18-дарс. 3-фасл. Мерослар. Мерос илми


Исломда мерос, мерос қолдириувчининг хоҳиш-ихтиёрига талаб қўйилмаган. У хоҳлаган кишисига мерос бериб, хоҳлаганини маҳрум қила олмайди.

Яъни баъзи тузумлардагидек фақат катта ўғилга берилмайди ёки фақат эркакларга берилиб аёллар маҳрум қилинмайди ва ёки яқин ва узоқ қариндошлар, эркак ва аёллар ўртасида баробар тақсим қилинмайди. Балки Ислом шариатида мерос тақсимлаш:

الغنم بالغرم

“Ғанимат ғаримат билан бирга” яъни “зиммасида зарар тўлаш  бўлгани учун кўрилган фойдани ҳам  шунга берилади”,қоидаси асосида бўлади.
(Мисол учун, агар мерос қолдирувчига бирор талофат етса: дия тўлашга мажбур бўлиб қолса ёки оғир қарзга ботиб қолса уни тўлаш меросхўрлар зиммасига вожиб бўлади. Шунда ким кўп тўласа мерос олишда ҳам шу кўп олади).
Яна бошқа жиҳатдан қаралганда мерос байтул молнинг ҳам ҳаққи бўлмайди. Исломда байтул мол бирорта меросхўр топилмагандагина меросни олади. Демак бунда байтул мол энг охирги меросхўр ҳисобланади.
Албатта инсонлар меросни ўз оиласи ва қариндошларига қолдириши, уларнинг мерос қолдиришга қизиқишларини орттиради. Агар мерос қолдирувчи ўз бойликларини оиласи ва қариндошларидан бошқаларга қолишини тасаввур қилса ҳаётлик чоғидаёқ ўзидан кейин мерос қолдирмаслик чора-тадбирларини кўради.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз-молу давлатини ҳаммасини васият қилмоқчи бўлган кишига шундай деганлар:
“Учдан бирини (васият қилишга ҳақинг бор) учдан бири ҳам кўп. Албатта сен меросхўрларингни бой ҳолда тарк қилишинг уларни инсонлардан тиламчилик қилиб уларга боқиманда ҳолда ташлаб кетишингдан яхшироқдир”[1].
(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзни Саъд ибн Аби Ваққосга айтган эдилар. Макка фатҳ қилинган куни ушбу саҳобий оғир аҳволда бўлиб, ўлимларига кўзлари етиб қолган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини кўргани келганларида Саъд ибн Абу Ваққос розиялоҳу анҳу эзилиб йиғлади. Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб:
“Менинг бир дона қизим бор, молу-давлатимнинг ҳаммасини бева-бечора, етим-есирларга васият қилиб юборсам нима дейсиз?” деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга рухсат бермадилар. Учдан иккисини сўраганида ҳам, ярмини васият қилишни сўраганида ҳам рухсат бермадилар.
“Учдан бирини васият қилсамчи”, деб сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги сўзни айтганлар).
Ушбу ҳадисга мувофиқ мусулмон кишига ўз молининг учдан бир қисминигина васият қилишлик ихтиёри берилган.
Яна васиятни мерос олувчиларга қилишлик ҳам дуруст эмас. Мерос қолдирувчини ўлдирган меросхўр қотилни ҳам меросдан маҳрум қилинади.
Кимда-ким ўзига келаётган нарсани тезлатиш учун чора-тадбир қилса, уни ўшандан маҳрум қилишлик билан жазоланилади. Бу умумий фиқҳий қоидадир.
Меросга тегишли ҳукмларнинг деярли ҳаммаси Қуръони Карим оятлари билан баён қилинган. Хусусан Нисо сурасининг 7-8-11-12-176-оятлари, Анфол сурасининг 75-ояти мерос ҳукмлари ҳақида нозил бўлган.
(Исломдаги мерос ҳукмларини ўрганиб мусулмон бўлмаган одам ниҳоятда ғофил одам ҳисобланади. Чунки ушбу олти оят билан бу қадар улкан илмни муфассал баён қилишлик инсоннинг қўлидан келмайди).
Қуръони каримда мерос тақсимотига закот тақсимотидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилган. Унда ҳақдорлар, энг яқинлар ва насаб жиҳатлари ярим, тўртдан бир, саккиздан бир, учдан икки, учдан бир ва олтидан бир улушлар асосида белгиланган.
Мерос олишнинг сабаблари:
1. Қариндошлик яъни насаб орқали боғланиш;
2. Эр-хотинлик орқали боғланиш.
Исломий мерос низоми қолган молни тарқатишлик борасида бошқа фалсафалардан ажралиб туради. Унинг асоси қариндошлик устига қурилади. Қариндошлик даража ва авлавиятга бўлинади. Яъни ота мерос олишда бободан олдин турса, она момодан муқаддамдир. Ўғил эса акадан олдин туради. Кимнинг молиявий тобеълиги яъни масъулияти кўп бўлса, унинг меросдаги ҳиссаси ҳам кўп бўлади. Бир эркакка икки аёл насибаси берилади (лекин барча ҳолатларда эмас).
Чунки эркак аёлига маҳр беради, уни ва болаларини ҳамда ўзининг яқин қариндошларини нафақа билан таъминлайди. Аммо аёлчи? Ёшлигида отасининг ёки қариндошларининг қарамоғида бўлиб, турмушга чиқса эрининг қарамоғига киради.
(Яъни исломда аёл киши ҳеч қачон нафақасиз қолиб кетмайди. Ҳамма моддий эҳтиёжлари унинг отасининг ёки эркак қариндошларининг ва ёки эрининг зиммасида бўлади. Шундай бўлишига қарамай яна аёлларга меросдан улуш ҳам берилади).
Гарчи меросни бўлиш керак дейилсада лекин ҳар қандай молни бўлиб тақсим қилиш шарт дейилмайди. Баъзи асарларда ворид бўлишича: “Меросда парчалаш йўқ”. Яъни агар бир нарсани бўлиб тақсимланганда молиявий қиймати йўқолса уни парчалашдан шариат қайтаради. Мисол учун меросга қолган нарса қилич бўлса уни иккига бўлиш билан қадри йўқолади. Ёки бир ерни бўлиб тақсим қилинса унинг самараси ёки унумдорлиги йўқолса, бу ҳолда меросга бўлиш мушкилоти меросхўрларнинг баъзилари ўз ҳиссасини бошқасига сотиш билан ҳал қилинади. Ёки меросхўрлар ўртасида шерикчилик қилиб фойдаланишга келишсалар ҳам бўлади. Мерос ҳукмларини ўйин қилиш, баъзи меросхўрларни меросдан маҳрум қилиш қасди билан ҳийла ишлатиш жоиз эмасдир. Мисол учун тииклик чоғида мулкларини ўзи хоҳлаган кишига тарқатиб, улардан ўлгунча ваколатни олиш каби ҳийлалар дуруст эмас. Яна бундан бошқа Аллоҳ таолонинг ҳукмларига ва инсонларнинг ҳуқуқларига тажовуз бўладиган амалларни қилиш тўғри саналмайди.
Мерос илми яъни фароиз илми биринчи бўлиб кўтариладиган илм ҳисобланади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда марҳамат қиладилар:
“Қуръони Каримни ўрганинглар ва уни инсонларга ўргатинглар, фароизни ўрганинглар ва уни инсонларга ўргатинглар. Албатта мен ҳам қабз қилинувчиман. Мендан кейин тезда бу илм ҳам қабз қилинади. Ҳатто икки киши меросдан қолган ўз ҳиссаси тўғрисида тортишади ю, улар ўртасини ажратиб бўлиб берадиган кишини топиша олмайди”[2].
Бошқа бир ҳадисда:
“Фароизни ўрганинглар ва уни ўргатинглар, чунки бу илмнинг ярмидир, у эсдан чиқади ва умматимдан биринчи бўлиб суғуриб олинадиган нарсадир”[3].

________________________________________
[1] Бухорий ривояти 4/3, Муслим ривояти 11/77
[2] Ҳоким ривояти. Мустадрок 4/333, Термизий ривояти 4/414.
[3] Ҳоким ривояти. Мустадрок 4/333, Ибн Можа ривояти 2/908, Дороқутний ривояти 4/67.


7 йил аввал 6937 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6084 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5981 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6325 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5124 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5700 fiqh.uz