиз қолса1/3 ни олади. (Қолгани эса яқин эркак қариндошга берилади). Бу онанинг ҳукми яна эр-хотиндан бири билан бирга қолганда ҳам бўлади.
9-Агар ота-она қолган бўлсалар она 1/3ни, ота эса 2/3 ни олади. (Ота бу ерда 2/3 ни асабаликка кўра шахсий насиба сифатида олмоқда, фарз эгаси бўлгани учун эмас. Аслида 2/3 фарз эгасига саҳмул иштирок бўлади, саҳмул инфирод эмас.
10-Агар аёл ўлиб унинг эри, болалари ва ота-онаси қолган бўлса, эр 1/4, ота 1/6 , она 1/6 , болалар қолганини олишади. Шунда умумий саҳм 12 бўлади. 3 эрга, 2 отага, 2 онага, қолган 5 болаларга. Бу ўринда болаларнинг насибаси мероснинг ярмига яқинлашиб қолмоқда. Агар улар икки ўғил бир қиз бўлишса, ҳар бир ўғилга 2 дан 4 берилиб, қизга 1 ни берилади. Лекин болаларининг умумий ҳиссаси қолган ҳиссадорларникидан ортиқ бўлмоқда. Эр билан ота ёки онанинг ҳиссаси қўшилганда болаларнинг ҳиссасига тенглашмоқда.
11-Агар эр ўлиб, унинг хотини, ота-онаси ва болалари қолган бўлса:
Хотин: 1/8=3/24 3саҳм⟶
Ота: 1/6=4/24 саҳм 4 ⟶
Она: 1/6=4/24⟶ 4 саҳм
Болалар: қолганини олади. ⟶ 13 саҳм
Умумий саҳм 24 га тенг келмоқда. Болаларнинг насибаси бошқаларнинг ҳиссасидан каттароқ бўлмоқда. Чунки хотиннинг насибаси эрнинг насибасининг ярмига тенг. Шундан болаларнинг ҳиссаси ортиб кетмоқда. Ҳатто бошқа меросхўрлар ҳиссасининг мажмуасидан ҳам зиёда бўлмоқда. Агар фарзандлар икки ўғил, бир қиз бўлса бимр ўғилнинг насибаси бошқа ҳар қайси меросхўр насибасидан зиёда бўлмоқда.
13-ўтган мисоллардан кўрдикки, мероснинг тарқалишига меросхўрларнинг сони, қариндошлик даражалари, мероснинг нисбати, ҳажб, авл, радд, умумий насибага кўплашиб қолиш, уларнинг сони таъсир қилади. Шунингдек эр-хотиннинг молиявий марказининг тафовути ва мерос ҳукмларидаги фиқҳий мазҳабларнинг ихтилофи ҳам тариканинг тарқалишига ўз таъзирини ўтказади.

14-Мерос вафот этган шахснинг оиласида тенглик ва адолат юзасидан тарқалади. Тенглик юзасидан тарқалишига келсак, мутаваффонинг мероси унинг давомчилари бўлмиш оиласига тарқалади. Буни тушунган мусулмон инсоннинг молу-давлат кўпайтиришдаги ҳиммати, ишлаб чиқаришга бўлган ғайрати ва қизиқиши ортади. Адолат юзасидан тарқалиши эса, мутаваффонинг мероси оилавий қаробат ва маъсулиятга кўра тақсим қилинади. Яқин қариндош узоқроқдан ортьиқ туради. Чунки у вафот топганнинг бойликларини ҳосил бўлишида ҳам ҳиссаси кўпроқдир. Эркакнинг насибаси аёлникидан кўпроқ. Чунки эркакнинг молиявий мажбуриятлари ҳам аёлникидан кўпроқ бўлади. Қарзандларнинг насибаси ота-оналар насибасидан кўпроқ бўлади. Чунки адолатда ота-оналар фарзандлардан кўра тажрибалироқ, ёшлари ҳам улуғ, меҳнат қилиш ва молу-дунё тўплашда ҳам имкониятлари кенгроқ бўлади. Яна ота-оналар ҳаётда орқага кетаётган, фарзандлар эса ҳаётга энди қадам қўйишаётган бўлади.


7 йил аввал 4512 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6090 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5985 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6326 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5127 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5701 fiqh.uz