Ҳайз пайтида жинсий яқинлик


САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. Кейин уйқуда яқинлик қилишга ҳаракат қилибман.

Жинсий алоқа қилишни якунига етказишдан аввал уйқум сал ёзилиб, хотинимнинг ҳайзда эканлиги, бу ишни қилмаслик кераклигини ўйлаганим эсимда, лекин ўзимни тўхтата олмадим. Катта гуноҳ иш қилганлигимни билиб қийналяпман. Билишимча, ҳайз кўришни бошлаганига 10 кун бўлмаган. Қилган ишимдан жуда пушаймондаман. Бу ҳолда никоҳ бузилади деб ҳам эшитгандай бўляпман, шу тўғрими? Бу ишнинг ҳукми нима бўлади? Энди каффороти учун нима қилишим керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ассалому-алайкум.

ЖАВОБ:

ҲАЙЗ ПАЙТИДА ҚИЛИНГАН ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИКНИНГ КАФФОРОТИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайзли ҳолдаги хотинига жинсий яқинлик қилган шахс ҳақида:
«Бир динор ёки ярим динор садақа қилади», – дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Ислом шариатида ҳайз кўриб турган аёлга жинсий яқинлик қилиш манъ этилгани маълум. Бу ҳақда Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам амр келган. Бу ишни қилган одам гуноҳкор бўлиши аниқ.
Шу билан бирга, бундай ишни қилишга журъат этган одамни жазолаш, ҳушини жойи-га келтириб қўйиш учун молиявий жазо ҳам белгиланган. Ундай одам мазкур ишни қачон қилганига қараб, бир ёки ярим динор пул садақа қилиши лозим бўлади. Қачон бир динор, қачон ярим динор садақа қилишининг баёни кейинги ҳадисда келади.
¤ша вақтда бир динор 4, 25 грамм соф тиллодан бўлган, ҳозирги пайтда шу оғирликдаги тиллонинг қийматини садақа қилиш керак бўлади. Ана шундагина ҳайз пайтида қилган жинсий яқинлик гуноҳи ювилади.
Бу жазо гуноҳнинг ювилишига сабаб бўлиши билан бирга келажакда мазкур ҳаром ишни такрорламасликка эслатма ҳам бўлади.
Абу Довуд келтирган ривоятда:
«Агар у(аёл)га қон келишининг аввалида яқинлик қилган бўлса, бир динор, агар қон тўхташи пайтида яқинлик қилган бўлса, ярим динор», дейилган.
Чунки, ҳайз янги бошланган пайтдаги жинсий яқинликнинг зарари катта. Ҳайзнинг охиридаги эса катта эмас.
Имом Аҳмад ва бошқа баъзи уламолар ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб, садақа қилиш вожиб, деганлар. Кўпчилик уламолар эса: бу ҳадис изтиробли, шунинг учун, аслга эътибор қилиб, бу ишни қилган одам тавба қилиб, истиғфор айтса кифоя, деганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳайзли аёлга яқинлик қилса ёки аёл кишининг орқасидан яқинлик қилса ёхуд фолбинга борса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди», - дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисда уч нарса куфр иш ҳисобланмоқда:
1. Ҳайз кўриб турган аёлга жинсий яқинлик қилиш.
2. Аёл кишига орқасидан яқинлик қилиш.
3. Фолбинга бориб, унинг гапини тасдиқлаш.
Бу ердаги куфр Ислом миллатидан чиқарадиган куфр эмас. Балки мусулмон одам қилиши мумкин бўлмаган, кофир одам қиладиган ишни қилиш, демакдир. Ушбу масалалар бўйича шариат амрига куфр келтириш, деганидир. Бу ҳам ушбу ишларнинг гуноҳи қанчалар оғир эканини яна бир бор кўрсатади.
Шунинг учун ҳам, мўмин-мусулмон эркак-аёллар бу ишда ўта ҳушёр бўлишлари, ҳайз пайтида жинсий яқинлик қилишдан ўзларини тийишлари лозим. Эркаклар ҳеч қачон бу ишга хотинларини мажбур қилмасинлар. Шариат бўйича, ҳайз кўрган аёлларга ўзига оро бериб, пардоз-андоз қилмаслик, чиройли кийимларини кийиб эрига кўринмаслик, эри ҳузурида шаҳватни қўзғатадиган гап-сўз ёки қилиқлар қилмаслик тавсия қилинади.
Ҳайз пайтида содир бўлган жинсий яқинлик учун каффорот бериш вожиб, деган уламолар, хотин киши ўша ишга сабаб бўлса, монеълик қилмаса, гуноҳкор бўлади ва каффорот тўлайди, деганлар.
Ислом ҳайвоний нафси ва шаҳвати учун ўз соғлигига зарарли иш қилган одамни айбдор ҳисоблайди. Чунки, Ислом бўйича, киши нафсининг ҳам унда ҳаққи бор. Шунингдек, унинг соғлигида оила аъзоларининг ва жамиятнинг ҳам ҳаққи бор. Ана ўша асосга биноан, ҳайз пайтида жинсий яқинликка шароит яратган аёл ҳам айбдор ҳисобланади. Валлоҳу аълам.


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
9 йил аввал 26769 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
7 йил аввал 14726 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
7 йил аввал 21560 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
9 йил аввал 13236 Ҳамидуллоҳ Беруний